ResearcherUz LogoResearcherUz
View Journal

ПРОФИЛАКТИКА ИНРСПЕКТОРИНИНГ МАМУРИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ БОРАСИДАГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Abstract

Профилактика инспекторининг маъмурий назоратни амалга ошириш фаолиятини илмий-назарий асослари, Профилактика инспекторининг маъмурий назоратни амалга ошириш фаолиятини методологик асослари. Бундан ташкари Профилактика инспекторининг маъмурий назоратни амалга ошириш фаолиятини тартибга солувчи нормаларнинг амалиёт тахлили ҳамда ушбу фаолият доирасида  юритиладиган процессуал хужжатлар, ушбу фаолиятдаги муоммо ва камчиликлар, шунингдек, айрим турдаги  мавжуд муаомо ва камчиликларни бартараф етиш буйича бир катор таклифлар. Профилактика инспекторининг маъмурий назоратни амалга ошириш фаолияти бўйича бошқа давлатларнинг илғор  хорижий тажрибаси хамда миллий конунчилигимиздан фаркли ва ухшаш  томонлари, шунингдек, юкорида келтириб ўтилган жихатлари фойдаланган холда ушбу фаолиятни такомилаштириш  йуналишлари ёритиб ўтилган.


Full PDF Document

Related Articles

Full text

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ИИВ Академияси 3 ўқув курси 308 гуру курсанти

Шохимардонов Дилшод Жамшидович

Аннотация: Профилактика инспекторининг маъмурий назоратни амалга ошириш фаолиятини илмий-назарий асослари, Профилактика инспекторининг маъмурий назоратни амалга ошириш фаолиятини методологик асослари. Бундан ташкари Профилактика инспекторининг маъмурий назоратни амалга ошириш фаолиятини тартибга солувчи нормаларнинг амалиёт тахлили ҳамда ушбу фаолият доирасида юритиладиган процессуал хужжатлар, ушбу фаолиятдаги муоммо ва камчиликлар, шунингдек, айрим турдаги мавжуд муаомо ва камчиликларни бартараф етиш буйича бир катор таклифлар. Профилактика инспекторининг маъмурий назоратни амалга ошириш фаолияти бўйича бошқа давлатларнинг илғор хорижий тажрибаси хамда миллий конунчилигимиздан фаркли ва ухшаш томонлари, шунингдек, юкорида келтириб ўтилган жихатлари фойдаланган холда ушбу фаолиятни такомилаштириш йуналишлари ёритиб ўтилган.

Калит сўзлар: Профилактика инспектори, маъмурий назорат, муқаддам судланган, жазони ижро ижро этиш, норматив ҳуқуқий хужжатлар, профилактика инспекторларининг маъмурий назоратни амалга ошириш фаолияти.

Профилактика инспекторлари жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ўз маъмурий худудида барча фуқаролар билан айниқса муқаддам судланган шахслар шу жумладан, маъмурий назоратда турувчи муқаддам судланган шахслар билан тарбиявий профилактик ишларни ташкил этувчи асосий субъектлардан бири бўлиб ҳисобланади. Улар нафақат маъмурий назорат ўрнатилган шахсларга нисбатан назорат-текширув ва тарбиявий мазмундаги профилактик тадбирларни амалаг оширадилар, балки маъмурий худуддаги барча фуқароларга умумажбурий қоидаларга риоя қилишларини назорат қиладилар. Маъмурий назоратни таъминлашда профилактика инспекторлари авволо Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларига ва айнан маъмурий назоратни тартибга солувчи қонунлар қонун ости норматив хужжатларга асосан бевосита фаолият юритиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги «Жазони ижро ижро этиш жойларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар органларининг маъмурий назорати тўғрисида»ги Қонуни ҳамда ИИВнинг «Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар органларининг маъмурий назорати тўғрисида»ги, «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги, « Ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги йўриқномалари профилактика инспекторларининг маъмурий назоратни таъминлаш бўйича асосий вазифаларини белгилаб беради.

Шуни алохида таъкидлаш жоизки, профилактика инспекторларининг маъмурий назоратни амалга ошириш фаолиятини, шунингдек ушбу фаолиятни таъминлашда ички ишлар идораларининг бошқа хизматлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликдаги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий хужжатлар бугунги кунда етарли даражада ишлаб чиқилган бўлсада, бироқ амалиётда мазкур норматив-ҳуқуқий хужжатлар билан шунингдек, ушбу норматив ҳуқуқий хужжатларнинг мазмунини ифодаловчи методик, услубий –амалий қўлланмалар билан тўлиқ таъминлаш заруриятининг мавжудлиги ушбу субектларнинг фаолиятини ва ҳамкорлигини самарали ташкил этишга муайян қийинчиликларни юзага келтирмоқда. Мазкур муаммоларни бартараф этиш профилактика инспекторларининг маъмурий назоратни амалга ошириш фаолиятини ва ҳамкорлигини акс эттирувчи услубий методик қўлланмаларни замон талаби ва қонунчиликдаги охирги ўзгартиш, қўшимчаларни инобатга олган холда тайёрланилишини ва доимий равишда такомиллаштириб борилишини тақазо этади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – 280 б.

2. Исмаилов И. Жиноятчиликда уюшганлик: назария ва амалиёт муаммолари. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2005. – 168 б.

3. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги «Озодликдан маҳрум этиш жойларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида»ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. – 1993. – № 1. – 33-м.

Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.