ГЕОМЕТРИЯ ФАНИДАН ТАШКИЛ ЭТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Доцент в.б. А.С.Арзиев,
катта ўқитувчи.Р.Р.Мадиярова,асс.Т.Т.Сарсенбаев.
Қорақалпоқ давлат университети
Аннотация
Бу мақолада ўқув жарёнига илғор педогогик ва замонавий ахборот технологиялари асосида ташкил қилиш,шунингдек таьлим методлари билан юқори малакага эришиш буйича кўрсатмалар берилган.
Эта статья содержит рекомендации о том, как организовать учебный процесс на основе передовых педагогических и современных информационных технологий, а также о том, как достичь высокой квалификации с помощью методов обучения.
This article contains recommendations on how to organize the educational process on the basis of advanced pedagogical and modern information technologies, as well as on how to achieve high qualifications using teaching methods
Таълим муассасаларидаги ўкув жараёнини давлат таълим стандартларига мос равишда илғор педагогик ва замонавий ахборот технологиялари асосида ташкил қилиш, олий таълим муассасаси ўкитувчиларидан ҳам юқори малакани талаб қилади. Шунинг учун улар қуйидаги таълим методларини билишлари сингдиришлари зарур:
1) оғзаки метод (маъруза, суҳбат, ҳикоя ва бошқалар);
2) амалий ва лаборатория ишлари;
3) мустақил таълим;
4) ўкитишнинг мантиқий методи;
5) муаммоли изланиш (репродуктив) методи;
кургазмали метод; индуктив ва дедуктив методлар; илмий методлар;
ўкитишнинг назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш методлари.
Ўкитувчининг бу методлардан кайси ҳолларда, кандай муаммоларни ҳал қилишда фойдаланиши учуй кандай имкониятларга эга бўлишлари кераклиги камда талабаларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда фойдаланиш ҳолатлари, ва уларни дарс жараёнларида оқилона қўллаш масалалари ҳақида батафсил ёритиб берилган.
Бу методлардан “Чизма геометрия” дарслари жараёнида бир қанчаси ишлатилади. Булардан оғзаки, кургазмалилик, ўқитишнинг мантикий методлари дарс турининг маъруза шаклида қўлланилиб, мустақил ишлаш, муаммоли методлар фаннинг амалий-лаборатория машғулотларида, илмий, индуктив ва дедуктив методларидан эса талабаларнинг мустақил таълим олишларида кенг қулланиш мақсадга мувофиқдир.
Булажак муҳандисларга график фанлардан билим беришда ўқитиш методларининг энг мақбул усулларини танлаш керак. Мақбул ўқитиш методларини танлашни ўқитиш жараёни ва унинг барча компонентлари қонуний ўзаро алоқада намоён бўлишини талаб қилувчи дидактик тизимли ёндошувдан фойдаланибгина амалга ошириш мумкин. Ю.К.Бабанский таъкидлаганидек: “Педагог ўз фанини ўқувчига етказиб беришда фақат тизимли ёндашувдагина билим олиш жараёнининг вазифаси, мазмуни методлари, воситалари, шакллари каби элементлари орасидаги боғлиқликни, шунингдек, у амалда бўладиган шароитларни назардан қочирмайди. Чунки бир томонлама ёндашувда мақбул ечимни танлаш мумкин эмас”. Бу таърифдан келиб чиқиб ўқитиш методларининг мақбул усулини танлашнинг асосий мезонларини санаб ўтишимиз мумкин:
- дарc жараёнини режалаштириш;
- укитишнинг аеоеий максади;
мавзу мазмунининг хусусиятлари;
- талаба ва ўқитишни имкониятлари;
- ўқитишга ажратилган вақт;
- ўқитишнинг шароитларга мувофик келиши.
Машғулотни бошқариш технологиясида авваламбор дарснинг мақсади аниқ, касбга йуналтирилган бўлиши билан бирга, кайси восита ёрдамида ва кандай кетма-кетликда бу максадга эришиш мумкинлигини кўриш мумкин. Ўқитувчининг фаолияти ўқув материалини ўзлаштириш жараёнининг ташкилотчиси тарзида кўриниб, талаба фаолиятининг фаоллигига аҳамият бериши керак. Бунинг учун материал мазмунининг баёнида ўқитувчи турли хил ўқитиш методлари ва имкониятларидан фойдаланади.
Ҳар бир машғулотда қулланиладиган методлар учун педагогик тизимда уларнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Тушунчалар ва хатти-ҳаракатларнинг шаклланишини ўқитувчи бошқариб борадиган асосий машғулот тури амалий машғулотлар ҳамда бошка дарс методлари бўлиб, уни ўтказиш методикаси педагогик тажриба ва махоратга боғлиқдир. Бу жараённи тинмай ўрганиб бориш, ўқитувчининг ўз касбига мохирлиги ўқитиш технологиялари ва уларнинг мақбул шакллари мажмуасини эгаллаб олганлиги билан белгиланади.
Бугунги кунда таълим жараёнига “янги педагогик технология” номи билан кириб келаётган методлар ўқитувчидан ҳамда талабадан ортикча аклий ва жисмоний куч сарфламай, қиска вакт мобайнида юксак натижаларга эришиш максадини назарда тутади. Талаба таълим жараёнлари ўқитилиши керак бўлган объективликдан ўзининг тарбияланишида бевосита иштирок этадиган субъекти даражасига кутарилмоқда. Таълим олувчи ҳудди ўқитувчи сингари дарс жараёнининг эгасига айланмокда.
Педагогик технологиянинг шундай турли-туман таърифлари мавжудлиги мазкур тушунчанинг кун кирралигидан далолат беради. Шу сабаб педагогик, психологик, дидактик, ташкилий, иктисодий, ижтимоий, экологик ва бошқа нуқтаи назарлардан ёндошиш мумкин. Демак, педагогик технология жараёнида ўқитувчи узининг бор махорати ва билимини намоён қилиб, дарснинг хамма қиска вакт ичида кузлаган максадга эришади. .
Таълим-тарбия сохасида ривожланиб бораётган йуналишлардан биризамонавий педагогик технологиялар бўлиб, замонавий дарсларда, шунингдек “Чизма геометрия” фанида куйидаги методлардан фойдаланилмоқда:
Кластер (тармоқ)-фикрларнинг тармоқланиши ҳисобланиб, у талабаларнинг бирон бир мавзуни чуқур ўрганишларига ёрдам беради, уларни мавзуга тааллуқли тушунча ёки аниқ фикрни эркин ва очик равишда кетмакетлик билан ўзвий боғланган ҳолда тармоқлашга ўргатади. Бу метод ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш, яхши ўзлаштириш, умумлаштириш ҳамда мавзу буйича талабалар тасаввурини чизма шаклда ифодалашга ундайди.
Аклий хужум-катта микдордаги фикр ва ғояларни тўплаш, талабаларни айни бир хил фикрлаш инерциясидан ҳоли қилиш, ижодий вазифаларни ечиш жараёнида янги фикрлар пайдо бўлишини таъминлаш бўлиб, бу метод дарсларининг такрорлаш ва баҳолаш босқичларида кўпрок қўлланилади.
Бумеранг методи-бир машғулот давомида ўқув материалини чуқур ва яхлит холатда ўрганиш, ижодий тушуниб етиш, мавзуни эркин эгаллашга йуналтирилган бўлиб, ўз ичига оғзаки ва ёзма иш шаклларини қамраб олади ҳамда бир машғулот давомида ҳар бир иштирокчининг турли топширикларни бажариши, навбат билан талаба ёки ўқитувчи ролида чиқиши мумкин.
Муаммоли вазият усули-назарий ва амалий машғулотларда қўлланилади. У қўйидаги босқичларда амалга оширилади:
1 .Ўкитувчи томонидан бирор муаммо кўрсатилади.
2.Талабалар бу муаммонинг келиб чиқиш сабабларини келтириб ўтадилар.
Ҳозирда педагогик технологиянинг турли йуналишлари мавжуд булиб, уларнинг айримлари қуйида келтирилган:
1. Анъанавий таълим-ҳозирда энг кўп кулланаётган синф-дарс тизими.
Талаба фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга асосланган
педагогик технология- муаммоли таълим,турли ҳил уйинлар.
2. Ўқув материалини дидактик жиҳатдан такомиллаштириш ва кайта ишлашга асосланган педагогик технология.
3. Ўқув жараёнини самарали бошқариш ва ташкил қилишга асосланган педагогик технология- табакалаштирилган, таълимшшг жамоа усули, гуруҳли, компыотерли таълим технологиялари.
4. Ривожлантирувчи таълим технологиялари-талаба шахснинг ижобий сифатларини, айрим сохадаги билимларини, ижодий қобилиятларини ривожлантириш.
Шунингдек педагогик технологиянинг яна турли йуналишлари мавжуд бўлиб, уларни педагог олим Ж.Г.Йулдошев куйидагиларга бўлади:
1 Эмперик-сезги аъзолари орқали билим олиш.
2. Когнитив - атрофдаги олам туғрисидаги билимлар доирасини кенгайтириш технологияси.
3. Эвристик-йуналтирувчи саволлар бериш йули билан таълим бериш тизими.
4. Креатив-тадқиқот характерига эга булиб, талабаларда максадга йуналтирилган ижодий тафаккурни ривожлантириш.
5. Инверсион-ахборотларни турли томондан ўрганиш, урнига алмаштириш хусусиятига эга булиб, тафаккур тизимини шакллантириш.
6. Интегратив-ахборотларни ташкил қилувчи чексиз кўп кичик кисмларнинг ўзаро ажралмас боғлиқлиги, уларнинг яхлитлиги, бир бутунлиги асосида ягона туғри ҳулосани аниқлаш.
7. Адаптив- ахборотларни ва улардан фойдаланиш жараёнини ўрганиш ҳамда ўргатиш учун қулайлаштириш, мосластириш асосида кутилган натижага эришиш.
8. Инклюзив-укитувчи билан талабанинг ўзаро муносабатларида тенглик асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш.
Графика фанларида анъанавий дарс усулларидан ташқари, педагогик технологияларнинг йуналишларини ҳам қуллаш мумкин.
Бугунги ўқитувчиларга таълим-тарбия жараёнининг ҳар босқичида, ҳикоя, сухбат, маърузалар қилдириш,муаммоли машқлар бажартириш, график топшириқлари, таълим берувчи уйинлар,бахс- мунозаралар, таълим жараёнидаги рағбатлантириш ва танбех, бериш,ўқув материалини муаммоли тарзда ургатиш, муаммоли сухбат,тадкикотлар,индукгив ва дедуктив муҳокамалар, китоб билан мустақил ишлаш, таълимда замонавий манбаналардан фойдаланиш,оғзаки суров, ёзма ишлар, ижод, дастурлаштирилган таълим,мустақил назорат ишлари сингари таълим методлари у ёки бу даражада тушунарли. Лекин бугунги тарбияшунослик ўқитувчидан етук, билимли мутахссиснигина эмас, соғлом маънавиятли шахсни, баркамол инсонни шакллантиришни талаб қилмокда.
Адабиётлар:
1. Ўзбекистон Ресиубликаси Вазирлар Махкамасининг карори. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тугрисида Низом.-Т.: 1999.
2. Рахманов И. Абдурахманов А. «Чизмачилик маълумотномалари». Т.: «Ўзбекистон»-2005.
3. Зайиров К.А. «Графическае образавание студентов» / Ж.Таълим муаммолари. Т.: 2004 №14-91-93 б.
4. Зайиров К.А. «Графическае грамотность специалиста как фактор профессиональной подгатовки». /Ж. Ҳалктаълими 2006 №2. 148-1516.
Matn PDFdan avtomatik ajratib olingan va xatoliklar bo'lishi mumkin.