ResearcherUz LogoResearcherUz
Jurnalni ko'rish

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИНГ ФИСКАЛ САМАРОДОРЛИГИ

Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетини шакллантиришда ҚҚСнинг роли ҳамда ҚҚС назарий ёндашувлар ёритилган. ҚҚС тушумлари, хамда унга таъсир этучи омиллар таҳлил қилиниб, унинг давлат бюджети даромадларининг йиғилувчанлигини ошириш мақсадида хулоса ва таклифлар келтирилган.


To'liq PDF hujjat

O'xshash maqolalar

Maqola matni

ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИНГ ФИСКАЛ САМАРОДОРЛИГИ

Абдулхаева Шахноза Мухаммадиевна

ТДИУ таянч докторанти

ДТПИ ўқитувчиси

sh.abdulkhaeva@tsue.uz

Аннотация: Мақолада Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетини шакллантиришда ҚҚСнинг роли ҳамда ҚҚС назарий ёндашувлар ёритилган. ҚҚС тушумлари, хамда унга таъсир этучи омиллар таҳлил қилиниб, унинг давлат бюджети даромадларининг йиғилувчанлигини ошириш мақсадида хулоса ва таклифлар келтирилган.

Калит сўзлар: давлат бюджети, солиқлар, солиқ тизими, эгри солиқлар, ҚҚС, акциз солиғи, солиқ назорати

Аннотация: В статье рассматривается роль косвенных налогов в формировании государственного бюджета Республики Узбекистан и теоретические подходы НДС. Анализируются доходы от НДС, а также факторы, влияющие на них, и делаются выводы и предложения с целью повышения собираемости доходов государственного бюджета.

Ключевые слова:. государственный бюджет, налоги, налоговая система, косвенные налоги, НДС, акциз, налоговый контроль

Аnnotation: The article describes the role VAT in the formation of the state budget of the Republic of Uzbekistan and theoretical approaches to indirect taxes. Income from VAT, as well as the factors influencing it, are analyzed, and conclusions and suggestions are made in order to increase the collectibility of the income of the state budget.

Key words: state budget, taxes, tax system, indirect taxes, VAT, excise tax, tax control

Кириш (Introduction)

Жаҳон амалиётида иқтисодиётни ривожлантириш учун солиқ тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. ҚҚС бугунги кунда аксарият давлатлар сингари Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетини шакллантираётган асосий солиқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарали солиқ сиёсати, унинг иқтисодиёт тараққиёти равнақи учун муҳим механизм эканлиги, шунингдек, солиқ сиёсатидаги шиддатли ислоҳотларнинг боришига, бу соҳага оид солиқ амалиётидаги тизимли ўзгаришларни реал баҳолашни белгилаб беради. Шу нуқтаи-назардан давлат бюджети даромадлари барқарорлигини таъминлашда эгри солиқлар улушини ошириш масалаларини ўрганиш муҳим ҳисобланади.

Давлат бюджети даромадлар қисмини таъминлашда ҚҚС салмоғи анча юқори бўлмоқда. Бу эса бюджет даромадларини мустаҳкамлайди, бюджетдан бўладиган ижтимоий зарурий харажатларни узлуксиз ўз вақтида мустаҳкам молиялаштириш имконини беради. ҚҚС давлат бюджетини шакллантирувчи энг асосий солиқ туридир. Шунинг учун ҚҚС ундиришни такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, янги технологик ечимларни излаш, солиқнинг янги шаклларини ривожлантириш, яширин маълумотларни аниқлаш, солиқ ва йиғимларни тўлаш бўйича мажбуриятларни бажариш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш солиқ назорати самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, солиқ маълумотлари алмашинуви жараёнларини стандартлаштириш, солиқ ундиришдаги таркибий ўзгаришлар илмий-тадқиқотлар кўламини янада кенгайтириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили (Literature review)

ҚҚС солиқлар тўғрисида турли хил ёндашувлар мавжуд. Қуйида ҚҚС иқтисодиётдаги ва давлат бюджетини шакллантиришдаги ўрнига доир назарий қарашларни кўриб чиқамиз.

Пасков фикрига кўра, ҚҚС жорий қилиниши савдо солиғининг самарасизлиги учун уни алмаштиришнинг мажбур бўлган. Савдо солиғи тизимида товар ишлаб чиқарилишидан олдин, аввало, ишлаб чиқарилган материаллар (хом ашё, материаллар ва бошқалар) солиқ ундирилади, сўнгра товар кириш солиғи юки билан озод қилингандан сўнг, товарлардан яна солиқ ундирилади. Бу эса адолатсиз икки томонлама солиқ солишга олиб келади.

Немис иқтисодчиси фикрига кўра Алберт Схеффле "давлат шахснинг ўртача солиқ қобилиятига эга бўлганлари; жисмоний шахсдан ўтиб кетиш учун - тўловчининг ҳақиқий солиқ қобилиятини фақат солиқ солинадиган субъектларнинг ўзлари билиши мумкин, давлат барча фуқаролардан даромадларини жамғариш ва истеъмол қилиш актларида ўзлари кўрсатган даражада солиқ солади ва бу солиқлар билвосита ҳисобланади”.

Г.Д. Черник эгри солиқларнинг яширин хусусиятини ижобий жиҳат сифатида таърифлаб, “харажатларга солинадиган солиқлар доимий ва сезилмасдан ундурилганлиги сабабли энг кам малол келтиради” деб таъкидлайди1.

Мамлакатимизнинг етакчи иқтисодчи олими Т.С.Маликов қўшилган қиймат солиғининг моҳиятини ёритишда қуйидагиларни таъкидлайди «қўшилган қиймат солиғининг моҳиятини тўлиқ идрок этиш учун таркибига хом-ашё, материаллар, ёқилги, энергия, асосий ва қўшимча иш ҳақи (ижтимоий эҳтиёжларга ажратмалар билан биргаликда), асосий фондларнинг амортизацияси ва бошқа ҳаражатларнинг қиймати кирувчи ишлаб чиқариш ҳаражатларининг элементларига мурожаат қилмоқ зарур»2

Олим томонидан қўшилган қийматнинг моҳияти ва элементларни батафсил баён қилинган. Ш.Тошматов қўшилган қийматни қуйидагича эътироф этади: “Қўшилган қиймат деганда, ашёвий ресурслар харид баҳосига хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қўшилган, товар ва хизматларнинг бозорда сотилиш нархига кирган устама қиймат тушунилади ва товар харажатлари, нафлилигини бозор тан олган ҳамда уларнинг пул эквиваленти берилганлигини билдиради. Товар ва хизматларга қўшилган қийматнинг миқдорини аниқлаш, бу товар сотилгандан кейингина амалга оширилиши мумкин. Бундан шу нарса келиб чиқадики, қўшилган қиймат бу ишлаб чиқаришнинг пировард натижасидир3.

Шуни эътиборга олиш жоизки, қўшилган қиймат солиғи билвосита солиқларнинг функционал элементларидан биридир. Унинг тўловчилари истеъмолчилар бўлиб ҳисобланади. Қўшилган қиймат солиғини ана шундай табиатидан келиб чиққан ҳолда, унинг моҳиятини ифодаловчи даражада таъриф бериш мақсадга мувофиқдир4.

Яҳёев.Қ. “билвосита солиқлар товар (иш, хизмат) қиймати устама равишда қўйилади” дея эътироф этишган. Билвосита солиқларга товарни сотиш нархида тўланадиган ёки тарифга киритилган товар ва хизматларга солинадиган солиқлар киради, яъни билвосита солиқларнинг пировард тўловчиси бўлиб, товар истеъмолчиси майдонга чиқади, унинг зиммасига солиқ нархда кўзда тутилган устамалар орқали юкланади.

Тадқиқот методологияси (Research Methodology) 1 Черник Д. Г. Налоги: учеб. – М.: Финансы и статистика, 2009, с. 153. 2 Маликов Т.С. Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари. — Тошкент: «Академия», 2002. - 14-б 3 Ш.Тошматов Қўшилган қиймат солиғи монографияси, Тошкент: “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси”; 2004 15 б. 4 Гадоев Э., Кузиева Н., Ашуров Н. “Солиқ сиёсати стратегияси” фани бўйича ўқув қўлланма. – Tошкент. - 2013. 102- бет

Ҳар қайси олинган илмий тадқиқот ишининг муҳим босқичларидан бири бу тадқиқот методлогияси саналади. Мазкур мақолада ҳам илмий тадқиқотнинг умумий ва алоҳида олинган тадқиқот методларидан фойдаланилди. Давлат бюджети шаклланишининг илмий-назарий таҳлил қилиниб, муаммога оид илмий тадқиқотчилар ва мутахассисларнинг илмий-назарий қарашлари ўрганилди. Расмий ва амалий материалларга асосланган ҳолда синтез ва таҳлил усулларга асосланиб илмий хулосалар олинди, эгри солиқларнинг тушумларига таъсир этадаган омиллар ўрганилиб, мантиқий ва таққослама, абстракт-мантиқий фикрлаш ҳамда статистик усулларни қўллаш орқали таҳилларга асосланган ҳолда илмий-амалий таклифлар шакллантирилди.

Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results)

ҚҚС бугунги кунда аксарият давлатлар сингари, Ўзбекистон Республикасида ҳам давлат бюджетини шакллантиришдаги энг истиқболли билвосита солиқ турларидан бири бўлиб, солиқ тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади. 2024 йилда билвосита солиқлар Давлат бюджети даромадларнинг асосий қисмини ташкил қилиб, умумий даромадлар прогнозининг 41,3 фоизини ташкил этади. Қўшилган қиймат солиғи бўйича тушумлар 74,0 трлн сўмни, акциз солиғи бўйича тушумлар 22,7 трлн сўмни, ёки божхона божлари бўйича тушумлар 14,8 трлн сўмни ташкил этади. 2024 йилда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари тақчиллиги 3,1 фоиз миқдорида прогноз қилинаётган бўлиб, 2025–2026 йилларда тақчиллик 1,8-2,2 фоизгача пасайиши прогноз қилинган5

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси ҳар бир солиқ даври якунлари бўйича, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги солиқ Кодекснинг 265-моддасига мувофиқ товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир операцияларнинг солиқ базасидан, тегишли солиқ даврига тааллуқли бўлган айланмаларни амалга ошириш санасидан келиб чиққан ҳолда, тегишли солиқ даврида солиқ базасини кўпайтирадиган ёки камайтирадиган барча ўзгартишлар ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир солиқ даврининг якунларига кўра ҳисоблаб чиқарилади.

Солиқнинг умумий суммаси ушбу Кодекснинг 254-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ базасининг солиқ ставкасига мос келадиган фоизли улуши сифатида ҳисоблаб чиқарилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича алоҳида аниқланса, ҚҚС солиқ суммаси мазкур солиқ базаларининг ҳар бири бўйича алоҳида 5 Бюджетнома 2024-2026 йил. Тошкент 2023 йил. ҳисоблаб чиқарилиб солиқнинг умумий суммаси базаларининг ҳар бири бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаларини қўшиш орқали ҳисоблаб чиқарилади.

Қуйидаги 1-жадвалда билвосита солиқ турлари бўйича 2018-2024 йиллар мобайнида солиқ тўловчилар сонини тахлил қилишимиз мумкин.

1-жадвал Республика бўйича 2018-2024 йилларда билвосита солиқ турлари бўйича

тўловчилар сони (нафар)6.

Кўрсаткичлар 2018 2019 2020 2021 2022 2023 2024

Республикада

жами билвосита

солиқ

туловчилар сони

119329 14813

14990 16903

18808

шу жумладан

ҚҚС тўловчилари

сони

38 74

84 47

115 572 143 70

1 14541

16444

18348

Акциз солиғи

тўлов-чилари

сони 298 3 670 3 757 4 429 4580 4590 4600

1-жадвал таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, республикада жами билвосита солиқ тўловчилар сони 2018 йилга нисбатан 2024 йилда солиқ тўловчилар сони қарийб 4,5 баравар ошган. Билвосита солиқ тўловчиларнинг аксарият қисми қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини ташкил этиб, 2018 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони кескин ошган. Бундай 6 Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва www.stat.uz сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди. ўзгаришга сабаб 2017 йил 18 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”7ги ПФ-5116 сонли фармони биноан солиқ маъмурчилиги тизимида энг илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш устувор вазифа этиб белгиланганлигидир.

Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларнинг 2020-2023 йиллардаги

кўрсаткичлари тўғрисида солиштирма

М А Ъ Л У М О Т8

№ Кўрсаткичлар

йиллар

2020 2021 2022 2023

(6 ойлик)

I Тўловчилар сони 113 566 143 034 175 604 187868

Жами товарларни

(хизматларни)

реализация қилиш

айланмалари

785 989,6 1047986,2 1 397 314,9 788 114,1

3 Ҳисобга олинадиган

ҚҚС 93 066,2 116 332,7 136 862,0 68 605,5

4 Ҳисобланган ҚҚС 116 483,5 133 889,1 148 765,7 72 110,6

5 Бюджетга тўланган 20 485,6 25 572,2 32 812,0 15 849,0

6 Ялпи ички маҳсулотга

нисбатан (%) 6,7 7,2 8,0 7,4 7 https://lex.uz/docs/3271159 8 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида

7 Ундирувчанлик, % 0,0 0,0 66,3 72,6

Гувоҳнома

нофаоллиги сабабли

ҳисобга олинмаган

ҚҚС

х х 1 715,0 627,0

9 Тўлаб берилган х х 484,9 125,4

10 Ортиқча тўлов

камайган х х 859,8 332,3

11 Солиқ қарзи ҳосил

бўлган х х 370,3 169,3

2-жадвал маълумотлари бўйича 2020 йилда ҚҚС тўловчилар сони 113566 та, 2023 йилга келиб 187868 та ташкил этиб, кескин ошганлиги кўрсатади. Жами товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмалари 2020 йилга нисбатан қариб 2 баравар ошиб, 2023 йил 6 ойликда 788114,1 млрд. сўмни ташкил этади. Бюджетга тўланган ҚҚС 2020 йилга нисбатан 2022 йилда 12326,4 млрд. сўмга кўпайиб, 2023 йил 6 ойликда ундирувчанлик 72,6 фоизни ташкил этади. Фикримизча бундай ўсишга қўшилган қиймат солиғи занжирининг яхлитлигини ва узулуксизлигини таъминлаш мақсадида айрим имтиёзларнинг, масалан, дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария хизматлари буюмлари ва хизматлари учун имтиёзларини бекор қилиниши сабаб бўлмоқда.

3-жадвал

Республика ва вилоятлар кесимида ҚҚС тўловчилар сони тўғрисида

маълумот9

№ Худуд

номи

йил

йил

йил

йил

йил

йил

йил

йил

Республик

а бўйича

14541

18154 9 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида

1 ҚҚР 314 563 855 5 468 6 418 7 472 8 696 9643

2 Андижон 635 819 1

116 5 836 7 770 9 232 10 985 12098

3 Бухоро 424 545 664 6 444 8 456 1024

3 11 362 12557

4 Жиззах 235 386 402 3 889 5 103 6 088 6 930 7669

5 Қашқадарё 462 579 685 7 139 10

1 14 768 16281

6 Навоий 278 358 429 2 754 3 714 4 927 5 404 6009

7 Наманган 376 571 594 4 756 6 383 8 162 9 000 9960

8 Самарқанд 585 950 1

216 6 752 8 733 1096

8 12 152 13731

9 Сурхондарё 459 611 776 4 445 6 327 7 659 8 603 9559

10 Сирдарё 164 237 245 3 060 3 951 4 841 5 289 5868

11 Тошкент

ви. 706 855 889 7 043 9 237 1218

7 13 579 15305

12 Фарғона 671 821 936 6 266 8 495 1048

8 12 232 13845

13 Хоразм 408 549 707 4 199 5 134 6 661 7 390 8322

14 Тошкент ш 2

7 33758 39629

15 МРИ 0 0 0 956 1 012 1 048 1 056 1068

Ўзбекистон Республикада жами ҚҚС тўловчилар сони 2016 йилда 8329 та ташкил этган бўлса, 2023 йилда 173215 кўпайиб, йилдан йилга ошиб бормоқда. Шундан Қорақалпоғистон Республикасида, 2016 йилга нисбатан 2023 йилда 37017 тага ошган. ҚҚС тўловчиларнинг энг кўп қисми Тошкент шаҳрига фаолият кўрсатиб, 2016 йилга нисбатан 2023 йилда 37017 тага, шунингдек Андижон вилоятида 11463тага, Бухоро вилояти 11433 тага, Қашқадарё вилояти 15819 тага, Самарқанд вилояти 13146 тага, Тошкент вилоятида 14599 тага, Фарғона вилояти 13845 тага кўпайган. Шунингдек бошқа вилоятлар, жумладан Жиззах вилояти, Наманган вилояти, Сурхондарё вилояти, Хоразм вилоятида ҳам ҚҚС тўловчилари йилдан йилга ошиб бормоқда.

4-жадвал

Республикадаги жами соҳалар бўйича 2021-2023йилларда

айланма ва тўланган ҚҚС таҳлили10 Т

/ р

Соҳалар

Айланма Тўлаган ҚҚС

Айланма ва

тўланган

солиқлар

ўзгаришидаги

мувофиқлик

2021 2022 2023 202

2022 й. 2023 й.

Ай

лан

ма

ўзг

ари

ши,

%

Қ

Қ

Сў

зг

ар

и

ш

и,

%

А

йл

ан

м

ўз

га

ри

ш

и,

%

ҚҚ

Сўз

гар

иш

и%,

Жами

68,2

13955

28,6

800,9

830,

265,

171,

34,4

0,3

25,

32,5 1 Ишлаб

чиқариш

25,0 -

10,

26,9 10 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида 2 Қурилиш 106

228,4

912,9

394,6

053,

395,

774,

33,6 19,

9,5 16,4 3 Транспор

т

26,9 18,

60,

54,1 4 Банк 65

082,8

003,5

348,1

948,

502,

681,

44,4 39,

11,

39,6 5 Суғурта 2

362,8

484,6

754,0

108,

115,

277,

89,8 6,1 28,

140, 6 Қишлоқ

хўжалиги

499,7

546,8

965,8

537,

765,

518,

52,5 9,0 -

15,

-8,9 7 Пахта

кластер

406,6

856,2

636,8

932,

915,

798,

33,3 50,

5,3

38,3 8 Савдо 276

43,8 23,

31,

24,5 9 Хизмат

кўрсатиш

88 871 138

33,9 14,

55,

64,1

Нодавлат

нотижора

т фаолият

771,7

641,4

132,7

756,

592,

566,

31,4 -

13,

164,

Бюджет 719,6 5

043,0

543,6

526,

637,

330,

600,

53,

49,

225,

4-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Республикада тўланган ҚҚС жами 2021 йилда 112830,5 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2022 йилда 113265,2 млрд. сўмни, 2023 йилда 150171,8 млрд. сўмни ташкил этиб кўпайган. Республикадаги жами соҳалар бўйича айланма ва тўланган ҚҚС ўзгаришидаги мувофиқликни таҳлил қилинганда, 2022 йилда айланма ўзгариши 34,47%ни ташкил этиб, 2023 йилда 25,46% камайган. Шулардан қурилиш соҳасида 2022 йилда айланма ўзгариши 33,6% дан 2023 йилда 9,5 %га, ҚҚС ўзгариши 2022 йилда 19,0 фоиздан, 2023 йилда 16,4 фоизга камайган. Шунингдек қишлоқ хўжалиги, пахтакластер соҳаларида ҳам пасайиш тенденцияларини кузатишимиз мумкин. Бундай ўзгаришларга ҚҚС қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилиши, жаҳон бозорида пахта, дон ўғитларнинг нархи пасайиши, шунингдек об-ҳавонинг салбий таъсир кўрсатганлиги, харажатнинг ошиши ҚҚС тушумларини камайтирган. Транспорт соҳасида ҚҚС ўзгариши 2022 йилга нисбатан, 2023 йилда 54,1 фоизга, банк соҳасида 39,6 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳасида 64,1 фоизга ошган. Фикримизча бундай ўсишга йирик солиқ тўловчиларга товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўлови ҳисобига бюджетдан қопланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш ҳуқуқи берилиши сабаб бўлмоқда.

Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Recommendations)

Хулоса қилиб айтганда, давлат бюджети даромадларини шакллантиришда эгри солиқлар алоҳида аҳамиятга эга. Хусусан Давлат бюджети даромадлари барқарорлигини таъминлашда ҚҚС, акциз солиғи ва бошқа тўловларни ўз вақтида ундиришни таъминлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда ҚҚС республикамиз иқтисодиёти ривожлантириш давлат бюджетини шакллантириш учун катта аҳамиятга эга. Эгри солиқлар давлат бюджетини даромадлар манбаини оширишннг барқарор базаси бўлиб, уларни ўз вақтиди ундирилиши ва бюджетга келиб тушишини таъминлаш лозим.

Давлат бюджети даромадларини ошириш мақсадида ҚҚС такомиллаштириш билан боғлиқ қуйидаги бир қатор таклифларни амалиётга қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

1.Давлат бюджети даромадларини ошириш учун эгри солиқлар, жумладан ҚҚС, акциз солиғи, божхона божлари ва бошқа тўловларни белгиланган муддатларди тўлиқ солиққа тортиш давлат бюджетига вақтида келиб тушиши таъминлаш назоратни кучайтириш лозим.

2. Солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш мақсадида муддатларида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар учун жарима миқдорини ошириш лозим.

3. Инсофсиз солиқ тўловчиларнинг солиқ солинадиган базани камайтириб кўрсатиши ва асоссиз солиқ чегирмаларидан фойдаланиши солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларини бажармасликка олиб келади. Солиқ назоратида инновацион ёндашувлар ва илғор ракамли технологиялардан фойдаланиш солиқ тўловчилар томонидан солиқдан бўйин товлашни, яширин иқтисодиёт ҳажмини камайтириш, эгри солиқларнинг фискал салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

4. Рақамли технологияларни янада ривожлантириш ҚҚС тўловчилари ва солик хизмати ўртасидаги мавжуд ўзаро хамкорликни такомиллаштириш анъанавий ҚҚСдан уни рақамлаштириш лозим.

5.Эгри солиқларни ҳисоблаш ва уни тўловини амалга ошириш бўйича интерактив ёндашувдан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқдир. Бу солиқ маъмурияти солиқларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши устидан солиқ назоратининг юқори натижавийлиги, холислиги ва ҳаққонийлиги, ҳуқуқубузарликларни олдини олишни таъминлайди. Натижада Ўзбекистон Республикаси бюджетига солиқлар тушумларини кўпайишига, ҳамда солиқ тизимини такомиллашувига олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали

амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони

2. “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини

рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори,

15.06.2021 йилдаги 373-сон

3. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Солиқ ва бюджет сиёсатининг

2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги

муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида28.12.2023

йилдаги ЎРҚ-891-сонЎзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (янги

таҳрири)

4. С.К.Худойқулов. Солиқ тизими. Ўқув қўлланма. Тошкент – «Илм Зиё»2012 йил-27 бет

5. Иловайский С. И. Косвенное налогообложение в теории и практике. – Пенза: РИО ПГСХА, 2010. – c 10.

6. Шовапский С.И. Косвенное обложение в теории и пракике Одесса. 1892. с. 16.

7. Ю.Н.Шестакова, Н.Н. Тюпакова // Политематический сетевой электронный научный журнал Кубанского государственного аграрного университета. – 2013. – № 92(08). – Режим доступа: http://ej.kubagro.ru/2013/08/89.

8. Черник Д. Г. Налоги: учеб. – М.: Финансы и статистика, 2009, с. 153. Ваҳобов, А.Жўраев. Солиқлар ва солиққа тортиш Дарслик /Ҳаммуал.: – Т.: “Шарқ” нашриёти – 2009 y. -400 бет.

9. А.Ҳ.Тошқулов, С.К.Худойқулов. Солиқ назарияси. Дарслик. Тошкент 2021 йил-290 бет

10. Яҳёев.Қ. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. Тошкент.: Ғафур Ғулом, 2000. -32-33-б.

11. Маликов Т.С. Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари. —

Тошкент: «Академия», 2002. - 14-б.

12. Гадоев Э., Кузиева Н., Ашуров Н. “Солиқ сиёсати стратегияси” фани бўйича ўқув қўлланма. – Tошкент. - 2013. 102- бет.

13. Тошмуродова Б. Солиқлар воситасида иқтисодиётни бошқариш механизми. Монаграфия. Тошкент.: Янги аср авлоди, -2002. -56- б.

14. https://www.norma.uz/raznoe/soliq_tizimi_muammolar_va_istiqbolla1

15. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва www.stat.uz сайти

Matn PDFdan avtomatik ajratib olingan va xatoliklar bo'lishi mumkin.