ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ
ИИВ Академияси 3-ўқув курси 308-гурух курсанти
Мухитдинов Жахонгир Садирдин ўғли
Аннотация: Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан то ҳозирги кунга қадар амалга ошириб келаётган туб ислоҳотларимиздан кўзланган асосий мақсадлардан бири жамиятимизда бозор муносабатларини авж олдириш асосида шахс ҳуқуқ ва эркинликларини янада кенгайтириш, бу ҳуқуқ ҳамда эркинликлар кафолатларини кучайтиришдан иборатдир. Ижтимоий соҳа иқтисодий ислоҳотларимиз эволюцион тарзда, босқичма-босқич мамлакатимиз, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида, фуқароларимиз моддий, маънавий- руҳий аҳволида салмоқли ижобий ўзгаришлар ясар экан, буларнинг барчасда инсон ва унинг манфаатларини таъминлаш устивор вазифалардан бўлиб қолаверади. Зероки, Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёев ўзининг Олий мажлисга мурожаатномасидаги маърузасида таъкидлаганларидек: « Биз мамлакатимизда ҳуқуқий давлат, демократик жамият барпо этиш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини енг олий ва устивор қадрият сифатида қарор топтириш борасида ўтган давр мобайнида қонунчилик соҳасида ва амалий сиётамизда қандай натижа ва ютуқларни қўлга киритилган бўлсак, уларнинг барчаси Конституциямизда мухрланиб қўйилган талаб ва тамойиллар билан узвий боғлиқдир.
Калит сўзлар: хуқуқбузарликлар прафилактикаси, ҳуқуқий давлат, прафилактика инспектори, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини енг олий ва устивор қадрият сифатида қарор топтириш, шахс ва давлат, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органалри.
Ўзбекистон Республикаси мустақил миллат, мустақил давлат сифатида ўз тараққиёт йўлини бошлаган дастлабки кунлардан бошлабоқ умуминсоний қадриятлар, инсон ва унинг ҳуқуқларига оид халқаро қоидалар устивор эканлигини тан олди. Бу ҳол республикамиз томонидан мустақиллигимизнинг илк даврларидаёқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқларига тааллуқли енг муҳим халқаро ҳужжатлари - « Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси», «Иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида»ги Халқаро пакт, «Аёллар, болалар ҳуқуқлари»га оид конвенцияларни ратификация қилинишида, ушбу оламшумул халқаро стандартларнинг асосий принциплари ҳамда нормалари Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигига, енг аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига имплементация (халқаро нормаларнинг миллий қонунчиликда акс этиши) қилинди ҳамда муваффақият билан билан қўлланиб келинмоқда. Бугунги кунда шахс ва давлат муносабатларида шахс ҳуқуқларининг устунлиги эътироф этилиб, ижтимоий ҳимоя давлатимиз сиёсатида етакчи ўрин тутиши таъкидланар экан, инсон ҳақҳуқуқларини янада кенгайтириш, бу ҳуқуқлар рўёбга чиқарилиши учун қулай иқтисодий ҳамда ҳуқуқий шароит, кенг макон яратилиши, инсон ҳуқуқлари кафолатларининг кучайтирилиши ва бу кафолатларининг кучайтирилиши ва бу кафолатлар натижасини таъминловчи зарур механизмлар яратилиши, мсасалар уларни зудлик билан ишга туширилиши билан боғлиқ муаммолар аниқлаш, уларни зудлик билан ишга туширилиши билан боглиқ муаммоларни аниқлаш, уларни ечимини ахтариб топиш давлат ва жамият учун ҳам, уни ҳар бир аъзоси учун ҳам ҳаётга аҳамият касб этувчи долзарб масала ҳисобланади. Бугун ривожланган айрим давлатлар АҚШ, Россия, Буюк Британия, Австралия, Япония, Хитой, Германия ва ҳ.к)да фуқаролар хафвсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таминлаш билан баробар, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органалри фаол қатнашиши, барча жабҳаларда ўз фаолиятини олиб боришлари, ҳуқубузарликлар профилактикасини ташкил этишда, жиноятларни олдини олишда кўмаклашиш мақсадида маҳалла ролини ошириб, жойларда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органалри ташкил этилган. Шу оркали улар давлат органлари билан ҳамкорликда самарали иш фаолияти олиб боришга хизмат қилинмоқда, ҳуқуқ тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилишига, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалишига хизмат қилмоқда. Жамоат тартиби ва Хавфсизлигини таъминлашда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органалри иштироки бўйича ўзига хос тажриба Россия Федерациясида қарор топган.
2003 йилдаги "Россия Федератсиясида маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни ташкил етишнинг умумий тамойиллари тўғрисида" Федерал қонуни (34-модда) маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг тузилишини, шу жумладан қуйидаги елементларни аниқ белгилайди:
Мунитсипалитетнинг вакиллик органи;
мунитсипалитет раҳбари;
маҳаллий бошқарув;
Мунитсипалитетнинг назорат органи;
Уставда назарда тутилган бошқа маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари.
Япония полицияси ҳам жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилиш борасида кенг кўламли тажрибага эга бўлиб1, реабилитацион ҳимоя марказлари, «Акалар ва опалар», «Ота-оналар ва ўқитувчилар» жамиятлари ҳамда ўзини ўзи бошқариш (мавзелар) қўмиталари бу борадаги ҳамкорликнинг тенг ҳуқуқли субъектларидир.
Америка Қўшма Штатларида аҳоли турар жойларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда полициянинг фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлиги юзасидан кейинги 12–15 йил ичида «компьюнти полисинг», яъни «жамоа полиция хизмати» принципига асосланган концепция фаол амал қилмоқда. Бунда полициянинг асосий эътибори микротуманларга қаратилиб, бир томондан фуқароларнинг турмуш тарзини ўзгартиришга ёрдам берилди, иккинчи томондан ҳар бир фуқаронинг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олишга ҳиссасини қўшиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада полиция билан фуқаролар ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган муносабатлар самара бера бошлади. Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусан фуқароларнинг ҳуқуқ-тартиботни таъминлашдаги фаол иштирокини рағбатлантиришда, меҳнатларини турли йўллар билан тақдирлаш, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш, давлатнинг олий мансабдор шахслари томонидан ташаккур эълон қилиш каби турли усуллар қўлланилади2.
Таъкидлаш жоизки, хорижий давлатларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари
1Nishimura K. On the Nagasaki Beat: the Art of Community Policing (Look Japan. 1997, March).
2Иншаков С.М. Зарубежная криминология. – М., 1997. – С. 47. иштирокини таъминлаш оркали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хусусан полиция фаолиятининг устидан жамоатчилик назорати ҳам таъминланади. Бинобарин, 1990 йилда Копенгаген шаҳрида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти иштирокчи-давлатлари ички ишлар идоралари жамоатчилик назорати остида бўлиб, унга ҳисобдор бўлиши лозимлигига якдиллик билан келишишган эди3. Қолаверса, ички ишлар идоралари фаолиятининг демократик асослари уларнинг нафақат давлат ва қонун, балки фуқаролар, уларнинг вакиллари олдида ҳам ҳисобдор бўлишини талаб қилади4.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, хорижий давлатларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда полициянинг фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан мунтазам ҳамкорлигини таъминлаш орқали, биринчидан, маҳаллий даражада жамоат тартиби ва хавфсизлигини самарали таъминлашга, иккинчидан, ҳудудда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш учун нафақат полиция, балки фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам масъул эканлигини тушуниб етишга, учинчидан, полиция фаолиятининг устидан фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари доимий назоратини таъминлашга эришилади.
3ОБСЕ, Документ копенгагенского совещания. – Копенгаген, 1990. – С. 5–6.
4Руководство по демократическим основам полицейской деятельности / Составлено Старшим советником Генерального секретаря ОБСЕ по вопросам полицейской деятельности. – Вена, 2008. – С. 14.
Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.