ResearcherUz LogoResearcherUz
Jurnalni ko'rish

МАККАЖЎХОРИНИНГ ЎРТА-КЕЧПИШАР ЎЗБЕКИСТОН 601 ЕСВ ДУРАГАЙИ ДОН ҲОСИЛИГА МИНЕРАЛ ЎҒИТ МЕЪЁРЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ

Annotatsiya

Мақолада Хоразм вилоятининг суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида бажарилган дала тажрибасида асосий экинда етиштирилган Ўзбекистон 601 ЕСВ дурагайи дон ҳосилига минерал ўғит меъёрларининг таъсири бўйича маълумотлар келтирилган.


To'liq PDF hujjat

O'xshash maqolalar

Maqola matni

ТАЪСИРИ

Ибрагимов Н.М., қ.х.ф.д., профессор

Қадамова С., магистрант

Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети

Аннотация: Мақолада Хоразм вилоятининг суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида бажарилган дала тажрибасида асосий экинда етиштирилган Ўзбекистон 601 ЕСВ дурагайи дон ҳосилига минерал ўғит меъёрларининг таъсири бўйича маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлар: Маккажўхори, минерал ўғит, меъёр, дон ҳосили, стандарт четланиш, стандарт ҳатолик, вариация коэффитценти.

Аннотация: В статье приведены результаты полевого опыта на орошаемых луговых аллювиальных почвах Хорезмской области по влиянию возрастающих норм минеральных удобрений на урожайность зерна гибрида кукурузы Узбекистон 601 ЕСВ.

Ключевые слова: Кукуруза, минеральные удобрения, норма, урожай зерна, стандартное отклонение, стандартная ошибка, коэффициет вариации.

Abstract: The article presents the results of the field experiment in irrigated meadow alluvial soils of the Khorezm region on the effect of mineral fertilizer rates on the grain yield of the maize hybrid Uzbekistan 601 ECB.

Keywords: Maize, mineral fertilizers, rate, grain yield, standard deviation, standard error, coefficient of variation.

Кириш. Маккажўхори қимматли экин ҳисобланиб, ривожланаётган давлатлардаги 4,5 млн. аҳолини озиқ-овқатга бўлган талабининг 30 фоизини қондиради [4]. Дунёда маккажўхори асосан ем-хашак учун етиштирилади ва унинг донидан барча турдаги чорвани озиқлантириш учун фойдаланилади. Озиқавий жиҳатдан маккажўхори донли экинлар орасида биринчи ўринда туради. Бир кг маккажўхори донида (намлиги 14% бўлганда) 95-100 г протеин, 40-80 г мой, 30 г клетчатка, 10-15 г кул, 650-700 г азотсиз экстрактив моддалар ва 1,34 озуқа бирлиги мавжуд [2].

Маккажўхори етиштиришда озиқа моддалар (NPK) ни ўсимликнинг турли ривожланиш даврларида экин етиштириш тизимида мавжудлиги жуда муҳим ҳисобланади [3]. Шу сабабли, турли тупроқ ва иқлим шароитларида асосий экинда маккажўхори парваришлашда ўғитларнинг мақбул меъёрларини ишлаб чиқиш долзарб вазифа ҳисобланади.

Тадқиқот услублари. Хоразм вилоятида олиб борилган дала тажрибасида асосий экинда етиштирилган маккажўхорининг Ўзбекистон 601 ЕСВ дурагайида минерал ўғитларни турли меъёрларининг самарадорлиги тадқиқ қилинган (1- жадвал). Тажриба майдони тупроғининг ҳайдов қатлами гумус миқдори бўйича ўрта даражада, асосий озиқа моддалар (NPK) нинг ҳаракатчан шакллари билан кам таъминланган тоифага киради.

Тажрибада минерал ўғитларнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланилган: мочевина (46% N), моноаммофос (11% N, 46% P2 O5) ва калий хлориди (60% K2 O). Бунда азотли ўғитларнинг йиллик меъёрида 20%, фосфорли ва калийли ўғитларнинг тўлиқ меъёри экишдан олдин чизел остига берилган. Азотли ўғитларни қолган меъёри тенг иккига бўлиниб, ўсимликларда 4 ва 8 барг пайдо бўлганда қўлланилган. Бошқа агротехник тадбирлар маккажўхоридан юқори ҳосил олиш бўйича тузилган технологик харитага биноан амалга оширилган. Тажриба ўтказиш одатдаги қўлланмалар [1] асосида олиб борилган.

Тадқиқот натижалари. Изланишлар натижалари кўрсатишича, ўғитсиз назоратда маккажўхори дон ҳосили ўртача 30,1 ц/га га тенг бўлган (1-жадвал). Минерал ўғит N120P70 K50 кг/га меъёрда ишлатилганда дон ҳосил кескин ошиб, ўртача 51,1 ц/га, абсолют назоратга нисбатан эришилган қўшимча ҳосил эса 21 ц/га ни ташкил этган.

1-жадвал

Минерал ўғит меъёрларини маккажўхорининг ўрта-кечпишар

Ўзбекистон 601 ЕСВ дурагайи дон ҳосилига таъсири

Такрорланишлар бўйича

дон ҳосили, ц/га

Кўшимча

I II III IV

1 N0P0K0 30,9 29,5 31,8 28,3 30,1 -

2 N120P70K50 50,6 50,2 52,1 51,3 51,1 21

3 N180P100K75 64,9 62,4 63,8 63,7 63,7 33,6

4 N240P140K100 74,5 75,6 73,2 73,0 74,1 44,0

5 N300P180K120 72,9 74,0 76,2 73,9 74,3 44,2

Минерал ўғит N180P100 K75 кг/га меъёрда ишлатилганда маккажўхори дон ҳосили 63,7 цг/га гача ошган, ўғитсиз назоратга нисбатан 33,6 ц/га қўшимча ҳосил олинган. Ўғитнинг N240 P140 K100 кг/га меъёри таъсири дон ҳосили энг юқори бўлган (74,1 ц/га), қўшимча ҳосил эса 44,0 ц/га га тенг бўлган. Минерал ўғит меъёри N300 P180 K120 кг/га гача қўпайтирилганда маккажўхори дон ҳосили янада ошмаган ва 74,3 ц/га ни ташкил этган.

Маккажўхори дон ҳосилининг вариацион-статистик таҳлили натижаларига кўра, тажрибанинг 1-4 вариантлари орасидаги фарқлар статистик жиҳатдан тасдиқланган (2-жадвал).

2-жадвал Маккажўхорини ўрта-кечпишар Ўзбекистон 601 ЕСВ дурагайи дон ҳосилининг

вариацион-статистик таҳлили натижалари

Стандарт

четланиш

(±)

Стандарт

ҳатолик

(±)

Вариация

коэффи-

циенти

1 N0 P0 K0 30,1d 1,54 0,77 5,12

2 N120P70K50 51,1c 0,83 0,42 1,63

3 N180P100 K75 63,7b 1,02 0,51 1,61

4 N240P140 K100 74,1a 1,21 0,61 1,64

5 N300 P180 K120 74,3a 1,39 0,70 1,87

ЭКФ05 1,85

Минерал ўғит N240P140 K100 ва N 300 P180K120 кг/га меъёрларда қўлланилган вариантлар орасидаги фарқ 0,2 ц/га га тенг бўлган ва статистик жиҳатдан аҳамиятсиз деб топилган. Дон ҳосили бўйича стандарт четланиш ва стандарт ҳатолик ўғитсиз назоратда ва минерал ўғит N200 P120 K80 кг/га меъёрда қўлланилганда тажрибанинг бошқа вариантларига нисбатан бироз юқори бўлган. Вариация коэффициенти эса фақат абсолют назоратда (N0P0K0) энг юқори бўлган (CV=5,12). Бунинг сабаби, ушбу ўғитсиз назоратда маккажўхорининг дон ҳосили такрорланишлар бўйлаб 28,3-31,8 ц/га тебраниб турган. Тажрибанинг бошқа вариантларида дон ҳосилининг вариация коэффициенти 2,0 дан паст бўлган.

Хулоса. Тажриба шароитида маккажўхорининг Ўзбекистон 601 ЕСВ дурагайида минерал ўғит N240 P140 K100 кг/га меъёрда қўлланилганда юқори дон ҳосилига (74,1 ц/га) эришилган.

Фойдаланилган адабиётлар 1. Доспехов Б.А. Методика полевого опыта (c основами статистической обработки результатов исследований) / 5-е изд. дополненое и переработанное. – М.: Агропромиздат, 1985. - 351 с. 2. Мосур С.С. Влияние макро-, микроудобрений и регулятора роста на динамику накопления сухого вещества, урожайность зеленой массы кукурузы и вынос элементов питания с урожаем //Ж. Почвоведение и агрохимия. 2021. № 2. С.132- 143. 3. Храмцев И.Ф., Пунда Н.А. Эффективность удобрений при возделывании кукурузы на зерно на черноземных почвах лесостепи Западной Сибири // Ж. Достижения науки и техники АПК. 2012. №3. С.24-25. 4. Shiferaw B., Prasanna B., Hellin J. and Banziger M. Feeding a Hungry World: Past Successes and Future Challenges to Global Food Security in Maize // J. Food Security. 2011. V.3. P.307-327.

Matn PDFdan avtomatik ajratib olingan va xatoliklar bo'lishi mumkin.