ТАРҚАЛГАНЛИГИ ВА ХАЛҚ ТАБОБАТИ УСУЛИДА ДАВОЛАШ
Расулов Ш.М., Тошпўлатов А.Ю., Расулов К.Ш.
Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали Микробиология,
жамоат саломатлиги, гигиена ва менежмент кафедраси
Ўзбекистон, Термиз шаҳри
Инсон касалланиши мумкин бўлган касалликлар орасида энг кўп учрайдигани бу паразитар касалликлар ҳисобланади. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг берган маълумотларига кўра, Африка, Осиё ва Лотин Америкаси аҳолисининг 90% дан ортиғи паразитлар билан касалланган, айримларида эса бир вақтни ўзида бир неча хил гижжалар аниқланган. Европа ва Шимолий Америкада, Россия ҳудудларида энтеробиозлар, гименолипидоз, лямблиоз, аскаридоз, трихоцефалиоз, тенидоз, эхинококкоз каби гижжалар кўп учрайди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда гельминтозларнинг 10 – 12 тури қайд этилмоқда. Энтеробиоз (острица), гименолепидоз, аскаридоз, эхинококкоз, тениаринхоз, трихоцефалез каби гельминтозлар баъзи вилоятларда оммавий равишда тарқалган.
Республикамизнинг тоғли ва тоғ олди минтақаларида аскаридоз, эхинококкоз ва трихоцефалёз ўчоқлари учрайди. Хоразм вилояти тениаринхознинг тарихий ўчоғи бўлиб ҳисобланади. Эхинококкоз республиканинг Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида спорадик кўринишда аниқланади. Шу билан бирга Ўзбекистонда мулоқот йўли билан тарқаладиган энтеробиоз ва гименолепидоз беморлари кўплаб учрамоқда ва уларнинг аксарияти Наманган ва Фарғона вилоятларида тарқалган.
Гельминтозлар билан касалланиш аҳоли гуруҳлари орасидан аскаридоз, гименолепидоз ва энтеробиоз билан кўпроқ болалар, тениаринхоз ва эхинококкоз билан эса катталар касалланганлар. Гельминтозлар билан энг юқори касалланиш кўрсаткичлари мактабгача тарбия болалар муассасаларининг тарбияланувчилари орасида, сўнгра мактаб ўқувчилари ва уюшган болалар орасида аниқланган.
Энтеробиоз (острица) қўзғатувчиси – Enterobius vermiculari, ичак гельминтози, яширин клиник кечиши билан характерланади, ягона клиник белгиси – перианал соҳада қичишиш кузатилади (жинсий етилган урғочи гельминтларнинг тухум қўйиши ҳисобига).
Урғочи гельминтнинг ҳаёт давомийлиги 110 кун. Инвазиянинг давомийлиги реинвазия ҳисобига узоқ вақтга чўзилиши мумкин.
Клиникаси. Урғочи острицанинг актив чиқишида касаллик перианал соҳа қичиши билан бошланади (юқишидан 35 кундан кейин). Бироқ перианал соҳадаги қичишиш ўртача 5% беморларда кузатилади.
Манифест энтеробиоз умумий таъсирчанлик, ҳотира пасайиши, меҳнат қобилиятининг пасайиши, мактабда ўзлаштириш пасайиши, бош оғриши,
XALQARO ILMIY-AMALIY KONFERENSIYA
иштаҳа пасайиши, қоринда оғриқ, тана вазнида дефицит бўлиши, уйқу бузилиши, нотурғун ич келиши каби оқибатларга сабабчи бўлади.
Ташхиси. Ташхис перианал соҳадан олинган намуна – суртма (қиринди) текширувида острица тухумлари топилиши, острицаларнинг актив ёки пассив чиқиши аниқланишига асосланиб қўйилади.
Қовоқ уруғи ёрдамида гижжалардан тозаланиш.
Қовоқ уруғи азалдан ичакларни гижжалардан (қуртлардан) тозалаш учун ишлатилиб келинади. Қовоқ уруғи гижжаларни бирдан ўлдирмайди, балки уларни фалаж қилади. Фалажланган гижжалар ичак деворларига ёпиша олмайди, шунда уларни ҳожат билан чиқариб юборса бўлади.
Гижжаларни тўғридан – тўғри ўлдирмасдан олдин фалажлаш жуда яхши усулдир, сабаби гижжалар доридан қочиб ичаклардан чиқиб бошқа органларга ўрнашиб олиши ҳам мумкин. Фалажланганда эса бундай қилолмайди. Қовоқ уруғидаги кукурбитацин (cucurbitacin) аминокислотаси қуртларни фалаж қилади. Қуртларни фалажлагандан сўнг уларни ич сурадиган чойлар ёрдамида чиқариб ташлаш керак бўлади. Бу усул барча гижжаларни биттада чиқариб ташлашига табиийки кафолат йўқ. Организм бирданига ва биттада тозаланмайди. Тозаланиш тўлиқ бўлиши учун бир неча марта ва қайта – қайта амалга оширилиши керак. Ҳеч қайси усул гижжалардан биттада тозаламайди.
Қовоқ уруғи ёрдамида гижжалардан тозаланиш усули
1. Бир стакан (130 гр) пиширилмаган қовурилмаган қовоқ уруғи блендер (майдалагич)га солинади. Устидан бир стакан сув қуйилади. Блендерда силлиқ масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади.
2. Тайёр қовоқли масса эрталаб наҳорга оч қоринга нонушта ўрнида истеъмол қилинади. Аралашмага шакар қўшмаслик керак, сабаби шакар гижжалар учун энергия бўлади.
3. Қовоқли масса истеъмол қилингач бир соат ичида 1 стакан сув ичилади. Кейинги соат яна бир стакан сув, ундан кейинги соатларда ҳам сув ичиб турилади. Бундан мақсад ични юриштиришдир.
4. Қовоқли масса тайёрланган пайтда ич сурадиган аралашма ҳам сув билан аралаштириб тайёр қилиб қўйилади. Қовоқли масса ейилганидан сўнг 2 соат ўтгач ушбу аралашма ичилади. Ич суриш учун Трифала аралашмасидан ёки бошқа ич сурадиган аралашмалардан фойдаланса бўлади. Сано баргларидан 15 – 30 гр олиб, майдалаб 1 стакан сув билан аралаштириб ичса ҳам бўлади.
5. Ич сурадиган аралашма ичилгач бироз вақт ўтиб ич кетади. Ич кетмаса, ҳар соат сув ичиб турилади. Агар шунда ҳам ич келмаса, демак сизда ич қотиши муаммоси бор. Бу ҳолда кейинги сафар кучлироқ ич сурувчи модда ишлатишингиз керак. Масалан, Oxy powder истеъмол қилса бўлади. Oxy powder озонланган магний оксиди ҳисобига ичакларни тозалайди, ич қотишининг олдини олади ва безарар ҳисобланади.
6. Қовоқ уруғи муолажасини камида 3 кун ва энг кўпи 7 кун амалга ошириш керак. Сабаби, ич сурадиган моддаларни кетма – кет 7 кундан кўп ишлатиш тавсия қилинмайди. Сўнг бир ҳафта танаффус қилиб муолажани яна бошласа бўлади. Сўнг яна 1 ҳафта дам олиб яна муолажа амалга оширилади.
Бу усул ёрдамида кўп гижжа турларидан қутилса бўлади, лекин баъзи бир гижжа турларини йўқотиш учун бошқа қўшимча муолажалар ҳам зарур бўлади.
Matn PDFdan avtomatik ajratib olingan va xatoliklar bo'lishi mumkin.