Қадимги туркийларда тиббиёт ва унинг тибетча манбаларда акс этиши
Тошкент Тиббиёт академияси ўқитувчиси
Рўзиев Наврўз Ихтиёр ўғли
Тошкент Тиббиёт академияси катта ўқитувчиси Утаев Ғайрат
Ғайбуллаевич
Осиё қитъасининг энг қадимий халқаларидан бири бўлмиш тибет халқи бугунги кунда асосан Хитой Халқ Республикасида қарашли Тибет автоном районида ва қўшни Непал, Бутан, Ҳиндистон ва Покистонда яшаб, ўзининг қадимий тарихи, ўзига хос тили ва теран маданияти билан алоҳида ажралиб туради. Тибет халқини дунёга танитган ўзига хосликлардан бири – бу тибет тиббиёти бўлиб, бу соҳа ҳам қадимий анъаналарни яхши сақлаб қолганлиги, ҳам бой ёзма адабиётга эгалиги билан дунё тарихчилари ва тиббиёт ходимларини ўзига жалб қилиб келади.
Марказий осиёлик халқлар, айниқса, туркий халқлар билан кўп минг йиллардан бери қўшни яшаб келган тибетликлар бугунги кунда юксак Тибет тоғларининг шимолий этаклари орқали Шарқий Туркистондаги Хўтан вилоятида яшовчи уйғур турклари билан қўшничилик муносабатларига эга. Қадимги давр ва илк ўрта асрларда тибетликлар Шарқий Туркистондаги вилоятлар, айниқса, Хўтан орқали Марказий Осиёнинг шимоли-шарқий қисмларида ҳукмронлик қилган Осиё Хун салтанати (мил. олд. II аср – мил. III асрлар), Эфталийлар (450- 565), Турк хоқонлиги (552-744) ва Уйғур хоқонлиги (745-840) каби йирик туркий сулолалар билан яқин алоқада бўлиб келган1. Ўрта асрларда ҳам тибет ва туркий халқлар орасидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва этномаданий алоқалар давом этган бўлиб, Қорахонийлар (942-1212), Чиғатой улуси (XIII – XIV асрлар), “Мўғулистон вилояти”, яъни Чиғатой улусининг Шарқий Туркистондаги бир тармоғи (XV – XVII асрлар), Еттишаҳар уйғур ҳокимликлари (XIX аср) даврида бундай алоқалар гоҳ дўстона, гоҳ ёвлашиб давом этганлиги кўзга ташланади.
Юқорида қисқача айтиб ўтилганидек, қадимдан ёзма адабиётга эга бўлган тибетликлар Турк хоқонлиги билан қўшни бўлиб қолгач, туркий элатлар 1 Beckwith C. I. The Tibetan Empire in Central Asia: A History of the Struggle for Great Power among Tibetans‚ Turks‚ Arabs‚ and Chinese during the Early Middle Ages. – Princeton: Princeton University Press. Revised paperback edition 1993; Bregel Y. An historical atlas of Central Asia. Leiden – Boston, Brill, 2003. – P. 8-20. тўғрисида бирмунча тўлақонлироқ ёза бошлаганлар. Шу ўринда айтиб ўтиш керак, тибетликларнинг Марказий Осиё, айниқса, туркий халқлар тўғрисида ёзган маълумотлари минг йилдан ортиқ даврни қамраб олганига қарамай, тибет манбаларини туркий халқлар ўтмиши манбаси сифатида ўрганиш ишлари етарлича эмас. А.Г. Малявкин, К. Беквит каби айрим рус ва европалик тарихчиларни ҳисобга олмаганда, марказий осиёлик, хусусан, ўзбекистонлик изланувчилар тибетча асарларга тарихий манба сифатида деярли эътибор қаратишмаган. Фақатгина яқин йилларда Туркияда айрим тарихчиларнинг бу масалага эътибор бериб, айрим мақолалар эълон қилишгани диққатни тортади2. Кези келганда айтиб ўтиш керак, шарқшунос олим Абдуҳолиқ Абдурасул ўғли (А. Айтбоев) тибетча тарихий бир ҳужжатни ўзбек тилига ўгириб, ҳужжатдаги атамаларга очиқлама бериш жараёнида ушбу тилдаги ёзма манбаларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтганлиги3 таҳсинга сазовордир. Шунингдек, тарихчи Ғ. Бобоёров Ғарбий Турк хоқонлиги тарихини ёритар экан, тибет тилидаги ёзма манбаларга бирмунча тўхталганини айтиб ўтиш керак4.
Европалик шарқшунос К. Беквит томонидан амалга оширилган бир қатор нашрларда Тибет империясининг илк ўрта асрлардаги сиёсий тарихи ва унинг Марказий Осиёдаги фаолиятига доир масалалар билан биргаликда‚ Турк хоқонлигининг сўнгги даврларини ёритувчи тибетча манбаларга таянган5. Шуни айтиб ўтиш керакки, тадқиқотчи тибет манбалари асосида хоқонлик тарихининг бир қатор қоронғу саҳифаларига ойдинлик кирита олган. Аслида К. Беквитдан олдин ҳам хоқонлик тарихини ўрганган тадқиқотчилар, жумладан, Л. Н. Гумилев, А. Г. Малявкин ва бошқалар тибетча манбаларга мурожаат қилишган‚ бироқ улар ниҳоятда қисқа маълумотларни келтириш билан чекланганлар6.
Турк хоқонлиги 560- йилларда Шарқий Туркистон, Ўрта Осиё ва Шимолий Ҳиндистон (Кашмир атрофлари)ни ўз қўл остига олгач, Тибе билан тўғридан2 Acar V. Tibet Tıp Kaynaklarına Göre Orta Asya Türk Tıbbı // Lokman Hekim Dergisi, 2015, 5(3). – S. 115-123. 3 Абдуҳолиқ Абдурасул ўғли. Туркий халқлар тарихига оид тибетча ҳужжат // Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. – Тошкент, 1997. – №6. – Б. 7277 . 4 Бобоёров Ғ. Ғарбий Турк хоқонлигининг давлат тузуми. Тарих фанлари доктори унвонини олиш учун ёзилган диссертаци автореферати. – Тошкент, 2012. 5 Beckwith C. I. The Tibetan Empire in Central Asia: A History of the Struggle for Great Power among Tibetans‚ Turks‚ Arabs‚ and Chinese during the Early Middle Ages. – Р. 203–210. 6 Малявкин А. Г. История Восточного Туркестана в VII–X вв. // Восточный Туркестан в древности и раннем средневековье. Очерки истории. Под. ред. С. Л. Тихвинского и др. – М., 1988. – С. 320–321. тўғри қўшни салтанатга айланади. Хоқонликнинг Хитой ва бошқа сиёсий жиҳатдан кучли салтанатлар билан қўшничилигидан яқиндан хабардор бўлган тибетлик муаллифлар бўлиб ўтган воқеликларни қоғозга тушириб боришга интиладилар. Тибет манбаларида II Шарқий Турк хоқонлиги учун – Вугчур (691– 716 й. й. да ҳукм сурган Шарқий турк хоқони Бўгучўр Қапған номидан) 7‚ Ғарбий хоқонлик учун эса Другуйул 8 (луғ. «Турклар мамлакати») атамалари ишлатилган бўлиб, иккинчи атама остида Ўрта Осиёнинг сезиларли бир қисми, хусусан, Еттисув, Фарғона ва Кобул атрофи тушунилган9.
Юқорида келтириб ўтилган А. Абдурасул ўғли томонидан ўзбекчага ўгирилган IX асрга тааллуқли тибетча ҳужжатда Турк хоқонлиги ҳудудида яшаган ўнлаб этнослар‚ уларнинг турмуш тарзи‚ хоқонлик томонидан қай тарзда бошқарилиши ва хоқонликка қай тарзда солиқ тўлаб турганлиги каби маълумотлар ўрин олган10. Ривожланган ўрта асрларга тегишли тибетча матнларда эса туркий халқларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти билан бирга қадимги турк тиббиёти тўғрисида ҳам сўз боради11. Ўрта асрлар тибет ёзма манбаларида эса илк ўрта асрлардаги матнлардаги тибетча матнлардан фойдаланилган бўлиб, уларда Тибетга қўшни бўлган ўлкалардаги тиббиётга доир бирмунча маълумотлар ўрин олган бўлиб, тибетликлар Хитой, Другу-йул (*Туркистон), Ҳиндистон, Кашмир, Тангут, Хўтан, Уйғур, Суғд, Эрон ва Византиянинг тиббга оид анъаналари ва муолажа усулларига урғу берганликлари кўзга ташланади12. Қизиғи шундаки, тибетликлар туркийларни умумий ном билан “другу”, улар яшайдиган мамлакатларни “Другу-йул” (*Туркистон) деб аташ билан бирга, “қарлуқ”, “уйғур” каби йирик туркий элатлар табобатига ҳам тўхталиб ўтишган.
VIII – XI асрлардаги тарихий воқеликлар баён қилинган тибетча матнларда Тибетга қўшни ўлкаларнинг табобатга оид анъаналар ва ушбу ўлкаларнинг 7 Добрович М. Власть и пространство у древних тюрок // Электронные библиотеки и базы данных по истории Евразии в средние века. – М., Инст-т востоковедения РАН, 2005. – Вып. 11. – С. 45. 8 Uray G. The Old Tibetan sources of the Central Asia up to 751 A. D.: a Survey // Prolegomena to the History of PreIslamic Central Asia. Ed. by J. Harmatta. – Budapest, 1979. – Р. 281. 9 Малявкин А. Г. История Восточного Туркестана в VII–X вв.. – С. 321 10 Bacot J. Reconnaissance en haute asie septentrionale par cinq envoyes ouigours au VIIIe siècle // JA. 1956. T. CCXLIV. – P. 137–153. 11 Yoeli-Tlalim R. Central Asian mélange: Early Tibetan medicine from Dunhuang // Dotson B, Iwao K, Takeuchi T. editors. Scribes, texts, and rituals in early Tibet and Dunhuang. – Wiesbaden: Reichert-Verlag; 2013. – P. 53-60. 12 Acar V. Tibet Tıp Kaynaklarına Göre Orta Asya Türk Tıbbı. – S. 115-123. таниқли ҳакимлари томонидан ёзилган китоблар тўғрисида ҳам сўз боради. Қадимги турк табобатининг ёрқин издошларидан бири бўлмиш уйғур табобат тизимига асос солган табиб томонида ёзилган тиббиётга оид китоблардан бири “Гагоннинг ўз-ўзидан тузалишининг 35 усули” деб номлангани ҳақидаги тибетча маълумотларга таянилса, туркий элатларда даволаш усуллари келгуси авлодларга фақатгина оғзаки мерос қолдирилмасдан, балки китоб ҳолига келтирилганига ҳам гувоҳ бўламиз. Буни тибет муаллифлари келтириб ўтган бошқа маълумотлар ҳам тасдиқлайди13.
Тибетча матнлардан англашилича, 728 йилда Тибет ўлкасида Тибб анжумани ташкил қилинганда Другу (турк) ўлкасидан табиб Сенгдо Ўчен деган киши қатнашган бўлиб, у “Уч қора асар” деган китобнинг муаллифи бўлган. Қизиқарлиси шуки, анжуман тугагандан кейин тибетлик табиблар ушбу турк табибининг ўз она тилида ёзган бошқа китоблари билан бирга “Уч қора асар” китоби ҳам тибетчага ўгирилгани тўғрисида маълумотлар учрайди. Шунингдек, тибетлик муаллифлар Сенгдо Ўченнинг инсон тана аъзолари бўйича чуқур билимларга эга бўлганлиги, у асос солган бу тизим китоб ҳолига келтирилгани тўғрисида ҳам алоҳида тўхталиб ўтишган.
Тибетлик муаллифлар ёзиб қолдирган маълумотларга таянилса, Тибет табобатининг ривожланишида қўшни ўлкаларга хос тиббиёт анъаналарининг ўзига хос ўрни бўлгани англашилади. Тибетлик табибларнинг ёзишича, уларнинг тиббиёти муайян бир тизимга айланишида 9 нафар чет эллик табибнинг у ёки бу даражада улуши бўлган14. Ушбу табибларнинг ҳар бири табобатнинг қайсидир бир тармоғида моҳир бўлиб, айримлари ўз даволаш усулини китоб ҳолида ёзиб қолдирганлигига урғу берган тибетлик муаллифлар, Ҳиндистондан келган табибнинг касалликларнинг умумий давоси бўйича етук бўлганлигини ёзиш билан бирга, хитойлик ҳакимларнинг болалар касалликлари бўйича китоб ёзганига урғу берадилар. Тибетча асарлардан бирида эса туркий табибларининг доғлаш (куйдириш) орқали даволаш усулини моҳирона бажарганлиги айтиб ўтилади. Шунингдек, туркий табибларнинг ҳайвонларни, айниқса, отларни даволашда тенги йўқ эканлиги, “доғлаш усули” орқали от танасига чиққан яралар 13 Acar V. Tibet Tıp Kaynaklarına Göre Orta Asya Türk Tıbbı. – S. 118-120. 14 Yoeli-Tlalim R. Central Asian mélange: Early Tibetan medicine from Dunhuang. – P. 53-60. бартараф қилингани тибетлик муаллифларнинг алоҳида олқишига сазовор бўлган. Тибет анъаналарига кўра, турклар яшайдиган шимолдаги ерлар “Отлар ўлкаси” деб аталиб, от туркийлар ҳаётида нафақат улов, балки кундалик турмушда озиқ-овқат манбаи, жангда эса енгилмасликларининг гарови эди. Буни араб ва форс тилларида ёзилган асарлар ҳам тасдиқлайди. Ўрнак учун, араб тарихчиси ал-Жоҳиз томонидан IX асрда ёзилган асарда туркий табибларнинг ҳайвонларни даволаш (ветеринария) соҳасида моҳирлиги эътибор қаратилиб, туркларнинг “ҳам сайис (отбоқар), ҳам отлиқ (чавандоз), ҳам от тарбияловчиси, ҳам от жаллоби (сотувчиси), ҳам отни даволовчи жарроҳ” эканликларига урғу берилади15.
728 йилда ташкил этилган Тибет табиблар йиғинида кўриб чиқилган масалалар ҳақида маълумот берган тибетлик муаллифлар йиғинда қатнашган чет эллик табибларнинг тиббиёт соҳасининг қайси тармоғида моҳир эканлигига тўхталар экан, хитойликларнинг астрология ва бошқа усуллардан фойдаланиб, ташхис қўйганликларини, кашмирликлар химиявий усуллар билан, таксилаликлар (панжобликлар) заҳарланишни даволаш, заҳорликлар (Шимолий ҳиндистонликлар) мўгуз (ҳайвон шохи) билан қон олиш, удиёналиклар (тарихий Шимолий Ҳинд ўлкаларидан) қустириш, қарлуқ (турк)лар эса “доғлаш” усулида тенги йўқ эканини айтиб ўтишган16.
Тибетга географик жиҳатдан яқин бўлган – Шарқий Туркистон ва асл Хитой орасида ўрин олган Дунхуан ўлкасидан топилган турли тиллардаги ёзма матнлар орасида тибетча матнлар ҳам учраб, уларнинг бир қисми тиббиётга тегишлидир. Хитойча, суғдийча, қадимги туркча, тўхорча, тибетча ва бошқа бир қатор тилларда яратилган Дунхуан матнларининг бир бўлаги илк ўрта асрларга тегишли бўлиб, айримлари Турк хоқонлиги давригача бориб тақалади. Дунхуан тибет матнларида другу (турк)ларнинг “доғлаш”дан бошқа яна игна билан даволашда ҳам моҳир эканлиги айтиб ўтилади.
Қизиғи шундаки, тибетча матнда турк табиби “қайси ўлкаларнинг табобатчилари қайси ҳукмдорлар бошқаруви чоғида тиббиётни бирор тизимга 15 Acar V. Tibet Tıp Kaynaklarına Göre Orta Asya Türk Tıbbı. – S. 120; Walker CTH. Jahiz of Basra to Al-Fath Ibn Khaqan on the “Exploits of the Turks and the Army of the Khalifate in General” // The Journal of the Royal Asiatic Society of Great Britain and Ireland, 1915. – P. 631-97. 16 Acar V. Tibet Tıp Kaynaklarına Göre Orta Asya Türk Tıbbı. – S. 120. айлантирган” деган саволига хитойликлар, ҳиндистонликлар, непалликлар ва бошқа яна бир қатор ўлкалар санаб ўтилгач, турклардаги тиббиёт ҳукмдор Багадур (Баҳодур) чоғида ривожлантирилганига урғу берилади17. Турк хоқонлари орасида “Баҳодур” исмли ҳукмдорлар кўп бўлгани учун ушбу хоқоннинг айнан қайси йилларда ҳукмронлик қилганини матн мазмунидан аниқлаш қийин. Шу ўринда, бошқарув марказлари Чоч ва Еттисувда бўлан Ғарбий турк хоқонларидан бир нечасининг “Баҳодур” унвони билан бошқарувда бўлганини18 айтиб ўтиш керак.
Қисқаси, шу чоққача кам ўрганилган тибет тилидаги ёзма манбаларнинг кўпчилиги XIII асрдан олдин, айниқса, илк ўрта асрларда ёзилгани эътиборга олинадиган бўлса, қадимги турк даврининг бугунгача қоронғу бўлиб келаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти ҳақида тарихий тасаввурлар кўлами бирмунча ошиши шубҳасиз. Айниқса, туркий халқлар тарихининг ажралмас бир парчаси бўлган “туркона даволаш” усулларини ёритишда табобатга оид тибетча матнларнинг ўрни юқори эканлиги ойдинлашади. Тибетликлар ўзларидан шимолда яшаб, асосий ҳудудлари совуқ иқлимлардан иборат, тоғлар, кўллар, яйловларга бой туркий элатлар яшаган ўлкалар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатган қадимий халқлардан бири сифатида бирламчи маълумотларни ёзиб қолдиришган. Айниқса, улар бошқа элат вакилларининг унчалик тушмаган тибб тарихи учун алоҳида эътибор беришгани диққатга сазовордир. Осиёнинг энг қийин иқлимларидан бири бўлган Тибет ўлкаси аҳолиси қадимдан соғлиқни сақлашга катта эътибор берган бўлиб, ҳам ўзларининг тажриба ва кўникмалари, ҳам атроф-теваракдаги турли халқлар табобатидан ўрганиш орқали ўзларининг тиббий билималарини оширишга ҳаракат қилганлар ва шу йўсинда ўзларидан бой мерос қолдирганлар. Шундай бир анъанага эга тибет халқининг қадимги турк табобатига алоҳида ҳурмат билан қараганликлари эса аждодларимизнинг соғлиқни сақлаш соҳасида катта тажрибаларга эга бўлганликларини кўрсатиб турибди. 17 Acar V. Tibet Tıp Kaynaklarına Göre Orta Asya Türk Tıbbı. – S. 121. 18 Бичурин Н. Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древние времена. В 3-х томах. – М. - Л.: Изд. АН СССР. – том I. – 1950. – С. 284, 287.
Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.