НЕГИЗЛАРИ
Термиз Давлат университети Ижтимоий фанлар факултети Психология
кафедраси доценти
Джураев Ташпулат Сахиевич
Калит сўзлар: антик давр, фалсафа, руҳ,онг, Аристотел, Платон, Гераклит,Платон,Гиппократ, Гален
«Психология фан сифатида руҳ хақидаги таълимотдан бошланиши керак эди. Руҳ хақидаги таълимот одамзод томонидан илгари сурилган биринчи илмий гепотеза»дир деб ёзади Л.С. Выготский. Анита - руҳ хақидаги қарашлар ибтидоий жамоа давридаёқ мавжуд бўлган бўлсада эр. ав. асрда табиат ва инсон хақидаги тасаввурлар туб бурилишга учраб, антик оламда дастлабки руҳ хақидаги илмий фаразлар пайдо бўла бошлайди. Илмий психология ва ундаги барча муаммоларнинг боши шу ердадир. Антик давр машҳур файласуфи Эфеслик Гераклит (530 -470) «Қайси йўллар билан бормагин, барибир руҳнинг чегарасига боролмайсан» деган фикрлари билан индивидуал руҳ ва коинот бирлиги ғоясини илгари сурди. У барча нарса асосида олов ётади, деб ҳисоблайди.
Организмдаги олов учқуни психологиядаги - руҳдир. У «оловли ва нам» ҳолатда бўлади ва маст одам қаерга кетаётганини билмайди, чунки унинг психикаси намдир» - деб ёзади Гераклит. Унинг таъкидлашича руҳ нами умумий логос қонунлари билан белгиланади. Бу фикр билан Гераклит барча психик ходисалар моддий дунё қонунларига буйсунишни таъкидламоқчи бўлди. Детерминизм принципини жуда содда кўринишда таърифлади. Лекин унинг ғоялари психик ҳаётни ҳамма эшикларни очишга калит бўла олмас эди. Гераклит ўзидан олдин ўтган милет мактаби, файласуфлари Фалес, Анаксимандр, Анасименларнинг руҳ бўлинмаслиги тўғрисидаги фикрларини издоши ҳисобланади.
Гераклитдаги руҳ учқунлари кейинчалик эрамиздан авалги 400 – 370 йилларда яшаган Демокритнинг таълимотида «оловли атомларга» айланди. Демокрит ва унинг устози Левкипп (эр. ав. 500 — 440) атомистик материализм назариясини илгари сурдилар. Унга кўра барча нарсалар 2 та асосдан - бўлинмас харакатчан, шарсимон ва енгил атомлардан ва бўшлиқлардан пайдо бўлади. Бу атомнинг энг ҳаракатчанлари, яъни олов атомлари руҳни ҳосил қилади.
Яна бир грек мутафаккири Анаксагор (500 – 428) нинг барча нарсалар гамеомерий номли майда моддалардан ташкил топганлиги ва уларнинг ақл билан ва яъни руҳ билан бошқарилиши тўғрисидаги фикр ҳам Демокритнинг атомистик қарашларига ўхшайди. Сочилиб кетишидан иборат физик қонуни тана учун ҳам, таалуқли деб ҳисоблаб Демокрит руҳнинг абадийлигини инкор этади. Демокрит руҳнинг тана ҳаракатининг сабаби деб билади. Унинг ёзишича руҳ оғир танага кириб ҳаракатга келтиради. Тана ўлгандан кейин эса у фазода тарқалиб кетади. Биз нафас олганимизда руҳни ташкил этувчи атомларни ютиб нафас чиқарганда руҳимизни бир қисмини ташқарига чиқариб юборамиз. Шу тариқа руҳимиз доимо енгиллашиб туради, деб ҳисоблайди Демокрит. Унинг фикрича ҳамма нарсанинг ҳатто ўликнинг ҳам руҳи ҳам бор, фақат жуда кам. Демокритнинг бундай фикри панпсихизмга яқинлашиб қолди. Танадан ташқари руҳ бўлиши мумкин эмас, деган умумий ҳукм чиқарди. У нафақат тана ва руҳ бирлиги балки руҳнинг ўзи тана эканлигини таъкидлайди. «Агар руҳ танани ҳаракатлантирса, демак унинг ўзи тана қисми» деб ёзади Демокрит, Эпикур, Лукреций, кабилар.
Лекин Эпикур фикрича, руҳ атомлардан эмас, ўзгармас 4 элементлардан: олов - иссиқлик асоси, Буғ - ҳаракати асоси, шамол - совиш, номсиз 4-элемент - руҳдан иборат. Эпикурнинг номсиз элементини Лукреций «А», деб атади.
Руҳни қанотли арава извошчисига ўхшатиш мумкин, Извошчи ва отлар ўртасидаги муносабат, тана ва руҳ ўртасидаги муносабат кабидир. Платонга кўра инсон руҳининг 3 та асоси бор: 1. Ҳайвонлар ва ўсимликларга хос ақлсиз асос. У туфайли тирик мавжудот ўзининг тана эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилади. Руҳнинг мана шу қисми билан одам сезади, очлик ва ташналикни сезади. Бу асос инсон руҳининг катта қисмини ташкил этади. 1. Асоснинг интилишларига қарши чиқади. 2. Асос азоб ва қийинчиликлар асосидир. Бу қисм билан "одамнинг жаҳли чиқади, ғолиб чиқиш учун қийинчиликларга тайёр бўлади». Платон фикрига кўра, доим мана шу асослар ўртасида кураш кечиб, унинг оқибатлари тушларда намоён бўлади. Платоннинг тушларни тушунтириши кўп жиҳатдан замонавий фикрлардан бири фрейдизмга ўхшаб кетади. Чунки Платон ҳам уларнинг асосида майллар шу жумладан ҳақиқий майллар ётишини таъкидлаган. Платон руҳ тана ўлгандан кейин ҳам ҳаёт бўлади деб фикр юритади. Унинг ёзишича: "Агар руҳ абадий бўлса, унда руҳ ҳақида нафақат бу дунёда балки кейинги унинг ҳаёти хақида ҳам қайғуриш керак. Платон руҳ хақидаги ғоясининг етакчи қисми хиссиётлардир. Унда Платон биринчи ўринда одамлар учун роҳатланиш хисси турмаслигини айтади.Платон ўзининг «Филеб» диалогида роҳатланиш, азобланиш ва ҳар иккисининг бўлмаслиги руҳнинг учинчи хил ҳолатидир деб айтиб ўтади.
Антик психологиянинг энг юқори чўққиси Аристотелнинг руҳ хақидаги машҳур таълимоти ҳисобланади. Машҳур файласуф Гегель айтганидек, «биз психологияда эга бўлган яхши нарсалар - бу Аристотелдан олган нарсаларимиздир. Аристотел (Арасту) (мил. авв. 384–322 йиллар) мия, руҳ ва тана муносабатларига оид бир қанча фикрлар билдирган. Платоннинг шогирди. Аристотел жоннинг 3 хилини ажратган: ўсимлик, ҳайвон ва онгли жон. Ўсимлик жони деганда, у озиқланиш ва кўпайишни кўзда тутган бўлса, ҳайвон жони деганда ҳис қилиш, оғриқ сезиш, ҳимояланишни тушунган. Аристотел «Онгли жон фақат одам учун хос бўлиб, унда жоннинг уч тури ҳам мавжуд», дейди. Унинг фикрича, одам жоннинг уч турига эга бўлганлиги билан ҳам ўсимлик ва ҳайвонлардан фарқ қилади. Аристотел ўз асарларида «ҳис-туйғулар», «хотира», «сезги» каби тушунчалардан кенг фойдаланган. Аристотел «Жон хақида» номли асарида руҳ муаммосини ўрганишга бағишланган ўз ғояларини батафсил ёритиб беради.
Шимолий Грециянгни Старига шаҳрида табиб оиласида таваллуд топган Аристотел 17 ёшда Платонга шогирд бўлиб тушган. Аммо Платоннинг қарашлари йўлидан бормади. Аристотел фикрича, руҳ органик тананинг шаклидир, бу танани Аристотел қуйидагича тушунтирди. «Агар кўз алоҳида тирик мавжудот бўлса, кўриш қобилияти унинг руҳи бўлар эди. Кўриш қобилиятини йўқотган кўз аслида кўз бўлмайди, у фақатгина кўз деган номни сақлаб қолади, холос. Бундай номни чизилган ёки бирор нарсадан ясалган кўзга ҳам бериш мумкин. Тириклик руҳсиз бўлмайди. Руҳ танани тирик қилади. Тананинг барча хусусиятлари ўсиш, нафас олиш, фикрлаш асосида руҳ туради. Бошқача айтганда тана ва бошқа органлар руҳ хизматидаги қуролдир. «Тана руҳ учун мавжуддир, руҳни танадан ажратиб бўлмайди» деган қатъий хулосага келди. Аристотел руҳнинг барча характер ва хусусиятларини «энтелэхия» деган махсус тушунчага бирлаштиради. Руҳ харакат қилмайди, тана ҳаракат қилади, лекин бундай танада руҳ мавжуддир.
Шу тариқа Аристотел Платоннинг тана ва руҳ ажралиши, руҳнинг қисмларга бўлиниши хақидаги ғоясини ўткир танқид қилди. Материализм ғоялари антик психологияда анатомия ва медицинадаги ютуқлари билан мустаҳкамланди.
Эрамиздан аввалги VI асрда яшаган табиб ва файласуф Кротонский фан тарихида биринчи бўлиб, фикрларнинг бош мияда туғилиши тўғрисидаги тахминни илгари сурди.
Александрияда маълум вақтгача ўликларни ёриб ўрганишга рухсат берилиши Александриядаги 2 та йирик табиб олим Герофил ва Эразистрантнинг янги кашфиётларига сабаб бўлди. Птолемейнинг шахсий табиби Герофил биринчи бўлиб, нервлар, пайлар ва боғламлар ўртасидаги фарқни аниқлади, кўзнинг тузилишини батафсил тарифлаб берди.
Эразистрат бош миянинг тузилишини таърифлаб, катта ярим шарлардаги эгри ва бугриликларнинг кўплигидан одам ақлий жиҳатдан ҳайвонлардан мутлақо устун туради деган фикрга келди.
Барча анатомо-физиологик маълумотларни римлик табиб Клавдий Гален (129-216) умумлаштирди ва янгилари билан бойитди. Унинг асарларидан XVIIасргача кенг фойдаланилди. Ҳар хил мускулларга борувчи нервларни кесиш билан Гален хулосага келдики, тананинг нервсиз бирорта қисми йўқ, бирорта ҳаракат, бирорта ҳиссиёт уларнинг иштирокисиз кечмайди.
Экспериментлар орқали Гален орқа миянинг вазифаларини ҳам аниқлади. Агар орқа мияни кўндаланг кесса, кесилган жойдан пастда жойлашган барча тана қисмлари харакатчанлиги ва сезувчанлигини йўқотади, деган хулосани олим асослаб берди. Гален Гиппократнинг темперамент таълимотини янада ривожлантирди. У барча нарсаларнинг 4 хил холати – илиқ, совуқ, қуруқ, ва нам ва 4 хил суюқлик 13 та темпераментни келтириб чиқаради, деган фикрда эди.
Шу темпераментларнинг биттаси нормал бўлиб, 12 тасида нормадан четга чиқиш мавжуд эканлигини Гален тушунтирмоқчи бўлади.
Антик давр психологияси Мия ва руҳ орасидаги муносабатларга оид қарашлари билан машҳур бўлган тиббиёт фанининг отаси Гиппократ (Буқрот) (мил. авв. 460–377 йиллар) асарлари бугунги кунгача етиб келган. У одам анатомияси ва физиологиясини чуқур ўрганди, бош мия тузилиши билан қизиқди. Гиппократ одамлар хулқ-атворини касаллик кечишига боғлаб ўрганди ва темперамент ҳақида таълимот яратди. Гиппократ одам темпераментини 4 типга ажратди: 1) сангвиник – ҳаракатчан, хушчақчақ, иродали одам, уларнинг организмида қон устунлик қилади; 2) холерик – жаҳлдор, ҳиссиётга берилувчан одам, уларда жигар ўти устунлик қилади; 3) флегматик – вазмин одам, уларнинг организмида флегма (шиллиқ, хилт) устун туради; 4) меланхолик – иродасиз, тушкун кайфиятда ва танг аҳволда юрадиган одам. Уларнинг қонида меланоза (савдо, қора ўт) устунлик қилади. Гиппократ фикрича, сангвиниклар касалликка кам чалинишади. Холерик ва меланхоликлар эса касалликка мойил кишилардир. Мутафаккир «касалликлар кечиши ва беморнинг соғайиб кетиши темпераментга алоқадор» деб ҳисоблаган. Бу таълимот кейинчалик барча олимларда қизиқиш уйғотди. Ҳозирги кунда етакчи психологлар ва врачлар беморларни даволашда уларнинг темпераментига алоҳида эътибор беришади. Гиппократнинг тиббиётга оид баъзи кўрсатмаларини келтириб ўтамиз:
1) жисмоний меҳнат мушак ва аъзолар учун озиқдир;
2) фикрлаш киши руҳини тетиклаштиради;
3) беморга ёрдам беришни эплай олмасанг, унга зиён келтирма;
4) меъёрдан кўп овқатланиш киши саломатлигига зиён келтиради;
5) беморнинг руҳи тушмаган ва иштаҳаси сақланган бўлиши тузалиш учун яхши аломатдир;
6) одам танасида касаллик билан курашувчи куч бор, табибнинг вазифаси эса ўша кучни фаоллаштиришдан иборат;
7) беморга бериладиган дорилар ҳадеб ўзгартирилмаслиги керак, фақат заруратга қараб даволаш муолажаси ўзгартирилсин;
8) табиатда доимо икки қарама-қарши куч бўлади, қарама-қаршиликни қарама-қаршилик билан даволаш керак;
9) табиб юксак даражада ахлоқли, жонкуяр, озода ва хуш кўринишга эга бўлиши лозим;
10) табиб ўз билим ва маҳоратини доимо ошириб бориши ва беморлар ҳурматига сазовор бўлиши керак.
Ўз даврининг машҳур табиби ва файласуфи бўлган Гиппократ шарафли умр кечирди ва 83 ёшида вафот этди.
Платон (Афлотун) (мил. авв. 430–348 йй.) «Руҳ абадийдир, у танага боғлиқ эмас ва худо томонидан яратилган. Руҳ танадан олдин пайдо бўлган, одам ва ҳайвон руҳи бир-биридан фарқ қилади, одам руҳи олий ва паст табақага бўлинади. Олий руҳ абадийдир, у тафаккур кучига эга, бир танадан иккинчисига ўтади ва танага боғлиқ эмас. Паст табақали руҳ абадий эмас ва ҳайвонлар учун фақат паст табақали руҳ хос», деган.
Римлик мутафаккир Клавдий Гален (129–201 йй.) руҳнинг физиологик механизмларини илмий тадқиқотларига асосланиб ўрганди. У ҳам руҳий фаолиятнинг бош мия билан боғлиқлиги ҳақидаги фикрни илгари сурди. Клавдий Гален ҳиссиёт, хотира, сезги ва диққат одам онги, руҳи томонидан идора қилинади, деб таъкидлайди. У ҳайвонларда мияга борувчи сезги толаларини кесиб кўриб, уларнинг ҳаракатини текширди. Шу мақсадда доривор моддаларни ҳам ишлатди. Шунингдек, Гален жинсий алоқанинг асаб системасига ижобий таъсирини ўрганди. У турмушга чиқмаган ёки бева аёлларда истерик белгилар пайдо бўлишини ёзиб қолдирган. Гален биринчилардан бўлиб хулқ-атворнинг туғма ва орттирилган шакллари, ихтиёрий ва ихтиёрсиз ҳаракатлар тўғрисидаги ҳамда темпераментга оид фикрларни илгари сурди.
Кўриш орқали идрокни ўрганишга афиналик ўз даврининг машҳур табиби Александр Вородийский (139-211) катта ҳиссасини қўшди. Антик мутафаккирлар томонидан тўпланган руҳ ҳақидаги таълимот кейинчалик фаннинг шаклланиши учун замин яратди.
Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.