ResearcherUz LogoResearcherUz
Jurnalni ko'rish

СУД ҲУКМИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ, АСОСЛИЛИГИ ВА АДОЛАТЛИЛИГИ

Annotatsiya

Ушбу мақолада жиноят-процессуал ҳужжат ҳисобланган суд ҳукмининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги баён қилинган. Бундан ташқари, ҳукм тушунчасига оид миллий ва хорижий ҳуқуқшунос олимларнинг фикр ва мулоҳазалари баён қилинган.


To'liq PDF hujjat

O'xshash maqolalar

Maqola matni

СУД ҲУКМИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ, АСОСЛИЛИГИ ВА АДОЛАТЛИЛИГИ

Каримов Дониёр Акбарали ўғли

Тошкент давлат юридик университети

“Жиноят қонунчилигини қўллаш назарияси ва амалиёти” соҳа мутахасислиги

магистратура талабаси

АННОТАЦИЯ

Ушбу мақолада жиноят-процессуал ҳужжат ҳисобланган суд ҳукмининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги баён қилинган. Бундан ташқари, ҳукм тушунчасига оид миллий ва хорижий ҳуқуқшунос олимларнинг фикр ва мулоҳазалари баён қилинган.

Калит сўзлар: Ҳукм, одил судлов, суд, ҳукми вазифаси, ҳукмларнинг умуммажбурийлик хусусияти, жиноят-процессуал ҳужжат, жиноят, содир этиш, ислоҳотлар.

Кириш

Ҳар бир ривожланган ҳуқуқий-демократик давлатда ҳақиқат ва адолат ҳар соҳанинг асосий мезони ва қонунийликни таъминловчи йўлчи юлдузи бўлмоғи лозим. Ҳозирги кунда муҳтсар қилиб айтганда Республикамиздаги барча қонунлар Конституцияга, Конституциямиз эса халқ манфаати, жамият манфаатларига тўла мос келади. Хусусан, 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси юқоридаги фикримизнинг ёрқин наъмунасидир. Унга кўра, яхни янги таҳрирдаги Конституциянинг 7-моддаси учинчи бандида: “Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият органлари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади”, деб белгиланган.

Кўришимиз мумкинки, олиб борилаётган ислоҳатларнинг қанчалар муҳимлигини ушбу ислоҳатларнинг долзарб бўғинлари бўлган қонун устуворлигини таъминлаш, судҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш борасида стратегик ҳамда мамлакатдаги демократик ҳолатни янада яхшилашга бўлган қадамлар ташланмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, Конституциямизнинг аввалги таҳриридан фарқли ўлароқ, унинг янги таҳрирининг асосий ғояси шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, инсон шаъни ва қадр-қимматини таъминлаш, илгари мавжуд бўлган “давлат — жамият — шахс” парадигмасини янги: “инсон — жамият — давлат” тамойилига ўзгартиришдан иборат.

Давлатимиз раҳбари таърифига кўра, инсон қадри — мамлакатнинг ҳар бир фуқароси учун тинч ва хавфсиз ҳаёт, фундаментал ҳуқуқ ва эркинликлар, малакали тиббий хизмат, сифатли таълим, кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя ҳамда соғлом экологик муҳит таъминланишини, муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилманинг босқичма-босқич яратилишини англатади.

Бугунги кунда инсон қадр-қиммати, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ғояси давлатимизнинг бутун ички ва ташқи сиёсатининг тамал тошига, Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучига ҳамда ушбу эзгу саъй-ҳаракатларни ўзаро боғлаб турувчи муҳим омилга айланди.

Шубҳасиз юқоридагиларни жамиятга тадбиқ этишда мустақил суд ҳокимиятининг ўрни беқиёсдир. Чунки жамиятнинг мустақил суд ҳокимиятиги бўлган ишончи унинг давлатнинг адолатиги бўлган ишончига боғлиқдир.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 16 ноябрда имзолаган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишида алоҳида таъкидлаганидек, “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди”.

Ҳозирги даврда суд ислоҳотларини жадаллаштириш, ҳокимиятнинг учинчи мустақил тармоғи сифатида бутун одил судлов тизимини демократлаштириш-ҳуқуқий давлатни мустаҳкамлашнинг яна бир муҳим йўналишидир. Ижтимоий турмушимизнинг демократик институти тариқасида суднинг аҳамияти муҳим ҳисобланади. Шунинг учун, суднинг мавқеини янада ошириш масаласи долзарблик кашф этган бугунги кунда одил судловнинг энг муҳим ҳужжати бўлган суд ҳукми, шу жумладан суд ҳукмининг ижро этилишида таяниладиган қарор қисми қонунийлик, асослилик ва адолатлилик талабларига тўла жавоб бермоғи лозим1.

Бутун суд тизими фаолиятининг тарбиявий ва ижтимоий-сиёсий аҳамияти суд муҳокамасининг якуний натижаси ҳисобланган ҳукмга узвий боғлиқдир. Хусусан, ҳукмнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этишдаги аҳамияти шундаки, Судлар тўғрисидаги қонуннинг келтирилган Айбсизлик презумпциясида, яъни ушбу қонуннинг 16-моддасига кўра, айбланувчи, унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда исботланмагунга ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунга қадар, айбсиз ҳисобланади.

Шу ўринда янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 28-моддасига мувофиқ, Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади. Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак2.

Демак, ҳар бир судья Ўзбекистон Республикаси номидан суднинг қонуний ҳукм ва қарорларини қабул қилишда конституция қонунларни ўзининг дастуруламали сифатида белгилаб олиши ва уларга амал қилиши лозим.

Ҳукмни, яъни ушбу ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қиладиган судьянинг зиммасида улкан масъулият ва касб маҳорати, юридик ва умумий маданиятининг даражаси ётади ва ушбу судья уни қабул қилишда уларни яққол намоён қилади. Ҳукмни қабул қилиш судьялик фаолиятининг одатий кунлик иши сифатида эмас, балки уни санъат, ижодкорлик, даражасида қабул қилиш керак. Ҳукмни ёза олиш санъатини эгаллаш учун судья тинмай изланиши, илмий салоҳиятини узлуксиз ошира бориши лозим. Ҳукмни ёзишда маълумотларни равон, изчил, қисқа матнда тушунарли баён этиши учун судьяда аввало билим, ақл-фаросат, сергаклик, зийраклик, ўқув ва кўникмалар талаб этилади.

Нотўғри қабул қилинган суд ҳужжати бир ёки бир неча инсоннинг ҳаётини ўзгартириб юбориши мумкинлини, ушбу инсоннинг кейинги ҳаёт йўлида ўчмас доғ 1 Ўзбекистон Республикасининг Судлар тўғрисидаги қонуни. 2021 йил 28 июль, ЎРҚ-703-сон. https://lex.uz/docs/5534923 2 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. https://lex.uz/docs/6445145 қолдириши мумкинлигини ҳар бир судья ҳис қила олиши лозим. Шунда чиқарилаётган ҳар бир суд ҳужжати қонунийлик билан бирга адолатлилик ила қабул қилинади десак муболаға бўлмайди.

Судья қабул қилаётган суд ҳужжати айнан бир қолипларга тушиб қолмаслиги, жамиятда ҳар бир шахс алоҳида бир индувид ҳисобланганлиги каби, ҳар бир суд ҳужжати ҳам алоҳида эътибор билан ёзилишини ҳис эта билмоғи, суд муҳокамасида иштирок этаётган судланувчи ва бошқа шахслардаги индивидуал белгиларнинг хилма-хиллиги ҳар бир жиноят ишида ўзига хос хусусият бахш этишини англаши лозим. Шунинг учун муайян жиноят ишлари бўйича ҳукмлар чиқаришда маълум қолиплар доирасида эмас, балки ишнинг ҳақиқий ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда иш юритиш муҳимдир. Ҳар бир якуний суд ҳужжатининг заминида инсон тақдири, унинг ҳақ-ҳуқуқларига доир масала ётади. Шундай экан, давлатимизнинг энг катта бойлиги бўлган халқимиз тинч, хотиржам ва осуда ҳаёт кечириши ва ҳар қандай жиноий тажовузлардан муҳофазаланиши учун қонуннинг барча талабларига жавоб берадиган ҳукмлар чиқаришга астойдил интилиш даркор.

Демак, суднинг энг муҳим ҳужжатларидан бири –ҳукм, инсон тақдири билан боғлиқ бўлганлиги ва унга қонун томонидан юксак талаблар қўйилганлиги ушбу масалани чуқур ўрганишни тақозо этади. Жиноят процессида давлатнинг ваколатли органлари томонидан чиқариладиган ҳукм ёки бошқа қарорлар ҳуқуқий табиатига кўра ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари сифатида намоён бўлади3.

Ҳуқуқни қўллаш фаолиятининг расмий шакли ҳамда натижаси ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари, шу жумладан суд ҳукмида ифодаланади. Ҳукм орқали ваколатли органларнинг маълум юридик иш юзасидан қабул қилган қарори мустаҳкамланади ва у қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:

1) ҳукм ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳаси, жиноий процессуал муносабатлар бўйича давлатнинг ваколатли органлари томонидан ҳуқуқни қўллаш ваколатини амалга оширишда қабул қилинадиган ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади;

2) ҳукм давлат-ҳокимият амрини мужассам этиб, кимларга йўналтирилган бўлса, ўша шахсларнинг барчаси томонидан риоя этилиши ва бажарилишининг мажбурийлиги давлат кучи орқали таъминланади; 3 Ворожцов С.А. Приговор в уголовном процессе: Практическое пособие. –М.: Юрайт-Издат, 2003. –Б.146; Ботин А.Г. Как правильно составить судебные документы: приговоры, кассационные определения. –М.: Инфра-М, 2003. –Б.233.

3) ҳукм қонунда белгиланган, аниқ шаклга эга;

4) ҳукм ижтимоий муносабатларнинг алоҳида турларини тартибга солишга қаратилиб, ундаги қарорлар муайян шахсларнинг субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлари, турмуш тарзи, шароитларидан келиб чиққан ҳолда қатъий индивидуаллаштирилади.

Бундан ташқари қабул қилинган ҳамда қонуний кучга кирган ҳукм қуйидаги кўринишларда бўлади:

ҳамма учун мажбурий –суд томонидан қабул қилинган қарорларкучга киргандан кейин ҳамма давлат органлари учун мажурий аҳамиятга эга бўлади;

ўзига хос ягона бўлади –бир иш бўйича қонуний кучга кирган ҳукм юзасидан ўша айблов ва масала юзасидан жиноят иши қўзғатилиши мумкин бўлмайди4.

Турли ҳуқуқшунос олимлар ҳукм тушунчасини изоҳлашда турли хил ёндашувларга таянишган.

Уларни бирма бир таҳлил қилсак.К.Ф.Гуценконинг фикрича, ҳукм -ўзида давлат ҳокимиятининг амрини акс эттирувчи, муайян шаклга эга бўлган ва ижтимоий муносабатларни индивидуал тартибга солишга қаратилган, алоҳида юридик иш бўйича қабул қилинадиган расмий қарордир5.

Ушбу фикр ҳукмнинг энг муҳим жиҳатларини яъни жиноят ишига оид масалаларни ҳал этишини назарда тутмаган ва ҳукмнинг индивидуал хусусиятларини акс эттирмаган, балки уларни умум назарий жиҳатдан баён қилган холос. Ушбу тушунчани қарорга, ажримга ёки бошқа процессуал ҳужжатларга нисбатан ҳам бемалол қўлласа бўлади.

Н.П.Матузов ва А.В.Мальколарнинг фикрича, ҳукм – суд муҳокамаси жараёнида чиқариладиган ва судланувчининг айбдор ёки айбсизлигини, айбдор бўлганда унга нисбатан жазо чорасини қўллаш ёки қўлламаслик масаласини ҳал қилишга қаратилган суд қарори ҳисобланади6.

Ушбу тушунча олдингисига нисбатан аниқроқ бўлсада ҳукмнинг ҳамма жиҳатларини тўлиқ қамраб олмаган. Чунки ҳукмда нафақат шахснинг айбдор ёки айбсиз эканлиги балки етказилган зарар, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш каби масалалар ҳам 4 Уголовный процесс. Учебник для студентов юридических вузов и факультетов. Под ред. К.Ф.Гуценко Изд. 3-е, перераб. И доп. –М.: Издательство Зерцало, 1999. 376 с. (608 с.) 5 Матузов Н.П., Малько А.В. Теория государства и права.–Саратов: 1995. –Б.348-349. 6 Уголовный процесс. Учебник для студентов юридических вузов и факультетов. Под ред. К.Ф.Гуценко Изд. 3-е, перераб. И доп. –М.: Издательство Зерцало, 1999. 375 с. (608 с.). мавжуд бўлади. Ҳукмни бошқа ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларидан ажратиб турадиган ўзига хос хусусиятларидан бири унинг фақат одил судловни амалга оширувчи судлар томонидан, қонунчиликда белгиланган процессуал тартибда қабул қилиниши ва жиноят иши бўйича асосий масалаларнинг ечимини ўзида акс эттиришидир7.

Ушбу таъриф ҳам умумназарий ҳукмга таъриф ҳисобланиб, унинг барча жиҳатларини қамраб ололмаган. А.Ю.Таджибаеванинг фикрича, суд ҳукми –биринчи инстанция суди томонидан асосий суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган ягона ҳужжат бўлиб, судланувчининг айбдор ёки айбсиз эканлиги ва унга нисбатан жазо қўллаш ёки қўлламаслик, шунингдек, судланувчини жиноий жавобгарликдан озод қилиш масаласини хал қилади8.

Ушбу тушунчадан келиб чиқадиган бўлсак ҳукм фақатгина биринчи инстанцияда қабул қилинади. Аммо Жиноят-процессуал кодексининг 49731-моддасига кўра апелляция инстанцияси суди ҳукм ва ажрим чиқариши мумкин ҳисобланади. Ушбу тушунча ҳам ҳукм тушунчасининг ҳамма жиҳатларини қамраб олмаган ҳисобланади. Профессор З.Ф.Иноғомжонова эса, ҳукм Республика номидан чиқариладиган ягона ҳужжатдир. Демак, ҳукмнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги заминида давлатнинг обрўйи, халқпарварлиги ҳамда адолатпешалиги мавжуд. Шундан келиб чиқиб, ҳукмни сиёсий аҳамиятга эга бўлган ҳужжат деб аташ ҳам мумкин”9. Ушбу тушунчага тўлиқ қўшилиш мумкин. Аммо бу тушунча ҳам ҳукмнинг тўлиқ аҳамиятини акс эттирмаган. Айрим олимларнинг фикрича, ҳукм одил судлов ҳужжатларидан энг муҳими ҳукм ҳисобланади. И.П.Попованинг фикрича, ҳукм -одил судолов ҳужжати бўлиб, давлат номидан судьялар ўртасида маслаҳатлашган ҳолатда суд муҳокамаси жараёнида аниқланган далилларга берилган баҳони акс эттирувчи суд қароридир10. Ушбу тушунчада ҳукмни фақатгина судьялар маслаҳатлашиб чиққариши акс этган бўлган, ушбу қоидада якка судья томонидан иш кўрилиш ҳолати назарда тутилмаган. Н.П.Матузов, А.В.Мальколарнинг фикрича, ҳукм -бу давлат ҳокимиятининг амрини ўзида акс эттирувчи, муайян шаклда бўлган ва ижтимоий муносабатларни индивидуал тартибга солишга қаратилган, алоҳида юридик иш бўйича қабул қилинадиган расмий қарор 7 Иноғомжонова З.Ф, Суд ҳукмигақўйилган талаблар. // Қонун номи билан. -1994. -No4. –Б.34. 8 Таджибаева А.Ю. Жиноят процессида суд ҳужжатларининг қонунийлиги ва асослилигини таъминлаш. Юридик фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –Тошкент, 2010 йил. 9 бет. (200 бет 9 Иноғомжонова З.Ф. Суд ҳукмига қўйилган талаблар // Қонун номи билан. –1994. –No 4. –Б.34 10 Попова И.П. Свойство обвинительного приговора в Российском уголовном судопроизводстве. Сибирские уголовнопровессульные и криминалистические чтения. 2015. No1. 51 с. ҳисобланади“11. Ҳуқуқни қўлловчи бошқа ҳужжатлардан ҳукмнинг фарқи шундаки, ҳукм жиноят-процессуал қонунида белгиланган тартибда одил судловниамалга оширувчи судлар томонидан қабул қилиниб, жиноят иши бўйича асосий юридик саволларнинг жавобини ўзида акс эттиради.

Юқоридаги тушунчалардаги назарий фикрларни умумлаштирган ҳолатда фикримизча, ҳукм–Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарадиган, судьяларнинг онгли фикрлаш фаолияти яъни қонун ва ички ишонч, адолат мезонларига таянадиган, шакл жиҳатдан содир этилган ҳодиса ёки жиноят ҳодиса бўйича берилган жиноий-ҳуқуқий баҳо ҳамда жиноят туфайли келиб чиққан ҳуқуқий оқибатларни бевосита ва холисона акс эттириш, жиноят содир этилган тақдирда шахсга нисбатан жазо ёки бошқа жазо чораларини қўллаш, етказилган зарарни қоплаш, судланувчининг айбсиз бўлганда жиноят содир этмаганлиги ва унинг оқланишини акс эттирувчи процессуал ҳужжат ҳисобланади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси // 01.05.2023 –https://lex.uz/docs/- 6445145

2. Попова И.П. Свойство обвинительного приговора в Российском уголовном судопроизводстве. Сибирские уголовно-провессульные и криминалистические чтения. 2015. No1. 51 с.

3. . Таджибаева А.Ю. Жиноят процессида суд ҳужжатларининг қонунийлиги ва асослилигини таъминлаш. Юридик фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –Тошкент, 2010 йил. 9 бет. (200 бет

4. М.Усмоналиев. Жиноят ҳуқуқи дарслик. Умумий қисм. Олий ўқув юртлари учун дарслик. —T.: “Yangi asr avlodi”, 2010, – 664 b.

5. Уголовный процесс. Учебник для студентов юридических вузов и факультетов. Под ред. К.Ф.Гуценко Изд. 3-е, перераб. И доп. –М.: Издательство Зерцало, 1999. 375 с. (608 с.).

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тарақққиёт стратегияси

7. Иноғомжонова З.Ф, Суд ҳукмигақўйилган талаблар. // Қонун номи билан. -1994. -No4. –Б.34. 11 Матузов Н. П., Малько А. В., Теория государства и права.Саратов,1995йил, 348-349бетлар.

8. Ўзбекистон Республикасининг Судлар тўғрисидаги қонуни. 2021 йил 28 июль, ЎРҚ-703-сон. https://lex.uz/docs/5534923

9. Матузов Н. П., Малько А. В., Теория государства и права. Саратов, 1995 йил, 348- 349 бетлар.

10. Иноғомжонова З.Ф. Суд ҳукмига қўйилган талаблар // Қонун номи билан. –1994. –No 4. –Б.34

11. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига шарҳлар. Муаллифлар жамоаси / Маъсул муҳаррир проф. Ғ.А.Абдумажидов. –Тошкент: ТДЮИ, 2009. –Б.507, 517

12. Иноғомжонова З.Ф. Жиноят процессида ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишда суд назорати: Монография / Масъул муҳаррир: профессор М.Ҳ.Рустамбоев. -Тошкент: ТДЮИ, 2006. –Б. 21.

13. Перлов И.Д. Приговор в уголовном процессе. -М.: Госюриздат, 1960. –Б.50.

Интернет саҳифалари

1. www.library-tsul.uz

2. www.lex.uz

3. https://www.elibrary.ru/

4. https://public.sud.uz/

5. www.sud.uz

Matn PDFdan avtomatik ajratib olingan va xatoliklar bo'lishi mumkin.