ResearcherUz LogoResearcherUz
View Journal

МАКТАБАГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ

Abstract

Ушбу мақолада баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни ҳар томонлама ривожланган шахс этиб вояга етказишда ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналарининг аҳамияти ҳамда мактабгача таълим муассасаларида бадиий адабиёт орқали тарбия жараёни самарадорлигини оширишнинг илмий ва педагогик асослари  ҳақида сўз юритилади.


This article talks about the importance of Uzbek and world literature examples in raising a mature generation, realizing the intellectual potential of young people, and raising them to become fully developed individuals, as well as the scientific and pedagogical foundations of increasing the effectiveness of the educational process through fiction in preschool educational institutions.

Full PDF Document

Related Articles

Full text

ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ

Йўлдошева Соҳиба Азамат қизи

38-сон мактабгача таьлим ташкилоти директори

Аннотация: Ушбу мақолада баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ҳамда мактабгача таълим муассасаларида бадиий адабиёт орқали тарбия жараёни самарадорлигини оширишнинг илмий ва педагогик асослари ҳақида сўз юритилади.

Калит сўзлар: тарбия, бадиий адабиёт, маънавий комиллик, оғзаки ижодиёт, интеллектуал салоҳият, китобхонлик маданияти, ақлий тарбия.

PEDAGOGICAL PRINCIPLES OF EDUCATION OF PRESCHOOL

CHILDREN

Abstract: This article talks about the importance of Uzbek and world literature examples in raising a mature generation, realizing the intellectual potential of young people, and raising them to become fully developed individuals, as well as the scientific and pedagogical foundations of increasing the effectiveness of the educational process through fiction in preschool educational institutions.

Key words: education, fiction, spiritual perfection, oral creativity, intellectual potential, reading culture, intellectual education.

ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ПРИНЦИПЫ ОБРАЗОВАНИЯ ДОШКОЛЬНИКОВ

Аннотация: В данной статье говорится о значении примеров узбекской и мировой литературы в воспитании зрелого поколения, реализации интеллектуального потенциала молодежи, воспитании из них всесторонне развитой личности, а также о научно-педагогических основах повышения эффективности образовательный процесс через художественную литературу в дошкольных образовательных учреждениях.

Ключевые слова: образование, художественная литература, духовное совершенство, устное творчество, интеллектуальный потенциал, культура чтения, интеллектуальное образование.

Мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг илк бўғини саналади ва бутун таълим-тарбия тизимининг асосий мақсади бўлган- баркамол авлодни тарбиялашга эришишда муҳим аҳамият касб этади.

Инсонни ҳар томонлама тарбиялаш инсониятнинг азалий орзуси бўлиб, аждодларимиз маърифат ва маданиятни ёш авлодга ўргатиш, уларни комилликка етаклаш йўллари, қонун-қоидаларини излаганлар. Дарҳақиқат, инсоннинг маърифатлилиги ва маънавий комиллигига эришиш ишлари педагогика фани етакчилигида амалга оширилади.

Тарбия - кишилик жамиятининг барча босқичларида шаклланиб, ривожланиб, ўсиб, авлоддан-авлодга ворислик вазифасини бажариб келган бўлса-да, аммо ҳар бир жамиятда тарбиянинг мазмуни мақсади, вазифалари, ўзига хослиги билан фарқланади.

Ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш муаммолари дастлаб халқ оғзаки ижоди, педагогикаси, ёзма ёдгорликларда, пандномаларда мутафаккир ҳамда маърифатпарварлар асарларининг бош мавзусини ташкил этган.

Бола тарбиясидек ўта масъулиятли вазифани амалга оширишда, шубҳасиз, бадиий адабиётнинг алоҳида ўрни бор. Чунки бадиий адабиётда фарзандларимизни илк ёшидан бошлаб гўзалликка ошно этувчи, эзгулик, яхшиликнинг нурли йўллари бўйлаб етакловчи бой оғзаки ижоди ва ёзма адабиёт ўз аксини топган. Хусусан, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Саъдий Шерозий ва Шарқнинг бошқа буюк алломалари қаламига мансуб болаларбоп асарлар, ахлоқ-одобга доир ҳадислар, шунингдек, жаҳон хақлари болалар бадиий адабиёти намуналари мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг тарбиясида диққатга сазовордир.

Миллий маънавиятимиз шаклланиши ва такомиллашувида ўзбек халқининг асрлар ва минг йиллар давомида яратган, кўз қорачиғидек асрабавайлаб, сайқал бериб, бойитиб келган мазмунан бой ва шаклан хилма-хил халқ оғзаки ижодиёти таг замин бўлиб хизмат қилди. Бошқача айтганда, халқ оғзаки ижодиёти миллий маънавиятимизнинг битмас-туганмас хазинасидир.

Оғзаки ижодиётнинг жамики бойликлари, бебаҳо асарлари, одобнома ва одатномаси, ҳикматларию афсона ва ривоятлари “халқ кўнглидаги қайғу - ҳасрат ва шодликнинг йўлдоши, унинг билим қомуси, унинг диний ва фалсафий китоби” дир.

Ўзбек халқи жаҳондаги барча халқлар каби моддий бойликларнигина эмас, маънавий бойликларнинг ҳам асосчисидир. Инсон руҳий-маънавий оламини ўз имконият доирасида яратди. Унинг оғзаки ижодиёт борасидаги ҳалқига хос тарзда ифодалайдиган, воқеликнинг бадиий инъикоси бўлган достонлар ва эртакларнинг, мақоллар ва маталларнинг, баҳодирлар, қаҳрамонлар ҳақидаги гўзал ривоят ва афсоналарнинг, сеҳрловчи куч ва мўъжизакор таъсирга эга бўлган куйлар, ғазаллар, арузлар, байтларнинг, кишиларга эзгуликдан, одобахлоқдан, иймону эътиқоддан йўл-йўриқ, ҳаётий сабоқ берадиган ҳикматлар, пандномалар ва зарбулмасалларнинг, фалсафий ўгит ва дастурларнинг, хулласи калом, оғзаки ижодиёт ҳамма шакллари ва турларининг асосчиларидан бири - ўзбек халқидир.

Халқ оғзаки ижодиёти инсон ҳаётий жараёнларини, одамларнинг бирбирларига бўлган ўзаро муносабатларини, табиат билан алоқадорлигини моҳиятан бадиий ифодалаш билан бир қаторда, меҳнат машаққатларини енгиллаштиришга, ҳордиқ чиқаришга, кишиларни меҳнатга кўниктириш ва ўргатишга кўмаклашган.

Шу боис Республикамизда баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг беқиёсдир. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим концепсияси”да ҳам мактабгача таълим муассасалари таълим-тарбия жараёнида бадиий адабиёт асосида тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш зарурлиги кўзда тутилганки, булар мактабгача ёшдаги болалар тарбиясида ўзбек болалар адабиёти намуналаридан ўринли ва самарали фойдаланиш, болаларда ёшлигиданоқ бадиий адабиётга ҳавас уйғотиш, уларда китобхонлик маданиятини шакллантириш, уларни бадиий асарлар билан таништириш ва мактаб таълимига тайёрлаш долзарб масалалардан бири эканлигини кўрсатади.

Инсон ўз умрини мазмунли ўтказиши учун аввало ўзини ўраб турган борлиқни тушуна билиши, юксак ақл ва тажриба эгаси бўлиши даркор. Бу борада китобнинг ўрнини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Инсон бутун умри давомида китоб билан ҳамнафас ва ҳамкордир. Китоб ҳамма давр ва

халқларнинг энг улкан кашфиёти бўлиб, тарихда қабилалар, одамлар, xатто буюк одамлар ҳам йўқолиб кетган, лекин китобда уларнинг ҳаёти сақланиб қолиш баробарида китоблар ўзининг мўъжизакор ва сеҳрли кучи билан неча-неча асрлардан буён элга маърифат, маънавият ва зиё тарқатиб келмоқда. Шунинг учун ҳам у ниҳоятда катта таъсир кучига эга ва қадрлидир. “Китоб тафаккурнинг қўш қанотидир” деб таъриф беришганида унинг маънавий оламни бойитиши, юксак ижодий ва яратувчанлик орзуларини рўёбга чиқариши назарда тутилган бўлса керак. Болалар ҳам ана шу буюк кашфиёт саналган китоблар орқали ўзининг маънавий оламини бойитиб, онг ва тафаккурини юксалтириб, умрини мазмунли ва мақсадли ишлар сари интилтириб боради.

Ҳаётимиз орзуси – фарзандларимизнинг комил инсон бўлиб вояга етишларида ҳам китобнинг айнан юқорида айтиб ўтилган сифатлари жуда ҳам фойдали ҳисобланади. Болалар психологиясига мурожаат қиладиган бўлсак, болаларда дастлабки орзу-умидлар, ҳаёт тўғрисидаги оптимистик ёки пессимистик кайфиятдаги қарашларнинг фундаментал ривожланиши, ахлоқ нормалари, атрофдагиларга нисбатан бурч ва масъулиятнинг илк кўринишлари мактабгача бўлган даврда шаклланиб улгуради. Шу сабабдан айнан шу даврда болаларда китобга нисбатан меҳр уйғотиш ўзининг ижобий натижаларини беради. Албатта, самарали натижаларга эришиш ўз-ўзидан амалга ошмайди. Бу жараёнга бевосита ва билвосита таъсир қилувчи бир қатор факторлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

• оилавий муҳит;

• ота-она саводхонлиги;

• оилавий кутубхонанинг мавжудлиги(болалар ёзувчиларининг китоблари, жаxон ва халқ эртаклари китоблари, xикматли нақллар, ахлоқ-одобни ва юксак маънавиятни тарғиб қилувчи Имом ал-Бухорий, аз-Замахшарий, Юсуф Хос Xожиб каби бошқа аллома аждодларимизнинг ҳадис китоблари ва динимизнинг муқаддас китоби бўлмиш “Қуръони Карим”нинг бор бўлиши);

• бола тарбиясида миллий қадриятларимизга мурожаат қилиш (алла айтиш, лапарлар ва болалар учун мўлжалланган қувноқ кайфиятдаги ибратли воқеликка асосланган миллий қўшиқларнинг ота-оналар томонидан куйлаб берилиши);

• катталарнинг халқ ва жаxон эртакларини болалар тилида сўзлаб бериши ва расмли китобларни бирга томоша қилиши;

• мактабгача таълим муассасаларида (МТМ) эртаклар ва масалларга боғланган ролли ўйинлар ўйнаш, уларни намойиш этиш;

• эртакдаги қаxрамонларни ва воқеаларни ҳаётдаги инсонлар ва воқеликларга қиёслаш ва ибрат қилиб кўрсатиш;

• китобларнинг шакли, дизайни, расмлардаги ранглар композицион ечимининг соддалиги ва ўзига жалб қилиши, ифодалилиги ва xоказолар.

Бадиий адабиёт асрлар мобайнида ривожланиб келди ва жамият ҳаётининг, инсон камолотининг ажралмас қисмига айланди. Биз бугунги маънавий юксалиш жараёнини адабиётсиз тасаввур эта олмаймиз.

Адабиёт - бу билимлар калити, маънавий- маърифий илм манбаи, инсоният тарихининг тафаккури - олам хазинаси, таълим ва тарбия кўзгусидир.

Адабиёт инсон тафаккурининг, маънавиятининг асоси ва бош озиғидир. Чунки унда ҳаёт акс этади.

Агар арзигулик китоб бўлса, маълум маънода, умумбашарият тажрибаси асосида ёзилган, ҳаётнинг бир қиррасини бола учун тушунарли усулда умумбашарият маънавий олами кўзгуси орқали хайрли бир ният сари йўналтириб акс эггирган бўлади. Мана шу маънода адабиётни инсон маънавий дунёсининг шаклланишидаги илк ва озиқ восита дея оламиз.

Ёшлигидан китоб ўқишга ўрганган одам одатда фалсафий, сиёсий, диний адабиётдан бошламайди, аввал бадиий адабиёт намуналари билан танишади. Агар бошқа бирор тур адабиёт қўлига тушганда ҳам, табиийки, бола тафаккури билан уни тушунишга қодир бўлмайди. Бадиий асар ундай эмас, у етти яшардан етмиш яшаргача ҳаммага тушунарли, ҳамма ҳам ундан ўз фахм -фаросатига лойиқ бир хисса чиқара олади. Адабиёт - ибрат мактаби, меҳр парваришидир.

Бу соҳада Шарқ ва Ғарб халқлари яратган оғзаки ижодиёт, буюк мутафаккир, педагог ва олимларнинг таълим-тарбияга доир илғор фикрларини ўрганиб, таҳлил қилиб, баркамол инсонни тарбиялаш жараёнини ўрганиш биз учун жуда қимматлидир:

- таълим-тарбия тўғрисидаги қонун-қоида, тамойил, метод ва усулларни болалар боғчалари амалий ҳаёти билан боғлаб, бўлажак тарбиячи ва ўқитувчиларга ўргатиш ҳамда халқ таълимини бошқариш ва раҳбарлик масалаларини чуқур ўрганиб, бўлажак тарбиячиларни қандай тайёрлаш муаммоларини ҳал қилиш;

- мактабгача тарбия муассасаларида оила билан узвий ҳамкорликда болаларни ҳар томонлама ривожлантириш ишини амалга ошириш.

Бундай вазифаларда тадқиқ этиш:

- биринчидан, болалар соғлиғини сақлайди ва мустаҳкамлайди, жисмоний ривожланишини таъминлайди;

- иккинчидан, илмга қизиқишлари ва қобилиятларини ривожлантиради;

- учинчидан, Ватанга, табиатга, жонажон ўлкага муҳаббат, катталарга ҳурматни, ўртоқлик ва жамоатчилик, хайрихоҳлик, хулқ маданияти, мустақиллик, уюшқоқлик ва интизом, меҳнатсеварлик каби ижобий фазилатларни тарбиялайди;

- тўртинчидан, эстетик тарбияни амалга оширади.

Маънавиятни юксалтирувчи омиллар ва воситалардан фойдаланиш ҳар қандай давлат ва жамият пойдеворининг мустаҳкамланиб боришига хизмат қилади.

Мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш вазифалари шахсни тарбиялаш мақсадлари асосида уларнинг ёшига ва хусусиятларига қараб белгиланади.

Мактабгача тарбия ёшидаги бола шахсини ҳар томонлама камол топтириш жисмоний, ақлий, ахлоқий, меҳнат ва эстетик тарбия мажмуасидан иборатдир.

Болаларни мактабга тайёрлашда ақлий тарбиянинг роли айниқса каттадир. Билимлар заҳирасини эгаллаш, ақлий фаолликни ва мустақилликни, ақлий малака ва кўникмаларни таркиб топтириш муваффақиятли ўқиш ва бўлғуси фаолиятга тайёрланишнинг муҳим шартларидир.

Болаларнинг 6 ёшдан бошлаб мактабда ўқишга ўтиши муносабати билан уларни мактаб таълимига тайёрлаш учун ақлий ривожланиши етарли даражада бўлишини таъминлаш тарбиячиларнинг жавобгарлигини янада оширади. Ақлий камолот - бу ёшнинг ўсиб, тажрибанинг бойиб бориши муносабати билан тарбиявий ишлар таъсирида боланинг ақлий фаолиятида рўй берадиган миқдор ва сифат ўзгаришларининг мажмуасидир. Мактабгача тарбия ёшида билим тез суръатлар билан бойиб боради, нутқ шаклланади, билиш жараёнлари такомиллашади, бола энг оддий ақлий фаолият усулларини эгаллаб олади. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ақлий ривожланишини таъминлаш уларнинг келажакдаги бутун фаолияти учун катта аҳамиятга эга бўлади. Бола ижтимоий муҳит таъсирида ақлий томондан ривожланиб боради. Теварак-атрофдаги кишилар билан муомала қилиш жараёнида у тилни ва у билан бирга таркиб топган тушунчалар системасини ўзлаштиради. Натижада мактабгача тарбия ёшидаёқ бола тилни шунчалик эгаллаб оладики, ундан муомала воситаси сифатида эркин фойдалана оладиган бўлиб қолади.

Болаларнинг тушуниши ва уларда нутқнинг пайдо бўлиши уларнинг ақлий жиҳатдан ўсишининг анча юксак босқичидир. Она тилидаги сўзларни эгаллаш ва сўз маъноларини аста-секин тушуниб бориш мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ақлий жиҳатдан ривожланишида катта рол ўйнайди.

Кейинги йилларда жисмоний, ақлий, ахлоқий, меҳнат ва эстетик тарбия бўйича олиб борилган илмий-педагогик тадқиқотлар мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш вазифаларини уларнинг психик-физиологик имкониятларини эътиборга олган ҳолда белгилаш зарурлигини кўрсатиб берди. Улар Ўзбекистон Республикасининг “Илк қадам” ўқув дастурида ўз аксини топган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1. Б.Тўхлиев, Ш.Юсупова ва б. Ҳозирги ўзбек адабий тили дарсларида юксак маънавиятли шахс тарбияси. Тошкент, 2012.

2. Лафарг. Очерки истории культуры. – М.: 1926.

3. С.Саидий. Мозий садолари (зарб-ул Қадим мисолида).- Т.: 2005.

4. Ўзбек халқ оғзаки поетик ижоди. Ҳ.Раззоқов, Т.Мирзаев, О.Собиров, К.Имомов. Тошкент. 1980.

5. Бобоева Д.Р. Мактабгача ёшдаги болалар тарбиясинининг асосий мезонлари. Педагогик таълим ж.-Т.; 2001. 2-сон.

6. Тоҳир Малик. Одамийлик мулки. Тошкент, “Шарқ”, 2008.

Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.