ResearcherUz LogoResearcherUz
View Journal

Ўзбекистон Республикаси Ҳукукбузарликлар профилактикаси миллий тизими ва ахамияти

Abstract

Ушбу мақолада ҳукукбузарликлар профилактикаси ҳизматларини ривожлантиришда бошқа хорижий давлатлар қонун хужжатлари, уларни тартибга солувчи нормалар хамда уларни қўллаш амалиёти ва бу борада амалга оширилаётган ишлар хақида фикр алмашилган.


Full PDF Document

Related Articles

Full text

Ўзбекистон Республикаси Ҳукукбузарликлар профилактикаси миллий

тизими ва ахамияти

ИИВ Академияси 3-ўқув курси 313-гурух курсанти

Курбонов Урол Зиядулла угли

Аннотация: Ушбу мақолада ҳукукбузарликлар профилактикаси ҳизматларини ривожлантиришда бошқа хорижий давлатлар қонун хужжатлари, уларни тартибга солувчи нормалар хамда уларни қўллаш амалиёти ва бу борада амалга оширилаётган ишлар хақида фикр алмашилган.

Калит сўзлар: ҳуқуқбузрлик, ҳукукбузарликлар профилактикаси, жиноятчилик статистикаси, полиция, жамоат тартиби ва хавфсизлигин таьминлаш, ноқонуний хатти-харакатлар...

Турли давлатларда маьмурий худудларда ҳукукбузарликлар профилактикаси чора-тадбирларини амалга ошириш жамоат тартиби ва хафвсизлигини таьминлаш фаолияти турлича усуллар, йўллар билан таьминланади. Ушбу сохада хар бир давлат ўзига хос тажрибага ега бўлиб, уларни ўрганиш хамда юртимизда ҳукукбузарликлар профилактикаси чоратадбирларини амалга ошириш жамоат тартиби ва хафвсизлигини таьминлаш тизимига татбиқ етиш бугуннинг долзарб талабларидан биридир.

Ҳар бир мамлакатнинг ҳукукбузарликлар профилактикаси тизими бошка давлатлардан муайян хусусияти билан ажралиб туради. Ушбу хусусиятни Россия Федерацияси мисолида кўриб чикамиз. Мамлакат конституциясининг 72- моддасига мувофиқ қонунийлик, хуқуқ тартибот, жамоат хавфсизлигини таьминлаш, жиноятчиликни олдини олиш Россия Федерацияси ва субьектларининг биргаликдаги бошқарувида амалга оширилади. Россия Федерацияси ИИВ Федерацияси таркибига кирувчи республикалар ИИВ лари, ўлкалари, вилоятлар, федерал даражадаги шахарлар ички ишлар бош бошқармалари, бошқармалар ва бўлимлар, автоном вилоятлар ва округлар туман ва шахар ички ишлар органлари темир йўл, хаво ва сув транспорти тармоқ ички ишлар органлари, таьлим муассасалари ва илмий тадқиқот марказлари, ички қўшинлар ва тизимга кирувчи бошқа таркибий тузилмаларнинг фаолиятига рахбарлик қилади. Россия Федерациясининг 2016-йил 23-июндаги “Россия Федерациясида ҳукукбузарликларни олдини олиш тизимининг асослари тўғрисида”ги 182-ФЗ-сонли Федерал қонуни қаьбул қилинди.Ушбу қонунни тартибга солиш предмети-Россия Федерациясида ҳукукбузарликларни олдини олиш соҳасида юзага келадиган жамоатчилик муносабатлари этиб белгиланди. Ушбу қонунда ҳукукбузарликга қуйидагича таьриф берилган: ҳуқуқубузарликжиноий ёки маьмурий жавобгарликка сабаб бўладиган ноқонуний хаттихаракатни ташкил этувчи жиноят ёки маьмурий ҳуқуқбузарлик.

Европа мамлакатлари орасида маьмурий худудларда жамоат тартиби ва жавфсизлигини таьминлаш борасида яна бир ўзига хос тизим Германияда қарор тонган. Германия давлат бошқаруви тизимида полиция асосий ўринлардан бирини эгаллаб, ўз ичига Федерал ИИВ ва Ўлкалар ИИВ ларини қамраб олади. Ўлкалар ИИВ лари Федерал ИИВнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаради, Федерал ИИВ эса субьектлар ваколатига кирадиган вазифаларга аралаша олмайди. Мамлакатда жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини таьминлаш фаолиятини асосан ўлкаларнинг полициялари амалга оширади. Мамлакатда жиноятчиликга қарши кураш ҳукукбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, жамоат тартиби ва хафвсизлигини таьминлаш тизими марказлашмаган бўлиб, ўлкалар ҳуқуқ тартибот хизматлари махсус тартиб бўйича давлат органларидан фарқланади. Ўлкалар полициялари тартибни сақлаш криминал, сувда тартибни сақлаш, сафарбарлик, конституцияни қўриқлаш каби полиция идораларидан ташкил топган бўлиб, улар ичида жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини таьминлаш билан тартибни сақлаш полициянинг фаолияти хамма ўлкаларда бир хил.

Европа мамлакатлари орасида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таьминлаш сохасида яна бир ўзига хос жихатга ега бўлган тизим Буюк Британияда шаклланган. Буюк Британия полициясининг ташкил етилиши ва фаолияти қуйидаги қонунлар билан тартибга солинади: “Полиция тўғрисида”1964 йил, “Шотландия полицияси тўғрисида” 1967 йил, “Полиция ва жиноий далиллар” 1984 йил, “Полиция” 1996, “Шимолий Ирландия полицияси” 2000, ва бошқалар. Полициянинг жиноий-процессуал фаолияти “Жиноят процессуал ва жамоат тартибини сақлаш тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади. Буюк Британияда тўрт турдаги полиция тизимлари мавжуд.

Европа мамлакатлари орасида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таьминлаш сохасида яна бир ўзига хос жихатга ега бўлган тизим Францияда хам шаклланган. Франциянинг тўлиқ махаллий бюджет хисобидан таьминланадиган муниципал полицияси шахарлар ва ахоли турар жойларида жамоат тартибини сақлайди хамда хавфсизлигини таьминлайди ва бу борада улар Миллий полиция билан узлуксиз хамкорликда фаолият олиб борадилар. Франция Миллий полициясига полициянинг барча функциялари, жумладан жамоат тартиби ва хавфсизлигини таьминлаш функцияси хам юклатилган бўлиб, уларни самарали таьминлаш мақсадида унинг таркибига 20 га яқин бош бошқарма, бошқарма, марказ, институт ва хизматлар фаолият олиб боради. Миллий полицияси таркибидаги Жамоат хавфсизлиги бош бошқармасининг асосий вазифаси бевосита жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигин таьминлашдан иборат.

Сўнги ўн ярим йил ичида Япония жиноятчилик статистикаси барқарор равишда кўтарилиб борди. Аммо шунга қарамай, Япония жамияти саноати ривожланган мамлакатлар орасида энг хавфсиз хисобланади. Мавжуд статистик маьлумотларга ега бўлган дунёнинг 137 мамлакати рўйхатида қамоқ жазосига хукм қилинганлар орасида Япония 107-ўринни егаллаб турибди. Қўшма Штатларда хар 100 минг ахолига 737 махбус тўғри келади (биринчи ўрин), Россия-611 (иккинчи) ва Японияда-62. Бу Англиядан 2,5 баравар кам, Австралиядан 2 баравар кам ва Канадага қараганда 1,5 баравар кам. Японияда жиноятчиликга таьсирининг таькидланган ўзига хос хусусиятлари жиноятчиликга қарши кураш самарадорлигиниг асосий омиллари-интенсив таьлим ишлари ва тезкор-қидирув ва тергов фаолиятининг юқори натижалари билан бирлаштирилган.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.-Т : “Ўзбекистон”, 2017.-806

2.Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуни (2014 йил 14 май ) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,

3.Приказ МВД России № 1166 ( 31.12.2012 г ) “Вопросы организации ости участковых уполномеченных полиции” //www.rg.ru//uchastkovie-dok.html.

4.Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 151-сон ( 12.07.2017 )

Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.