ResearcherUz LogoResearcherUz
View Journal

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИНТЕГРАЦИОН ЖАРАЁНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МОДЕЛЛАРИ

Abstract

Мақолада илм-фан, таълим ва бизнес интеграцион фаолияти назарияси, методологияси ва амалиёти масалалари, айниқса, унинг инновацион жиҳатларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши зарурияти асосланган, олий таълим муассасаларида интеграцион жараёнларни ташкил этиш моделлари ўрганилган.


Full PDF Document

Related Articles

Full text

ЖАРАЁНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МОДЕЛЛАРИ

Адизов Санжар Рашидович

Тошкент давлат техника университети мустақил тадқиқотчиси

Аннотация. Мақолада илм-фан, таълим ва бизнес интеграцион фаолияти назарияси, методологияси ва амалиёти масалалари, айниқса, унинг инновацион жиҳатларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши зарурияти асосланган, олий таълим муассасаларида интеграцион жараёнларни ташкил этиш моделлари ўрганилган.

Калит сўзлар: олий таълим, интеграция, университет 3.0, салоҳият, ҳамкорлик, илм,фан.

1.Кириш

Мамлакат иқтисодиётини инновацион ривожлантиришда интеграцион ўзаро фаолиятдаги ҳар хил шаклларнинг қўлланилиши давлатимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш ва рақобат афзалликларини самарали қўллашнинг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб келаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон ва унинг ҳудудларидаги иқтисодиёт субъектлари орасидаги ўзаро ҳамкорлик ва интеграцион ривожланиш салоҳиятидан қанча тўлароқ фойдаланилса, минтақавий иқтисодиётнинг замонавий бизнес-стратегияларига мослашув жараёнлари шунча фаолроқ боради, мувофиқ равишда ҳудудлар салоҳиятини амалга ошириш учун янги имкониятлар пайдо бўлади. Худди бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтиришнинг янада оқилона механизмларини ишлаб чиқиш муҳим назарий ва амалий муаммодир.

Иқтисодиёти юксак даражада инновацион ривожланган мамлакатларнинг охирги 70-80 йиллик тажрибаси шуни кўрсатиб турибдики, мамлакатни инновацион ислоҳ қилишда олий таълим муассасаларининг драйверлик роли тобора кучайиб бормоқда ва ижтимоий ҳодиса сифатида олий таълим муассасаларининг бизнес, фан ва ҳаттоки давлат ҳокимияти билан чуқурроқ интеграциялашиш шарт-шароитларини оширишни қўллаб-қувватлаш изчиллигини кучайтирмоқда.

2.Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистонда инновацион фаолиятни ривожлантириш ва бошқарув тизимини ўрганишга доир илмий тадқиқотлар К.Х.Абдурахманов, О.К.Абдурахманов, А.Ш.Бекмуродов, Х.М.Имамов, Н.К.Йўлдошев, Н.Махмудов У.Ш.Юсупов, Х.М.Абдусатторова, Г.К.Тарахтиева, И.Исматов, Б.Ш.Усмонов, М.Қ.Қодиров, Ж.Д.Елтазаров, Т.З.Тешабоев, Т.Шодиев, Ш.А.Атамурадов, М.Ф.Ҳакимова, А.О.Очилов, Ш.Отажонов1 ва бошқа олимлар томонидан олиб борилган.

Ҳозирда республика олий таълим муассасаларида мутахассислар тайёрлаш ҳолати қандай, Ўзбекистонда жаҳон стандартларига мос келадиган рақобатбардош кадрлар тайёрланаяптими ёки йўқми, деган саволлар туғилиши табиий. Бу саволларга жавоб бериш учун Жаҳон банкининг қуйидаги маълумотига эътиборингизни қаратамиз. 2 та глобал рейтингга асосан тузилган, жаҳондаги энг машҳур 500 та университет киритилган рўйхатга Ўзбекистондан

1Aбдурaхмaнoв К.Х. и др. Сoвременный менеджмент и рефoрмирoвaние системы oбрaзoвaния в Узбекистaне. – Тaшкент, 2005. – 133 с.; Йулдoшев Н.К., Юсупoв У.Ш. Иннoвaциoнный менеджмент и предпринимaтельствo (Учебник). – Tашкент: Іnnovatѕіon rіvojlanіѕh naѕhrіyot-matbaa uyі, 2022. – 320 с. Yo‘ldoѕhеv N.Q., Akbarxodjayeva Z.Z. Іnnovatѕіon mеnеjmеnt. – Тoshkent: ІQTІЅODІYOT, 2019. – 321 b.; Abduѕattorova X.M. Іnnovatѕіya ѕtrategіyaѕі. O‘quv qoʼllanma. – Toshkent: TDІU, 2011. – 280 b.; Taraxtіyeva G.K. Іnnovatѕіon menejment. – Тoshkent: Fan va texnologіya, 2013. – 208 b.; Yo‘ldoѕhev N.K. Menejment [Matn]: darѕlіk / N.K.Yoldoѕhev, G.E.Zaxіdov. – Toѕhkent: “O‘zbekіѕton faylaѕuflarі mіllіy jamіyatі” naѕhrіyotі, 2018. – 245 b.; Худoйбердиев З.Я. Рaзвитие системы пoдгoтoвки кaдрoв для сферы предпринимaтельствa (нa примере мaлoгo и среднегo бизнесa): Aвтoреф. дисс. …дoк. экoн. нaук. – Тaшкент, 2002. – 44 с. Ismatov I. Fan va ishlab chiqarishning yaxlitligi xususida // Uzluksiz ta’lim tizimida fanlarning o‘zaro integratsiyalashuvi muammolari. Respublika ilmiy-amaliy konferentsiya materiallari. – Toshkent, 2010. – B. 9–11.; Н.Махмудов, Д.Акобирова, Стратегия инновационного развития прмышленности Республики Узбекистан. Монография. Т.2011 г. 330.стр. B.SH.Usmonov, M.Q.Qodirov, J.D.Yeltazarov Raqobatbardosh ilmiy kadrlar tayyorlashda inson kapitali va innovatsion infratuzilmalarning o’rni // Ta’lim, fan va innovatsiya. Toshkent, 2015. – 23 b.; Teshaboev T.Z. Oliy o’quv yurtlarida innovatsion faoliyatni takomillashtirish yo‘llari: Iqt. fan. nomz. ... diss. – Toshkent, 2009. – 25 b., Shodiev T. Iqtisodiy rivojlanishning sifat vektorlari. Atamuradov SH.A. Xorijiy mamlakatlarda venchurli innovatsion loyihalashtirish modellari. Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. – 2019. – № 2.; Hakimova M.F. Oliy ta’lim muassasalarida ta’limning sifati va samaradorligini oshirish – davr talabi // “Oliy ta’lim: muammo va yechimlar” mavzusidagi respublika ilmiy-amaliy anjumani ilmiy maqola va tezislar to’plami. 2020 yil 25 may. – B. 41.; Ochilov A.O. Fan, oliy ta’lim va ishlab chiqarish o’rtasidagi integratsiyani samarali boshqarish yo’llari // Iqtisodiyot va ta’lim. – Toshkent, 2012. – № 6. – B. 146–148.; Ismatov I. Fan va ishlab chiqarishning yaxlitligi xususida // Uzluksiz ta’lim tizimida fanlarning o’zaro integratsiyalashuvi muammolari. Respublika ilmiy-amaliy konferentsiyasi maqola va tezislari to’plami. – Toshkent, 2010. – B. 9–11. Ш.И.Отажонов. Инновация фаолияти инфратузилмасини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари самарадорлигини ошириш: Aвтoреф. дисс. …дoк. экoн. нaук. – Тaшкент, 2018. – 44 с. биронта хам олий таълим муассасаси кирмаган. Шу фактнинг ўзигина Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида чуқур касбий билимларга эга бўлган кадрлар тайёрлаш, уларда замонавий илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланиш ва жамият тараққиёти учун хизмат қилиш юзасидан белгиланган асосий вазифалар бўйича ишларни ташкил қилиш, пировард-натижада халқаро андозаларга мувофиқ олий таълим муассасаларини мамлакатнинг ижтимоийиқтисодий, маданий-маърифий ва илмий марказларига айлантириш масалалари ҳозиргача ҳал этилмаганлигидан далолат беради.

Бу муаммонинг сабаблари жуда кўп. Булардан айрим тизимли камчиликларни санаб ўтамиз:

- олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория базалари замон талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Бунинг устига талабалар замонавий асбобускуна ва жиҳозлар билан таъминланган корхона ва ташкилотларда ҳар хил сабабларга кўра тўлақонли амалиёт ўтай олишмаяпти. Бу ҳолат республика олий таълим муассасаларида таълим сифатининг паст аҳволда қолишига сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки, хориж тажрибаси кўрсатаётганидек, олий таълим муассасаларидаги лабораториялар ишлаб чиқаришдан энг камида 5-10 йил олдинда юриб, тегишли замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиши, яъни олий таълимни илгарига “тортувчи” ҳақиқий локомотив ролини ўйнаши керак;

– республикада 10 000 нафар аҳолига тўғри келувчи талабалар сони ва Инсон тараққиёти индекси кўрсаткичлари яқин ўн йилликда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг ўртача кўрсаткичларидан анча паст (ёшларни олий таълим муассасаларига қамраб олиш 1991 йилдаги 17 фоиздан 2017 йилда 9 фоизгача пастлашди (умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касбҳунар коллежлари битирувчиларига нисбатан)). 2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларига қамров 15 фоизгача ўсди. Натижада битирувчиларнинг ишга жойлашишида реал рақобат йўқ. Бундай шароитда иш берувчилар битирувчиларни танлов асосида эмас, балки фақат дипломи бўйича ишга олишга мажбур бўлишмоқда;

- олий таълим муассасаларига ўқишга кирган аксарият талабаларнинг билим олишга бўлган иштиёқи паст. Улар билим олишдан кўра, диплом олишга кўпроқ қизиқишмоқда. Бу ҳолат олий таълим муассасаларидаги абитуриентлар қабули билан боғлиқ. Уларда мавжуд қабул жараёни таниш-билишчилик, қариндошуруғчилик, айрим мансабдор шахсларнинг ўз мансаб-лавозимларини суистеъмол қилишлари, коррупция билан боғлиқ ҳамда тизим ҳақиқий билим ва иқтидорга эга ёшларни танлаб олишга йўл қўймай келаётган эди. Бу салбий ҳолатларга 2018/2019 йил қабулида чек қўйилди;

- ўтказилаётган тест синовлари кўпчилик ҳолларда абитуриентларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятини аниқлаш имконини бермайди, чунки тестларда асосан саналар билан боғлиқ саволлар кўп. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бу жабҳада айрим ижобий ишлар қилинди, баъзибир хориж мамлакатлар тажрибаси ўрганилди, тестлар базаси қайта кўриб чиқилди, тестлар олий таълим муассасаларидан ташқарида, уларга тегишли бўлмаган биноларда 15 кун давомида ўтказиладиган, уларнинг натижалари эса тест ўтказилган куннинг эртасига эълон қилинадиган бўлди. Аммо, тестларни мазмун жиҳатидан янгилаш перманент жараён бўлиб, унинг базасини доимий, узлуксиз равишда янгилаб боришни талаб этади. Шу сабабларга кўра, Давлат тест маркази томонидан бу жабҳада қилинган ишлар биринчи қадамлар, дейиш мумкин;

- профессор-ўқитувчиларнинг фаолиятини, билимини ва педагогик кўникмасини баҳолашнинг замонавий тизими мавжуд эмас. Бу борада бошқарув ҳамда назорат органлари томонидан ўтказилган раҳбарлар ва профессорўқитувчилар аттестацияси ҳам, “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тўғрисида Низом” ҳам, йил якунлари бўйича ўтказиладиган ҳар хил рейтинглар ҳам кутилган самарани бермаяпти;

- олий таълим муассасаларидаги таълим жараёни устидан самарали жамоатчилик назорати ўрнатилмаган;

- олий таълим муассасалари инновацион ва технологик ғоялар билан фикр алмашадиган мулоқот марказларига айланмаган, тегишли соҳаларда мавжуд муаммо ва камчиликларни тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклиф киритиш борасида профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва талабаларнинг ташаббус кўрсатишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилмаган(1);

- республикада жаҳонда тан олинган таълим стандартлари чуқур ўрганилмаган, уларни чуқур таҳлил қилган ҳолда, ижобий томонларини олиб давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилмаган ва амалиётга жорий этилмаган. Натижада аксарият битирувчиларнинг эгаллаган билим, малака ва кўникмалари жаҳонда тан олинган таълим стандартларига жавоб бермайди, жумладан, битирувчиларни хорижий компания, ташкилот ва фирмалар иложи борича ишга олишмайди;

- олий таълим тизимида ўқитишни ташкил этиш жараёни, таълим олаётган талабалар билимини баҳолаш тизими бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Республикада жорий этилган давлат таълим стандартларида фанлар сони ниҳоятда кўп, буни эса талабалар билимини баҳолашнинг амалдаги рейтинг тизими яхши ишламаслигининг асосий сабабларидан бири сифатида эътироф этиш лозим. Талабалар билими ҳаққоний баҳоланмаса, уларда ўқишга қизиқиш бўлмайди (қизиқиш сўнади), профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида носоғлом муҳит пайдо бўлади. Шунинг учун талабалар билимини баҳолашни тамоман ўзгартириш керак. Бунда республикада фаолият кўрсатаётган Тошкент Халқаро Вестминистер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Тошкентдаги Турин политехника университети каби олий таълим муассасалари тажрибасидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир;

– олий таълим муассасалари битирувчиларидан фақатгина умумкасбий, мутахассислик, илмий-техникавий, назарий-амалий билимларни эгаллаш, яъни битирувчи-талабаларнинг “мия”ларини шу билимлар билан “тўлдириш”гина эмас, балки улардан мустақил фикрлаш, тўғри ва тез қарорлар қабул қилиш талаб этилмаяпти. Талабаларни ўқитишда мустақил таълим ҳажмини кўпайтирган ҳолда уларда тез фикрлаш ва адекват қарор қабул қилиш каби чуқур билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш лозим. Бу жабҳада республика олий таълим муассасаларининг аксарият битирувчилари ривожланган ва ривожланаётган кўпчилик мамлакатлар олий таълим муассасалари битирувчилари билан рақобат қила олишмаяпти;

– корхона ва ташкилотларда олий таълим муассасаларининг интеллектуал мулки - профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик сало-ҳиятидан, билим ва тажрибасидан, маслаҳатчилик ва касбий қайта тайёрлаш хизматларидан самарали фойдаланилмаяпти. Натижада олий таълим муассасаларида узоқ йиллар давомида йиғилган (фан номзоди бўлиш учун ўртача 10 йил, фан доктори бўлиш учун эса камида 20 йил вақт сарфланади) жуда бой касбий билим, малака, кўникмалар асосан шу муассасадан ташқарига чиқмаяпти;

– олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган илмий даражали ва илмий унвонли профессор-ўқитувчилар сони ва салмоғи сўнгги 5 йилда камайиб кетган. Бу, биринчи навбатда, олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимида ўтказилган ислоҳотлар билан боғлиқ. Натижада, олий таълим муассасаларида ўқув машғулотларини олиб боришда юқори малакага эга бўлмаган, илмий даража ва илмий унвонсиз профессор-ўқитувчилар ҳам талабаларга дарс бермоқда;

- олий таълим муассасаларида илмий даражали ва илмий унвонли профессор-ўқитувчиларнинг аксарияти илм-фан билан етарли даражада шуғулланишмайди. Бу ҳолатни қисман фан докторларининг ёшлари улғайланликлари (ўртача 70 ёш атрофида ва ундан юқори) билан ҳам изоҳлаш мумкин. Кафедраларда илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича монографиялар, илмий мақолалар нашр этиш, ихтиролар яратиш, амалиётга татбиқ этиш фаолиятини қониқарли деб бўлмайди. Айрим педагоглар учун асосий мақсад – фан номзоди ёки фан доктори дипломини олиш бўлиб қолган. Шу даражага етгандан кейин кўпчилик илмий даража олганлар илм-фан билан шуғулланишни йиғиштириб қўйишмоқда;

- олий таълим муассасаларида вазирлик, корхона ва ташкилотларнинг ўриндошликлик асосида фаолият юритаётган юқори малакали, тажрибали раҳбар ва ходимлари йўқ ҳисоби;

- талабалар илмий-тадқиқот ишларига жалб этилмаяпти ёки жалб

этилганлари салмоғи жуда паст;

- олий таълим муассасаларида таянч докторантура ва докторантура орқали

олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш фаолияти суст.

Таянч докторантурани тугатган тадқиқотчилардан 10 фоиз атрофидагиси

диссертацияларини ўз муддатида ҳимоя қилади. Бу жараёнлар Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси

томонидан қўйилган ҳар хил бюрократик тўсиқлар ва Илмий кенгашлардаги

сансалорликлар билан боғлиқ. Бу каби бюрократик тўсиқлар ва

сансалорликлар эса ёшларни илмий-тадиқот ишларидан бездирмоқда ва олий

таълим муассасаларида илмий-тадиқот ишларининг самарали олиб

борилишига тўсқинлик қилмоқда;

- республика олий таълим муассасаларида мутахассислик фанларидан замон талабларига тўла жавоб берадиган адабиётлар билан таъминланганлик аҳволи ҳам талаб даражасида эмас. Кафедраларда дарслик ва ўқув қўлланмалар ёзиш фаолияти бўш. Ёши улуғ, юксак касбий тайёргарликка эга бўлган профессорўқитувчилар чет тилини, асосан инглиз тилини яхши билмасликлари оқибатида шу тилда яратилган ғарб адабиётларидан фойдаланиб (ёки таржима қилиб), дарслик ёки ўқув қўлланмалар яратилгунча 10 - 15 йил ўтиб кетмоқда ва улар маънан эскирмоқда;

- ўқув жараёнида янги педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш фаолияти суст, аксарият машғулотлар ҳамон эски услубда, кўргазмали воситаларсиз, ахборот технологиялари ва тарқатма материалларсиз олиб борилмоқда;

- аксарият ҳолларда олий таълим муассасалари билан иш берувчилар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилмаган;

– мамлакатда умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида айрим фанлар (мавзулар) такрор ўқитилмоқда;

- олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари номигагина ўрнатилган ва бошқалар.

3.Натижалар муҳокамаси

Моделларнинг кўплигига қарамай, замонавий университетдаги ўзгаришларни белгилаб берувчи асосий тренд унинг Университет 1.0 моделидан Университет 3.0 моделига ўтишидир.

Университет 1.0 фақат таълим фаолияти билан шуғулланади, у билимларни узатиш, кадрлар тайёрлаш ва ижтимоий юксалишни таъминлашни амалга оширади.

Университет 2.0 бир вақтнинг ўзида иккита миссияни — ўқитиш ва илмийтадқиқотни бажарадиган тадқиқот университетидир. Университет 2.0 функциялари тадқиқот фаолияти ва бозор иштирокчилари учун консалтинг хизмати орқали янги билимларни яратишни ўз ичига олади. Университет 2.0 саноат буюртмалари бўйича илмий-тадқиқот ишларни бажаради ва «буюртма қилинган» технологияларни яратади. Бундай университетнинг асосий вазифаси янги билимларни қайта ишлаб чиқаришдир ва кадрлар тайёрлаш илмий жараёнга киритилган.

Университет 3.0 янада юқори мақомга эга, чунки у учинчи миссия – билим ва технологияларни тижоратлаштиришга эга. Бундай университет интеллектуал мулк ҳуқуқларини бошқаради, тадбиркорлик экотизимини, истиқболли технологик бозорларни шакллантиради ва жаҳон миқёсида мамлакатнинг иқтисодий устунлигини яратиш платформасига айланади. Айнан шу университетлар замонавий технологик инқилобнинг юзини белгилайди.

Университетларнинг 3.0 миссияси тушунчаси оммалашганига ҳамда тадқиқотчилар ва турли даражадаги илмий-инновацион сектор вакилларининг университетлар инновацион тадбиркорлик марказлари сифатида ривожланиши кераклиги бўйича бирдамлигига қарамасдан, ушбу босқичда олий ўқув юртларини 3.0 моделига самарали ўтишлари учун илмий-услубий ишланмалар етишмаяпти.

“Университет 3.0” умумий хулосаси бўйича мутахассислар дунёни ўрганувчи, лойиҳа ишларини олиб борувчи ва янги амалиётларни яратувчи олий таълим муассасасини тушунишади. Ундаги таълим жараёни ҳаракатсиз бўлишдан тўхтайди, бунда стандарт ўқув курсларининг тез эскириши кузатилади. Университет 3.0 да синфхоналар, кутубхоналар ва лабораториялардан ташқари, бизнес-инкубаторлар, технопарклар, лойиҳа офислари ва ташқи вакиллар билан алоқа қилиш учун махсус платформалар мавжуд. Бироқ, бу анча “структурали” нуқтаи назар ва у бу ҳолда олий таълим муассасасини бошқариш тизими қандай ривожланиши кераклиги ҳақидаги саволга ҳали ҳам жавоб бермайди.

Методология нуқтаи назаридан таълим икки даражага бўлинади - контекст ва модел. Биринчи даражадаги замонавий олий таълимнинг ижтимоийиқтисодий ҳақиқати ва ижтимоий ривожланиш тушунчаларининг стратегик тизимлари таҳлил қилинади ва ушбу тизимлар бошқарув сиёсати контекстида университетнинг умумий ўзгаришларини намойиш этади. Ушбу даражада методологик воситалар сифатида институционал тизимларнинг ривожланиши, маданий ва тарихий эпистемология ва аксиология элементларининг ижтимоийиқтисодий таҳлил қилиш усуллари қўлланилади. Университет 3.0 тавсифи контекстни таҳлил қилиш босқичида аниқланган асосий хусусиятларга эга бўлган ўзаро боғлиқ моделлар тўплами сифатида иккинчи даражада қурилган. Бунда институтлараро ўзаро таъсирни ижтимоий-иқтисодий симуляция қилиш усуллари ва инновацион жараёнлар назарияси, маданий ва тарихий қайта қуриш, институционал тизимлар ва ижтимоий ҳаракатларнинг структурал-функционал таҳлили қўлланилади. Тадқиқот давомида манба маълумотларининг қиёсий таҳлили қўлланилади.

Университет 3.0 модели доирасида дунёда университетларнинг тадбиркорлик, инновацион, тармоқ каби янги форматлари пайдо бўлмоқда, улар нафақат таълим ва тадқиқот функцияларини, балки инновацион экотизим доирасидаги асосий жараёнлар интегратори функцияларини ҳам бажаради. Университет технологик тадбиркорлик, бизнесни ривожлантириш ва янги бозорларни шакллантириш билан боғлиқ жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланади.

1-расм. Республикамиздаги олий таълим муассасалари сони

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг «Таълим ва кўникма2030» лойиҳаси 21-аср таълим моделининг анъанавий тизимга нисбатан баъзи инновацион хусусиятларини очиб берди. Бундай моделлар эндигина пайдо бўлмоқда, аммо эртага улар таълим тизимининг «янги меъёрлари»га айланиши мумкин (1-жадвал)

1-жадвал

Олий таълимдаги “янги меъёр”лар

Ўзига хос хусусиятлари

Анъанавий таълим

«Янги воқеликни» ўзида

мужассам этган таълим тизими

2016 2021 2030 (прогноз)

Таълим

Таълим тизими

мустақил тузилма

ҳисобланади

Таълим тизими янада катта

экотизимнинг бир қисмидир

Масъули ят ва манфаатдор томонлар

Қарорлар танланган

одамлар гуруҳи

томонидан қабул

қилинади ва шунинг учун

улар қабул қилинган

қарорлар учун ҳисобдор ва

жавобгар бўладилар.

Меҳнат тақсимоти

(раҳбарлар бошқаради,

ўқитувчилар дарс беради,

талабалар ўқитувчиларни

тинглайди ва ўрганади).

Қарор қабул қилиш ва

масъулият манфаатдор томонлар,

жумладан, ота-оналар, иш

берувчилар, жамоалар ва талабалар

ўртасида тақсимланади.

Умумий масъулият (ҳамма

биргаликда ишлайди ва талабанинг

таълими учун масъулиятни ўз

зиммасига олади, талабалар ҳам ўз

таълимлари учун масъулиятни ўз

зиммаларига олишни ўрганадилар).

Универси тет тажрибасини нг самарадорлиг и ва сифатига

Энг қимматли

натижалар: ўқувчиларнинг

ўзлаштириш даражаси,

ўқувчиларнинг ютуқлари

ҳисобдорлик тизимларини

баҳолаш ва тизимни

такомиллаштириш

кўрсаткичлари сифатида

баҳоланади.

Ўзлаштириш

даъражасига эътибор

қаратиш.

Нафақат «натижалар», балки

«жараён»ни ҳам баҳолаш

(ўқувчиларнинг ўзлаштириш

даражаси ва ўқувчиларнинг

ютуқларидан ташқари,

ўқувчиларнинг таълим тажрибаси

ҳам ўз-ўзидан қимматли деб

эътироф этилади).

Нафақат ўзлаштириш

даражасига, балки талабаларнинг

яхлит фаровонлигига ҳам эътибор

қаратиш.

Ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқув

Чизиқли ва

стандартлаштирилган

таълим (ўқув режаси

стандартлаштирилган

чизиқли таълим ва

Чизиқли бўлмаган

ривожланиш (ҳар бир талабанинг

ўз таълим йўли борлигини ва у

ўрганишни бошлаганда турли хил

олдинги билим, кўникма ва жараёнига

ривожланиш модели

асосида ишлаб чиқилган).

кўрсатмалар билан

тўйинганлигини тан олиш).

Монитор инг йўналганлиги

Ҳисобдорлик ва

мувофиқликни баҳолаш.

Тизимнинг ҳисобдорлиги,

шунингдек, уни такомиллаштириш

(масалан, барча даражаларда тез-

тез фикр-мулоҳаза юритиш орқали

доимий такомиллаштириш).Талабала рни баҳолаш

Стандартлаштирилга

н синов.

Баҳолашнинг ҳар хил турлари

турли мақсадларда қўлланилади.

Талабала рнинг роли

Ўқитувчиларнинг

кўрсатмаларини тинглаш

орқали ўрганиш, лекин

айни пайтда талабалар

автономияси пайдо бўлади

ва ўсади.

Талабаларнинг ҳаракат

эркинлиги. Талаба талабалар

жамоасида ҳам, ҳамкорликда,

хусусан, ўқитувчилар жамоаси

билан ҳам фаол иштирок этади.

Жамиятнинг индустриалдан постиндустриал, ахборот асрига ўтиш даврида университетлар, айниқса, уларнинг институционал ўзгаришларини таъминлайдиган чуқур ўзгаришларни бошдан кечирмоқда.

Мутахассислар университетларнинг ҳозир мавжуд бўлган ва келажакда қолиш эҳтимоли юқори бўлган бешта асосий моделини аниқлайдилар (2-жадвал):

2-жадвал

Ҳозирги ва келажак университетларининг бешта модели

Университет моделлари Хусусиятлари

Элита университетлари (тҳе елите университй)

Кучли глобал брендга, аҳамиятли

эндаументга, кўп асрлик бой тарихга ва жаҳон

даражасидаги профессорларга эга

Оммавий (тҳе масс университй)

Бутун дунё бўйлаб ўсиб бораётган «ўрта

синф» учун сифатли таълим берадиган

университетлар. Ушбу турдаги университетларда

ўқиш натижаларидан бири битирувчиларни

дунёнинг етакчи компанияларида ишга

жойлаштириш имконияти бўлади.

Тор йўналган университетлар (тҳе ниче университй)

Интеллектуал меҳнатнинг халқаро

тақсимотида ўз ўрнини эгаллашга муваффақ

бўлган ва тадқиқот ёки таълимнинг маълум

йўналишларида жаҳон етакчиларига айланишга

муваффақ бўлган тор мутахассисликка эга

Маҳаллий

(тҳе лоcал университй)

Шаҳар ёки вилоят даражасида иқтисодиётни

ривожлантиришда асосий роль ўйнайдиган

университетлар — малакали кадрлар тайёрлаш

ёки ҳудудий компаниялар, ҳокимият органлари ва

маҳаллий ҳамжамиятнинг талабига биноан

амалий тадқиқотларни ташкил этиш орқали.

“Умрбод” таълим механизмлари

(тҳе лифелонг леарнинг мечанисмс)

Олий таълимнинг янги шакли бўлиб, у ўқув

муассасалари ва ихтисослашган компаниялар

томонидан тақдим этиладиган турли ўқув

модулларини бирон бир университетга бормасдан

ўрганиш имконини беради.

Манба: Таълимдаги «Гринфилд» даври. СЕДеC тадқиқоти. Москва СКОЛКОВО бошқарув мактабининг Таълимни ривожлантириш маркази

(СЕДеC), 2013. Б. 13.

Замонавий дунёда инсон капиталининг таъсири кучайиши билан бирга иқтисодиёт ва жамиятнинг янги сифатини шакллантиришнинг энг муҳим омили сифатида таълимнинг аҳамияти ортиб бормоқда. «Учинчи авлод» университетлари тадбиркорлик экотизимларини, истиқболли технологик бозорларни шакллантиради ва маҳаллий иқтисодиётнинг глобал рақобатбардошлигини таъминлайди.

Университет 3.0 постиндустриал жамиятнинг таълим муассасаси бўлиб, таълим (талабаларни ўқитиш), фан (янги билимларни яратиш) ва инновация ёки тадбиркорлик (билимларни амалиётда қўллаш, бизнес тузилмаларини яратиш) синергиясини ўзида мужассам этган. Яъни, янги турдаги университетнинг моҳияти шундан иборатки, университет бир вақтнинг ўзида учта миссияни амалга оширади: 1) таълим, 2) илмий-тадқиқот, 3) инновацион, билимларни тижоратлаштиришга қаратилган. Университет 3.0 – бу инновацион бизнес учун тадбиркорлик иқтидори манбаи бўлган ташкилот [4]. Университет 3.0 БМТнинг глобал барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга ҳисса қўшадиган таълим муассасасидир.

Дунёда Университет 3.0 моделини баҳолаш мезонларини аниқлашда турлича ёндашувлар мавжуд. Аммо фарқларга қарамай, уларнинг барчаси замонавий университетнинг жамият тараққиётидаги роли ортиб бораётганини қайд этади. У кўп жиҳатдан жамият барқарорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан ҳам, унинг ривожланишининг силжиш йўналишларини тақдим этиш нуқтаи назаридан ҳам асосий омилга айланади. Сўнгги пайтлардан фарқли ўлароқ, бу роль сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Бундай университет анча консерватив ва ўз функциялари билан чекланган ижтимоий институтдан инновацион иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг марказий бўғини – муайян ҳудуднинг, бутун мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, шунингдек, глобал жараёнларни ишлаб чиқарувчи илмиймаърифий ва инновацион марказга айланади.

Университет 3.0 да учинчи миссия (инновацион фаолият ва билимларни тижоратлаштириш) биринчи иккитаси (таълим ва фан) каби муҳим кўринади. Шунинг учун билим иқтисодиётида бундай университетлар иқтисодий ўсиш қуролига айланади, бизнес ва ҳукумат билан яқин алоқада ишлайди. Яъни, университетларнинг илмий фаолияти «ўзига хос нарса» бўлишни тўхтатади. Сотиш (тижорат қилиш), ташқарида фойдаланиш, ишлаб чиқаришга жорий этиш мумкин бўлган натижаларни олишга қайта йўналтирилган.

Бутун дунёда давлатлар бу жараёнларни рағбатлантириш ва қўллабқувватлашга ҳаракат қилмоқда. Кўпгина мамлакатларда бунга юқори технологияли компаниялар томонидан фундаментал тадқиқот лойиҳалари бўйича университетлар билан ҳамкорлик қилиш фойдасига мустақил фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳажмининг қисқаришига қарши тенденция ёрдам беради.

Университет 3.0 инновацион фаолияти доирасида тадбиркорлик, маҳаллий ва ҳудудий ҳокимият органлари фаолиятини эксперт-таҳлилий ва консалтинг ёрдамига киритади, ўз майдонларини, фуқаролар учун инфратузилмани очади, ҳудуднинг ривожланишини назорат қилади, фуқароларга умрбод таълим хизматларини кўрсатади, талабаларнинг минтақа манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди.

Университет минтақавий инновацион тизим модели университетларнинг интерактив инновацион жараёнларда асосий роль ўйнашини кўрсатади [6]. Ушбу моделда олий ўқув юртлари минтақавий даражада инновацион ва ишлаб чиқариш секторида бўғин ролини ўйнаши мумкин бўлган аҳамиятли билим ишлаб чиқарувчилари ҳисобланади.

Жалб қилинган университет модели университет функцияларини минтақавий эҳтиёжларга мослаштириш зарурлигини назарда тутади. Жалб қилинган университетлар билим ишлаб чиқаришдан кўра маҳаллийлаштирилган ривожланишни намойиш этади, университет ўз фаолиятини саноат ва жамиятга йўналтиради, минтақавий ўзига хосликни фаол шакллантиради.

Университет 3.0 ни ривожлантиришнинг асосий мақсадларидан бири бу унинг тадбиркорлик фаолиятининг долзарблигини ошириш ва уни тадбиркорлик университетига айлантиришдир. Бу қуйидаги омиллар билан асосланади:

✓ инновацион ривожланиш ва ўз давлатларининг жаҳон миқёсида муваффақиятли рақобатини таъминлаш зарурати;

✓ рақамли трансформация, роботлаштириш, ижодий иқтисодиёт эҳтиёжлари натижасида юзага келган ижтимоий-маданий, иқтисодий, технологик ўзгаришлар;

✓ талабаларда XXII асрнинг асосий компетенцияларини, шу жумладан тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш зарурати;

✓ таълим хизматларининг ташқи ва ички бозорларида рақобатнинг кучайиши;

✓ университетларни давлат томонидан молиялаштиришни қисқартириш.

Университетнинг тадбиркорлик моделини амалга оширишнинг асосий йўналишлари бу:

• билим ва тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш

• тадбиркорлик тарбияси, тадбиркорлик компетенциясини шакллантириш

Тадбиркорлик университети концептсиясида таъкидланишича, олий ўқув юртлари ўзларининг анъанавий миссияларини (тадқиқот ва ўқитиш) учинчиси — иқтисодий ривожланиш билан тобора кўпроқ тўлдирмоқда.

Тадбиркорлик университети иқтисодий юксалишнинг муҳим омили бўлган ёшлар тадбиркорлиги маркази бўлгани учун ўз мамлакатида кичик ва ўрта бизнес ривожининг драйверига айланиб бормоқда.

Умуман олганда, тадбиркорлик университети бизнес бирлиги характерини олади, илмий, инновацион фаолият ва кадрлар тайёрлаш тизими орқали бизнес юритувчи технология компаниясига айланади.

Тадбиркорлик университетининг муҳим хусусиятлари:

✓ таълимда бизнесга йўналтирилган ёндашувлардан фойдаланиш;

✓ тадбиркорлик қобилиятларини ривожлантириш бўйича мураббийлик институтининг мавжудлиги;

✓ талабаларнинг турли компаниялар, бизнес ва давлат тузилмалари, таълим ва илмий ташкилотлар билан биргаликда ҳақиқий бизнес муаммоларини ҳал қилишда иштирок этиши.

4.Хулоса

Билимларни ишлаб чиқаришнинг янги шакли (билимлар иқтисодиёти) билан университет моделининг пайдо бўлиши илмий тизимларнинг тубдан ўзгариши давом этаётганлигини кўрсатади, бу университетларнинг ўзгарувчан роли учун контекстни таъминлайди.

Энг машҳур ёндашув «янги билимларни ишлаб чиқариш» назарияси ҳисобланади. Ушбу модель билим ишлаб чиқаришнинг янги шаклларини ўз ичига олади: фанлараро ўзаро таъсир, трансдисиплинарлик, гетерогенлик, рефлексивлик.

Ҳозирги вақтда кўплаб таъсирчан омиллар таъсири остида бўлган университет фаол равишда ўзгариб бормоқда. Бундай трансформация унинг асосий функцияларининг бутун мажмуасига тааллуқли бўлганлиги сабабли замонавий университетларнинг моделларида ўзгаришлар мавжуд.

Адабиётлар:

1. Aбдурaхмaнoв К.Х. и др. Сoвременный менеджмент и рефoрмирoвaние системы oбрaзoвaния в Узбекистaне. – Тaшкент, 2005. – 133 с.;

2. Йулдoшев Н.К., Юсупoв У.Ш. Иннoвaциoнный менеджмент и предпринимaтельствo (Учебник). – Tашкент: Іnnovatѕіon rіvojlanіѕh naѕhrіyotmatbaa uyі, 2022. – 320 с.

3. Yo‘ldoѕhеv N.Q., Akbarxodjayeva Z.Z. Іnnovatѕіon mеnеjmеnt. – Тoshkent: ІQTІЅODІYOT, 2019. – 321 b.;

4. Abduѕattorova X.M. Іnnovatѕіya ѕtrategіyaѕі. O‘quv qoʼllanma. – Toshkent: TDІU, 2011. – 280 b.;

5. Taraxtіyeva G.K. Іnnovatѕіon menejment. – Тoshkent: Fan va texnologіya, 2013. – 208 b.;

6. Yo‘ldoѕhev N.K. Menejment [Matn]: darѕlіk / N.K.Yoldoѕhev, G.E.Zaxіdov. – Toѕhkent: “O‘zbekіѕton faylaѕuflarі mіllіy jamіyatі” naѕhrіyotі, 2018. – 245 b.;

7. Худoйбердиев З.Я. Рaзвитие системы пoдгoтoвки кaдрoв для сферы предпринимaтельствa (нa примере мaлoгo и среднегo бизнесa): Aвтoреф. дисс. …дoк. экoн. нaук. – Тaшкент, 2002. – 44 с.

8. Ismatov I. Fan va ishlab chiqarishning yaxlitligi xususida // Uzluksiz ta’lim tizimida fanlarning o‘zaro integratsiyalashuvi muammolari. Respublika ilmiyamaliy konferentsiya materiallari. – Toshkent, 2010. – B. 9–11.;

9. Н.Махмудов, Д.Акобирова, Стратегия инновационного развития прмышленности Республики Узбекистан. Монография. Т.2011 г. 330.стр.

10. B.SH.Usmonov, M.Q.Qodirov, J.D.Yeltazarov Raqobatbardosh ilmiy kadrlar tayyorlashda inson kapitali va innovatsion infratuzilmalarning o’rni // Ta’lim, fan va innovatsiya. Toshkent, 2015. – 23 b.;

11. Teshaboev T.Z. Oliy o’quv yurtlarida innovatsion faoliyatni takomillashtirish yo‘llari: Iqt. fan. nomz. ... diss. – Toshkent, 2009. – 25 b.,

12. Shodiev T. Iqtisodiy rivojlanishning sifat vektorlari. Atamuradov SH.A. Xorijiy mamlakatlarda venchurli innovatsion loyihalashtirish modellari. Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. – 2019. – № 2.;

13. Hakimova M.F. Oliy ta’lim muassasalarida ta’limning sifati va samaradorligini oshirish – davr talabi // “Oliy ta’lim: muammo va yechimlar” mavzusidagi respublika ilmiy-amaliy anjumani ilmiy maqola va tezislar to’plami. 2020 yil 25 may. – B. 41.;

14. Ochilov A.O. Fan, oliy ta’lim va ishlab chiqarish o’rtasidagi integratsiyani samarali boshqarish yo’llari // Iqtisodiyot va ta’lim. – Toshkent, 2012. – № 6. – B. 146–148.;

15. Ismatov I. Fan va ishlab chiqarishning yaxlitligi xususida // Uzluksiz ta’lim tizimida fanlarning o’zaro integratsiyalashuvi muammolari. Respublika ilmiyamaliy konferentsiyasi maqola va tezislari to’plami. – Toshkent, 2010. – B. 9–11.

16. Ш.И.Отажонов. Инновация фаолияти инфратузилмасини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари самарадорлигини ошириш: Aвтoреф. дисс. …дoк. экoн. нaук. – Тaшкент, 2018. – 44 с.

Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.