ХAМКОРЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ АҲАМИЯТИ
ИИВ Академияси 3- ўқув курси 308- гуруҳ курсанти
Мухитдинов Жахонгир Садирдин ўғли
Аннотация:Бугунги кунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда, жиноятчиларни фош этишда ҳамда ҳуқуқбузарларга нисбатан таъсир чораларини амалга оширишда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ёрдамидан кенг фойдаланиб, самарали натижаларга эришилмоқда. Бироқ шунга қарамай, республикамизда жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликни ташкил этиш ва такомиллаштириш ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида долзарблигича қолмоқда.
Калит сўзлар: хуқуқбузарликлар прафилактикаси, ҳуқуқий давлат, прафилактика инспектори, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини енг олий ва устивор қадрият сифатида қарор топтириш, шахс ва давлат, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органалри, жиноят содир этилишининг олдини олиш, маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани.
Таъкидлаш жоизки, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича тадбирларнинг самарали ташкил этилмаганлиги ҳамда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан мустаҳкам алоқа ўрнатилмаганлиги натижасида айрим ҳудудларда оғир турдаги жиноятларнинг содир этилишига ҳам йўл қўйилди. Бугунги кунда ҳар бир маҳалла ҳудудида умуман жиноят содир этилишининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларнинг олиб борилаётганлиги ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Қайд этиш жоизки, салбий ҳодисаларнинг барчаси, жумладан, жиноятчилик ҳам маънавий қашшоқлик, маърифий кемтиклик шароитида вужудга келади. Ана шу хулосадан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қонунбузарликнинг олдини олиш, тартиббузарликка қарши курашни кучайтириш, ҳозирги иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш даврида қонун устуворлигини таъминлаш фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларингина эмас, балки ҳар бир раҳбарнинг, маҳалланинг, жамоатчиликнинг фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг муҳим вазифасига айланиши керак. Зеро, жиноятчиликка қарши кураш ва уларнинг олдини олишда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини таъминлашга хизмат қилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида уларнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда ҳуқуқбузарликлар профиктикасини амалга ошириш, илгари судланган, спиртли ичимликка ружу қўйган, гиёҳвандлик касалига мубтало бўлган, фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи, енгил табиатли аёллар ва фоҳишалар, вояга етмаган ҳуқуқбузарлар, диний экстремистик оқимга мансуб ёки хайрихоҳ бўлган шахслар яшовчи, кам таъминланган оилалар сони ва уларнинг турмуш тарзини аниқлаш бўйича қатор вазифаларни амалга оширади. Шунингдек, фуқаролар йиғини хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг жамият ҳаётидаги, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришдаги, ёш авлодни тарбиялашдаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ҳам кўради.
Ҳозирда диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар профилактика (катта) инспекторлари билан ҳамкорликда жамият бирлиги, аҳоли осойишталигини бузишга қаратилган ғайриинсоний ҳолатлар, диний экстремизм ва ақидапарастликнинг тарқалишига йўл қўймаслик, маънавий ва жисмоний жиҳатдан соғлом авлодни тарбиялаш учун фуқаролар йиғини фаоллари, кўчабошилар, уйбошилар билан биргаликда мунтазам равишда диний экстремизм ва ақидапарастликка қарши аниқ тадбирлар ўтказиб бориш, маърифий-маънавий тадбирларни уюштирганда, дунёвий ва диний билимларнинг қарама-қарши келмаслигига эришиш, халқимизнинг ўзига хос маданий-маърифий, миллий, диний анъаналари, урф-одат ва расм-русумларини ўрганиб чиқиш ва жамоатчилик орасида кенг тарғиб этиш, маҳалланинг фаол аёлларини аниқлаш ва улар ёрдамидан кенг фойдаланиш, ёшларнинг қизиқишлари, иқтидорлари, таълим ва тарбияси билан боғлиқ барча муаммоларни муттасил ўрганиб бориш каби вазифаларни амалга ошириб келмоқдалар.
Ўтган қисқа даврда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла» тамойили асосида самарали ҳамкорлик тизимини жорий этиш, маҳаллани халқ билан давлат ўртасида ишончли «кўприк» бўлишини амалда таъминлаш, оила ва хотинқизларни қўллаб-қувватлаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Мамлакатнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишида фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларини роли ва аҳамиятини тубдан ошириш, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, шунингдек, 2022-2026 йилларга мўнжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг еттита устувор йўналиши бўйича Тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширилмоқда .1
Бугунги кунда ички ишлар идоралари тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар асосида ташкил этилган ички ишлар органлари маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари (Маҳалла ҳуқуқ тартибот маскани )2 кейинги ўринларда, фаолиятини ташкил этиш ва у ерда профилактика инспекторларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини такомиллаштириш жараёнини жадал ривожлантириш ҳамда ушбу соҳага ахборот-технология воситаларини кенг жорий этишни тақазо этмоқда.
Мазкур мақсадга эришиш қуйидаги вазифаларни амалга оширишни талаб қилади: оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини ўрганишни; билан ўзаро ҳамкорлиги натижалари ҳақидаги статистик маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилишни; 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон фармони // URL: 2 МХТМ-Махалла ҳуқуқ тартибот маскани қисқартма
- профилактика хизматининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликни ташкил этишнинг бугунги ҳолатини; билан ҳамкорлигининг асосий йўналишларини; оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни тақозо этади.
Профилактика хизматлари тизимида амалга оширилган туб ислоҳотлар натижасида республикамизнинг барча ҳудудларида, унинг энг чекка қишлоқ, овул ва маҳаллаларида ҳам ички ишлар органлари МХТМ ларда профилактика инспекторларининг фаолияти йўлга қўйилди. Мамлакатимиз раҳбари айтганларидек республикамизнинг барча қишлоқ, овулларида ва аҳоли яшайдиган энг чекка жойларида ҳам халқ билан ҳамнафас бўлиб, унинг дарди, ғами ва ташвишлари билан яшайдиган профилактика инспекторлари фаолият кўрсатишига асос солинди. Таъкидлаш жоизки, ички ишлар идораларининг МХТМ фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик маскани экани амалда ўз исботини топди. Мамлакатимизда МХТМ негизида хамкорликни янада такомиллаштириш мақсади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ6196-сон фармони қабул қилиниб, ушбу фармонга мувофиқ ички ишлар органларининг таянч пункутлари негизида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари босқичма-босқич ташкил этилди3.
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг вазифалари этиб қуйидагилар:
- маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани ҳудудидаги жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг асосий қуйи бўғини ҳисобланади;
-маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани негизида ҳудуддаги ички ишлар органларининг тегишли соҳавий хизматлари ҳамда Миллий гвардия ва бошқа давлат органларининг мувофиқлаштирилган фаолияти ташкил этилади. 3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон // URL:
Профилактика инспекторига масофадан туриб мурожаат юбориш ва уни кўриб чиқиш жараёнини кузатиб бориш, аҳоли билан ўзаро тезкор мулоқотни йўлга қўйиш, профилактика инспекторлари ва сектор раҳбарлари фаолиятига баҳо бериш имконини берувчи «Smart маҳалла» ахборот дастури ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилиниши белгиланди.4 Бинобарин, ҳаётнинг ўзи маҳаллаларни ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлашни тақозо этмоқда. Мамлакатимизда кўп қиррали ислоҳотлар амалга ошаётган бир пайтда маҳалла жамият учун ишончли таянч ва таъсирчан куч бўлиб хизмат қилиши лозим.
Ҳамкорликнинг аҳамияти шундаки, жиноятчиликка қарши курашишда ИИО тизими олдида турган мақсадларга ИИОнинг соҳавий хизматлари билан биргаликда ва ўзаро мувофиқлашган ҳаракатлари орқалигина эришиш мумкин. Зеро, доимий ва ўзаро мувофиқлашган ҳамкорликсиз жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ташкилий равишда амалга ошириб, қўллаб бўлмайди. Кўриниб турибдики, ҳамкорлик ўз-ўзидан юзага келадиган жараён эмас. Аксинча, бу ҳар томонлама мураккаб бўлган турли субъектларнинг ўзаро муносабатлари мажмуасидир. Ва айни пайтда, ушбу субъектларнинг асосий мақсади жиноятчиликни олдини олишга қаратилгандир.
Хулоса қилиб айтганда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, жамоат тартибини таъминлаш, одамларнинг ҳушёрлиги ва ён-атрофда рўй бераётган воқеаларга онгли муносабатини ошириш учун ўз ишларини фаоллаштириши даркор.5 Уларнинг вазифаси, асосий бурчи – маҳалла аҳлининг, бутун жамоатчиликнинг сергаклигини бир эмас, бир неча марта ошириш, «Ўз уйимизни ўзимиз асрайлик!» деган даъватни ҳаётга жорий этишдан иборат бўлиши керак. 4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон// URL: 5 Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қаттиқ тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак / Ш.М.Мирзаев; – Тошкент: «Ўзбекистон» НМИУ, 2017.
Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.