ResearcherUz LogoResearcherUz
Jurnalni ko'rish

ОҒЗАКИ ВА ЁЗМА НУТҚҚА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

Annotatsiya

Барчамизга маълумки, ўқувчиларга ахлоқий-эстетик тарбия беришда нотиқликнинг ўрни катта. Бунда сўзга чиқаётган киши нутқининг тузилишини кўриб чиқиш ва бунинг учун нутқ мазмунини ишлаб чиқишда риоя қилиниши керак бўлган асосий қоидаларни билиш муҳим роль ўйнайди. Шу билан бирга оғизаки ва ёзма нутққа қўйиладиган талаблар, мазкур жиҳатларга эътибор бериш лозим бўлган қоидалар ҳам мавжуд. Бу ҳақида кўплаб олимларимиз ўрганиш олиб бориб, самарали натижаларга эришган. Мазкур мақолада ушбу фикрлар ҳақида сўз бориб, кенг аудитория учун мўлжалланган


To'liq PDF hujjat

O'xshash maqolalar

Maqola matni

ОҒЗАКИ ВА ЁЗМА НУТҚҚА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

Фазлиддин Абдунабиевич Абдуразақов, Денов тадбиркорлик ва педагогика

институти доктаранти. @manzil: termiz_region@mail.ru

Телефон: +99891-711-84-84 Telegram:+99897-807-11-12

Аннотация: Барчамизга маълумки, ўқувчиларга ахлоқий-эстетик тарбия беришда нотиқликнинг ўрни катта. Бунда сўзга чиқаётган киши нутқининг тузилишини кўриб чиқиш ва бунинг учун нутқ мазмунини ишлаб чиқишда риоя қилиниши керак бўлган асосий қоидаларни билиш муҳим роль ўйнайди. Шу билан бирга оғизаки ва ёзма нутққа қўйиладиган талаблар, мазкур жиҳатларга эътибор бериш лозим бўлган қоидалар ҳам мавжуд. Бу ҳақида кўплаб олимларимиз ўрганиш олиб бориб, самарали натижаларга эришган. Мазкур мақолада ушбу фикрлар ҳақида сўз бориб, кенг аудитория учун мўлжалланган.

Калит сўзлар: нутқ, нотиқлик, риторика, воизлик, жамият, эстетик гўзаллик, чиройли сўзлаш, маданият, қобилият, граматика, поэтика, лексикография, матншунослик, стилистика.

Кириш. Барчамизга маълумки, “Риторика” (юнонча rhetorike - нотиқлик) - нотиқлик санъати, кенг маънода эса бадиий наср ҳақидаги фан. Риторика милоддан аввалги V - IV асрларда Юнонистонда юзага келиб, милоддан аввал IIIII асрларда тизимли фан шаклини олган. Риторика милоддан аввалги I асрда Римда кенг тарқалган. 19-асрда адабиёт назариясига қўшилиб кетган.

Нотиқлик санъатига қизиқиш кучайиши билан ривожлана бошлаган мантиқ дастлаб гапирувчи учун муҳим бўлган масалани ҳал этишга ҳаракат қилган. Қадимги нотиқларнинг фикрича, яхши нутқнинг кучи фикрларнинг ўзаро боғланиши билан белгиланади - агар тингловчилар бир фикрни қабул қилса, у билан боғлиқ қолган фикрларини ҳам тан олиши керак.

Тингловчиларга ҳақиқатни етказиш ва уларни у ёки бу фикрнинг тўғрилигига ишонтириш билан боғлиқ ҳар қандай ахборот узатиш жараёни ўзаро боғлиқ 3 унсурдан ташкил топади.

Биринчи унсур - исботланиши керак бўлган фикр.

Иккинчи унсур- фикрнинг тўғрилигини исботловчи асос ва далиллар.

Учинчи унсур - намойиши, яъни фикр ва асос, далиллар ўртасидаги алоқани кўрсатувчи мантиқий боғланиш.

Фикрлашнинг мантиқийлигини таъминлашда бу унсурлар борасида шаклланган қоидаларга риоя этиш муҳим аҳамиятга эга.

Машҳур нотиқ, давлат арбоби, файласуф, ëзувчи ва шоир Марк Туллий Цицерон “Нотиқлик ҳақида” китобида: “нотиқ тортинчоқ ва журъатсиз халқни жасорат соҳиби этишга, уларни аянчли аҳволдан қутқаришга, ҳурматга сазовор одамларга қарши қўзғолган норозиликларни бостиришга, ҳар қандай инсоний эҳтиросларни, буни иш талаб қилса, бир сўз билан кучайтириши, ҳам тинчитиши мумкин”лигини кўрсатиб ўтади [1]. Демак, нотиқ мана шундай катта кучга эга эканлигини ҳисобга олиши зарур.

Цицерон “Нотиқлик санъати ҳақида” асарининг биринчи китобида шунингдек нотиқликнинг турлари, вазифалари ва нотиқлар олдидаги долзарб вазифалар ҳақида ўлмас, эскир мас фикрларини айтиб ўтади.

Баркамол нотиқ қандай бўлади:

Баркамол нотиқ бутун мавзу ëки фан ҳақида мазмунли ва рангин гапира олади. Баркамол нотиқ, аввало, фалсафа фанини мукаммал билиши шарт.

Иккинчидан, баркамол нотиқ бадиий адабиётни яхши билиши, яъни “Алпомиш” достонидан тортиб юзлаб ижодкорлар асарларини ўқиган ва уққан бўлиши керак.

Учинчидан, баркамол нотиқ математикани, физикани, кимёни яхши ўзлаштирган бўлиши зарур. Чунки бу фанлар илмий фараз қилишни ўргатади.

Тўртинчидан, нотиқ мантиқ илмини тўлиқ ўзлаштирган ва унга амал қилиши лозим.

Бешинчидан, баркамол нотиқда артистлик, актёрлик маҳорати бўлиши талаб этилади.

Олтинчидан, баркамол нотиқ тилшунослик илмидан, ўзбек тилидан фойдаланишнинг барча қонун-қоидаларини яхши билиши керак бўлади.

Нотиқлик санъати ва нутқ маданиятининг ўзига хос хусусиятлари 3 та:

а) мантиқийлик,

б) эстетиклик,

с) ахлокийлик. Яъни, баён қилинаётган гаплар мантиқли, маълум бир ғояни, фикрни ифодалаши, ҳар бир тингловчига эстетик руҳ бағишлаши, асосан, кайфиятни кўтариши ва ҳар бир нотиқ нутқи ахлоқий талабларга жавоб бериши лозим.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, нотиқлик бу - оғзаки ва ёзма нутқни тингловчиларга содда, тушунарли ифодали тушунтиришдан иборатдир. Демак, нотиқлик одатда, икки кўринишда: оғзаки ва ёзма нутқ тарзида намоён бўлади.

Оғзаки нутққа қўйиладиган талаблар қуйидагилар:

- Оғзаки нутқ инсоннинг муомала маданиятини қанчалик яхши ёки ёмон ўзлаштирганлигини кўрсатувчи воситадир;

- Нутқ фалсафий, ахлоқий, эстетик, мантиқий, изчил бўлиши керак;

- Нутққа тайёрланиш жараёнида, аввало, мавзунинг мазмун-моҳияти, мақсадига қараб сўзланиши лозим;

- Нотиқ нутқи доимо эшитувчи аудиториянинг хусусияти, касбига мосланган, мулжалланган бўлиши зарур;

- Оғзаки нутқда, аввало, ҳар бир сўз, ибора ўз ўрнида, ифодали, услубий жиҳатдан тўғри сўзланиши зарур:

- Оғзаки нутқдаги ҳар бир сўз талабаларга, яъни тингловчиларга аниқ етиб борадиган, содда, тушунарли ва аниқ, ёқимли овозда, дона-дона бўлиши керак. Айниқса, катта йиғинларда, учрашувларда, турли тоифадаги, билимдаги кишилар катнашадиган тадбирларда кўпчиликка нотаниш ёки тушунилиши қийин янги сўзлардан фойдаланмаслик лозим;

- Чет сўзларидан ёки кам қўлланиладиган сўзлардан фойдаланиб, ўринлиўринсиз, ўз фикрини, далиллар келтириб, асослашга уринмаслик зарур;

- Баландпарвоз, ҳар доим бир хилда такрорланадиган, чайналадиган, такрор иборалар, вульгар сўзлар, жаргон сўзлардан умуман фойдаланмаслик зарур;

- Оғзаки нутқ нотиқ-ўқитувчи кимлигини, қанчалик савияга, билимга, дунёқарашга эгалигини кўрсатувчи баҳо мезонидир;

- Нотиқ тингловчилар билан доимий мулоқотда бўлиб, уларнинг эътиборини ўзига қаратиб туриши талаб этилади.

“Санъатнинг биринчи қонуни шу: агар айтадиган ҳеч нарсанг бўлмаса, сукут сақла. Агар айтишга сўзинг бўлса, айт ва алдама”, деган эди француз ёзувчиси Оноре де Балзак [2].

Хуллас, оғзаки нутқ содда, тушунарли ва ифодали, қисқа, аниқ сўзлашдир.

Нотиқлик санъатининг яна бир кўриниши ёзма ёзма нутқ нотиқлик санъати ва нутқ маданиятининг энг оғир кўриниши ҳисобланади. Оғзаки нутқдаги айрим камчиликлар, нуқсонлар гапириш оҳангида сезилмай ўтиб кетиши мумкин. Лекин ёзма нутқда барча айблар, хатоликлар кўриниб туради. Тилшунослар бу ҳолатни, ёзувдаги хатоликларни саводсизлик деб атайдилар. Инсоннинг мутахассислиги қайси фанлардан ёки турли нопедагогик соҳалардан бўлса ҳам, ёзма саводхонлиги мукаммал бўлиши керак бўлади. Ёзув чиройли, ҳар қандай одам ўқий оладиган, хатосиз бўлиши, унда фикр мукаммал, содда, тушунарли баён қилинган бўлиши керак. Ҳар бир гапнинг эга, кесими ўз ўрнида фойдаланилган, қўлланилган бўлиши керак. Ёзма нутқ мутахассиснинг билимлилигини, саводхонлигини билдиришидан ташқари, дунёқараши қанчалик кенглигини, баркамоллигини ҳам кўрсатади.

Инсоният тарихининг барча жабҳаларида нотиқлик санъати ва нутқ маданиятининг бирор элементи доимо иштироқ этади.

Маълумки, ҳар қандай нутқ маданий нутқ талабларига мос келсагина, унда ифодаланаётган фикр ҳам тингловчи томонидан яхши қабул қилинади. Бадиий матнларда фикрни таъсирчан, бадиий-образли эканлигини белгиловчи асосий мезон - нутқ маданиятидир. Шу маънода, бадиий матнда бадиийлик ва таъсирчанликни уюштиришда шу матн талабларига мос ифодалардан фойдаланилади, бундай ифодалар одатда адабий тил меъёрларига мос келмайди. Бироқ улар бадиий нутқ талабларига мослигига кўра бадиий нутқ маданиятининг асосий белгисидир.

Инсон нутқи иккига бўлинади:

1. Оғзаки;

2. Ёзма.

Ёзма нутқ адабий тил нормаларига ва драматургияга бўйсунади. Оғзаки нутқ ёзма нутққа таянади ва тил орқали ифодасини топади. Бундан ташқари нутқ сўзлашув воситаси бўлиб, давлат ва жамиятнинг барча соҳаларига хизмат қилади.

Ёзма нутқ тузишда қуйидагилар эътиборда бўлиши лозим:

1. Имло луғати билан ишлаш. Ҳар бир ёзма нутқ тузувчи шахс - мутахассис имло луғати билан ишлаши, сўзларни саводли ëзилишини билиши шарт. Сўзларни хато ёзмаслиги, тўғри гап туза олиши лозим.

2. Давр, ҳаëт тақозоси билан янгитдан пайдо бўлган сўзларни истеъмолга тўғри, ўз ўрнида, мақсадга мувофиқ олиб кириши керак.

3. Халқ қадимдан фойдаланиб келаётган, эскирмаган сўзлардан унумли, ўз ўрнида фойдаланишни билиши зарур. Нутқ доимо адабий тил қонун-қоидаларига мувофиқ ёзилиши шарт. Афсуски, ҳозирги кунда матнларда ҳамма вақт ҳам эскирган сўзлардан ва янги кириб келаëтган бирликлардан фойдаланишга жиддий эътибор берилмаётгани кузатиляп ти.

4. Ёзма нутқни ўстириш учун соҳалар бўйича мутахассисликлар юзасидан алоҳида имло луғатлари тузилиб, кўп нусхада нашр қилиниши зарур. Айниқса, бугунги компьютер асрида бундай луғатлар ҳар бир мутахассисликлар учун жуда

5. Ёзма нутқни ўстириш бу саводхонликни ўстиришда катта рол ўйнаши зарурлигини ҳисобга олиб, мактаб, коллеж, лицейларда, олий ўқув юртларида она тили ва ўзбек адабиёти фанларининг ўқитилишини тубдан қайта кўриб чиқилиши

6. Ёзма нутқни ўстиришда биринчи галда мактабларнинг бошланғич синфидаги ўқи тишга эътиборни қаратиш лозим.

Сўзлашув нутқи оғзаки нутқнинг бир кўриниши бўлиб, энг кенг, кўп тарқалган нутқ турига киради. Ҳар бир инсон теварак-атрофидагилар билан муомала қилади, яъни сўзлашади. Сўзлашув нутқи орқали бир-бирига ўз фикрмулоҳазасини етказади, фикр алмашади, билими, дунёқараши ўсади. Сўзлашув нутқида ҳам нотиқ нотиқлик қоидаларини билиши ва унга риоя қилиши керак. Демак, нутқ маданияти доирасида оғзаки ва ёзма нутққа қуйироқда алоҳида эътибор қаратилади.

Нутқ техникаси бир-бирини тўлдирувчи қатор таркибий компонентлардан ташкил топади. Улар 5 қисмдан иборат:

1. Нафас;

2. Артикуляция;

3. Диксия;

4. Овоз;

5. Орфоепия

Нутқнинг мантиқий томонлари анча чуқур ўрганилган ва ривожланган бўлиб, улар билан махсус адабиётларда танишиш мумкин. Нутқ пайтида ёдда тутиш ва ёдда тутиш керак бўлган баъзи амалий маслаҳатлар:

Нутқингизда изчил бўлинг. Олдингисини тугатмагунингизча,

нутқнинг кейинги бандига ўтманг. Айтилмаган нарсага қайта-қайта

қайтиш жуда ноқулай таассурот қолдиради.

Нутқингизни охиригача шахсий ва иккинчи даражали қолдириб, энг

муҳим қоидалардан бошланг.

Тақдимотингизда керак бўлмаган ва уларсиз қила оладиган нарсаларга

вақт сарфламанг.

Ўзингизни такрорламанг. Агар айтилганларни такрорлаш зарур деб

ҳисобласангиз, уни алоҳида айтинг. Бу қасддан такрорлаш эканлигини

аниқ айтинг.

Муҳокама қилинаётган масаладан узоқлашманг. Масаланинг моҳияти

учун аҳамияти кам бўлган бегона муаммолар, фактлар, маълумотлар,

мисоллар ва ҳоказолар билан чалғимаслик.

Тақдимот охирида айтилганларни умумлаштиринг ва хулоса

чиқаринг.

Хулоса

Нутқнинг тузилишини таҳлил қилиб, шундай хулосага келишимиз мумкинки, яхши ва самарали ижро ритм ва интонация нуқтаи назаридан ва ахлоқий жиҳатдан бутун бир ижродир. Аммо нотиқлик нутқини қуриш қоидаларини билмасдан, тингловчиларга таъсир қилиш самарадорлиги тезда пасайиб бормоқда. Шунингдек, нутқингизни малакали, тўғри ва профессионал тарзда қуришга ёрдам берадиган лексик ва синтактик хусусиятларни ҳам унутмаслик керак.

Шундай қилиб, нутққа тайёргарлик кўраётганда, биз мавзунинг ишончли асосли ривожланиши, унинг яхши маълумот билан таъминланиши ҳақида ғамхўрлик қилиш керак. Нутқнинг нутқ дизайни тингловчилар билан доимий алоқани таъминлаши ва таркибни тез ва ишончли ўзлаштиришга ҳисса қўшиши керак.

Адабиётлар: 1. Марк Туллий Цицерон - Нотиқлик ҳақида икки рисола. (Таржимон Урфон

Отажон) Т:. “Янги аср авлоди”. 2007. 442б. 2. Оноре де Балзак – Гарио ота. Т:. “Камалак”. (Таржимон Султон

Муҳаммаджонов) 2019. 352б. 3. Чарыев, И. Профессор кафедры Педагогики ТерГУ. Абдураззоков Фазлиддин,

Магистрант 2-курса ТерГУ. СОВРЕМЕННЫЕ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ

ТЕХНОЛОГИИ В ОБРАЗОВАНИИ В УЗБЕКИСТАНЕ. Научно-практический

журнал «Энигма» Выпуск № 32 (Апрель 2021)., 86. 4. X. Xudayqulov, & F. Abdurazaqov (2022). ЁШЛАР ОРАСИДА НУТҚ

МАДАНИЯТИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ. Science and

innovation, 1 (B7), 815-821. doi: 10.5281/zenodo.7271962 5. Baxriddin o‘g‘li, F. O., Abdunabiyevich, F. A., & Norbo‘Tayevna, N. D. (2022).

IMPROVING VOCATIONAL EDUCATION IN PRIMARY SCHOOL

STUDENTS BY DEVELOPING PRIMARY MECHANISMS OF NATIONAL

CRAFTS. Web of Scientist: International Scientific Research Journal, 3(02), 577-

580.

6. Abdurazakov, F. (2022). SPEAKING SKILLS FORMATION

MECHANISMS. Web of Scientist: International Scientific Research Journal, 3(11),

91-100. 7. Чарыев, И., & Абдураззоков, Ф. (2021). СОВРЕМЕННЫЕ

ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ ТЕХНОЛОГИИ В ОБРАЗОВАНИИ В

УЗБЕКИСТАНЕ. Энигма, (32), 86-93.

8. Абдуразақов, Ф. (2022). ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИДА УҚУВЧИЛАРНИНГ

НОТИҚЛИК МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ. Conferencea, 78-84.

9. Абдуразақов, Ф. (2022, October). ЎҚУВЧИЛАРГА АХЛОҚИЙ-ЭСТЕТИК

ТАРБИЯ БЕРИШДА НОТИҚЛИК МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. In E Conference Zone (pp.

110-115). 10.Abdunabievich, F. A., Ugli, F. O. B., & Norbutaevna, N. D. (2022). TYPES OF

PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES THAT CORRESPOND TO THE SPECIFICS

OF MORAL AND AESTHETIC EDUCATION AND TEACHING OF

STUDENTS.

11.Abdurazakov, F. A., & ugli Odinaboboev, F. B. (2022). PEDAGOGICAL

IMPORTANCE OF USING MODULE EDUCATIONAL TECHNOLOGIES IN

THE SYSTEM OF CONTINUOUS EDUCATION ON THE BASIS OF MODERN

APPROACHES. Web of Scientist: International Scientific Research Journal, 3(1),

173-180. 12.Eshqorayev, S. S., Ro’zimurodov, B. I., & Choriyeva, M. S. (2022). YOSHLARNI

ILM-FAN VA INNOVATSIYALARGA QIZIQTIRISHNING NOAN’ANAVIY

USULI. Eurasian Journal of Academic Research, 2(6), 308-310.

Matn PDFdan avtomatik ajratib olingan va xatoliklar bo'lishi mumkin.