САМАРАДОРЛИГИНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ
Тошкент давлат аграр университети и.ф.ф.д. (PhD) катта ўқитувчиси
А.Қ.Айтимбетов
Аннотация: Ушбу мақолада ҳовуз балиқчилиги хўжаликларининг балиқ боқиш манбалари ва усуллари масалалари ёритилган.
Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳовуз фондининг тузилмаси ва Балиқчилик корхоналарида ҳовуз фондини ҳисобга олиш ҳамда ундан фойдаланишни назорат қилишнинг асосий шакли кўрсатиб берилган.
Аннотация. В данной статье описаны источники и методы выращивания рыбы в прудовом рыболовстве. Показана структура бассейнового фонда в Республике Каракалпакстан и основные формы учета и контроля бассейнового фонда в рыбохозяйственных предприятиях.
Abstract. This article describes the sources and methods of fish breeding in pond fisheries. The structure of the pond fund in the Republic of Karakalpakstan and the main form of accounting and control of the pond fund in the fisheries enterprises are shown.
Калит сўзлар: Ҳовуз фонди, ҳовуз фондидан фойдаланиш самарадорлиги, ҳовуз фондининг тузилмаси, ҳовуз дафтарлари.
Ҳовуз балиқчилиги – бу балиқчиликнинг махсус ҳовузлар ёки иншоотлар (қафас ва б.)да балиқларнинг тез ўсадиган турларини кўпайтириш билан шуғулланадиган қуйи тармоғи.
Ўзбекистон Республикасида ҳовуз балиқчилиги асосан тўлиқ ва тўлиқсиз тизимли поликультура шароитида карп, оқ ва (ёки чипор) дўнгпешона, оқ амур балиқларини етиштиришга ихтисослашган бўлиб, унга етиштириладиган жами балиқ ҳажмининг 75-80 % и тўғри келади. Ўсимликхўр балиқлар улуши 25–30 %, лосось, форель, осетр, лаққа ва бошқа балиқлар – 2-2,5 % ни ташкил этади.
Ҳовуз балиқчилигида ер фонди ва ҳовуз фонди тушунчалари мавжуд.
Ер фонди – бу балиқларни кўпайтириш ва парваришлаш ҳамда бошқа мақсадларда фойдаланиш учун хўжаликка бириктирилган жами ер майдони.
Ҳовуз фонди – бу ҳовуз балиқчилиги усули билан балиқларни кўпайтириш ва парваришлаш учун махсус мослаштирилган, балиқ ҳовузлари ва бошқа сув ҳавзалари билан банд бўлган ерлар. Хўжаликдаги ҳовуз дамбалари, сув тўпланадиган ва чиқариладиган каналлар ҳовуз фондига киритилмайди.
Ҳовуз фонди гектарда ўлчаниб, ўстириш, яйлов, питомник, қишлатиш ҳовузлари, тирик балиқлар сақланадиган қафаслар ва бошқа тоифа ҳовузларни ўз ичига олади.
Ҳовуз балиқчилигида ҳовуз фонди ўзининг иқтисодий мазмунига кўра бир вақтнинг ўзида ҳам меҳнат предмети, ҳам меҳнат воситаси ҳисобланади.
Ҳовуз фонди одамлар томонидан ҳовуз балиқчилигини юритиш учун меҳнат қуроллари ёрдамида таъсир кўрсатилганида ўзини меҳнат предмети сифатида намоён қилади.
Ҳовуз фонди одамлар томонидан балиқлар учун тирик озуқаларни кўпайтириш ва ривожлантириш, ҳамда балиқлар ўсиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида сув ҳавзасининг гидрокимёвий режими ва ҳовуз тагидан фойдаланилганида меҳнат воситаси ҳисобланади.
Ҳовуз фонди ҳовуз балиқчилигида асосий ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланади, лекин асосий ишлаб чиқариш воситалари таркибига киритилмайди.
Монографик тадқиқотлар жараёнида ҳовуз фондининг ишлаб чиқариш воситаси сифатида бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан фарқ қиладиган ўзига хос хусусиятларга намоён бўлди:
- ҳовуз майдони жимоний ёки маънавий эскириши оқибатида яроқсиз ҳолатга келганида, бошқа асосий воситалар каби алмаштирилиши мумкин эмас. Шунинг учун битта ҳовузнинг ўзида ишлаб чиқариш жараёни кўп марта такрорланади ва белгиланган муддатда қуритилиб туриши, гидротехник иншоотларни тиклаш, балиқлар нормал ўсиши ва ривожланиши учун шароит яратиш мақсадида сув сифатини яхшилаб туриш талаб этилади;
- бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан фарқли, ҳовуз тубининг маҳсулдорлиги бўйича эскирмайди, аксинча, тўғри фойдаланилганда нафақат сув ҳавзаси гидрокимёвий режимининг шаклланишига, балки балиқлар учун тирик озуқаларнинг кўпайиши ҳамда ривожланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Бу эса, ўз навбатида, йиллик балиқ маҳсулдорлигини, фақатгина табиий озуқа ҳисобига, 15- 20 % гача ошириш имконини беради;
- ҳовуз майдонидан фойдаланиш фақат табиий озуқа базаси ҳисобига балиқ маҳсулотлари етиштириш билан чегараланиб қолмайди, балки уни сунъий озуқалар ҳисобига, балиқлар иссиқ сув ва совутгич-ҳавза базасидаги қафаслар ва бассейнларда парваришланганида эса фақат омухта ем ҳисобига кўпайтирилиши мумкин. Фикримизни тасдиқлаш мақсадида, ҳовуз балиқчилигида кўп йиллик тажрибага эга амалиётчи, Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги «Балиқ ал-Саид» балиқчилик фермер хўжалиги раҳбари Дилшод Каримовнинг таъкидлашича: «Афсуски, бугунги кунда республикамиз бўйича кўпчилик балиқчилик хўжаликларимиз раҳбарлари соҳани тушуниб,тушунмай, билиб-билмай, «ё остидан, ё устидан» дегандай таваккал иш юритиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида балиқ етиштириш самарадорлигига катта салбий таъсир кўрсатади. Мен ўз кузатишларим ва тажрибамдан шундай хулоса қилганман, аксарият хўжаликларда (75 % десак, адашмаймиз) сунъий сув ҳавзалари нотўғри қурилган бўлиб, балиқ етиштириш талаб ва меъёрларига мутлақо жавоб бермайди»1. Балиқчилик хўжаликларида ҳовузлар тайинланишига кўра тўртта гуруҳга бўлинади: сув билан таъминловчи, ишлаб чиқариш, санитария-профилактика ва карантин-изолятор ҳовузлар, ёрдамчи(қафас) ҳовузлар. Сув билан таъминловчи ҳовузлар – асосий ҳовуз, сув тиндирувчи ҳовузлар. Ишлаб чиқариш ҳовузлари – ёзги ва қишлов ҳовузларига бўлинади. Ёзги ҳовузларга қуйидагилар киради: урчитишдан олдин наслдор балиқлар сақланадиган ҳовузлар; урчитиш ҳовузлари (наслдор балиқларни урчитиш ва увилдириқ олиш учун); чавоқлар боқиладиган ҳовузлар (завод усулида кўпайтирилган личинкаларни етилтириш учун); биринчи тартибли ўстириш ҳовузлари (сеголеткаларни ўстириш учун); иккинчи тартибли ўстириш ҳовузлари (уч йиллик оборотдаги икки йиллик балиқларни ўстириш учун); яйлов ҳовузлари (товар балиқлар, икки йиллик ёки уч йиллик балиқларни ўстириш учун); ёзги оналик ва ёзги тўлдирувчи ҳовузлар (наслдор балиқлар тўдаси ва уни тўлдирувчи балиқларни сақлаш учун). Қишки ҳовузларга қуйидагилар киради: биринчи тартибли қишлов ҳовузлари (балиқлантириш материаллари – сеголеткаларни қишда сақлаш учун); иккинчи 1 Билмаганини сўраган адашмайди. Ўзбекистон балиқчилиги. Ижтимоий-иқтисодий, илмий-оммабоп журнал, №01/2019, 4 б. тартибли қишлов ҳовузлари (уч йиллик оборотда ишловчи хўжаликларда икки йиллик балиқларни қишда сақлаш учун); қишки ота-оналик ва қишки тўлдирувчи ҳовузлар (наслдор балиқлар ва улани тўлдируви балиқларни қишда сақлаш учун).
Санитария-профилактика ва карантин-изолятор ҳовузлар четдан олиб келинган балиқларни вақтинчалик сақлаш ва касалланган балиқларни изоляция қилиш учун фойдаланилади.
Ёрдамчи(қафас) ҳовузлар яйлов ҳовузларидан овланган товар балиқлар(кузда ва қишда), баҳорда эса бир йиллик балиқлар сотилгунга қадар маълум муддат сақлаб туриш учун хизмат қилади.
Ҳовузлар шакли, кўлами, чуқурлиги, чуқурлик интерваллари бўйича майдонлар тақсимоти, балиқчилик хўжалигининг умумий режаси(схемаси)да ўзаро жойлашув тартиби бўйича маълум талабларга жавоб бериши лозим.
Бундан ташқари, ҳовузлар мустақил(ҳовуз фондига кирмайдиган) сув таъминоти ва сув чиқарувчи иншоотларга ҳам эга бўлиши керак. Ҳовузларни сув билан тўлдириш ва уларни бўшатиш(сувини чиқариш) ишлари ҳам белгиланган(норматив) вақтларда амалга оширилиши зарур.
Барча тоифадаги ҳовузлар учун энг яхши тупроқлар хилма-хил ўтли ўтлоқзор тупроқлардир. Ботқоқлик даражаси кучли, яъни балчиқ қатлами катта тупроқлар эса, ҳовуз балиқчилиги учун яроқсиз ҳисобланади.
Ҳовузлар тубига тўшаш учун сувни секин ўтказадиган тупроқлар (глина, суглинки) энг яхши ҳисобланади. Улар ҳовуз туби унча чуқур бўлмаганида, қатламининг қуввати 1-2 м бўлганида ётқизилади. Қумлоқ тупроқлар ҳовуздаги сувнинг катта қисми шимилиб кетиши туфайли ҳовуз тубига тўшаш учун тавсия қилинмайди.
Балиқчилик хўжаликларида ҳовузлар тубидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари – агробалиқчилик мелиорацияси, ўғитлаш, ҳовуз тубининг чукма қоплаган жойларига оҳак солиш ва бошқа тадбирларни ўз ичига олади.
Ҳовуз хўжаликларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳовуз фондининг техник асбоб-ускуналар билан таъминланганлик даражасига боғлиқ. Ҳовуз фондининг техник асбоб-ускуналар билан таъминланганлик деганда унинг гидротехник иншоотлар (плотиналар, дамбалар, сувни бошқарадиган қурилмалар, насос станциялари, балиқ овлагичлар ва ҳ.к.) жиҳозланиш даражаси ва сифати тушунилади. Бундай иншоотлар ҳовуз фондининг актив қисми ҳисобланади ва балиқ маҳсулдорлигини оширишнинг мавжуд имкониятларини белгилайди.
Ҳовуз фонди техник асбоб-ускуналар билан таъминланганлигининг иқтисодий кўрсаткичлари ҳовуз майдони бирлигининг баланс қиймати ва иншоотлар гуруҳи қийматининг ҳовуз балиқчилигидаги асосий ишлаб чиқариш воситалари қийматидаги улуши ҳисобланади. Ҳовуз фондининг техник асбобускуналар билан таъминланганлиги иншоотлар қийматининг асосий ишлаб чиқариш воситалари умумий қийматидаги улуши билан тавсифланади. Республикамиз бўйича 2020 йилда иншоотларнинг асосий воситалари умумий қийматидаги улуши 62,7 %, асосий ишлаб чиқариш воситалари қийматида эса 79,9 % ни ташкил этган.
Ҳовуз фондидан фойдаланишнинг самарадорлиги умумий балиқ маҳсулдорлиги ва иншоотлар қийматининг бир бирлигига тўғри келадиган балиқ маҳсулоти билан тавсифланади. 1 га яйлов ҳовузига тўғри келадиган иншоотлар қиймати улушининг ошиши билан ҳовуз фондидан фойдаланиш самарадорлиги ўсади.
Ўзбекистон Республикасида ҳовуз балиқчилигида тўлиқ тизимли ва тўлиқсиз тизимли балиқчилик хўжаликлари мавжуд: а) икки ва уч йиллик оборотга асосланган илиқ сувли ҳовуз хўжаликлари; б) хонбалиқ (камалаксимон форель) ва дарё форели етиштиришга ихтисослашган совуқ сувли ҳовуз хўжаликлари.
Ўзбекистон Республикасида ҳовуз фонди 2022 йил 1 январ ҳолатига қуйидагича: урчитиш ҳовузлари майдони - 107 га; биринчи тартибли ўстириш ҳовузлари - 3365 га; иккинчи тартибли ўстириш ҳовузлари - 3327 га; қишлов ҳовузлари – 337 га; яйлов ҳовузлари – 12830 га.
Питомниклар ва тўлиқ тизимли балиқчилик хўжаликларида асосий тоифадаги ҳовузлар майдони қатъий белгиланган фоизлар нисбатида бўлиши лозим. Бу балиқчилик хўжалиги нормал фаолият кўрсатишининг муҳим шартидир.
Ҳовуз фондини ривожлантиришда ҳовузларнинг тузулмаси муҳим аҳамият касб этади. Бу асосий тоифадаги ҳовузлар майдонининг барча тоифа ҳовузлар умумий майдонига фойиздаги нисбати(улуши) билан ифодаланади.
Ҳовузлар тузулмаси балиқчилик хўжалигининг тури, тизими, обороти, қуввати, балиқларни кўпайтириш ва парваришлаш бўйича қабул қилинган технологиялар, интенсивлаштириш даражаси ва балиқ-биологик норматив-ларга боғлиқ.
Оналик ва махсус (каратин-изолятор, санитария-профилактика, қафас ва б.) ҳовузлар майдони асосий тоифа ҳовузлар майдонларининг фоиздаги нисбатига боғлиқ бўлмасдан, балиқчилик хўжалигининг ишлаб чиқриш қувватидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Карпсимон балиқларини ярим интенсив усулда етиштирадиган тўлиқ тизимли икки йиллик оборотдаги ҳовуз балиқчилиги хўжаликларида яйлов ҳовузлари энг катта улушни (90–95 %) ташкил этади. Уч йиллик оборотда эса, уларнинг улуши 30 фоиз-пунктгача камайиши ва 55–60 %ни ташкил этиши мумкин (1-жадвал).
1-жадвал
Қорақалпоғистон Республикаси ҳовуз фондининг тузилмаси2, %
Ҳовузларнинг
тоифалари
Тўлиқ тизимли хўжаликлар Питомниклар
икки йиллик
оборот
уч йиллик
оборот
Урчитиш
ҳовузлари
0,1– 0,3 0,15 – 0,30 2–3
Ўстириш
ҳовузлари:
биринчи тартибли
5–8 12–15 70–85
учинчи тартибли 20–25
Қишлов ҳовузлари 3,5–4 0,3 – 0,4 1,5–3,0
Яйлов ҳовузлари 90–95 55–60 - 2 Статистик маълумотлар асосида диссертант томонидан ҳисоб-китоб қилинди.
Асосий тоифа ҳовузлар майдонларининг юқорида келтирилган нисбати ҳар хил оборот (2, 3 ва ҳ. йиллик) ва тизимли (тўлиқ ёки тўлиқсиз) балиқчилик хўжаликлари учун намунавий ҳисобланади. Улар балиқчилик хўжалигининг олдига қўйилган вазифалар, қўланилаётган технологияларнинг хусусиятлари, интенсивлаштириш даражаси ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда ўзгаради. Масалан, агар балиқ питомниги асосий маҳсулоти – балиқлантириш материали (бир йиллик балиқлар)дан ташқари, бошқа балиқчилик хўжаликларига сотиш учун личинкалар етиштиришни ҳам мўлжаллаётган бўлса, лойиҳалаштирилаётган ҳовузлар майдонининг нисбати бошқача бўлиши мумкин. Яъни, урчитиш ҳовузларининг улушини кўпайтириш талаб этилади. Агар балиқ питомнигида личинкалар завод усулида етиштирилиши кўзда тутилган бўлса, у ҳолда урчитиш ҳовузларига эҳтиёж қолмайди. Бу ўстириш ва қишлов ҳовузларининг нисбатини ўзгартиришга ҳам олиб келади.
Ҳар бир ҳолатда ҳовузлар алоҳида тоифасининг майдони балиқ-биологик нормативлар асосида ҳисоб-китоб қилинади. Чунки бу нормативларда технологиялар хусусиятлари ҳам, интенсивлаштиш даражаси ҳам ҳисобга олинган бўлади. Ҳисоб-китобларни амалга оширишда бирламчи маълумот сифатида хўжаликнинг ишлаб чиқариш қуввати ёки яроқли ер майдони, ёки сув таъминоти манбасининг қуввати асос қилиб олиниши лозим.
Мамлакатимизда ер фондини ҳисобга олиш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси билан белгиланган. Ушбу Кодексга мувофиқ; «ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан иборат»3.
Ўзбекистон Республикасида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш учун Давлат ер кадастри юритилади. Унинг 10-моддасига мувофиқ: «Давлат ер 3 https://lex.uz/acts/152653 кадастрини юритиш аэрокосмик суратга олишни, топография-геодезия, картография, тупроқ, агрокимё, геоботаника тадқиқотларини ва бошқа тадқиқотларни ҳамда изланишларни ўтказиш, ерларни миқдор ва сифат жиҳатидан ҳисобга олиш ҳамда баҳолаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали таъминланади»4.
Балиқчилик корхоналарида ҳовуз фондини ҳисобга олиш ва ундан фойдаланиш назорат қилишнинг асосий шакли ҳовуз дафтари ҳисобланади.
Лекин, Қорақалпоғистон Республикасининг ҳовуз балиқчилигига ихтисослашган деярли барча, хусусан марказий ва шимолий ҳудуддаги балиқчилик хўжаликларида «ҳовуз дафтари» юритилмайди. Фикримизча, минтақадаги ҳовуз балиқчилигига ихтисослашган хўжаликларда «ҳовуз дафтари» юритилишини ташкил этиш ва назорат қилишни йўлга қўйиш лозим. Ушбу камчиликни бартараф этиш мақсадида ҳовуз балиқчилиги хўжаликлари учун «ҳовуз дафтари»нинг намунавий шакли ва асосий рекизитларини таклиф қилами.
Хусусан, унда қуйидагилар акс эттирилиши лозим: - ҳар бир ҳовузнинг паспорт маълумотлари; - хўжаликдаги ҳар бир ҳовуз ишга туширилган вақтидан бошлаб, унда амалга оширилган тадбирлар ҳолати ва бажарилиш тўғрисидаги маълумотлар; - маҳсулдор (ота-оналик) балиқлар тўдасини инвентаризация қилиш қайдномаси, маҳсулдор (ота-оналик) балиқлар ва улар тўдасини тўлдирувчи балиқларни парваришлаш кўрсаткичлари; чавоқлар, балиқлантириш материаллари ва товар балиқларни етилтириш кўрсаткичлари ва б.
Ҳовуз дафтари муҳандис-балиқчи томонидан юритилиши лозим. Унда тизимли ва аниқ ҳисоб юритилиши балиқчилик хўжалигининг сўнгги бир неча йиллардаги фаолият натижаларини миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича таҳлил қилиш ҳамда баҳолашга имкон яратади.
Балиқчилик хўжаликларида ҳовуз фондининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари ҳисоби юритилади. Миқдор кўрсаткичлари ҳисоби ҳовуз 4 https://www.lex.uz/acts/17036 фондининг мавжудлиги ва уни сувдан фойдаланувчилар бўйича тақсимлашни, сифат кўрсаткичлари ҳисоби эса ҳовузларнинг биологик маҳсулдорлиги ва ҳовуз фондининг иқтисодий баҳосини акс эттиради.
Ҳовуз дафтарини юритиш йўллари ва у орқали эришиладиган натижаларга эътибор қаратадиган бўлсак, асосан ушбу фаолиятни қуйидаги йўналишларда такомиллаштириш мумкин (1-расм). 1-расм. Қорақалпоғистон Республикасида балиқчилик хўжаликларида иш юритиш тизмини такомиллаштириш йўллари ва натижалари5
− ҳовуз дафтарини юритиш тартибини ишлаб чиқиш ва уни кенг тарғиб этиш;
− ҳовуз дафтарини юритган хўжаликларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш;
− ҳовуз дафтарини юритган рақамлаштириш, махсус платформалар яратиш ва бошқалар.
Бизнинг фикримизча, ушбу фаолиятни жорий этиш натижасида 5 Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган.
Ҳовуз фонди ва дафтарини
юритишни такомиллаштириш
йўллари
Йўналишлар ва
натижалар
Ховуз дафтарини юритиш
тартибини ишлаб чиқиш ва
уни кенг тарғиб этиш
Ҳовуз дафтарини юритган
хўжаликларни рағбатлантириш
тизимини жорий этиш
Ҳовуз дафтарини юритган
рақамлаштириш, махсус
платформалар яратиш
Ҳовуз фонди ва дафтарини
юритишни орқали эришиладиган
натижалар
Балиқчилик тармоғининг
шаффаф статистикаси
шаклланади
Ресурслар сарфи ва минтақада
уларга талабнинг истиқбол
прогнозларини юритиш
соддалашади
Ер ва сув ресурсларини тақсимлаш, сув
лимитини юритишда аниқ маълумотлар
базаси шаклланади балиқчилик тармоғининг шаффаф статистикаси шаклланади, ресурслар сарфи ва минтақада уларга талабнинг истиқбол прогнозларини юритиш соддалашади, ер ва сув ресурсларини тақсимлаш, сув лимитини юритишда аниқ маълумотлар базаси шаклланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги «Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ 2939 -сонли Қарори, «Халқ сўзи», 2017 й., 87 (6781).
2. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2000. I жилд. 160-бет.
3. Ваҳобов А., Маликов Т. Молия: дарслик. – Т.: Ношир, 2011. – 712 б.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси маълумотлари.
Matn PDFdan avtomatik ajratib olingan va xatoliklar bo'lishi mumkin.