ResearcherUz LogoResearcherUz
View Journal

Пахтани Йирик Ифлосликлардан Тозалаш Технологияси Машиналари Таҳлили

Abstract

Пахта хомашѐсини йирик органик ифлосликлар – кўсак пўчоғи, ғўза чўплари ва баргларидан тозалаш учун пахта хомашѐсини қайта ишлаш жараѐнида асосий ишчи органи аррали барабан бўлган тозалагичлардан фойдаланилади [1] . Аррали тозалагич асосини аррали барабан, ил-дирувчи чўтка, колосникли панжара ва чўткали ажратувчи барабан ташкил этади


Full PDF Document

Related Articles

Full text

Пахтани Йирик Ифлосликлардан Тозалаш Технологияси Машиналари

Таҳлили

Абдулхафизов Бунёд Хакимжонович

Аннотация.Пахта хомашѐсини йирик органик ифлосликлар – кўсак пўчоғи, ғўза чўплари ва баргларидан тозалаш учун пахта хомашѐсини қайта ишлаш жараѐнида асосий ишчи органи аррали барабан бўлган тозалагичлардан фойдаланилади [1] . Аррали тозалагич асосини аррали барабан, ил-дирувчи чўтка, колосникли панжара ва чўткали ажратувчи барабан ташкил этади.

Калит сўзлар: Пахта, хомашё, қозиқли барабан, майда ва йирик ифлослилар, тўрли юза, ишқаланиш кучи

Кириш. Ишлаб чиқаришда кенг қўлланилган аррали тозалагич ЧХ-3М2 да (1.1расм) пахта хомашѐси иккита асосий аррали барабанда тозаланади ва бу барабанлардан йирик ифлосликлар билан тушган пахта хомашѐси бўлаклари битта регенерация барабанида тозаланиб ажратиб олинади ва асосий пахта хомашѐси оқимига қўшилади. ЧХ-3М2 тозалагичидаги технологик жараѐнни кўриб чиқсак, у қўйидагича амалга ошади: пахта хомашѐси таъминлаш валиклари 1 ѐрдамида қозиқли барабанга 2 узатилади ва унинг ѐрдамида титкаланиб ғалвир 3 юзасига урилиб майда ифлосликлардан тозаланади. Қозиқли барабандан узатилган пахта хомашѐси аррали барабан 5 аррачалари тишига қўзғалмас чўткалар 4 ѐрдамида илаштирилиб ҳаракат йўналишида колосникларга 6 урилиб тозаланади. Биринчи аррали барабанда тозаланган пахта хомашѐси ажратувчи чўткали барабан 7 ѐрдамида ажратилиб иккинчи аррали барабанга узатилади ва тозалаш жараѐни иккинчи марта амалга оширалади. Тозаланган пахта хомашѐси чўткали барабан 7 ѐрдамида ажратилиб машинадан чиқарилади ва кейинги жараѐнга узатилади. Биринчи ва иккинчи аррали барабанда ажралган чиқинди аралаш пахта хомашѐси бўлаклари регенерация аррали барабанига тушиб тозаланади [2].

1.1-расм. ЧХ-3М2 аррали тозалагич 1- таъминловчи валиклар, 2- қозиқли барабан, 3- ғалвир, 4- илдирувчи чўтка, 5- аррали барабан, 6- колосникли панжара, 7- чўткали ажратувчи барабан

Регенерация барабанида тозаланган пахта хомашѐси чўткали ажратувчи барабан 7 ѐрдамида умумий тозаланган пахта хомашѐсига қўшилади. ЧХ-3М2 машинасини эксплуатация қилиш ва унинг бошқа тозалагичлар, яъни майда ифлосликларни тозаловчи тозалагичлар билан биргаликда ишлашини таҳлили шуни кўрсатдики, бу тозалагичда майда ифлосликларни тозалаш учун ўрнатилган тўрли ғалвирнинг самарасини тозалашнинг кейинги босқичларида қоплаш мумкин. Буни ҳисобга олган ҳолда ЧХ-3М2 тозалагичи такомиллаштирилди ва ЧХ-5 тозалагичи яратилди (1.2-расм). Бу тозалагичда тўрли ғалвир ўрнига пахта хомашѐсининг титкиланишини ошириш учун учбурчак шаклидаги пичоқлардан ташкил топган панжара 3 ўрнатилди. Қозиқли барабан 2 вертикал ўққа нисбатан аррали барабанга 5 яқинлаштирилди. ЧХ-3М2 ва ЧХ5 тозалагичларида колосниклар сони ва шакли бир хил. Биринчи аррали барабан харакат йўналишида 10 дона колосник, иккинчи аррали ва регенерация аррали барабан ҳаракат йўналишида 15 дона айлана шаклдаги диаметри 20 мм. колосник ўрнатилган [3].

Материал ва методлар. ЧХ-3М2 ва ЧХ-5 тозалагичларининг иш унумдорлиги таъминлаш валикларининг айланишлар сони билан ростланади ва 2 - 3 т/соатни ташкил этади. Тозалагичларнинг асосий кўрсаткичи бўлган тозалаш самарадорлиги пахта хомашѐсининг саноат ва селекцион навига, ифлослигига, намлигига боғлиқ. ЧХ тозалагичларининг ўртача умумий тозалаш самарадорлиги 60-65% ташкил этади.

Таҳлил қилинган ЧХ русумли тозалагичларда иккита асосий тозалаш бўлинмасида ва улардан ажралган чиқинди таркибидги пахта хомашѐсини ажратиб олувчи регенерация бўлинмаларида айланишлар сони 290 мин-1, диаметри 480 мм бўлган тишли сегментли аррали барабанлар ишлатилади. Бу диаметрда барабан периметри 1507 мм ни ташкил этади [4].

Агар бу периметрни 100% деб олсак, таҳлил қилинган ЧХ русумли тозалагичларда тозалаш барабанларининг 40-50% ѐй периметрида колосниклар ўрнатилган бўлиб, тозалаш жараѐни фақат шу қисмда кечади.

1.2-расм. ЧХ-5 аррали тозалагич

1-таъминловчи валиклар, 2- қозиқли барабан, 3- пичоқли панжара, 4- илдирувчи чўтка, 5- аррали барабан, 6- колосникли панжара, 7- чўткали ажратувчи барабан, 8- аспирация тарнови, 9- тўсқич .

Тозалаш самарадорлиги колосниклар ўрнатилган ѐй периметри узунлигига боғлиқ. Шунинг туфайли тозалаш самарадорлигини оширишнинг йўлларидан бири тозалаш жараѐни кечадиган ѐй узунлигини кўпайтиришдир.

Таҳлилдан кўриниб турибдики, пахта хомашѐсини йирик ифлосликлардан тозаловчи тозалагичлар бир хил таъминлаш валиги, қозиқли барабан, ғалвир ѐки пичоқли панжарадан, аррали барабан, илаштирувчи чўтка, колосникли панжара ва ажратувчи чўткали барабандан иборат [5].

Таъминлаш валиклари, ғалвир ѐки пичоқли панжара ишлаб чиқариш шароитида энг кам ейиладиган ва эксплуатация харажати кам бўлган ишчи қисмлардир.

Пахта толаси унинг таркибидаги ифлослик аралашмаларига кўра синфларга (олий, яхши, ўрта, оддий, ифлос) ажратилади. [4]. Синфлар ўртасида бир тонна толанинг улгуржи нархи 40-50 минг сўмга фарқ қилади. Экплуатация харажати юқори бўлган тез ейилувчан асосий ишчи қисмлар - илаштирувчи чўтка, аррали ва чўткали ажратувчи барабанлар пахта хомашѐсини йирик ифлосликлардан тозалаш самарадорлигини белгилаб беради ва олинадиган тола синфига катта таъсир қилади [6].

Тадқиқот натижалари таҳлили. Шунинг сабабли ушбу ишчи қисмларни таҳлил қиламиз. Қозиқли барабанлар асосан майда ифлосликларни тозаловчи ускуналарда фойдаланилгани учун майда ифлосликларни тозаловчи ускуналар таҳлилида кўриб чиқамиз.

Тозалаш машиналарининг барчасида қўзғалмас илдирувчи чўткалардан фойдаланилади [7]. Бу илдирувчи чўткали мосламанинг вазифаси пахта хомашѐсини арра тишларига ишончли илаштириб бериш ва илашгандан кейин ҳаракат йўналишида пахта хомашѐси бўлакларининг колосникларга урилганда тушиб кетмаслигини таъминлашдир. Илдирувчи чўтка тўртбурчак шаклдаги ѐғоч тешикларига кўплаб капрон иплар тўқилиб ясалади. Беш дона чўтка, ариқчаси бор металл мосламага жойлаштирилиб маҳкамланади ва тўлиқ илдирувчи чўткали мосламани ташкил этади. Мавжуд аррали тозалаш машиналарида пахта хомашѐсини аррача тишларига илдириб берувчи чўтка колосникли панжаранинг бошланғич қисмида ўрнатилади. Хозирги вақтда йирик ифлосликлардан тозалаш машиналарида илдириб берувчи мосламада узунлиги 70 мм бўлган чўткалар ишлатилади. Чўтка полимер материалдан тайѐрланган. Чўткалар пахта хомашѐсини аррали барабан юзасига ишончли илдириб бериш учун аррача тишлари билан 0-1 мм масофа билан ўрнатилади [8].

Тозалагичнинг асосий ишчи қисми бўлган аррали барабан (1.3-расм) қўйидагича тузилган: валга 1 тўртта диск 2 қотирилган, бу дискларга вал ўқи йўналишида икки қатор резьбаси бўлган пластина 5 ва бир қатор резьбаси бўлган пластина 6 қотирилган. Бу пластиналарга аррачадан 304 донаси уч жойдан қотирилиб аррали барабан ҳосил қилинади.

Ишлаб чиқаришда бу аррали барабанларни эксплуатация қилиниши шуни кўрсатдики, аррача тез-тез ишдан чиқади ва пахта хомашѐсини қайта ишлаш мавсуми мобайнида 70-75% алмаштирилади, шунингдек аррача қотириладиган резьбалар ишдан чиқиб, барабандаги аррачалар сони камайиб кетади. Бунинг натижасида тозалагичнинг тозалаш самарадорлиги камайиб, чиқиндилар таркибида пахта хомашѐси бўлаклари ошишига сабаб бўлади. Ундан ташқари металл қопламадан барабан ичига ифлосликлар тушиб, унинг динамик мувозанати йўқолиши кузатилди. Бу эса ўз навбатида технологик масофалар бузилишига, тозалагичнинг тўхталиш вақтини кўпайишига олиб келади ва унинг самарали ишлашига салбий таъсир этади.

1.3-расм. Аррали барабан

1-вал, 2-диск, 3-болт, 4-қоплама, 5, 6 пластина, 7-аррача

Пахта хомашѐсини йирик ифлосликлардан тозалагичларда ишлатиладиган диаметри 300 мм бўлган чўткали ажратувчи барабан (1.4-расм) қўйидагича тузилган: валга 1 беш дона диск 2 ўрнатилган. Бу дискга қисиб турувчи йигирма дона планка 3 ѐрдамида барабан периметрида йигирма қатор чўтка 4 қотирилган. Жами чўткалар сони 80 донани ташкил этади. Ҳар бир чўтка узунлиги 500 мм, кўндаланг кесими 20х25 мм ѐғоч асосга баландлиги 25 мм пластмасса иплар боғлами бириктирилиб ясалган. Чўткали барабанни ташкил этувчи қотирувчи планка 3 ва чўткалар 4 герметик қобиқни ташкил этади [9].

Бу ажратувчи барабанларнинг камчилиги уларни ташкил этувчи пластмасса ипларнинг ейилиши оқибатида уларнинг тез-тез алмаштирилишидир. Чўткали барабан айланиши 960 мин-1, чизиқли тезлиги 15,1 м/с ташкил этади ва аррали барабан чизиқли тезлигидан икки баравар катта.

1.4-расм. Чўткали ажратувчи барабан

1-вал, 2-диск, 3- планка, 4- чўтка, 5-болт

1.5-расм. РХ пахта хомашѐси регенератори

1- пневмотаъминлагич, 2- аррали барабан, 3- илдирувчи чўтка

Юқоридаги таҳлиллардан кўрдикки, ЧХ туридаги тозалагичларнинг умумий камчилиги уларнинг паст иш унумдорлигидир. Иш унумдорлигини оширилиши билан илдирувчи чўткалар тез ейилади, аррали барабан аррачаси ва ажратувчи чўткали барабан тез ишдан чиқади. Булар натижасида чиқиндилар таркибида пахта хомашѐси бўлаклари миқдори ошади.

Шунинг учун бу чиқиндилар таркибидан пахта хомашѐси бўлакларини ажратиб олиш учун бир батарея, яъни 5 дона ЧХ тозалагичларидан кейин яна битта ЧХ тозалагичи қўйилди. Илмий тадқиқотлар натижасида ЧХ русумидаги тозалагичлар асосида чиқинди таркибидан пахта хомашѐси бўлакларини ажратиб олиш учун РХ ускунаси яратилди (1.5-расм) [10].

Пахта хомашѐсини йирик ифлосликлардан тозалаш самарадорлигини ошириш учун аррали барабанлар ўрнига аррали цилиндрлар қўлланилиб ОХП-3 (1.6-расм) тозалагичи яратилди ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этилди. Бу тозалагичда диаметри 250 мм бўлган аррали цилиндр қўлланилди. Аррали цилиндр тузилиши жуда мураккаб бўлиб, эксплуатация даврида тайѐрлашдаги камчиликлар туфайли динамик баланси йўқолиб, тозалагичнинг тебраниш меъѐри ошиб кетиш ҳоллари кузатилди [11].

1-таъминлаш валиклари, 2-ғалвир , 3-узун қозиқли барабан, 4-колосникли панжара, 5-илдирувчи чўтка, 6-аррали цилиндр, 7-ажратувчи чўткали барабан

Шу камчиликлар туфайли, бу тозалагич ишлаб чиқаришдан олиб ташланди [12]. Юқоридаги таҳлилдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ушбу кунда пахта хомашѐсини йирик ифлосликдан тозаловчи тозалагич аррали, ажратувчи барабан ва илдирувчи мосламаларни такомиллаштириш, уларнинг самарадорлигини ошириш илмий тадқиқотларнинг муҳим йўналишларидан биридир [13].

Ўзбекистон Республикасидан ташқари пахта хомашѐсини қайта ишлаш ускуналари Америка Қўшма Штатларида, ушбу давлат лицензиялари асосида Хитой ва Ҳиндистонда ҳам ишлаб чиқарилади. Регенерация бўлинмасида колосниклар орасидаги масофа 80 мм дан 30 мм.га камайиб боради. 1.7-расмда келтирилган тозалагич аррали барабани ва ажратувчи чўткали барабан диаметри 762 мм. Бизда ишлабчиқарилган тозалагичларнинг АҚШнинг бу ва бошқа тозалагичларидан фарқи, бизнинг тозалагичларда пахта хомашѐси икки-уч аррали барабанларда тозаланиб, кейин ташқарига чиқарилади, уларда эса пахта хомашѐси фракцияларга (қисмларга) ажратилади, яъни биринчи барабанга илашган пахта хомашѐси колосникларга урилиб, бир марта тозаланиб чўткали барабан ѐрдамида ажратилиб тозалагичдан ташқарига чиқарилади, биринчи барабанда ажралган ифлослик ҳамда унинг билан биргаликда тушган пахта хомашѐси кейинги тозаланиш жараѐнига ўтади ва тозаланиб биринчи аррали барабанда тозаланган пахта хомашѐсига қўшилади [14].

1.7-расм. АҚШ пахта хомашѐси тозалагичи

1-клапан, 2-илдирувчи чўтка, 3, 6 колосникли панжара, 4, 5 аррали барабан,

7-шнек

Ушбу тозалагичларда икки тозалаш барабанида ажралган чиқинди таркибидаги пахта хомашѐси бўлаклари алоҳида барабанда регенерация қилинади. Шундан дифференциал тозалаш технологияси атамасини аниқроқ кетма-кет тозалаш технологияси атамаси билан алмаштириш мақбул [15].

АҚШ ва Ўзбекистонда яратилган тозалагичларнинг пахта хомашѐсини тозалаш технологияси шуни кўрсатадики, тозалагичлар иш унумдорлигини оширишнинг йўлларидан бири тозалагичда кетма-кет тозалаш технологиясини қўллашдир, тозалаш самарадорлигини ошириш учун эса ўзимизда мавжуд тозалагичлар тозалаш бўлинмаларида колосниклар орасидаги масофаларни ўзгарувчан тарзда қўллашни ўрганиб чиқиш зарур (Sarimsakov O. Sh. K. D., 2022).

Хулосалар. Юқоридаги таҳлил натижаларига кўра, пахта хомашѐсини йирик ифлосликлардан тозаловчи ЧХ тозалагичларни 1-авлод, ОХП, ЧХ-5 тозалагичларни 2-авлод, тозалаш технологиясига асосан ЧХ, ОХП тозалагичларни тозалаш жараѐни узлуксиз ва ЧХ-5 тозалагични тозалаш жараѐни кетма-кет тарзда амалга ошириладиган тозалагичлар сифатида таснифлаш мумкин. Барча тозалагичларда технологик жараѐнга салбий таъсир этувчи тез ейилувчан ишчи қисмлар мавжуд ва бу ишчи қисмларни такомиллаштириш билан пахта хомашѐсини йирик ифлосликлардан тозаловчи тозалагичларнинг самарадорлигини оширишни ўрганиш илмий тадқиқотнинг муҳим йўналишларидан биридир [17].

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. X. T. Axmedxodjaev, D. A. Adashboyev, X. S. Yo’ldashev and S. S.

To’xtaev, "INVESTIGATION OF FOREIGN LINT CLEANING SYSTEM," in “Paxta

2. X. T. Axmedxodjayev, A. A. Obidov and O. S. Sarimsakov, Paxta chigitlarini ishlov berishni samarali texnologiyasini yaratish, Namangan: "Namangan" nashiryoti, 2020.

3. Yo'ldashev X. S, "INVESTIGATING OF MOISTURE CONTENT IN

STORING, DRYING AND CLEANING THE SEED COTTON," in “Paxta

4. I. D. Madumarov, O. X. Xoshimov, A. T. Qurbanov and X. S. Yo'ldashev,

"STUDY OF CLEANING PROCESSING OF SEED COTTON IN FOREIGN," in

“Paxta to‘qimachilik klasterlarida xomashyoni chuqur qayta ishlash asosida maxsulot ishlab chiqarish samaradorligini oshirishning iqtisodiy , innovatsion, texnologik muammolari va xalqaro tajriba" xalqaro ilmiy konferensiya, Namangan, 2022.

5. S. R. Madumarov, Y. Y. Jurayev and K. S. Yuldashev, "GENERAL

INFORMATION ON THE IMPORTANCE OF FEEDSTOCK DENSITY AND

SPEED IN THE FIBER SEPARATION PROCESS," ACADEMIC RESEARCH IN

MODERN SCIENCE, International scientific-online conference, vol. 8, no. 15, pp. 55- 59, 20 October 2022.

6. Sarimsakov O. SH., Paxtani uzatish va pnevmotransport yordamida tashish jarayonlarini nazariy asosalari, Namangan: "Usmon Nosir Media" nashiryoti, 2021.

7. Sarimsakov O. SH., Aerodinamika va Pnevmotransport, Namangan: "Namangan" Nashiryoti, 2021.

8. Sarimsakov O. SH., Paxtani pnevmotransportga uzatish va xavo yordamida tashish jarayonini takomillashtirish, Namangan: "Namangan" nashiryoti, 2018.

9. Sarimsakov O. Sh., Paxta sanoatida aerodinamika va pnevmotransport, Namangan: "Navro'z" nashiryoti, 2021.

10. K. D. M. Y. X. S. J. Y. Y. Sarimsakov O. Sh., "INVESTIGATION OF

LOSING FIBER DURING CLEANING COTTON," in Zamonaviy dunyoda amaliy fanlar: muammolar va yechimlar, Uzbekistan, 2022.

11. O. S. Sarimsakov, X. S. Yo’ldashev, X. N. Sharipov and S. R.

Madumarov, "INVESTIGATION OF SEPARATION OF USABLE FIBERS ADDED

TO CONTAMINANTS DURING CLEANING COTTON," O‘ZBEKISTONDA

FANLARARO INNOVATSIYALAR VA ILMIY TADQIQOTLAR, vol. 5, no. 12, pp.

90-95, 20 May 2022.

12. X. S. Yo’ldashev, O. X. Xoshimov and B. B. O ’rinboyev, "STUDY OF CLEANING PROCESSING OF SEED COTTON," Ijodkor O'qtuvchi, vol. 5, no. 12, pp. 209-213, 2021.

13. X. N. Sharipov, X. S. Yo’ldashev, Y. Y. Jurayev and Urinboyev B B.,

"RESEARCH OF LOSING FIBER CLEANER TECHNOLOGIES AND FOREIGN

LINT CLEANER TECHNOLOGIES," in Zamonaviy dunyoda amaliy fanlar: muammolar va yechimlar, Uzbekistan, 2022.

14. A. Sulaymonov, M. Inamove and K. Yuldashev, "THEORETICAL

STUDIES OF THE NATURE OF THE INTERACTION OF COTTON SEEDS IN

THE GAP BETWEEN THE AGITATOR BLADE AND THE SAW CYLINDER,"

EURASIAN JOURNAL OF ACADEMIC RESEARCH, vol. 2, no. 11, pp. 666-672,

15 May 2022.

15. I. Tursunov, X. S. Yuldashev and O. G. '. Madiyarov, "ANALYSIS OF

CHANGES IN AIR PARAMETERS IN A COTTON SEPARATOR," in “Paxta

16. K. S. Yuldashev, K. A. Abduraximov, M. D. Inamova and K. A.

Mirgulshanov, "DEVELOPMENT OF THE DESIGN OF A FEEDER OF

VIBRATION ACTION FOR SUPPLYING COTTON SEEDS TO LINTER

MACHINES," in SCIENCE, EDUCATION, INNOVATION IN THE MODERN

WORLD, USA, 2021.

17. K. S. Yuldashev, M. D. Inamova, M. A. Qobilov and A. A. Abduxaliqov, "Effect Of Moisture Continent In The Process Of Storing, Drying And Cleaning The

Seed Cotton," in SCIENCE, EDUCATION, INNOVATION IN THE MODERN

WORLD, USA, 2021.

Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.