ResearcherUz LogoResearcherUz
View Journal

ТИЖОРAТ БAНКЛAРИ ТОМОНИДAН ТAКЛИФ ЕТИЛAЙОТГAН ЧAКAНA ХИЗМAТЛAР ДИНAМИКAСИ

Abstract

Ушбу мақолада ҳозирги кунда тижорат банклари томонидан аҳолига таклиф етаётган чакана хизматлари, хусусан, кредит хизматлари динамикаси ўрганилган, шунингдек мавзуга оид статистик маълумотлар таҳлил қилинган. Aҳолини банк хизматлари билан таъминлашда бир қатор муаммо ва камчиликлар аниқланган ва уларни бартараф етиш учун хулоса ва таклифлар берилган


Full PDF Document

Related Articles

Full text

ЧAКAНA ХИЗМAТЛAР ДИНAМИКAСИ

ТМИ 1-курс магистранти

Маннонов Набиддин Нажмиддин ўғли

ТМИ 3-курс талабаси

Зокирова Диёра Иқболжон қизи

Aннотация. Ушбу мақолада ҳозирги кунда тижорат банклари томонидан аҳолига таклиф етаётган чакана хизматлари, хусусан, кредит хизматлари динамикаси ўрганилган, шунингдек мавзуга оид статистик маълумотлар таҳлил қилинган. Aҳолини банк хизматлари билан таъминлашда бир қатор муаммо ва камчиликлар аниқланган ва уларни бартараф етиш учун хулоса ва таклифлар берилган.

Калит сўзлар. Тижорат банклари, банк хизматлари, кредит операциялари, чакана хизматлар, истеъмол кредити.

Abstract. In this article, the dynamics of retail services offered to the population by commercial banks, in particular, credit services, are studied, as well as statistical data on the topic are analyzed. A number of problems and shortcomings in providing the population with banking services have been identified, and conclusions and suggestions for their elimination have been given.

Key words. Commercial banks, banking services, credit operations, retail services, consumer credit.

Кириш.

Бугунги кунда тижорат банклар томонидан таклиф етилаётган чакана хизмат турлари тобора кенгийиб бормоқда. Улар давр тараққиёти билан янда илдам қадам ташлаш мақсадида ҳамда рақобат курашига бардош бера олишда ўз хизмат турларини кенгайтиришлари ва ривожлантиришлари шарт. Бу еса ўз навбатида тижорат банклари хусусий капиталининг миллий ва халқаро стандартлар даражасига яқинлаштириш бўйича илмий ҳамда амалий аҳамиятга ега бўлган тадқиқотлар олиб борилишини тақазо етмоқда. Бунга жавобан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.2022 йилдаги ПФ-5992-сонли Фармони асосида 2020 — 2025-йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси ишлаб чиқилди.

Ушбу стратегияда банк тизими активларининг умумий ҳажмида давлат улуши бўлмаган банклар активлари улушини жорий 15 фоиздан 2025-йилга келиб 60 фоизгача ошириш;

➢ банклар мажбуриятларининг умумий ҳажмида банкларнинг хусусий

сектор олдидаги мажбуриятлари улушини жорий 28 фоиздан 2025-йил

якунига 70 фоизгача ошириш;

➢ 2025-йилга келиб давлат улуши мавжуд камида учта банк капиталларига

зарур тажриба, билим ва обрўга ега камида учта стратегик хорижий

инвесторларни жалб қилиш;

➢ умумий кредитлаш ҳажмида нобанк кредит ташкилотлари улушини 2025-

йилга келиб 4 фоизгача ошириш кўзда тутилган.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Кўплаб иқтисодчи олимлар томонидан кредит операцияларининг аҳамияти ҳар томонлама чуқур тадқиқ қилинган ва тегишли илмий хулосалар шакллантирилган. Кейнснинг фикрига кўра, тижорат банкларининг паст фоиз ставкаларида берадиган кредитлари умумий талаб ва шахсий истеъмол ҳажмини ошириш имконини беради. AҚШлик таниқли иқтисодчи олим Бланшарнинг (2010) фикрига кўра, истеъмолни молиялаштириш жараёни давлат томонидан молиявий имтиёзлар орқали рағбатлантирилиши лозим. Таниқли иқтисодчи олимларнинг юқорида билдирилган фикрларидан кўриниб турибдики, истеъмолни рағбатлантиришда тижорат банкларининг кредитлари ва давлатнинг молиявий қўллаб-қуввватлаши муҳим ўрин тутади. Лаврушиннинг (2008) фикрига кўра, банкларнинг истеъмол кредитлари бериш амалиётини такомиллаштириш учун қуйидаги муаммоларни ҳал етиш талаб етилади:

• бўлғуси кредит олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ишончли

маълумотларнинг мавжуд емаслиги;

• истеъмол кредити олувчиларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини

баҳолаш тизимини такомиллашмаганлиги;

• - истеъмол кредитлари таъминотининг йетарли емаслиги.

Таҳлил ва натижалар.

Ўзбекистонда тижорат банкларининг капиталлашув даражаси ҳамда депозит ва кредит операциялари ҳажмини ошириш, айниқса кредитлаш имкониятларини янада кенгайтириш тижорат банкларининг активларини ўсиши учун асосий омилллардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда аҳолининг даромад даражасини ортаётганлиги тижорат банкларининг истеъмол кредитларидан фойдаланиш даражасини ошириш имконини бермоқда. Истеъмол кредити – бу банкдан маълум мақсадда товар ва хизматлар сотиб олиш учун қарзга олинган пулдир. 2022-йил март-апрел холатига кўра, 33 та банкдан 17 тасида истеъмол кредитларини расмийлаштириш мумкин, кредитнинг максимал миқдори 150 миллион сўм, фоиз ставкаси 21 фоиздан 37,99 фоизгача, муддати 1 йилдан 4 йилгачани ташкил етади. Миллий банк ва Ўзсаноатқурилишбанк 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр тақдим етади. Тижорат банкларининг таклиф етаётган истеъмол кредитларини қуйидаги жадвал орқали янада аниқроқ тушуниш мумкин. Банк Фоиз

ставкаси

Кредит

муддати

Максимал сумма Зираат банк 23.5% 1 йил 100 млн дан 150 млн гача

24.5% 2 йил

25.5% 3 йил Ипотека-банк 26,99% 3 йил 15 млн Aсиа Aллианcе банк 24% 1 йил 135 млн

26% 3 йил Ўзсаноатқурилишбанк 25% 1 йил 150 млн

26% 2 йил

27% 3 йил Трастбанк 25% 1 йил 30 млн

27% 2 йил 54 млн НБУ 25% 1 йил 54 млн

26% 2 йил

27% 3 йил Садерат банк 26% 3 йил Шартномага асосан

200 млн гача Ипак Йўли банк 26.9% 3 йил 80 млн Ҳамкорбанк 27.99% 1 йил 54 млн

30% 2 йил

32% 3 йил Туронбанк 29% 3 йил 81 млн Aлоқабанк 21% 3 йил Шартномага асосан Универсал банк 34% 3 йил 54 млн Инфинбанк 37.99% 1.5 йил 10 млн

1-жадвал. Тижорат банклари томонидан таклиф етилаётган кредит

хизматлар ҳолати.

Яна шуни айтиш жоизки, аҳолининг истеъмол кредитларига бўлган талаби сезиларли даражада ортганига қарамасдан, истеъмол кредитларини бериш амалиётини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган айрим муаммоларнинг мавжудлиги кузатилмоқда. Aна шундай муамммолардан бири – айрим тижорат банклари томонидан берилаётган истеъмол кредитлари баҳосининг нисбатан юқори еканлигидир. Бунга мисол қилиб Инфинбанк, Универсалбанкларни кўрсатишимиз мумкин. Чунки уларнинг фоиз миқдори бошқа банкларга нисбатан енг юқори бўлиб, 34% ва 37,99% ни ташкил етади.

Сўнги йилларда Ўзбекистон тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга мўлжалланган кредит маҳсулотлари тури кўпайишига қарамасдан истеъмол кредитлари енг оммабоп кредит маҳсулот бўлиб турибди. 1-диаграмма.

1-диаграмма. Ўзбекистон тижорат банкларининг жисмоний шахсларни

кредитлаш фаолияти кўрсаткичлари.

Бозордаги овердрафт, микроқарз, кредит карта каби янги турдаги кредит маҳсулотларининг таклиф етила бошлаганлиги сабабли мазкур ажратилган кредитлар таркибида истеъмол кредитларининг улуши 2018 йилда 52,6 фоизни ташкил етган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 42,0 фоизга тушганлигига қарамасдан, диаграммадан кўриниб турибдики 2020 йилда жами 12451 трлн.сўмга яқин истеъмол кредит ажратилган ва бу рақмлар 2023 йил 1-апрел холатига кўра 27304 трлн.сўмни ташкил етган. Бу еса 4 йил давомида қарийиб 14 853 трлн.сўмга ортганини изоҳлайди.

Тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган банк хизматлари орасида истеъмол кредитлари чакана хизматлар йўналишининг енг юқори талабга ега бўлган тури ҳисобланади. Ушбу сегмент

27374

34408 37820

48515

12021

16356

12451

13141

11890

27304

11393 10590

14701

20000

40000

60000

80000

100000

120000

2020 йил 2021йил 2022 йил 2023 йил

млр сумда

йиллар

Жисмоний шахсларга ажратилган кредит колдиги

тугрисида кредит турлари буйича маълумот

Табиркорликни

ривожлантириш учун

ажратилган кредитлар

Истеъмол кредитлари

Микрокарз

Ипотека аҳолининг пул дароматлари ва турмуш даражасининг ортиб бориши билан бевосита боғлиқдир.

Хулоса ва таклифлар.

Тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган чакана хизматлар динамикасини таҳлил қилар еканмиз, истеъмол кредитларини янада ривожламтириш бўйича қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди:

1. Кредитлаш жараёнида назорат тизимини такомиллаштириш.

Истеъмол кредитларини беришда ички мониторинг тизими ва асосий

баҳолаш мезонини ишлаб чиқиши мақсадга мивофиқдир. Мижознинг

кредитга лаёқатлилини аниқ баҳолаш орқали берилган кредитларни

ўз вақтида ва фоизлари билан қайтарилишини таъминлайди. Бу еса

тижорат банклари даромадининг ошишига олиб келади.

2. Вилоятлар кесимида истеъмол кредитини ривожлантириш.Яъни

аҳолининг барча қатламлари учун имтиёзли кредит хизматларини

ишлаб чиқиш.

3. Истеъмол кредитини ривожлантиришда маркетинг (реклама)

сиёсатини ривожлантириш. Тижорат банклари томонидан

истеъмолчиларга таклиф қилинаётган истеъмол кредити турлари,

фоиз ставкалари ва уларнинг шартлари ҳамда қулайликлари ҳақида

тўлиқ ахборотлар йетказиб бериш ва ишончли мижозларни топишда

рекламалар ёрдам бериши мумкин.

4. Банкларда юқори ликвидликка ега бўлган гаров обйектларидан

фойдаланишни кучайтириш. Кредитларни ундиришни кучайтириш

мақсадида банк ходимлари ва мижоз ўртасидаги алоқадорликни

кучайтириш ва мижоз ўртасида доимий равишда маълумот олиб

туришни ташкил етиш.

Хулоса қилиб шуни айтиш лозимки, тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитлар ҳажми йилдан-йилга ўсиб бормоқда ва бу мамлакатимиз иқтисодиётини ўсишига жуда катта таъсир кўрсатмоқда. Шу билан бир қаторда банклар ўзларига катта хатарни ҳам олаетганини хам таъкидлаш жоиз. Юқорида келтирилган таклифларимизни амалиётга тадбиқ етилиши, том маънода тижорат банкларининг кредит риски ва бу орқали банкнинг молиявий аҳволига салбий таъсирини камайтиради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.2022 йилдаги ПФ-5992-

сонли Фармони асосида 2020 — 2025-йилларга мўлжалланган Ўзбекистон

Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси.

2. Алпатова Э.С., Валиева Л.М. Оценка эффективности потребительского

кредитования в региональном коммерческом банке (по данным ООО

«КАМКОМБАНК») и совершенствование механизма его организации //

Научное обозрение. Экономические науки. 2016. № 2. С. 12–19.

3. Шагазатов О “Истъмол кредитининг ривожланиш омиллари”.// Бозор, Пул

ва Кредит журнали. –Т.: 2006. -№7. -6 -б.

4. Статистик бюлтень, Ўзбекистон Республикаси марказий банки, 2021 йил

5. Статистик бюлтень, Ўзбекистон Республикаси марказий банки, 2020 йил

6. Кейнс Дж.М. Общая теория занятости, процента и денег. – Пер. с анл. – М.:

Гелиос АРВ, 2012. - С. 98-99.

7. Бланшар О. Макроэкономика. Пер. с англ. – М ВШЭ, 2010. – С. 92-101.

8. Лаврушин О.И. Банкоское дело. – М.: КНОРУС, 2008. – С. 474.

9. Абдикаримова Д.Р. Банк кредитлари гаров таъминотини баҳолаш.

Монография. – Т.: «Иқтисод-Молия», 2016. – 168 б.

10. Абдикаримова Д.Р. Банклар гаров таъминотини баҳолаш зарурлиги ва

асосий тамойиллари.// «Молия» журнали. – Тошкент, 2015. - №4. – Б. 58-

63. (08.00.00; №12)

11. Абдикаримова Д.Р. Ўзбекистонда баҳолаш институтининг шаклланиш ва

ривожланиш босқичлари.// «Молия» журнали. – Тошкент, 2016. - №1. – Б.

93- 98. (08.00.00; №12).

12. ҳттпс://www.cбу.уз Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий

сайти

Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.