ResearcherUz LogoResearcherUz
View Journal

МЕҲНАТ ЖАМОАЛАРИДА ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТ ТАҲЛИЛИ ВА УНИНГ ПСИХОЛОГИК ИМКОНИЯТЛАРИ

Abstract

Меҳнат – бу маълум бир ижтимоий фойдали (ёки ҳеч бўлмаганда жамият томонидан истеъмол қилинадиган) моддий ёки маънавий маҳсулотни ишлаб чиқаришга йўналтирилган инсоннинг фаолиятидир.


Full PDF Document

Related Articles

Full text

ВА УНИНГ ПСИХОЛОГИК ИМКОНИЯТЛАРИ

Термиз Давлат университети Ижтимоий фанлар факултети Психология

кафедраси доценти

Джураев Ташпулат Сахиевич

Калит сўзлар: меҳнат психологияси, меҳнат жамоаси, шахслараро муносабатлар, низолар, соғлом психологик муҳит

Меҳнат психологиясининг назарий асослари ва вазифалари

Меҳнат – бу маълум бир ижтимоий фойдали (ёки ҳеч бўлмаганда жамият томонидан истеъмол қилинадиган) моддий ёки маънавий маҳсулотни ишлаб чиқаришга йўналтирилган инсоннинг фаолиятидир.

Киши меҳнат жараёнида бажариладиган ҳаракатлар биологик эҳтиёж билан эмас, балки илгари сурилган ишлаб чиқариш мақсади ва бу мақсадни рўёбга чиқариш жараёнида унинг бошқа одамларга нисбатан муносабатлари билан белгиланади. Бу хилдаги ҳаракатларни бажариш ва бошқариш учун ахборотни қайта ишлашнинг олий жараёнларидан фойдаланиш ва аввало, тасаввур ва тафаккурни ишга солиш зарурдир.

Меҳнат психологияси шахснинг мақсадга йуналтирил-ганлигини, ижтимоий тажрибаси, характери, қобилияти, психик ҳолатлари, диққати, тасаввурлари, хотираси, фикрлашдаги, эмоционаллиги, ирода кучи ва психомоторикаси каби сифатлари билан бевосита боғлиқдир.

У ёки бу меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахс меҳнат ҳақида кўпгина психологик билимларни эгаллайди ва муайян тизимга келтиради. Бу тизим шахснинг ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият унумдорлигини таъминлашга хизмат қилади. Шу маънода психологик хизмат жараёнида меҳнат фаолиятига алоҳида эътиборни қаратиш талаб қилинади.

Меҳнатнинг психологик вазифалари

Меҳнат психологиясининг биринчи вазифаси-касб танлашга йўналтириш, консультация бериш, касбга лаёқатли ёшларни танлаш ҳамда ёшларда касбий қобилият ва қизиқишни шакллантиришни ўрганиш ва тавсифлашдир. Бу вазифа меҳнат психологияси бўлимларидан бири бўлган психологик профессиограмма талаблари асосида ҳал қилинади.

Иккинчи вазифа — у ёки бу касбда ишлашни мўлжаллаётган ёки ишлаётган, лекин ҳали уни тўла эгалламаган кишиларнинг ёки юқори даражада касбий қобилиятнинг намоён бўлишдаги имкониятларини ўрганишидир. Касбни эгалламаган кишиларнинг меҳнат малакаларини ишлаб чиқариш талабларига мос келишини аниқлаш ҳамда фаолиятининг мазкур тури учун етарли даражада ривожланмаган қобилиятларини ривожлантиришга доир чораларини излаш ёхуд уни қобилиятига мос бошқа касбга кўчирилишини таъминлаш. Бу вазифа мутахассис психологлар ва врачлар кузатуви асосида ҳамда меҳнат экспертизаси (хусусан, касбий консультация) ёрдамида ҳал қилинади.

Касбий қобилият касбий таълим ва ўзлаштирилаётган ихтисос бўйича амалий ишлаб чиқариш фаолияти жараёнида шаклланади. Зарур билим, малака ва кўникмани муваффақиятли шакллантирмай туриб касбни эгаллаш ва касбий қобилиятни ривожлантириш мумкин эмас. Демак, меҳнат психологиясининг учинчи вазифаси — касбий билим, малака ва кўникманинг шаклланиш жараёни билан боғлиқ психологик қонуниятларини аниқлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Меҳнат психологиясининг бу вазифаси асосан психологларнинг маслаҳатлари билан ҳал қилинади.

Меҳнат психологиясининг тўртинчи вазифаси-хато ҳаракатларни ўрганиш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш орқали меҳнат хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир. Хато ҳаракатларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш касбий таълим методикасини такомиллаштиришда, шунингдек, ишлаб чиқариш фаолиятидаги нуқсонларнинг олдини олишда ўзига хос муҳим психологик аҳамият касб этади.

Касбий қобилиятни муваффақиятли ривожлантириш, бинобарин, иш ҳаракати сифатини янада ошириш кўп жиҳатдан ишчиларнинг психик ҳолатига боғлиқ. Шунинг учун ҳам меҳнат психологиясининг бешинчи вазифаси — психик ҳолатларни бошқаришнинг энг қулай методларини ишлаб чиқиш мақсадида ишчиларнинг ўқув ва ишлаб чикариш фаолияти жараёнидаги психик ҳолат ва кайфиятларини ўрганишдан иборатдир.

Меҳнат психологиясининг олтинчи вазифаси — шахслар ўртасидаги муносабат ҳамда ўқув ва ишлаб чиқариш фаолияти жараёнидаги социалпсихологик муносабатларни ўрганиш ва шахснинг фаолияти ва меҳнат унумдорлигини оширишга самарали таъсирини кучайтириш буйича тадбирларни ишлаб чиқишдан иборатдир. Меҳнат психологиясининг еттинчи вазифаси — меҳнат лаёқатини сақлаш ва меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида чарчаш ва толиқишнинг олдини олиш чораларини излашдан иборат.

Меҳнат психологиясининг саккизинчи вазифаси ишлаб чиқариш техника воситаларини инсон омилига мослаштиришдан иборат бўлиб, бу вазифа меҳнат психологиясининг яқинда вужудга келган, бироқ тез ривожланаётган бўлими — инженерлик психологияси томонидан ҳал қилинади.

Меҳнат психологиясининг тўққизинчи вазифаси қилиб меҳнат экспертизаси тизимида бажариладиган ишлар кўламини олиш мумкин.

Демак, меҳнат экспертизаси — бу мутахассислар томонидан инсоннинг аниқ касбга яроқлилигини аниқлашдир.

Меҳнатнинг у ёки бу турига яроқлилик (касбга яроқлилик) қуйидагилар билан белгиланади: кишининг ёши, соғлиғи, тайёрлик даражаси; зарур билим, малака ва кўникмага эгалиги; керакли касбий лаёқатлар йиғиндиси сифатидаги талант ва мазкур касб бўйича ишлаш истаги ва ҳоказолар.

Меҳнат экспертизаси куйидаги умумий масалаларни бажаради:

1. Мазкур киши муайян ишни бошлай оладими?

2. У ўзи эгаллаган вазифа лавозимида ишлаб кета оладими;

3. Мазкур кишидан қайси ишда фойдаланса яхшироқ бўлади?

4. Агар бахтсиз ҳодиса юз берса, у ишчининг хусусиятига қай даражада боғлиқ бўлган ҳамда хусусан, уни ишга қўйилганда хато қилинмаганми?

Ушбу масалалар меҳнат экспертизасининг мазкур касб вазифаларини ўрганишга ва тадқиқ қилишга йўналтирилган психологик хизмат кўрсатиш тизими асосида амалга оширилади. Юқоридагиларга асосланиб айтиш мумкинки, бугунги амалиётчи психологлардан меҳнат психологиясининг ўзига хос назарий, амалий ва илмий-татбиқий жиҳатлари ҳақида муайян билим ва малакаларни пухта эгаллаш талаб қилинади. Чунки меҳнат фаолияти ва шахснинг ўзига хос психологик табиати ўртасидаги уйғунликни таъминламай туриб юксак муваффақиятларга эришиб бўлмайди.

2.Меҳнат жамоаларида психологик хизматнинг ташкил этилиши

Меҳнат жамоаларида ижтимоий-психологик муҳитни ўрганиш ва уни ривожлантириш муаммосига бағишланган ишлар мазмуни ҳақида батафсил мулоҳаза юритадиган бўлсак, меҳнат жамоаларида ташкил этилиши лозим бўлган психологик хизматнинг ижтимоий қиммати ва ундан келиб чиқувчи асосий йўналишлари ҳақида, шунингдек, айрим меҳнат жамоаларида олиб борилган психологик хизмат натижалари хусусида тўхталишга тўғри келади

Шунга мувофиқ, меҳнат жамоаларида ташкил этилган психологик хизматнинг айрим йўналишларига ижтимоийпсихологик ва илмий-амалий жиҳатдан эътибор қаратиш ўринлидир.

Психологик хизмат тизими татбиқ этилишининг илмийташкилий йўналиши турли мамлакатларда турли тартибдаги мазмунга эга эканлиги билан характерлидир. Масалан, аксарият ғарб мамлакатларида психологик хизмат кўрсатиш тизими махсус тайёргарликдан ўтган психологлар ёки психология маркази аъзолари томонидан амалга оширилади. Бинобарин, АҚШда психология иттифоқларининг 15000 дан ортиқ, Нидерландияда 3150 дан ортиқ, Италияда 2500 дан ортиқ, Буюк Британияда 1972 дан ортиқ расмий аъзолари аҳолига психологик хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш ишига жалб этилганлар.

Марказий Ҳамдўстлик давлатларида эса психологик хизматнинг илмийташкилий йўналиши 2 турдаги модел асосида амалга оширилиб келинди.

1.Ҳудудий психологик хизмат марказлари томонидан (махсус келишилган вақтинчалик шартнома асосида).

2.Йирик саноат ва ишлаб чиқариш муассасаларида махсус билим, малака ва тажрибага эга бўлган доимий ишловчи амалиётчи социолог-психологлар томонидан.

Таъкидлаш жоизки, бу борада Болтиқ- бўйи давлатлари жуда бой тажрибага эга. Мустақиллик шарофати туфайли кундан-кунга ривожланиб бораётган Ўзбекистон давлатида ҳам психологик хизматнинг илмий-ташкилий фаолиятида оз бўлсада, маълум ижобий силжишлар намоён бўлмоқда. Бу эса Ўзбекистонда расмий тарзда кенг қулоч ёзаётган психологик хизматнинг кўламини янада такомиллаштириш имконини беради. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистондаги психологик билимларнинг амалиётда (меҳнат жамоаларида) татбиқ этилишини яққол ифода этувчи психологик хизматнинг илмий-ташкилий мазмунини қуйидагича тасаввур қилиш мумкин:

1-модел.Меҳнат жамоаларига махсус шартнома асосида психологик хизмат кўрсатиш. Бунда йирик ишлаб чиқариш ва меҳнат жамоалари маъмурияти билан белгиланган тартибда шартнома тузилиб, жамоадаги барча социологикпсихологик хусусиятлар ва имкониятлар чуқур ўрганилади, таҳлил қилинади ва тегишли тавсиялар берилади. Бу борада Республикамизда талайгина тажрибалар тўпланган. Масалан, Тошкент Давлат Университети психология кафедраси аъзолари томонидан Э.Ғозиев ва З.Душабоевлар раҳбарлигида 1974-1996 йиллар давомида ўнлаб йирик корхоналарда ижтимоий психологик хизмат жорий қилинди ва анча муваффақиятли фаолият кўрсатилди. Шунинг-дек, Бухоро давлат университети “Психологик хизмат маркази” ходимлари томонидан республикадаги ўнлаб меҳнат жамоа-ларида ижтимоийпсихологик хизмат кўрсатилди ва кўрсатил-моқда.

Айни пайтда, бугунги кунда мамлакатимиздаги илғор психологлар ва психология лабораториялари, кафедралари томонидан қатор меҳнат жамоаларига у ёки бу даражада психологик хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.

2-модел. Бевосита муассасанинг ўзида мутахассис томонидан психологик хизмат кўрсатиш. I. Мазкур модел ўзининг қулайлик ва самарадорлиги жиҳатидан ниҳоятда кенг кўламли эканлиги билан характерлидир. Чунки меҳнат жамоасида юз бераётган ҳар бир вазият бевосита психологнинг кўз ўнгида содир бўлади. Шунингдек, жамоадаги ҳар бир шахснинг ўзига хос психологик тузилишини (шахснинг билиш жараёнлари, ҳиссий-иродавий сифатлари, индивидуал-психологик хусусиятлари) ва унинг касбига мос психологик имкониятларини мунтазам ўрганиб бориш учун муҳим замин ҳозирланди. Бу эса, табиийки, жамоадаги ижтимоий-психологик иқлимни янада яхшилашга, ҳар бир ишчи-ходимнинг психологик имкониятларидан унумли фойдаланишга ва шулар асосида жамоадаги меҳнат рентабеллигини оширишга хизмат қилади.

Республикамизда мазкур модел асосида психологик хизмат тизими ташкил этилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг (масалан: Тошкент Авиация заводи, “Малика” ипйигирув бирлашмаси, “Юлдуз” бирлашмаси, Тошкент ва Бухоро1 темирйўл локомотив депоси ва в.ҳ) фаолияти ўрганилганда шу нарса маълум бўлдики, психологик хизматнинг ташкилий томонларини корхона раҳбари ўз зиммасига олган. Бу эса барча ишчи-ходимларнинг “психологик кўрикдан” ўтишини таъминлашга хизмат қилади. Масалан, Бухоро1 локомотив депосида ҳар бир ишчи ходим учун ишга қабул қилинишдан олдин маъмурий тарзда тиббий кўрикдан ташқари алоҳида “психологик кўрикдан” ўтиш ва маълум ижтимоий-психологик кўрсатмалар асосида ўз иш фаолиятини ташкил этиши қатъий тадбир сифатида қабул қилинган ва бунга тўла-тўкис амал қилинади.

Ўз-ўзидан маълумки, бу тадбир бир томондан психолог масъулиятини оширса, иккинчи томондан эса жамоадаги психологик хизмат тизими жорий қилинишининг илмийташкилий жиҳатдан мустаҳкамланиши ва истиқболини белгилашга ёрдам беради.

Албатта, мазкур модел асосида психологик хизмат ташкил этилишининг самарадорлиги беқиёсдир. Лекин республика миқёсида олинадиган бўлса, мутахассисларнинг ниҳоятда тақчиллиги мазкур модел асосида психологик хизматни ёппасига жорий этишда жиддий мушкуллик туғдирмоқда. Шу нуқтаи назардан бугунги кунда талайгина меҳнат жамоаларида ҳудудий психологик хизмат кўрсатиш марказлари орқали махсус шартномалар асосида иш олиб борилмоқда.

Демак, Ўзбекистондаги меҳнат жамоаларида психологик хизмат ташкил этишнинг илмий-ташкилий йўналишлари юқорида қайд этилган иккала модел асосида таркиб топганлиги билан характерланади

Бунда психогигиена, психология, гигиена ва психиатрия фанларининг ўзаро уйғунлиги ва интеграциясига таяниб психологик хизмат жараёни ташкил этилМеҳнат жараёнига психологик хизмат кўрсатишда ходимларнинг чарчаш жараёнига ҳам алоҳида эътибор бериш керак бўлади. Зеро, чарчаш фаолият натижасида меҳнат қобилияти вақтинчалик пасайишининг қонуний жараёнидир. Кўпинча, чарчашни толиқишнинг енгил даражаси ҳисоблаб, уларни аралаштириб юборадилар. Бирок чарчаш – психик ҳодиса, толиқиш келтириб чикарадиган кечинма, ўз табиатига кўра оғрик, очлик, чанқаш кечинмаларига яқин туради. Фаолиятнинг ижобий ёки салбий эмоционал фонида чарчаш ва толиқиш даражаси мос келмаслиги мумкин, бироқ чарчаш бошланаётган толиқиш ҳакида муайян даражадаги огоҳлантирувчидир. Бинобарин, психологик хизмат жараёнида ҳар бир ходимнинг у ёки бу ишга лаёқатлилигини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, ишга лаёқатлилик тушунчаси – психологик тушунча; фаолиятнинг аниқ турини хатосиз бажариш мумкинлигини белгилайди. Ишга иқтидорлилик – биологик тушунча бўлиб, у физиология томонидан инсон ва ҳайвондаги бир хил кўрсаткич асосида ўрганилади. Меҳнатга яроқлилик – социал тушунча бўлиб, мазкур инсон тўғрисидаги барча маълумотларга қараб меҳнат экспертизаси томонидан баҳоланади.

Ирода кучи, ҳаяжон, бажараётган ишга қизиқиш бошланаётган физиологик кўрсаткичлар объектив исботланган толиқишни ниқоблаши, унинг ўрнини босиши мумкин: биринчи ҳолатда ишга лаёқат пасаймайди, иккинчисида пасаяди, лекин чарчоқ сезилмайди. Бу ўринда ишга қизиқиш ташаббус кўрсатишга, топшириқни бажаришнинг янги усулларини излашга даъват этади. Бунда ишга лаёқатлилик баъзан пасаймайди, балки анча ортади. Бунда чарчоқ бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Аксинча, ишга қизиқиш бўлмаса астеник эмоция кескин ифодаланган чарчоқнинг пайдо бўлишига ҳамда ишга лаёқатсизликнинг толиқишини характерлайдиган физиологик силжиш бошланишидан олдин пасайишига ёрдам беради. Психологик хизмат жараёнида ходимлардаги толиқиш ҳолатига психологик муносабатда бўлиш талаб қилинади. Зеро, толиқиш билан дам олиш ўртасидаги номувофиқлик оқибатида толиқишнинг ортиши инсонни янги сифат ҳолатига – ўта толиқишга олиб келади. Меҳнат психологиясида психологик тадбирлар ишлаб чикиш учун толиқиш ўта толиқиш бошланишининг асосий, қўшимча ва ёрдамчи омилларини фарқлаш муҳимдир. Толиқиш ва ўта толиқишнинг асосий сабаби меҳнат фалиятининг ўзидир. Бироқ ишлаб чиқаришда пайдо бўладиган толиқиш ўзўзича толиқишни келтириб чиқарадиган қўшимча омиллар туфайли анча мураккаблашиши мумкин. Ишга боришда ноқулай транспорт, ишнинг ёмон ташкил қилинганлиги ва бошқа камчиликлар, кечки қўшимча иш, спорт билан ҳаддан ташқари шуғулланиш ва ҳоказолар бунга мисол бўлади. Бундан ташқари, ўз-ўзича толиқишни келтириб чиқармайдиган, бироқ унинг пайдо бўлишига кўмаклаша бориб, уни оғирлаштирадиган ёрдамчи омилларни ҳисобга олиш лозим. Бунга айрим сурункали касалликлар ҳамда жисмоний ривожланмаганлик, овқатланиш режимини бузиш, чекиш ва алкогол, муҳитнинг ноқулайлиги ва ҳоказоларни киритиш мумкин.

Меҳнат жараёнига психологик хизмат кўрсатишда эса толиқиш ва ўта толиқишни енгиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ёрдамчи тадбирлар турли хил психотренинглар олиб бориш керак бўлади. Чунончи, толиқиш уч хил кўринишда намоён этилиши мумкин: жисмоний (ўтин ёриш, ер ишлари ва ҳоказо), ақлий (педагогик ёки интеллектуал), эмоционал (хавфли шароитларда ишлаш). Бу эса толиқишнинг психологик аломатлари ниҳоятда ранг-баранг ва беқарорлигидан дарак беради. Жумладан, мияда толиқиш таъсири остида турли хил анализаторларнинг сезгирлиги пасаяди. Ҳаракат соҳасида сенсомоторли мувофиқлаштириш ёмонлашади. Ортиқча ҳаракатлар пайдо бўлади, оддий ва мураккаб сезгирлик тезлиги ҳамда мураккаб сезгирликнинг аниқлиги пасаяди, ақлий қобилият ва диққат интенсивлиги ҳам сусаяди: хотирадан тушиб қолиш ва эслашнинг қийинлашуви пайдо бўлади, диққатни тақсимлаш ва бошқа объектга қаратиш (ўзгартириш) қийинлашади. Толиқиш кундузги уйқучанлик ва кечалари уйқунинг бузилишига сабаб бўлади. Бундай ҳолларда барча ходимларга муайян мақсадга қаратилган психокоррекцион тренинглар олиб борилиши мақсадга мувофиқдир. Бу эса психологик хизмат жараёнида меҳнат фаолиятига самарали психологик таъсир қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Меҳнат жамоаларида шахслараро муносабат таҳлили ва унинг психологик имкониятлари

Психологик хизматнинг асосий вазифалари сирасига ўзига хос услубда шаклланган социал психологик хизмат кўрсатиш мазмунини ҳам киритиш мумкин. Бунда асосан умумпсихологик хизмат кўрсатишнинг таркибий қисми ҳисобланмиш саноатда социал психологик фаолиятни ташкил этиш ишлаб чиқариш корхоналари, давлат ҳамда хусусий муассасалари учун муҳим аҳамият касб этади. Мазкур хизмат тури ўз ичига бир неча туркумдаги, ўзига хос ишларни қамраб олади ва муайян соҳа ихтисослигига асосланиб уюштирилади.

Социал психологик хизматни уюштиришда жаҳон психологларининг бой тажрибасига асосланган ҳолда миллий, ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олиш талаб қилинади. Бу борада мамлакатимизнинг кўп йиллик тажрибаси мавжуд ва бу тажриба маълум самаралар бермоқда.

Жаҳон тажрибасига асосланиб ижтимоий психологик хизматни қуйидаги туркумларга ажратиб, сўнг уларнинг шакли, мазмуни ва фаолият кўрсатиш усуллари юзасидан маълумот бериш мумкин: 1.Ишлаб чиқариш ва меҳнат жамоаларига психологик хизмат;

2.Илмий жамоаларда социал психологик хизмат;

3.Оилага психологик хизмат;

4.Уюшган ва уюшмаган ёшларга психологик хизмат;

5.Махсус муассасаларга психологик хизмат;

Меҳнат жамоаларига психологик хизмат кўрсатишда психологнинг вазифалари:

1.Корхона ходимлари, хизматчилари таркиби ва унинг психологик имкониятлари билан танишув.

2.Корхоналарнинг атрибутлари, анъаналари, авлодлар ворислиги юзасидан илмий-амалий хусусиятли маълумотлар тўплаш.

3.Корхоналараро, шахслараро, раҳбариятлараро психологик муҳит ва унинг ўзига хос жабҳалари юзасидан маълумотлар йиғиш.

4.Раҳбарият иерархияси ва унинг мақсадга мувофиқлигига тааллуқли муаммолар моҳиятини аниқлаш.

5.Раҳбарнинг психологик қобилиятлари ва уларнинг шаклланганлик даражаларини ўрганиш.

6.Раҳбарнинг шахсий фазилатлари ва унинг меҳнат жамоаси тараққиётига таъсири (ижобий, салбий).

7.Раҳбарнинг эмоционал иродавий ва когнитив хусусиятларини ўрганиш.

8.Раҳбарнинг иш услублари ва унинг психологик самарадорлигини ўрганиш.

9.Раҳбарнинг умумжамоага ва айрим психологик ҳолатларига нисбатан муносабати талқини.

10.Раҳбарнинг муомала маданияти ва унинг психологик механизмларга мутаносиблиги.

11.Раҳбар ва унинг қўл остидаги кишилар ўртасидаги шахслараро муносабат мазмуни билан танишув.

12.Ходимлар, хизматчилар фаоллигини оширишнинг психологик асослари, омиллари ва уларнинг ишлаб чиқаришга таъсири ва умумий меҳнат рентабеллигига таъсирини ўрганиш.

13.Ходимлар ва хизматчиларнинг этнопсихологик хусусиятларини ҳисобга олиш, унга қатъий риоя қилинишига баҳо бериш.

14.Миллий анъаналар, маросимлар, урф-одатлар кабиларнинг ишлаб чиқаришига таъсирини тадқиқ этиш.

15.Шахслараро муносабат жараёнида қатнашчиларнинг жинсий ва ёш хусусиятларига эътибор қилиш.

16.Аёллар жамоаси ва уларнинг бошқарувга таъсирини белгилаш.

17.Муомала маромлари, сеҳрлари, улардан амалий фаолиятда фойдаланишнинг ютуқлари ва нуқсонларига эътибор-ни қаратиш.

18.Моддий ва маънавий рағбатлантиришда психологик қоидаларга риоя қилишни таъминлаш.

19.Ишлаб чиқариш корхоналарининг норасмий лидерлари ва уларнинг психологик хусусиятлари, устувор томонларини тадқиқ этиш.

20.Жамоаларда низоли вазиятларнинг келиб чиқиш сабаблари манбааларини ўрганиш ва бу борада тегишли методикаларни қўллаш.

21.Жамоалардан низоли вазиятлар даражаларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш йўлларини қидириш, тавсиялар яратиш.

22.Оилавий низо масаласи ечимини ҳал қилиш жараёнида раҳбарият иштирокини амалий жиҳатдан текшириш.

23.Бошқарув тизимининг барча бўғинлари билан ўзаро алоқасини психологик жиҳатдан тадқиқ қилиш.

24.Бошқарувнинг ўзига хос усулларини психологик жиҳатдан текшириш ва мавжуд бўлган оқиллик жиҳатларини умумлаштириш.

25.Эмоционал зўриқиши мавжуд, стресс, аффект ҳолатидаги ходимлар, хизматчилар ва уларга психологик ёрдам уюштириш.

26.Маданий эҳтиёжга нисбатан ходимлар, хизматчилар талабини ўрганиш ва мулоҳазаларини муайян психологик талаблар асосида тизимлаштириш.

27.Корхоналарда ходимлар ва хизматчилар қўнимсизлиги муаммоси ва унинг сабабларини аниқлаш юзасидан кенг кўламдаги тадқиқот ишларини олиб бориш.

28.Расмий гуруҳларнинг психологик хусусиятларини тадқиқ этиш.

29.Норасмий гуруҳларнинг психологик хусусиятлари билан изчил равишда босқичма-босқич танишиш.

30.Гуруҳлар ва жамоаларнинг демографик таркибига биноан, уларнинг психологик хусусиятларини ўрганиш.

31.Жамоа ва гуруҳларнинг алоҳида аъзоларининг индивидуалтипологик хусусиятларини тажрибада текшириш.

32.Ходимлар ва хизматчилар малакасини оширишнинг психологик жабҳаларини текшириш.

33.Мутахассисларни тайёрлаш ва уларни ихтисослик бўйича тақсимлаш фаолиятида бевосита қатнашиш ва бу жараёнда психологик талабларнинг бажарилишини таъминлаш.

34.Жамоа аъзолари иштирокида маълум коррекцион мақсадга қаратилган социал-психологик тренингларни йўлга қўйиш.

35.Жамоа ичидаги ёлғон, уйдурма, сохта хабарлар ва унинг кишиларга таъсир даражасининг талқини билан шуғулланиш.

36.Ходимлар ва хизматчиларга оммавий таъсир этиш шаклларини қўллаш.

37.Психолог хонасини жиҳозлашда ўзига хос психологик механизмларга ва қоидаларга риоя қилиш.

38.Жамоада суҳбатлар ва тренинглар ташкил қилиш ва уларни инсон шахсини шакллантиришдаги ролини белгилаш.

39.Жамоа аъзоларидаги касбий компитентлик намоён этилишининг психологик асосларини ўрганиш ва шу асосда ҳар бир ходим учун тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш.

40.Ўз компитентлиги доирасида ҳар бир ходим учун шахс харитасини тузиш ва шу асосда у билан индивидуал психологик ва коррекцион ишлар олиб бориш кўламини белгилаш.

41. Жамоадаги у ёки бу шахсни стрессга олиб бориши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатни олдиндан кўра билиш ва уни бартараф этиш учун аниқ йўналтирилган тадбирлар кўламини белгилаб бориш.

Меҳнат жамоасидаги психолог томонидан ушбу вазифаларнинг бажарилиши жамоага психологик хизмат кўрсатишнинг юқори савияда бўлишини таъминлайди.

Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.