СЎФИ АЛЛОҲЁР МАДРАСАСИ ҲАҚИДА ЧИЗГИЛАР
Т.Б Бердиева
Термиз давлат университети 2-босқич магистранти
Aннотация: Сўфи Аллоҳёр (1644, Каттақўрқон беклиги – 1744, Денов) масжиди бўлиб Сўфий Аллоҳёр масжиди – Деновдаги Вахшувор сойи бўйидаги Катта Вахшувор қишлоғида жойлашган айнан қайси бири хизмат қилганлиги унчалик ҳам тушунарли эмас, айни маҳалда биз қурилиш «таърихи» – хронограммаси сақланган китобани аниқлашга муваффақ бўлдикки, уни абжаддан чиқариш эса бино қурилишининг энг қадимий санасини – 958/1551– 1552 йилни ҳавола этади.
Калит сўзлар: Сўфий Аллоҳёр масжиди, Денов, Катта Вахшувор қишлоғи, Хонақоҳ, “Сабот уложизин”.
Кириш
Эпиграфика – маҳобатли китоба битикларнинг «ахборотларга эгалиги» ёки «ахборотларга эга эмаслиги» контекстида талқин этилганда биз илк маротаба ўқиган ва таржима қилган Сўфи Аллоҳёр (1644, Каттақўрқон беклиги – 1744, Денов) масжиди эпиграфикасини айниқса ноёб ҳодиса сифатида этиш мумкин. Масжидга номи берилган Сўфи Аллоҳёр ўз замонасининг машҳур файласуфи, мутасаввифи ва етук шоири бўлган. Китоба битикларнинг ўзи эса масжид устунларига, тўсинларига, улагичлари ёки деворларига асосан тушь билан ёзилган ёки ўйиб ёзилган. Биринчидан, бир қанча хронограмма – таърихларни расшифровкалаб, масжид қурилган аниқ санани, донаторларни (жумладан, таъмир ишлари ҳомийларини), усталарнинг номлари ва ҳоказоларни аниқлашга муваффақ бўлдик.
Иккинчидан, бу каби битиклар (уларнинг бир қисми тушь билан ёзилган) камдан-кам ҳолларда сақланиб қолади ва шунинг учун ҳам ноёб ҳисобланади. Бинобарин, ана шу масжидга қадам ранжида қилган ва маҳаллий анъанага риоя қилган ҳолда битик – ўз дастхатини қолдириб кетган кишилар мансуб географик макон ҳам ниҳоятда кенг (муаллифлар нисбасига қараб шундай ҳукм чиқариш мумкин).
Учинчидан, масжиддаги битикларнинг ноёблиги тағин шундаки, битиклар, дастхатларига қараб ҳукм чиқарилса, турли ижтимоий тоифаларга (диндорлар тоифаси бўлиши шарт эмас, кўпинча оддий ҳунармандлар) мансуб ўнлаб кишилар томонидан ёзиб қолдирилган. Айни маҳалда битикларнинг услуб ва ҳуснихати хаттотларники даражасида ёки етарлича яхши ёзилгани ўша кезларда аҳоли кенг кўламда савод бўлган деган хулоса фойдасига тағин бир далил ва исбот бўлиб хизмат қилади. Тўртинчидан, битиклар мазмун-мундарижаси кўп ҳолларда турли шоирлар (жумладан, Сўфи Аллоҳёрнинг ўзи ҳам) шеърларини ўзида ифода этади. Бинобарин, улар ёддан ёзилган шеърлар ошкора кўриниб турибдики (ҳар хил ўқилишига қараб), ана шу шеърлар турли тоифаларга мансуб кишилар орасида оммабоп бўлгани ва кенг тарқалганидан далолат беради, бу нарса эса ўз навбатида аҳоли саводхонлик даражасига баҳо бераётганимизда тағин бир ҳужжат бўлиб хизмат қилиши мумкин1.
Сўфий Аллоҳёр масжиди меъморий ёдгорлик. Л. И. Ремпель устунлардан бирида сана (1713) қайд этилганини аниқлаган ва масжид шу йили қурилган, деб тахмин қилган 1. Бундай санани белгилаш учун битиклардан Сўфий Аллоҳёр масжиди – Деновдаги Вахшувор сойи бўйидаги Катта Вахшувор қишлоғида жойлашган айнан қайси бири хизмат қилганлиги унчалик ҳам тушунарли эмас, айни маҳалда биз қурилиш «таърихи» – хронограммаси сақланган китобани аниқлашга муваффақ бўлдикки, уни абжаддан чиқариш эса бино қурилишининг энг қадимий санасини – 958/1551–1552 йилни ҳавола этади. Масжид номи нақшбандия-мужаддидия тариқати шайхи ва машҳур шоир Сўфий Аллоҳёр номи билан боғланади. Аммо бундай ном, шубҳасиз, кейинчалик пайдо бўлган эди, негаки масжид қурилиши бошланган пайтда у ҳали дунёга ҳам келмаган эди. Эҳтимол, Сўфий Аллоҳёр бу ерда намоз ўқиган, ёки, ҳатто, имомлик вазифасини адо этган бўлиши ҳам мумкин, чунки унинг таржимайи ҳолидан ана шу қишлоқда умргузаронлик айлагани ҳам – маълум2. Иншоотнинг умумий тарҳи 14,0x16,2 м, хонақоҳи 11,1x9,7 м. Бино – икки томонлама айвон ҳамда қўшимча хоналардан иборат. Девори синчли, томи тўсинли. Шимоли-шарқий тарзига меҳробсимон равоқлар, тобадонига ганчкори панжаралар ишланган. Хонақоҳдаги меҳроб равоғи анча чуқур, 2 томонидаги 4 равоққа бўртма чизиклар қилинган. Бундай 1 Обидаларидаги Битиклар Сурхондарё «SHARQ» • 2014 • Тошкент. 2 Аннаев Т.Ж. Термиз ва Чағаниённинг сўнгги ўрта асрлар даври маданиятини ўрганишга доир// Ўзбекистон қадимда ва ўрта асрларда.Самарқанд-1992. безаклар жануби-ғарбий айвон деворларида ҳам бор. Айвондаги 7 устун, хонақоҳдаги 6 устун, ўйма ва рангли нақшлар билан безатилган. Устун ва дераза панжаралари қайта таъмирланган. Масжид 1977 йили З. А. Аршавская томонидан ўрганилган. Сўфий Аллоҳёр (1644, Каттақўрғон беклиги Минг- лар қишлоғи – 1724, Денов) – тариқат арбоби ва мутасаввиф шоир. Ўз даврининг барча асосий илмларини эгаллаган, араб ва форс-тожик тилларини ўрганган. Бухоро хони Абдулазизхон (1645–1680) томонидан бож маҳкамасига тўра этиб тайинланган. Сўфи Аллоҳёр бу лавозимдан тезда истеъфо бериб, ўз даврининг машҳур шайхи Наврўзга шогирд тушган. Ўша давирда яшовчи маҳаллий муллалардан бири Асатулла Бобоқулов Сўфий Аллоҳёр билан боғлиқ ҳалқ афсонасини айтиб ўтган. Бу афсонада Вахшувар номининг талқини ҳам мавжуд. Афсонада айтилишича бир пайитлар бек Аллаёрни шавқатсизлиги чегара билмас еди. Унинг шафқатсизлигидан ёш болалар ҳам қурққан. Ривойатга кўра кунлардан бир куни ҳомиладор аёол Сўфий Аллоҳёрни кўриб ерта кўзи ёрийди. Айнан шу воқиядан кейин Аллоҳёр ўз айбини тан олади ва халқ олдида гуноҳларини ювишга қарор қилади. Сўфий Аллоҳёр Денов бегининг олдига борди ва бек уни Вахшуворга яни Бобоқўлов тушунтирганидек ‘’Илонлар шахрига’’ илонлар йиб қўйиши учун жунатади. Аммо Қишлоқда пайдо бўлган Аллоҳёр масжид қурдирди сув олиб келтирди ва йиртқич ҳайвонларни дуо қилиб ҳайдаб юборди. Ўшандан бери қишлоқ Вахшувор дев аталди. Аллоҳёр обрўйли авлиёга айланди3. Сўфий Аллоҳёр ижодининг асосий йўналиши – маърифатни кенг халқ орасига ёйиш ва тасаввуфнинг инсоний камолот билан боғлиқ ғояларини тарғибташвиқ қилишдан иборат. У шеърларини туркий ва форсий тилларда яратган. Унинг шоҳ асари «Маслак ул-муттақин» (ўзбек тилида назмда қисқартирилган вариантлари: «Маслак ул-орифин» ёки «Сабот уложизин») бўлиб, ўзбек фалсафий дидактик адабиётининг етук намунасидир. Бу асарлар мактаб ва мад- расаларда асосий дарсликлар қаторида ўқитилиб келган. Панду ҳикматга йўғрилган бу асар нафақат Туркистон, балки Қашқардан тортиб Этел (Волга), Ёйиқ (Урал) дарёлари воҳалари, Ҳожитархон (Астрахан), Оренбург ва бошқа минтақаларда яшовчи халқлар орасида ҳам кенг тарқалган.4 Д.Н. Лагафет томонтдан айтилишича 3. Аршавская З.А., Ртвеладзе Э.В., Хакимов З.А. Средневековые памятники Сурхандарьи. Т., Изд. Им. Г.Гуляма.1982. Вахшивор Вахши ва Хазирати Вахшивор деб аталганлигини кўришимиз мумкин. Д.Н. Лагафиднинг фикрига кўра у жуда олийжаноб ва доно киши бўлганлар. Ўша пайитда маҳалий аҳоли унинг ўлигини қолган барча ўликлардан устун қўйган ва уйидан қанчалик ўзоқ бўлмасин Аллохёр кўмилган қабристонга ўликларни олиб борганлар. Катта қишлоқ масжди бошқа масждлар учун намуна бўлиб ҳизмат қилган. Мадраса икки айвонли гўзал ҳовлининг шимолий-ғарбий қисмини егаллаган. Мадрасада муқаддас беҳи дарахеи билан безатилган ва кичкина дарвоза ўрнатилганлигини кўришимиз мумкин. Биноининг жанубдан шимолга томонда чиройли ва бежирим қисми жойлашган. Бино тўртбурчак шакилда қўрилганлигини кўришимиз мумкин. Бино улуғвор ва мустаҳкам қўрилган. 5
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Обидаларидаги Битиклар Сурхондарё «SHARQ» • 2014 • ТошкенТ
2. Аннаев Т.Ж. Термиз ва Чағаниённинг сўнгги ўрта асрлар даври маданиятини ўрганишга доир// Ўзбекистон қадимда ва ўрта асрларда.Самарқанд1992.
3.Аршавская З.А., Ртвеладзе Э.В., Хакимов З.А. Средневековые памятники Сурхандарьи. Т., Изд. Им. Г.Гуляма.1982.
4.Логофет Д.Н. Бухарское ханство под русским протекторатом.Т.1.СПб. 1911. 5 Логофет Д.Н. Бухарское ханство под русским протекторатом.Т.1.СПб.1911.
Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.