ResearcherUz LogoResearcherUz
Jurnalni ko'rish

ГРАММАТИК ҚОИДАЛАРНИ ПУХТА ЎЗЛАШТИРИШ – чиройли ва равон нутқ асосидир

Annotatsiya

Мақолада рус тилини ўрганишнинг афзалликлари, талабалар тил ўрганишда дуч келадиган муаммолар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилган. Айниқса, рус тилидаги род категорияси, унинг бошқа сўз туркумлари билан мослашуви хусусида сўз юритилган.


To'liq PDF hujjat

O'xshash maqolalar

Maqola matni

ГРАММАТИК ҚОИДАЛАРНИ ПУХТА ЎЗЛАШТИРИШ –

чиройли ва равон нутқ асосидир

Феруза ҚОСИМОВА,

Қарши ирригация ва агротехнологиялар

институти ўқитувчиси

Аннотация

Мақолада рус тилини ўрганишнинг афзалликлари, талабалар тил ўрганишда дуч келадиган муаммолар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилган. Айниқса, рус тилидаги род категорияси, унинг бошқа сўз туркумлари билан мослашуви хусусида сўз юритилган.

Калит сўзлар

Род, юмшатиш белгиси, айириш белгиси, от, сифат, феъл, мослашув.

Аннотация

В статье комментируются преимущества изучения русского языка и проблемы, с которыми сталкиваются студенты при изучении языка. В частности, обсуждается категория рода в русском языке и ее согласование с другими частями речи.

Ключевые слова

Род, мягкий знак, твёрдый знак, имя существительное, глагол, прилагательное, согласование.

Аnnotation

The article comments on the advantages of learning Russian and the problems students face in learning the language. In particular, the category of rod in the Russian language and its compatibility with other word groups are discussed.

Keywords

Rod, softening sign, minus sign, noun, adjective, verb, adaptation.

Юртимизда рус тилини ўрганишга бўлган қизиқиш кундан кун ошиб бормоқда. Хориж тилини болага илк мактабгача ёшдан бошлаб ўргатиш, албатта, яхши самара беради. Бу жараён мактаб, лицей, техникум ва олий таълим муассасаларида узлуксиз давом эттирилади. Айниқса, олий таълим муассасаларида рус тили фанининг ўқитилиши талабалардаги мазкур фан бўйича мавжуд билимларни мустаҳкамлаш, тўлдириш, уларнинг рус тилида равон сўзлашиш, ўз фикрини эркин баён этишга ўргатиш каби мақсадларга қаратилади. Қолаверса, тил ўрганиш, ёшлар учун ўз мутахассислиги юзасидан турли адабиётларни тушуниш, ўзлаштиришга ҳам ёрдам беради. Фан юзасидан ўтиладиган машғулотлар давомида талабаларнинг турли илмий ва касбий мавзуларда ўз фикрларини ёзма ва оғзаки баён этишга ўрганишлари ҳамиша эътиборда. Шу билан бирга ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда рус тилидан мустақил таълим мавзуларини ўзлаштиришда тақдимотлар тайёрлашни ўрганадилар.

Шу ўринда рус тили фанини ўқитишда талабалар дуч келадиган қийинчиликларни аниқлаш ва айнан шу йўналишда ҳаракат қилиш яхши самара беради. Рус тилида мавжуд род категорияси ўзбек тилида йўқ. Бу эса тилни ўрганувчи талабаларимизда гап тузиш ва сўзлашувда зийраклик, зеҳнни талаб қилади.

Рус тилида бирлик сондаги отларни қўшимчасига қараб уч родга, яъни мужской, женский ва средний родларга бўлади. Мужской родга ундош ҳарфлар билан тугайдиган барча сўзлар ҳамда –а, -я унлилари билан тугайдиган эркак жинсига оид папа, дядя, дедушка каби сўзлар, женский родга –а, -я билан тугайдиган ва средний родга – о, - е, (-ё), -мя қўшимчалари билан тугайдиган сўзлар киради.[4]

Талабаларда кўп ҳолларда ана шу родларни чалшкаштириб юбориш ҳолатлари кузатилади. Чунки от билан бирикиб келаётган сифат, сифатдош, олмош, тартиб сон, ўтган замон феълига оид сўзлар шу отнинг роди билан мослашиши керак. Ана шу мослашув тўғри қўлланилмаганда, қўпол хатоликларга йўл қўйилади. Бошқача айтганда, рус тилидаги род категориясининг тўғри қўлланилиши нутқнинг равон ва чиройли бўлишини таъминлайди.

Иш фаолиятим давомида учун юмшатиш белгиси билан тугайдиган сўзларни родга ажратишда талабаларнинг қийналишларини кўп кузатаман. Чунки бундай сўзлар мужской ва женский родда ҳам учрайди. Уларнинг қайси бири қайси родга тегишли эканлиги ҳақидаги қоидаларни эслаб қолиш керак, албатта.

Масалан, -арь, -тель қўшимчали сўзлар, жумладан, “артель”, “водитель”, “учитель”, “букварь”, “словарь”, “календарь” каби сўзлар мужской родга, -есть, -ость, -ность, -знь қўшимчали сўзлар, жумладан, “жизнь”, “болезнь”, “свежесть”, “молодость”, “мудрость” каби сўзлар женский родга тегишли бўлади.[1]

Бироқ, охири юмшатиш белгиси билан тугайдиган сўзлар рус тилида жуда кўп. Юқоридаги қоидалар эса уларга барчасига ҳам тўғри келавермайди. Яъни истисно ҳолатлари ҳам учрайди. Шу боис, дастлабки машғулотлар давомида талабаларга энг кўп қўлланиладиган сўзлар берилади, кейинчалик бу сўзлар аста секин кўпайтириб борилади. Масалан, «словарь» сўзи мужской родга тегишли бўлса, «осень», «мебель», «дверь», «кровать», «соль», «морковь», «фасоль», «Сибирь», “тетрадь”, “ночь”, “площадь” каби сўзлар женский род сўзларидир. Ана шундай дастлабки сўзлар орасида талабалар мутахассислигига оид сўзларнинг бўлиши жуда муҳим. Жумладан, женский родга оид: “жидкость”, “плотность” («гость» сўзидан ташқари).[1]

Таълимда кўргазмалиликнинг аҳамияти катта. Айниқса, юқоридаги каби ҳолатларда талабага мавзунинг барча жиҳатларини тўлиқ етказишда. Негаки, талаба эшитганидан кўра кўрганини, кўрганидан кўра, ўзи бош қотириб, назарий билимини амалда қўллаганини кўпроқ ёдида сақлайди. Шу боис, мавзуни тўлиқ тушунтиришда, талабаларнинг пухта ўзлаштиришлари учун дарс ўтишнинг турли ноанъанавий, интерактив усуллари яхши фойда беради. Фикрни жамловчи ўйинлар, тарқатма материаллар, такдимот, таққослаш жадваллари талабалар ўзлаштиришларини баҳолашда муҳим аҳамият касб этади.

Сўзим охирида рус тилини мукаммал ўрганувчи ёшлар учун келгусида асқотадиган қуйидаги тавсияларни келтириб ўтмоқчиман:

1. Агар юмшатиш белгиси билан тугайдиган сўзларни учратсангиз, ёнидаги сўзга эътибор қаратинг, айниқса, сифат ёки феълнинг ўтган замон шаклига. Масалан, “Спортсмен получил золотую медаль". Бу гапда "медаль" сўзи винительний келишигида келган, "золотую" – сўзи винительний келишигида ва женский родда турибди. Демак, "медаль" – женский родда. Ёки скорая помощь, тёмная ночь, солдатская шинель ва ҳоказо.

2. Ёдда тутинг!

Ой номлари ҳамиша мужской родда. Шунингдек, -арь (“словарь”, “календарь”); -тель (“учитель”, “выключатель”) суффикслари бўлган сўзлар мужской роддаги сўзлардир.

3. Ёдда тутинг!

-чь, -шь, -щь билан тугайдиган сўзлар (“ночь”, “мышь”, “вещь” ва бошқалар) ҳар доим женский родда келади;

-ость (бундай сўзлар сифатдан ҳосил бўлган; “сухой” - “сухость”, “мягкий” – “мягкость”); -бь, -вь, -дь, -зь, -сь, -ть (“любовь”, “тетрадь” ва бошқа.).

Истисно: голубь, лебедь, дождь, гвоздь – бу сўзлар мужской родга тегишли.

4. Эсингизда бўлсин!

-ль, -нь, -рь билан тугайдиган сўзлар ҳар иккала родда учрайди.

Грамматик қоидаларни ўрганиш тилни мукаммал ўзлаштириш, ёзма ва оғзаки нутқни ривожлантириш, чиройли ва равон сўзлашиш асосидир. Бунда рус тили грамматикасининг энг муҳим бўғинларини билиш, ўрганиш, уни амалда қўллаш муҳим аҳамият касб этади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.В.В.Решетов.Л.В.Решетова. “Грамматика русского языка”

2.Российская энциклопедия. Азбука.– М.,2007.

3. http://slovari. yandex.ru

4. www.gramota.ru.

Matn PDFdan avtomatik ajratib olingan va xatoliklar bo'lishi mumkin.