КЎРСАТКИЧЛАРИ
Нуриллаев Илҳом Холбек ўғли
Қарши давлат университети мустақил тадқиқотчиси
*for correspondence mr.ilhomnurillayev@mail.ru
Аннотация. Мақолада жанубий ҳудуд-Қашқадарё вилояти шароитида сабзавот ширин маккажўхори Megaton F1 ва Gold F1 дурагайларини ўсиши, ривожланиши ва маҳсулдорлик кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, олинган натижалари баён этилган.
Калит сўзлар. Ширин маккажўхори, дурагай, ўсиш, ҳосилдорлик, маҳсулдорлик, рўваклаш.
Аннотация. В статье изложени результати изучения показатели роста, развития, продуктивности, а такие урожайность зерно гибридов сахарной (овощной) кукурузы Megaton F1 и Gold F1 в условиях южного региона Кашкадарьинская область и представлены полученные результаты.
Ключевые слова. Кукуруза сахарная, гибрид, рост, урожайность, продуктивность, удобрение.
Abstract. The article analyzes the growth development and productivity indicators of the vegetable sweet corn Megaton F1 and Gold F1 plants in the conditions of the southern region Kashkadarya and presents the results obtained.
Key words. Sweet corn, hybrid, growth, yield, productivity, fertilization.
Кириш. Дунё деҳқончилигида асосий муаммолардан бири сифатли ва парҳезбоб озиқ овқат маҳсулотларини етишмаслиги ҳисобланади. Ширин маккажўхори унинг бой озуқавийлик қиймати сабабли пишмаган барра сўталари думбуллик даврида истеъмол қилинади. Одатда қайнатилган, буғланган ёки қовурилган шаклда ва турли хил сабзавотли аралашмалар билан истеъмол қилинади. Экиб ўстирилиб келинаётган кўплаб маккажўхори кенжа турлари орасида ширин маккажўхори (Zea mays ssp. saccharata) тобора муҳим аҳамият касб этиб келмоқда[2,5]. Ширин маккажўхоринингнинг таъми ва озуқавий қиймати уни барча мамлакатларда қадрли экинга айлантирди ва ширин маккажўхори ишлаб чиқариш кўламини дунё мамлакатлари орасида доимий равишда ошиб бормоқда. Ширин маккажўхори тупроқнинг ўзига хос унумдорлик ҳолатига, экиш мавсумига, экилган навига ва турига қараб ҳосилдорлиги ва маҳсулдорлиги ўзгариб туради. Бошқа омиллар билан бир қаторда, ширин маккажўхорининг ҳосилдорлигига тупроқнинг унумдорлик ҳолати ва қўлланиладиган ўғитлар миқдори таъсир кўрсатади[3].
Материаллар ва методлар. Дала тажрибалари 2022-2023 йиллар давомида Қашқадарё вилояти Қарши тумани қадимдан суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар шароитида олиб борилди. Тадқиқот мақсади сабзавот маккажўхори Megaton F1(ст) ва Gold F1 дурагайларини асосий ва такрорий экин сифатида турли муддатларда ўстириб, ўсиши, ривожланиши ва маҳсулдорлик кўрсаткичлари бўйича баҳолашдан иборат. Экиш 70х20 схемада асосий экин сифатида 10.03, 20.03, 20.04, 10.05 такрорий экин сифатида 30.06, 10.07, 20.07 кунлари 4-5 см чуқирликда амалга оширилди.
Megaton F1(ст) дурагай гетерозисли ўсимлик бўлиб думбул пишиш вақтида ёрқин сариқ рангли тўлиқ ва зич уруғли думбул ҳосил қилади. Думбуллари етилган вақтида истеьмол қилиш, сақлаш ва консерва тайёрлашга ўта яроқли. Ўсув муддатларига кўра, ўртапишар дурагай. Кучли илдиз системасига эга, ўсимлик шамол таъсирида ётиб қолишга чидамли поялар ҳосил қилади. Ўсимлик думбуллари етилган вақтда бир хил шаклдаги цлиндрсимон ҳар бир пояда 1,8-2 дона деярли бир хил ўлчамдаги думбуллар ҳосил қилади. Ўсимликда қуруқ моддалар миқдори 28% ни ташкил этади. Ўсимликда ҳосилдор бўғинни шаклланиш баландлиги 75-80 см. Думбулларининг узунлиги 24-26 см яхши агротехника қўлланилганда эса 28-30 см думбул ҳосил қилади. Думбулнинг ён кесмаси эса 5 см бўлиб 18-20 қаторли тўлиқ ва зич йирик донларни ҳосил қилади. Узоқ вақт давомида маҳсулот сифатини йўқотмайди. Пуфакчали ва чанг қоракуя касаллигига чидамли ҳисобланувчи асосий ва такрорий экишга мос дурагай[5,7].
Gold F1 асосий ва такрорий экин сифатида ўстириш учун мос ширин маккажўхори дурагайи бўлиб нисбатан иссиқ ҳароратни талаб қилади. Дурагайнинг ўсиши ва ривожланиши учун тупроқнинг оптимал ҳарорати 20-25 0C атрофида бўлиши талаб этилади. Дурагай уруғлари қулай экиш муддати ва қулай тупроқ муҳитида экилганда уруғлар 7-10 кун ичида бир текис майсалар ҳосил қилади. Дурагай ўртапишар ўсимлик бўлиб ўсув даври 90-100 кунни ташкил этади[5,7].
Тажриба давомида уруғлар асосий экин сифатида 10.03, 20.03, 20.04 ва 10.05 муддатларда 4-5 см чуқурликда экилди. Экилган муддат давомида ёғингарчилик март ойида кузатилиб униб чиқиш жараёни 7-10 кунни, қолган муддатларда мос равишда 5-7 кунни ташкил этди . Униб чиқиш жараёни бир текис майсалар ҳосил қилиш билан кечди. Тажрибалар жараёнида ўсимликлар бўйи 12-15 смга етганда дастлабки қатор орасига ишлов бериш тадбири амалга оширилди.
Маьлумотлардан кўриниб турибдики, 10.03 муддатда экилган иккала дурагайда ҳам униб чиқиш кечиккани аниқланди. Megaton F1(ст) дурагайи нисбатан паст ҳароратда ҳам униб чиқиш кўрсаткичи томонидан Gold F1 дурагайидан оз бўлса ҳам устунлик қилганлиги аниқланди. 20.03 муддатда экилган уруғларда деярли фарқлар кузатилмади. Униб чиқиш 80-81% ни ташкил этганлиги аниқланди. 20.04 муддатда экилганда эса униб чиқиш иккала навда ҳам бир текисда кечганлиги яъни 97-98% кўрсаткични қайд этганлиги кузатилди. 10.05 муддатда экилганда эса тупроқдаги намликнинг камлиги ҳисобига униб чиқишида нисбатан паст кўрсаткич қайд этилди. Ўсимликларда мақбул агротехник тадбирлар қўлланилганда ўсиш-ривожланиш бир текис бўлиб стандарт ўсимликлар шаклланганлиги аниқланди.
Тадқиқот натижалари муҳокамаси. 1-жадвалга асосан экиш муддатлари ўсимлик ўсиши, ривожланиши ва маҳсулдорлик кўрсаткичларига сезиларли таъсир кўрсатди. Бунда 10.03 да экилган Megaton F1(ст) va Gold F1 дурагайлари ўсиш кўрсаткичларида сезиларли фарқ бўлмасада, мос равишда, 175 см ва 178 см ни ташкил этганлиги аниқланди. 20.03 муддатда экилган намуналар эса мос равишда ўртача 171 см ва 175 см ташкил этганлиги аниқланди.
1-жадвал
Асосий ва такрорий экилганда ўсиш ва маҳсулдорлик кўрсаткичлари
Асосий эин сифатида ўстирилганда
Уруғ экилган муддат
Megaton F1(ст) Gold F1
Ўсимлик бўйи см
бўғин оралиғи см
Барг узунлиги см
Барг эни см
Битта сўта вазни, гр.
Тупдаги сўталар сони
Сўтадаги дон қаторлар сони
Битта сўтадаги донлар сони, дона
Ўсимлик бўйи
бўғин оралиғи см
Барг узунлиги
Барг эни см
Битта сўта вазни, гр
Тупдаги сўталар сони
Сўтадаги дон қаторлар сони
Битта сўтадаги донлар сони, дона 10.03 175 17.5 73.1 7.8 498.5 1.9 16 605 178 16.3 80.1 7.5 489.5 2.0 16 601 20.03 171 16.8 75.7 7.1 507.4 2.0 18 609 175 16.7 76.5 7.4 510.4 1.9 16 605 20.04 172 20.4 71.1 7.6 515.4 2.4 20 614 180 18.9 73.5 7.0 512.4 2.3 18 611 10.05 160 14.2 70.2 6.8 498.8 1.8 16 595 167 16.8 73.0 6.5 488.8 1.9 16 591
Такрорий эин сифатида ўстирилганда 30.06 172 17.3 72.0 7.9 485.6 1.8 16 599 176 16.9 77.8 7.1 490.5 1.9 16 607 10.07 180 18.4 77.6 8.0 504.5 2.0 18 604 178 17.8 79.2 7.3 499.2 2.2 18 611 20.07 175 19.9 80.2 7.6 503.0 1.7 16 602 172 18.6 75.8 9.0 493.6 2.0 14 608 Бу муддатда экилганда Megaton F1 дурагайи ўсимлик бўй узунлиги жиҳатдан нисбатан устунликни қайд этди. 20.03 муддатда экилган Gold F1 дурагайи паст бўйли яни ўртача 175 см ни қайд этди. Экилган муддатлар орасида энг баланд бўйли ўсимликлар 20.04 муддатда экилганда яьни мос равишда ўртача 172 см ва 180 см натижани қайд этди. Бунда Gold F1 дурагайи стандартга нисбатан юқори натижани (ўсимлик бўйи) қайд этгани аниқланди. Энг паст натижа қайд этган дурагайлар яьни 160 см ва 167 см ни 10.05 муддатда экилганда юзага чиқди. Бундан ташқари экиш муддатлари ўсимликларнинг бошқа белгиларининг ўзгаришига ҳам сезиларли таъсир кўрсатганди. Ўсимликдаги бўғин оралиқлари экиш муддатига мос равишда ўзгарганлиги, муддатлар орасида энг юқори (бўғин оралиғи узун) натижани мос равишда ўртача 20.4 см ва 18.9 см ни 20.04 муддатда экилганда қайд этилди. Энг қисқа бўғин оралиғи 10.05 муддатда экилган Megaton F1 дурагайи қайд этилиб 14.2 см ни ташкил этди. Gold F1 дурагайида эса энг қисқа бўғин оралиғини яьни 16.7 см ни 20.03 муддатда экилганда кузатилди. Бундан ташқари ўсимликлардаги барг узунлиги ҳам экиш муддатларига қараб турлича ўзгаргани аниқланди, бунда энг узун баргга эга бўлган ўсимликлар 10.03 муддатда экилганда, мос равишда 73.1 см ва 80.1 см ни ташкил этганлиги аниқланди. Бу муддатда экилган ўсимликлар барг узунлиги орасидаги тафовут юзага келиб Gold F1 дурагайида нисбатан барги узун ўсимликлар кузатилди. Энг қисқа барг япроғига эга бўлган ўсимликлар эса, мос равишда 10.05 муддатда экилганда 70.2 см ва 73.0 см ни ташкил этганлиги аниқланди. 10.03 муддатда экилганда мос равишда 7.8 см ва 7.5 см ни ташкил этди. Барг эни энг қисқа бўлган ўсимликлар эса 10.05 муддатда экилганда кузатилиб, 6.5 см ва 6.8 см ни ташкил этди.
Маҳсулдорлик кўрсаткичларини таҳлил қилганимизда эса, бир тупдаги сўта сони, битта сўта вазни, сўтадаги дон қатор сони ва битта сўтадаги дон сони экиш муддатларига боғлиқ ҳолда ўзгариши аниқланди. Хусусан асосий экин учун экилганда тупдаги сўта сони 20.04 муддатда экилганда юқори кўрсаткични яни Megaton F1 2.4 дона Gold F1 эса 2.3 дона, такрорий экилганда Megaton F1 2.0 дона Gold F1 эса 2.2 дона сўта 10.07 муддатда экилганда ҳосил қилди. Шу муддатларда экилган дурагайларда сўта вазнининг ортиши кузатилиб, асосий экилганда 515.4 гр ва 512.4 гр ни такрорий экилганда эса 504.5 гр ва 499.2 гр ни ташкил этди. Сўтадаги дон қаторлар сонининг ортиши ҳам мос равишда шу муддатда экилганда Megaton F1 дурагайи 20 қатор Gold F1 дурагайи эса 19 қатор, такрорий экилганда Megaton F1 дурагайи 18 қатор Gold F1 дурагайи 19 қатор дон ҳосил қилди. Битта сўтадаги дон сони хам айнан шу муддатда экилганда юқори кўрсаткич қайд этди.
Хулоса. Экиш муддатлари ширин маккажўхорининг ўсиши, ривожланиши ва маҳсулдорлик кўрсаткичларига таьсир этиб, энг қулай экиш муддати асосий экин сифатида экилганда жанубий ҳудуд учун 20.04 муддат, такрорий экин сифатида экилганда эса иккала дурагай ўсимлик учун ҳам 10.07 муддат кулай эканлиги аниқланди.
Фойдаланилган адабиётлар 1. Ostonaqulov T.E., Nurillayev I.X. SABZAVOT MAKKAJO‘XORI
NAVLARINI ERTAGI VA TAKRORIY EKINLAR SIFATIDA TURLI
MUDDATLARDA O‘STIRILGANDA HOSILDORLIGI // SAI. 2023. №Special
Issue 6. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/sabzavot-makkajo-xori-navlariniertagi-va-takroriy-ekinlar-sifatida-turli-muddatlarda-o-stirilganda-hosildorligi (дата обращения: 12.12.2023). 2. Diyorova Muhabbat Xurramovna,Nurillayev Ilhom Xolbek o’g’li*. (2023).
THE SIGNIFICANCE OF VEGETABLE WELDING OF VEGETABLE CROPS
(CUCUMBER AS AN EXAMPLE). Ethiopian International Journal of Multidisciplinary Research, 10(10), 143–145. Retrieved from 3. Nurillayev I. X. o ‘g ‘li.(2023).“PROSPECTS OF APPLICATION OF
MODERN TECHNOLOGIES IN EDUCATIONAL INSTITUTIONS” //Educational
Research in Universal Sciences. – Т. 2. – №. 13. – С. 98-100.
4. Nurillayev , I. X. o‘g‘li. (2023). “PROSPECTS OF APPLICATION OF
MODERN TECHNOLOGIES IN EDUCATIONAL INSTITUTIONS”. Educational
Research in Universal Sciences, 2(13 SPECIAL), 98–100. Retrieved from 5. Nurillayev, I., & Toshpulatova, S. (2023). THE NUTRITIONAL MARVEL:
UNVEILING THE HEALTH BENEFITS OF SWEET CORN. Interpretation and
Researches, 1(19). извлечено от 6. https://extension.okstate.edu/fact-sheets/print-publications/hla/sweet-cornproduction-hla-6021.pdf
Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.