ResearcherUz LogoResearcherUz
View Journal

ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ХАЛҚАРО СИФАТ СТАНДАРТЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

Abstract

Ушбу мақолада аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда органик ва экологик жиҳатдан истеъмолбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда халқаро сифат стадартларини кенг жорий қилишда халқаро стандартларининг роли ёритиб берилган.


Full PDF Document

Related Articles

Full text

ЖОРИЙ ЭТИШ

Ядгаров Акрам Акбарович

Иқтисод фанлари номзоди, доцент

Маҳаматова Камола Сагдуллаевна

Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети Магистратура талабаси

Аннотация

Ушбу мақолада аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда органик ва экологик жиҳатдан истеъмолбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда халқаро сифат стадартларини кенг жорий қилишда халқаро стандартларининг роли ёритиб берилган.

Калит сўзлар: Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, экологик маҳсулотлар, органик маҳсулотлар, импорт-экспорт, халқаро стандартлар, Global G.A.P. халқаро сифат стандарти.

Халқаро даражада озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва бугунги кунда рақобатбардошлигини оширишга бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шу сабабли маҳсулотлар, хусусан, мевасабзавот маҳсулотлари сифатини ошириш, маҳсулотларни етиштириш ва кафолатланган хавфсиз етказиб бериш занжирини таъминлашда маркетинг хизматининг ўрни алоҳида аҳамият касб этмоқда. “2022 йилда дунёда ISO 9001:2015 стандарти талабларига жавоб берадиган 978 мингдан ортиқ сифат менежменти тизими ҳамда ISO 22000:20052021 стандарти талабларига жавоб берадиган 33 мингдан ортиқ озиқ-овқат хавфсизлигини бошқариш тизими жорий этилган”1.

Ушбу стандарт тизимларни жорий этиш кенгайиб боришига қарамай, маҳаллий амалиётда уларни қишлоқ хўжалиги кооперациялари агрокластерлар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, шунингдек агрологистика тизимлари фаолиятларида кенг фойдаланиш бўйича илмий ёндашувлар етарли даражада ривожланмаган. Уларни ҳисобга олган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш сифатни бошқариш тизимларини 1 https://www.iso.org/the-iso-survey.html такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Охирги йилларда “...республикамиз аграр соҳасини ислоҳ қилиш, хусусан соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи ва сотувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, ресурстежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни замонавий техникалар билан таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда”2.

Республикамизда энг муҳим тармоқларидан бири бўлиб ҳисобланадиган қишлоқ хўжалигига замонавий техника ва технологиялар, инновация, ҳамда илғор илм-фан ютуқларини жорий этиш орқали унинг ривожини таъминлаш энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. “Қишлоқ хужалигини ривожлантириш борасида, мамлакатимиз стендига Германия, Нидерландия, Франция, Буюк Британия, Италия, Польша, Уммон, Покистон, Россия, Туркия, Исроил ва бошқа мамлакатлардан кўплаб ишбилармонлар ташриф буюриб, ўзбекистонлик етказиб берувчилар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга катта қизиқиш билдиришди”3.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, уларни жаҳон стандартлари талабларига мувофиқлаштириш рақобат курашида ғолиб бўлишнинг бош омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. Интеграциялашув жараёнларининг янада чуқурлашуви, ички ва ташқи бозорларда хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф қилинаётган маҳсулотлар билан рақобат қила оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш зарурияти, шунингдек истеъмолчиларнинг маҳсулот сифатига бўлган талаблари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини ошириш, жумладан соҳага халқаро стандартларни жорий қилишни янада ривожлантиришни талаб қилмоқда.

Республикамизда қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг жадал ривожланиш йўлига ўтилишини, 2 https://lex.uz/docs/4567334 3 https://east-fruit.com/uz/yangiliklar/fruit-logistica-2022-ozbekiston-qishloq-khozhaligi-mahsuloti республиканинг озиқ-овқат хавфсизлигини ва озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари билан ўзини ўзи таъминлаши керак. Бу эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми, авваламбор, ташқи бозорда талаб юқори бўлган қайта ишланган маҳсулотлар сезиларли даражада ошишига олиб келади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли чора тадбирлар ва янги қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Ҳаракатлар Стратегиясида белгилаб берилган қишлоқ хўжалигини стратегик ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича узоқ муддатга мўлжалланган стратегиянинг мавжуд эмаслиги, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишга, соҳага инвестицияларни кенг жалб этишга, ишлаб чиқарувчиларнинг юқори даромад олишига ва маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишга тўсқинлик қилаётганлигини инобатга ҳолда ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси” бу борада қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади4.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифати ва ҳавфсизлиги масалаларини жаҳон миқёсида муҳимлигини инобатга олган ҳолда ушбу соҳа бўйича кўплаб илмий тадқиқот ишларини амалга оширилишини кўрсатмоқда. Бугунги кунда, жаҳон қишлоқ хўжалиги амалиётида оммалашган ва бозорларга киришда талаб этилаётган халқаро стандартлар – органик қишлоқ хўжалиги (Organic Agriculture) ҳамда мақбул қишлоқ хўжалик амалиёти (Good Agricultural Practices (GAP))лари ҳисобланиб, улар қишлоқ хўжалигининг замонавий бошқарув тизимларида қуйидагиларни таъминлашга интилади:

- табиий ресурслар, ер, сув ва биохилма-хилликдан барқарор фойдаланиш;

- хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш;

- фермерларнинг фаровон турмуши тўғрисида қайғуриш;

- ҳайвонлар фаровонлиги тўғрисида қайғуриш;

- атроф-муҳитга минимал таъсир кўрсатиш; 4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5853-сонли қарори. https://lex.uz/docs/4567334

- бозорлани кенгайтириш;

- истеъмолчининг ишончини қозониш;

- бозордаги рақобатбардошликни таъминлаш.

Жаҳон аҳолиси сони 2023 йилда 8,1 млрд. кишига, 2030 йилда эса 8,4 млрд. кишига етади, бу эса жаҳон мамлакатлари олдига уларни озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича долзарб чора-тадбирларни қабул қилиш вазифаларини қўяди. Аҳоли жон бошига озиқ-овқат ишлаб чиқаришнинг келгуси ўртача жаҳон даражасини сақлашда (298 кг/йил), 2023 йилда жаҳон мева-сабзавот ишлаб чиқариш ҳажми минимум 3,1 млрд. тонна, 2030 йилда эса – 2,5 млрд. тоннани ташкил этиши лозим.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича сифат стандартларини белгилаш учун физиология, биология, кимё, экология, иқтисодиёт ва маҳсулот характери ва якуний вазифаларига қараб, бошқа фан соҳалари бўйича олимлар ҳам, амалиётчилар ҳам чуқур билимга эга бўлишлари талаб қилинади.

Буларнинг барчасини ҳисобга олиб, стандартларни уларнинг сифати ишлаб чиқарувчилар, айниқса, якуний истеъмолчилар учун катта аҳамиятга эга бўлган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг энг муҳим турларига белгилаш мумкин.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифат стандартларини белгилашнинг ўзи алоҳида бир мақсад эмас. У барча ишлаб чиқарувчиларга мева, узум ва сабзавот экинлари навларини, уларни парваришлаш, хосилни йиғиб олиш, транспорт воситасида ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияларини танлашда реал ёрдам кўрсатишнинг муҳим элементи ҳисобланади. Бу стандартлар сабзавотчи ва боғбонларга бозорда рақобат курашида амалий ёрдам беришда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти учун манба бўлиб хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва GLOBAL GAP стандартини жорий этиш йўллари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш имконияти ортади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва global gap стандартини жорий этиш борасида қуйидагилар тавсия этилади:

- мамлакатимизда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширишда “даладан дастурхонга қадар” занжирни ҳар бир бўғинида сифат менежменти тизимини жорий этиш мақсадга мувофиқ. Вертикал ва горизонтал интеграция ҳамда рақобатда ҳамкорлик муносабатлари каби омиллар асосида менежмент тизимлари орқали мева-сабзавот маҳсулотлари рақобатбардошлигини оширишнинг концептуал моделини амалиётга жорий этилиши мамлакатда мева-сабзавот маҳсулотларини ички бозорда ўз мавқуйини сақлаш ҳамда жаҳон бозорида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

- мева-резавор маҳсулотларини етиштириш учун ажратилган ер майдонини ва мева-сабзовот етиштиришга киритилган инвестиция ҳажмининг 100 фоизга ошириш ҳисобидан мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини мос равишда 32 % ва 24 % га қўшимча ошириш мумкин. Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда тармоқдаги мавжуд аҳоли бандлиги ошиб кетган бўлиб, бу мос равишда меҳнат унумдорлигини пасайишига олиб келаётганлиги аниқланиб унинг ҳисобидан 20 % ни мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини камайишига олиб келиши аниқланди.

- Жаҳон бозорларида мева-сабзавот маҳсулотларига қўйиладиган сифат стандартлари, техник, санитария, гигиеник, фитосанитария, ветеренария, экологик ва бошқа талабларни ISO 9001:2000 ва ISO 22000:2005 стандартлари доирасида жорий этиш етарли эмаслиги ва қишлоқ хўжалиги соҳасига ҳалқаро стандартлар, сифат менежменти тизимларини жорий қилишни ривожлантириш учун зарурий институционал шароитдан фойдаланган ҳолда мамлакатимизда сифат менежменти тизимидаги стандартларни жорий қилиш механизмини шакллантириш ва ривожлантиришни талаб этади.

- Ўзбекистондаги жаҳонда камдан-кам учрайдиган табиий ва тупроқиқлим шароитларининг уйғунлиги туфайли дунёдаги энг мазали ва энг фойдали мева-сабзавотлар фақат бизнинг минтақамизда етиштирилиши, кўп йиллик ўзига ҳос тажрибаларни инобатга олган ҳолда Global G.A.P. стандарти асосида Ўзбекистонда мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (UzG.A.P.)ни ривожлантириш ҳамда Global G.A.P. стандартини жорий қилиш механизми ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш мақсадга мувофиқ.

- Global G.A.P. стандарти талабларига мувофиқ, ушбу стандартда белгиланган назорат нуқталари, миллий қонунчиликдаги бирор меъёрий ҳужжатлар билан кесишадиган бўлса ёки ушбу талаблар бирор меъёрий хужжат талабларидан паст бўлса, ушбу меъёрий ҳужжат талаблари бажарилиши Ўзбекистонда шакллантирилган мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (UzG.A.P.)ни келгусида Global G.A.P. стандарти даражасида халқаро тан олинишига асос бўлади. Бу ўз навбатида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни халқаро стандартларни қабул қилиш ва хорижий аудиторлар учун сарфланадиган харажатларни тежаш имконини беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномаси, 29 декабрь, 2020 йил. Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий сайти: http://www.press-service.uz.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5995-сонли Фармони.

3. A.Yadgarov. International insurance market and experience of foreign countries in agricultural insurance. Economics and Innovative Technologies. Vol. 2020> No. 2 (2020). https://uzjournals.edu.uz/iqtisodiyot/vol2020/iss2/

4. A.Yadgarov. (2020). AgroInsurance-As A Mitigating Financial Lever For Climate Change In Agriculture. International Journal of Advanced Science and Technology, 29(7), 2251 - 2258.

5. A.Yadgarov. Issues of food safety on the basis of agricultural insurance. The American Journal of Agriculture and Biomedical Engineering ISSN: 2689- 1018. JULY 2020. Page No.: 43-52 Volume-II Issue-VII PUBLISHED: 30 JULY 2020.

6. A.Yadgarov. The importance of using the agricultural insurance system in increasing the volume of agricultural production in pandemic conditions. SAARJ Journal on Banking & Insurance Research (SJBIR) ISSN: 2319-1422 Vol.9, July 2020, Impact Factor: SJIF 2020 = 7.126. 31-37 page. https://saarj.com/wpcontent/uploads/sjbir-july-2020-full-journal

7. Saidova, M., Yadgarov, A., Kodirova, D., Turdialiev, J., Embergenova, G. Econometric analysis of the influence of climate characteristics on the ecological condition of soils and the productivity of agricultural crops. E3S Web of Conferences, 2023, 377, 03017. https://www.e3sconferences.org/articles/e3sconf/abs/2023/14/e3sconf_icecae2022_03017/e3sconf_ice cae2022_03017.html

Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.