XALQARO ILMIY-AMALIY KONFERENSIYA
ТАУЦИННИНГ ГЕПАТОПРОТЕКТОРЛИК ХУСУСИЯТИ
Шомансурова Нилуфар, талаба
Abdivoxidova Feruza Komiljonovna, assistent
Илмий раҳбар: Амонова Зулайхо Худоймуродовна
Фармакология ва клиник фармакология кафедраси, ассистент,
Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали, Термиз, Ўзбекистон Мавзунинг долзарблиги. Жигар барча тирик организмлар учун мухим орган бўлиб, ҳар доим тиббиёт ходимларининг ва олимларнинг диққат – эътиборининг марказида бўлган. Жигарнинг ҳаётий муҳим функцияларни амалга ошириши барчага маълум оқсилларни(альбуминлар, қон ивиш факторларини), холестерин, ферментлар, гормонлар,ўткислоталарни синтезлайди. Қонни ортиқча гормонлардан, моддалар алмашинуви махсулотларидан, токсинлардан халос этиш; углевод, витамин ва минерал моддалар алмашинувида иштирок этади. Шунингдек баъзида ушбу фаолиятда гепатоцитларнинг шикастланиш ҳолатлари юз беради. Дунё бўйича гепатит касаллиги ҳозирги вақтда энг кўп учраётган хасталикларидан бири ҳисобланиб, Жахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг берган маълумотларга кўра (2022 й) Европада новирус гепатит билан оғриганлар ҳар 100000 аҳолига 16-18 кишини ташкил этади. Таурин (2-аминоетансульфонкислотаси) – бу сулфокислота (олтингугурт сақловчи, лекин оқсил табиатига эга бўлмаган аминокислота) бўлиб, асосан сут эмизувчиларнинг тўқималарида ҳосил бўлади ва улғайган сайин унинг миқдори организмда камайиб боради. Организм ривожланиши учун кўплаб муҳим биологик жараёнларда иштирок этади. 1827 йилда немис олимлари Фридрих Тиадеманн ва Леополд Гмелин биринчи марта ҳозирги вақтда маълум бўлган тауринни буқа сафросидан ажратиб олишган. Шунинг учун унга “таурине” (лотинча “Таурус” - буқа) деб ном беришган Рух (лотинча Zincum ёки Zn) организм учун муҳим биологик аҳамиятга эга бўлган микроэлементлардан биридир.Рух 300 дан ортиқ ферментларнинг таркибий қисмидир, шунинг учун у ҳужайра ичидаги биорегулятор ҳисобланади. Кўринишидан, у таурин каби, мустақил гепатопротектив таъсирга эга бўлиши мумкин. Ушбу тахмин рухнинг антиоксидант ҳужайраларини ҳимоя қилиш фермент тизимининг энг муҳим таркибий қисмлари бўлган супероксиддисмутаза ва глутатионпероксидазанинг бир қисми эканлигига асосланади. Эрта туғилган чақалоқларда цистатионинни цистеинга айлантирадиган ферментлар йўқлиги ва шунинг учун агар улар эмизикли бўлмаса, таурин етишмовчилиги бўлиши мумкин, деб ишонилади. Таурин инсон сутида мавжуд бўлиб, тауринни овқатга қўшишнинг мумкин бўлган фойдаси ҳақида далиллар мавжуд, айниқса эрта туғилгандан кейин. Рух эркакларда репродуктив тизим саломатлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Айниқса, сперматозоидларнинг ҳаракатлилиги ва сперма ишлаб чиқарилиши учун зарурдир. Эркакларда рух етишмаслиги бепуштлик хавфини ошириши мумкин. Шунингдек, ҳомиладор аёллар учун ҳам рух ўта муҳимдир, чунки у ҳомила ўсиши ва ривожланиши учун зарур. Рух етишмовчилиги
“FARMAKOLOGIYA, FARMATSEVTIKA VA XALQ TABOBATI
DOLZARB MUAMMOLAR VA INNOVATSIYALAR”
ҳомиладорлик асоратларига олиб келиши мумкин. Таурин ва рухнинг биргаликдаги таъсири боланинг нормал ривожланишини таъминлаб беради. Хулоса. Таурин ва рухнинг биргаликдаги таъсирида жигар хужайраларидаги етишмовчилик бартараф этилади. Тауцин препарати гепатитда антиоксидант таъсирга эга бўлиб, каталаза ва супероксиддисмутаза фаоллигини ошириши, липид пероксидланиш маҳсулотларининг тўпланишини олдини олиши, жигарда коньюгацияланган диенлар ва диенкетонлар миқдорини камайтиради. жигар монооксигеназ тизим ферментларига эссенциале препарати сингари индукцияловчи таъсир кўрсатиши ва жигарнинг антитоксик фаолиятини оширади. Тауцин препарати жигар ҳужайраларидан ўт ажралишини, ўтнинг таркибидаги билирубин, ўт кислотаси, холестерин миқдорларини ошириб, одестон препаратига тенг холеретик таъсир кўрсатади. Тауцин препарати нисбатан кам заҳарли бўлиб, кумуляцияланиш, маҳаллий қитиқлаш, аллерген, эмриотоксик таъсирларни чақирмаслиги ва давомли берилганда периферик қон кўрсаткичларига, буйрак, жигар фаолиятига, ички органларининг морфологиясига терапевтик дозада салбий таъсир кўрсатмайди.
Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.