Маматқобилова Сабохат Шокир қизи
Термиз давлат университети таянч доктаранти
АННОТАЦИЯ
Мақолада Юнон-Бақтрия подшолиги тарихи ва маданиятининг тарихчилар томонидан ўрганилганлиги, йиллар давомида уларнинг Юнон-Бақтрия подшолигининг мавжуд ёки сароб эканлиги тўғрисидаги илмий баҳс мунозаралари, Юнон-Бақтрия подшолигига оид муҳим топилмалар тўғрисидаги маълумотларнинг манбалар ва адабиётларда тақдим этилганлиги акс этган.
КАЛИТ СЎЗЛАР
Юнон-Бақтрия подшолиги, Эллин ва Шарқ маданияти, Полибий, В. Тарн, “Бақтрия сароби”, Эллинистик Узоқ Шарқ, Г.З. Байер.
Энг қадимги давлатлар жойлашган Ўзбекистон ҳудудида эллинизм цивилизацияси, ҳинд-европаликларнинг келиб чиқиши, дунё динларининг ўзаро таъсири ва шарқнинг энг қадимий давлатлари, уларнинг фаолияти каби мураккаб масалаларга ойдинлик киритувчи ноёб маълумотлар мавжуд.
XIX-XX асрларда эллинистик Бақтрия тарихи Александр Македонский ва унинг ворисларининг шарққа юриши билан боғлиқ ҳолда ўрганилди. Шундан келиб қиқиб, нумизматик ва ёзма манбалар асосида Юнон-Бақтрия подшолигининг тарихига оид бир қанча қарашлар вужудга келди. Бу манбалар асосида биз Аҳамонийлар истибдоди ва Александр босқини даврида Бақтрия ўлкасидаги ҳолат ҳақида билимга эга бўлишимиз мумкин. Эллинизм тарихида Юнон-Бақтрия подшолиги янги саҳифа очди1. Ушбу давлат ўзида Эллин ва Шарқ маданияти уйғунлигини бошлаб берган давлат ҳисобланади. Шундай экан бу давлатда икки маданият алмашинувини ҳам кўриш мумкин. Юнон-Бақтрия подшолиги сиёсий тарихи тўғрисида кўплаб тарихий манбалар мавжуд. Жумладан, Полибийнинг “Тарих” асарида биз буюк Антиох III нинг Шарққа юриши билан боғлиқ бўлган Юнон-Бақтрия тарихи ҳақида жуда қизиқарли маълумотни топамиз. Полибий Антиох ва бақтрияликларнинг Амударё бўйидаги жанги, Антиох қўшинларининг Бақтрияни қамал қилгани ҳамда Юнон-Бақтрия 1Попов А.А. Греко-Бактрийское царство. Москва, 2008. С. 3. подшоси Евтидем ва Антиох ўртасидаги тинчлик шартномаси тузилишини тасвирлайди. Страбон ўз асарларида Евтидем ва унинг тарафдорлари Бақтрияда кўтарган қўзғолони ҳақида хабар беради. Помпей Трогнинг “Филипп тарихи” асари орқали маълумотларнинг етишмаслигига қарамай, бизда ЮнонБақтриянинг дастлабки тарихи, подшоҳ Диодот I ва Диодот II ҳукмронлигининг бошланиши, подшоҳ Евкрадитнинг ҳукмронлиги ва ўлими тўғрисида ҳамда, Юнон-Бақтрия ва Парфия давлатлари ўртасидаги муносабатлар ҳақида қимматли маълумотларга эга бўламиз. Марказий Осиёда эллинизм даври маданияти меъморчилиги ва ҳайкалтарошлиги ҳақида дастлаб маълумотлар жуда кам эди.
XX асрнинг иккинчи ярмида Бақтрия санъатида жуда кўплаб юнон афсоналаридаги худолари, шунингдек, баҳодирлари тасвирланган юнон услубида зарб қилинган тангалар топилди. Марказий Осиёдан топилган бир қанча заргарлик буюмлари ҳам эллинизм даври маданиятига тегишли деб тахмин қилинди. XX асрнинг биринчи ярмида қадимги Бақтрия ҳудудида археологик тадқиқотлар деярли олиб борилмаган эди. Бақтриянинг сиёсий ва ҳарбий воқеаларга бой тарихи, монументал санъат ёдгорликлари йўқлиги сабабли, Александрнинг ҳарбий юришлари ҳақидаги маълумотлар бўлишига қарамасдан, Юнон-Бақтрия подшолигининг жамиятда мавжудлиги ҳақида шубҳаларни келтириб чиқарди. В. Тарн “урушларга сингишиб кетган Бақтриянинг юнон ҳукмдорлари, санъатга умуман қизиқмайди”2 деган хулосага келади. В.Тарннинг ёзишича, Александр Македонский келган Шарқий Эрон, шу жумладан, Бақтрия ва Сўғдиёнада “шаҳарлар деярли номаълум бўлган” эллинлар келгунига қадар бу ҳудудларда Аҳамонийлар қалъалари бўлган, холос. 1938 йилда В. Тарннинг “Юнонлар Бақтрия ва Ҳиндистонда” номли монументал асари нашр этилади. XX асрнинг 50-60 йилларида тарихчи олимлар ўртасида Юнон-Бақтрия давлати ростдан ҳам мавжуд бўлганлиги ёки бу қуруқ уйдирма эканлиги тўғрисида қизғин тортишувлар бошланиб кетади. Бир гуруҳ тарихчилар В. Тарннинг фикрини рад этади. Жумладан, А.К. Нарайн Юнон-Бақтрия давлати ҳукмдорлари ҳокимияти, уларнинг шафқатсизлиги ҳақидаги аниқ асосли фикрлар мавжудлигига қарамасдан, тарихда бундай давлатнинг мавжуд бўлганлигини рад этади. Ф.Л.Холтнинг Бақтрияга оид бир нечта китобларини ҳам таъкидлаш 2Tarn W.W. Notes on Hellenism in Bactria and India // JHS. London. 1902. Vol XXII. P 283, 293. керак, хусусан “Александр Македонский Бақтрияда : Марказий осиёда юнон чегараларининг шаклланиши”, “Зевс чақмоғи: Эллинистик Бақтриянинг пайдо бўлиши”, “Александр Македонский ва Фил медалионларининг сири”, “Суяклар ўлкасига кириш: Буюк Александр Афғонистонда” асарлари нумузматик амалий тадқиқотлар бўлиши билан бир қаторда, эллинистик Бақтрия тарихи билан боғлик кенгроқ танишиш имкониятини беради.
Ф. Холт Юнон-Бақтрия давлати ва тарихи ҳақида фикр билдириб, шундай дейди: “В. Тарн Бақтрияга қадимги юнон тили ва адабиёти мутахассиси сифатида баҳо бермоқда, у ушбу ҳолатни йуқолган эллинизм тарихининг бир қисми деб баҳолайди”3. А.К. Нарайн “Юнон-Бақтрия ва Ҳинд-Юнон подшоликлари тузилиш жиҳатдан эллинистик давлатлардан фарқ қилади, Бақтрия бешинчи эллинистик давлат бўлмаган” дея фикр билдирган. Баъзи бир ғарб олимлари Александр ва ворисларининг шарқдаги фаолиятини ўлка шаҳарсозлигида аҳамият касб этмаган деб баҳолайди. Ж. Кук ўз фикрини қуйидагича баён этади: “Александр ва унинг ворислари томонидан шарқда барпо этилган янги шаҳарлар, йўлларни қўриқлайдиган ва ҳужум хавфидан ҳимоялайдиган ҳарбийлашган колониялар эди. Илк юнон кўчманчилари асосан аскарлар ва нафақадаги ҳарбийлар эди шу тахлит улар ҳарбий биноларни бунёд этишган эди”4. Ушбу позицияни Ж. Вудкок ҳам қўллаб-қувватлайди.5 Бақтриянинг тарихий буюклигини ўзида акс эттирган монументал санъат асарларининг топилиши тадқиқотчиларни хайратда қолдирди. К.В. Тревернинг6 фикрича “деярли йигирма аср давомида ўзининг бадиий образлари билан халқ хотирасида сақланиб қолган Юнон-Бақтрия подшолиги маданияти ва санъати ҳақида деярли тўлиқ маълумот йўқлиги Бақтрия шон шуҳратига жуда зид эди”. Ушбу тадқиқотчи Урал ва Сибирдан топилган топилмаларни Юнон-Бақтрия санъатига боғлаш асосида Бақтрия санъатининг тикланишига катта хисса қўшади. К.В.Тревернинг асарлари Юнон-Бақтрия санъати, моддий маданиятини ўрганишда муҳим рол ўйнайди, баъзи бир камчиликларига қарамасдан ҳозирги кунгача ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда. Шунга қарамай, француз олими, 4Cook J.Μ. The Greeks in Ionia and the East. London, 1962. P. 120. 5Woodcock G. The Greeks in India. London. 1966. P. 64. 6Тревер К. В. Памятники греко-бактрийского искусства. Москва - Ленинград, 1940. С. 2. Афғонистондаги Франция археологик миссиясининг асосчиси А. Фуше илмий адабиётларга “Юнон-Бақтрия сароби” тушунчасини киритди. А. Фуше Қадимги Бақтрия-Балхда ўн саккиз ой давомида, қаттиқ иқлим шароитида олиб борилган қазишмалар давомида бирор бир юнон ёдгорликларини топа олмайди. Унда минтақанинг мўл-кўл тангалари, Юнон-Бақтрия ва Ҳинд-Юнон давлатларининг ҳақиқий маданий динамикасини нотўғри таассурот қолдирди. Афғонистонда А. Фуше бошчилигидаги француз археологлари Юнон-Бақтрия санъатининг ёдгорликларини топишга интилишди. Бироқ изланишларидан ҳафсаласи пир бўлган А.Фуше Юнон-Бақтрия санъати, биринчи даражали танга тасвири мавжудлигига қарамай, бу саробдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлади7.
А. Фушенинг қазишмалари : юнон меъморчилигининг ажойиб асарлари, артефакт ва ёзувлар нашр эттирилди. Жумладан, “Бақтрия сароби ва археологик ҳақиқат” Афғонистонда А. Фуше бошчилигидаги француз археологлари ЮнонБақтрия санъатининг ёдгорликларини топишга интилишди. Бироқ изланишларидан ҳафсаласи пир бўлган А.Фуше Юнон-Бақтрия санъати, биринчи даражали танга тасвири мавжудлигига қарамай, бу саробдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлади8. А. Фуше Юнонистоннинг Узоқ Шарқдаги археологик тадқиқотлар тарихи сериясининг биринчи жилдида афсус билан , классик тарихий манбаларда олинган эллинистик Бақтрияда кучли юнон маданияти тушунчасини рад этиш ва минтақадаги юнон таъсири остида зарб этилган тангаларга “сароб” эканлигини айтади.
1960-1970 йиллардаги Ўрта Осиёда пайдо бўлган янги археологик материалларнинг хилма-хиллиги тезда ўз муаммоларини келтириб чиқара бошлади. Ой Хонимдаги баддий ва меъморий услубларининг мураккаб кесишишлари тўғридан-тўғри юнон-“шарқ” уйғунлиги аниқланмайди. Эллинистик Бақтрия сароблиги эмас балки эллинистик узоқ шарқнинг моддий маданияти, уни яратган вазият, жамият билан қандай боғлиқлиги ҳақида фикр юритиш таклиф қилинди.Юнонистон Узоқ Шарқнинг тарихини Ой-Хонимдан олдин ва кейинги тарихига бўлиш истаги пайдо бўлди. Кам сонли бўлсада 7Foucher A. and E. Bazin-Foucher (1942/47) La vieille route de l’Inde de Bactres à Taxila. (MDAFA. 1.) Paris: Les Éditions d’Art et d’Histoire. 1942(1947). P. 73-144. 8Foucher A. and E. Bazin-Foucher (1942/47) La vieille route de l’Inde de Bactres à Taxila. (MDAFA. 1.) Paris: Les Éditions d’Art et d’Histoire. 1942(1947). P. 73-144. Бақтрияда олиб борилган қазиш ишлари, Бақтриянинг бошқа шаҳарлари ҳақида таассуротларимизни ўзгартириб юборди.
1961 йилда Афғонистондаги Франция археологик экспедициясининг раҳбари Д. Шлюмберже Британия Академиясида сўзга чиқиб, А. Фушенинг назариясини “постюнон маданиятлари”9 билимларига асосланиб рад этди. У Бақтрия ва Парфияга эллинизмнинг таъсирини аниқ кўрсатиб берди. Д. Шлюмберже шарқнинг Юнонистондан кейинги маданияти учун “эллинлашган санъат” тушунчасини киритди. Ниҳоят 1964 йилда Д. Шлюмберже томонидан Афғонистон шимолидаги юнон полисларига хос жамоат ва хусусий бинолар кўринишидаги монументал меъморчилик, юнон ҳайкатарошлиги ва эпиграфикасини ўзида акс эттирган Ойхонимнинг очилиши “Юнон-Бақтрия сароби” тушунчасини йўққа чиқарди. Антик даврнинг адабий анъаналарига суянган олимларнинг фикрлари ниҳоят ўз тасдиғини топди. Бақтрия ўзининг меъморий анъаналари, давлат тузилиши ва бошқарувининг юнон тилида юритилганлиги, қироллик иконографияси билан шубҳасиз эллинистик давлат эди.
Ф.Видеманнинг асарларини янги стандарт маълумотнома ишларидан бири дейиш мумкин.Унинг тарихий ёндашувидаги матнлар нумузматикага асосланади ва диққат марказида Юнон-Бақтрия ва Ҳинд-Юнон қироллари, хронологияси, ҳудудий эгаликлари ҳақида нумузматик далилларнинг биринчи замонавий синтезини синаб кўрди .
Ф.Видеманнинг 2001 йилги тадқиқотида Аҳамонийлардан Ҳинд-Юнон хукмронлиги охиригача Шарқда Юнонистонниг жойлашув тарихини изохланган.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати :
1. Mairs, Rachel "Bactrian or Graeco-Bactrian Kingdom," in The Encyclopedia of Empire, First Edition. Edited by John M. MacKenzie. Wiley Blackwell Encyclopedia of Empire, London: Wiley-Blackwell. 2016. P.1-2
2. Попов А.А. Греко-Бактрийское царство. Москва, 2008. – 240 с. 9Schlumberger D. The Excavations of Surkh Kotal and the Problem of Hellenism in Bactria and India // Proceedings of the British Academy. Vol. XLVII. London: Oxford University Press. 1961. P. 77-95
3. Абдуллаев Ў.И. Ўрта Осиёда қадимги бошқарув ва илк давлатчилик тарихшунослиги. – Тошкент, Akademiya, 2009. – 142 б.
4. Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. - Тошкент, 2000. 157 б.
5. Ааскаров А.А. Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи. Тошкент 2015.,190-191-б.
6. Муртазаева Р.Х. ва бош. Ўзбекистон тарихи.Тошкент. Б.43. 2010 й.
7. Муқимов З. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи.Т.Адолат 2003 й.
8. Ртвеладзе Э.В, Саидов А,Х, Абдуллеев Е.В. Қадимги Ўзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан лавҳалар. – Тошкент, Адолат, - 2001. – 239 б.
9. Э.В.Ртвеладзе.Ўзбекистоннинг тарихий ўтмиши.Тошкент.2009.П-23
Текст распознан автоматически из PDF и может содержать неточности.