ResearcherUz LogoResearcherUz
Посмотреть журнал

Юз-жағ тизимида туғма нуқсони бўлган болаларни диспансер назоратига олишни ташкил қилиш.

Аннотация

Ушбу мақолада юз-жағ тизимида туғма нуқсони бўлган болаларни диспансер назоратига олишни ташкил қилиш бўйича баён этилган. Юз ва жағлар соҳасида туғма нуқсон билан туғилган чақалоқлар профилактик ва самарали ихтисослашган комплекс даво олишлари маҳаллий (шаҳар, туман) болалар стоматологи томонидан назоратга олиниб, 14-15 ёшларигача кузатувда бўлмоқлари лозим.


Полный PDF документ

Похожие статьи

Текст статьи

назоратига олишни ташкил қилиш.

Абдишукурова Барчиной Гулбой қизи.

Тошкент Давлат Стоматология институти Стоматология факултети

4-курс талабаси

barchinoyabdishukurova@gmail.com

Аннотация. Ушбу мақолада юз-жағ тизимида туғма нуқсони бўлган болаларни диспансер назоратига олишни ташкил қилиш бўйича баён этилган. Юз ва жағлар соҳасида туғма нуқсон билан туғилган чақалоқлар профилактик ва самарали ихтисослашган комплекс даво олишлари маҳаллий (шаҳар, туман) болалар стоматологи томонидан назоратга олиниб, 14-15 ёшларигача кузатувда бўлмоқлари лозим.

Калит сўзлар: стоматолог, реабилитация, ташҳис, стационар, диспансер.

Аннотация. В данной статье описана организация диспансерного наблюдения за детьми с врожденными дефектами челюстно-лицевой системы. Дети, рожденные с врожденными дефектами в области лица и челюстей, должны получать профилактическое и эффективное специализированное комплексное лечение под наблюдением участкового (городского, районного) детского стоматолога и находиться под наблюдением до 14-15 лет.

Ключевые слова: стоматолог, реабилитация, диагностика, стационар, диспансер.

Abstract. This article describes the organization of dispensary supervision of children with congenital defects in the maxillofacial system. Babies born with congenital defects in the area of the face and jaws should receive preventive and effective specialized complex treatment under the supervision of a local (city, district) pediatric dentist and be monitored until the age of 14-15.

Key words: dentist, rehabilitation, diagnosis, inpatient, dispensary.

Фарзанднинг (айниқса юз ва жағлар соҳасида) нуқсон билан дунёга келиши отан- оналар саросима ва руҳий тушкунлик ҳолатига тушишларига сабаб бўлади. Улар тиббий ходимларга қатор саволлар билан юзланадилар. Уларни, боланинг бундай нуқсон билан туғилишига сабаб нима эканлиги, уни ким, қачон ва қаерда даволашни ташвишга солади. Табиийки бу саволларга мутахассислар жавоб бера оладилар. Саволлар бола туғилган ондан бошлаб юзага келади, жавоблар ҳам кечиктирилмай олиниши керак. Ўз саволларига ишончли равишда ижобий жавоб ола олмаган ота-оналар баъзан туғма нуқсон туфайли ўз фарзандларидан воз кечиб, уларни туғруқхонада қолдириб кетадилар. Республикамиздаги туғруқ хоналарда деярли ҳар куни 2-3 бола юқори лаб ва танглайнинг нуқсонлари билан туғилади. Нуқсон билан туғилган чақалоқ ва унинг онасига мутахассисларнинг юқори савияли ёрдамини қандай ташкил қилиш мумкин? Шу йўналишда тизимли хизматни йўлга қўйиш учун Республика миқёсидаги марказ, унинг вилоятлар ва туманлардаги шаҳобчалари бўлиши ёки маҳаллий болалар стоматологлари жалб этилиши лозим.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг 2004 йил 16 март 118-сонли буйруғи билан Биринчи Тошкент Давлат тиббиёт институти (ҳозирги ТТА) қошида “Республика болалар юз-жағ соҳаси туғма ва орттирилган нуқсонларини даволаш ва реабилитация қилиш илмий-амалий маркази” ташкил этилган.

МАРКАЗда амалга ошириладиган вазифалар:

-болаларда юз-жағ соҳаси туғма ва орттирилган нуқсонларига оид тиббиёт назарияси ва амалиёти масалаларини илмий асосда ишлаб чиқиш;

-соҳа бўйича ташкилий, даволаш ишларини, юқори малакали ихтисослашган тиббий ёрдамни замонавий талаблар даражасида ташкил этиш ва Республика худудлари бўйича мувофиқлаштириш;

-болаларда юз-жағ соҳаси яллиғланиш касалликларига, жароҳатларига оид тиббиёт назарияси ва амалиёти масалаларини илмий асосда ишлаб чиқиш;

-соғлиқни сақлаш идоралари ва муассасалари томонидан юборилган ҳамда ўз танлови бўйича мурожаат қилган амбўлатор беморларга юқори савияда тиббий маслаҳат ёрдамини ташкил этиш ва амалга ошириш;

-МАРКАЗ ихтисослиги бўйича тиббий ёрдамга муҳтож бўлган бемор болаларга стационар шароитида юқори малакали ихтисослашган ёрдам кўрсатиш;

-туғма ва орттирилган нуқсонларнинг ташҳислаш, даволаш ва профилактикасининг янги, илмий асосланган, самарали усулларини ишлаб чиқиш ва уларни Республика тиббий муассасалари амалиётига тадбиқ этиш, ихтисослик бўйича малакали тиббий ёрдамни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш, ногиронлик кўрсаткичларини камайтириш;

-соҳага оид услубий қўлланма, мақола ва рисола (монография)лар чоп этиш, текшириш ва даволаш стандартларини тузиш ҳамда ихтисослик бўйича кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини оширишда фаол иштирок этиш;

-ихтисослашган, юқори малакали, замонавий технологияларга асосланган тиббий ёрдамни ривожлантиришга йўналтирилган хорижий грантлар ва танловларда иштирок этиш.

назоратга олишни ташқил қилиш

Юз-жағ тизимида туғма нуқсони бўлган бола туғилган кунидан бошлаб, турар жой болалар стоматологи диспансер назоратида бўлиши керак. Яшаш жойи маҳаллий болалар стоматологик поликлиникаларида диспансер назоратига олинган болалар (Республика, вилоят) ихтисослашган марказида ҳам диспансер ҳисобида туришлари шарт. Марказ мутахассислари ва турар жой болалар стоматоги вазифалари аниқ тақсимланган ва ҳар бир босқич иккала томонга тушунарли бўлиши шарт. ТТА болалар стоматологияси кафедраси ва бўлимида юз-жағ соҳаси туғма нуқсонлари бўлган беморлар 5 гуруҳга ажратилган:

Биринчи гуруҳга фақат юқори лабида туғма нуқсони бўлган болалар киритилади. Бу гуруҳдаги болаларда кўрсатмаларга мувофиқ туғилишнинг биринчи кунлари туғруқхонада ёки ихтисослашган хирургик бўлимларда қўрсатмалар бўлса хейлопластика операцияси ўтказилади.

Иккинчи гуруҳга юмшоқ ва қаттиқ танглайида туғма нуқсонлари бўлган болалар киритилади. Танглайда операциялар: 8-10 ойлик даврдан (юмшоқ танглайда) 2-5 ёшгача (юмшоқ ва қаттиқ танглайда), яъни онгли нутқ шакллангунига қадар ўтказилади. Барвақт ўтказилган операциялар нутқнинг бошидан тўғри шаклланишига хизмат қилади. Операциядан сўнг бу гуруҳдаги болалар логопед бошчилигида нутқни ўстириш ва тўғри шакллантириш учун машқлар бажарилади. Турли сабаблар туфайли операция муддати кечиктирилса, масалан юмшоқ ва қаттиқ танглай нуқсонларида чайнов тишлар (2,5-3 ёшда) чиққанидан сўнг амалга ошириладиган бўлса, болалар операциягача логопедик машқларни бошлайдилар ва операциядан сўнг давом эттирадилар. Жағ суяги ўсиши ортда қолишига хос белгилари бўлган болаларга ортодонтик даво ҳам ўтказилади.

Учинчи гуруҳга бир томонлама (юқори лаб, альвеоляр ўсиқ, танглайни) кесиб ўтувчи туғма нуқсони бўлган болалар киритилади. Бу гуруҳга киритилган болалар босқичма- босқич ортодонтик даво, жарроҳлик аралашуви ва логопедик машқларга муҳтож бўлади. Ҳаётининг биринчи кунлариданоқ нафас олиш ва овқатланиш тизимлари фаолияти бузилади. Даволаш режасини жарроҳ стоматолог ва ортодонт биргаликда тузадилар. Бугунги кунда бир томонлама кесиб ўтувчи туғма нуқсонларни даволашда, ТТА болалар стоматологияси кафедрасида, чақалоқлик даврида оғиз ва бурун бўшлиқларини ажратиш, жағ бўлакларини яқинлаштириш мақсадида преформацияловчи пластинкалар тақилади, бу пластинка бурундан нафас олишга ва она кўкрагидан сутни чиқаришга ёрдам беради. Дастлаб, бола 6-7 ойлик бўлгунга қадар тайёрланиб, кейин хейлопластика ўтказилади. Хейлопластика ўтказилгандан сўнг, преформацияловчи янги пластинка тақилади у бир неча марта алмаштирилади. Бола 10-14 ойлик бўлганида, велопластика операцияси ўтказилади. 2-2,5 ёшидан бошлаб, операциядан олдин ўтказиладиган дастур асосида логопедик машқлар олиб боради. Болани V V тишлари чиққанидан сўнг, уранопластика операцияси ўтказилади. Ортодонт операциядан сўнгги даврда болани режали равишда кўрикдан ўтказиб, тишлар алмашинуви даврида ва доимий тишлар чиқаётганда, уларнинг тўғри чиқиши ва юқори жағнинг пастки жағга нисбатан орқада қолмаслигини аппаратлар ёрдамида таъминлайди. Ортодонт назорати 14-15 ёшгача давом этади.

Тўртинчи гуруҳга икки томонлама (юқори лаб, альвеоляр ўсиқ ва танглайини) кесиб ўтувчи нуқсони бўлган болалар киритилади. Бу гуруҳга кирган болалар нуқсонлари клиник жиҳатдан энг оғир ҳисобланади. Бир томонлама кесиб ўтувчи туғма нуқсонли болаларга нисбатан, уларда ўртадаги бўлак (премаксилла) ҳар хил даражада олдинга чиққан (протрузия) ҳолатда бўлади. Шу сабабли ортодонт, премаксилланинг олдинга чиқиб кетмаслигини, имконият қадар орқага қайтариш чораларини кўради. Премаксилла янада олдинга силжимаслиги учун бундай болаларга махсус преформацияловчи пластинка тайёрланади. Айрим болаларга эса премаксиллани орқага қайтариш учун махсус боғлам тақилади. Хейлопластика 3-4 ойлик болада бир томонда, 2,5- 3-ойдан сўнг иккинчи томонда бажарилади, 10-14 ойларда велопластика; 3-4 ёшида уранопластика операциясини ўтказилади. Оғиз айлана мушагининг тикланиши премаксиллага босим ўтказиб, уни орқага сурилишига таъсир этади. Бу гуруҳдаги болалар узоқ йиллар давомида ортодонт ва логопед назоратида бўладилар.

Бешинчи гуруҳга юқори лаб ва танглай нуқсони билан бирга марказий нерв тизимининг туғма (товуш чиқараолмаслик, кар ва Даун) касалликлари бўлган болалар киритилади. Одатда, бундай беморлар ихтисослашган диспансер назоратида турадилар. Стоматолог олдидаги вазифа, уларни ўз вақтида жарроҳ стоматолог аралашувига тайёрлаш ва юбориш. Марказий нерв тизими чуқур зарарланганларда ортодонтик даво ўтказилиши индивидуал равишда ҳал қилинади.

Бугунги кунда марказ ўз вазифаларини тўла-тўкис бажариш учун, ТТА академиясининг 3-клиникаси барча бўлимлари хизматидан фойдаланиб, ўз фаолиятини олиб бормоқда. Марказ таркибида юз-жағ жарроҳларидан ташқари педиатр, анестезиолог-реаниматолог, стоматолог-терапевт, ортопед-ортодонт, оториноларинголог, логопед ва бошқа мутахассислар, мурожаат қилган беморларга малакали ёрдам кўрсатмоқдалар.

Марказнинг ҳар бир мутахассисининг олдига қатор вазифалар қўйилган.

Юқори лаб ва танглайида туғма нуқсони бўлган ҳар бир болани, туғруқхонадаёқ, биринчи кунлар даволашида болалар стоматологи кўрикдан ўтказиши керак.

Фойдаланилган адабиётлар: 1. Абакаров СИ. Современные конструкции несъемных зуб ных протезов: Учеб. пособие. — М., 1994. 2. Асланов К.Л. Осложнения при применении мостовидных протезов и меры по их профилактике: Автореф. дис... канд. мед. наук. — М., 1984. 3. Большаков Г.В. Одонтопрепарирование. — Саратов, 1983. 4. Большаков Г. В. Подготовка зубов к пломбированию и про тезированию. — М.: Медицина, 1983. 5. Боровский Е.В., Леонтьев В.К. Биология полости рта. — М.: Медицина, 1991. 6. Бушан М.Г., Каламкаров Х.А. Осложнения при зубном протезировании и их профилактика. — Кишинев, 1983. 7. Гаврилов Е.И. Теория и клиника протезирования частичными съемными протезами. — М.: Медицина, 1973. 8. Гаврилов Е.И. Протез и протезное ложе. — М .,1979. 9. Гаврилов Е.И., Щербаков А.С. Ортопедическая стоматология: Учебник — М.: Медицина, 1984. 10. Гончаренко А.Д. Потребность в ортопедическом лечении съемными пластиночными протезами среди сельского населения Труды VI съезда Стоматологической ассоциации России. — М., 2000. 11. Дойников А.И. Замещение дефектов зубных рядов мосто видными протезами Руководство по ортопедической стоматологии / Под ред. Л.В. ИльинойМаркосян. — М., 1974. 11. Гросс М.Д., Мэтьюс Дж. Д. Нормализация окклюзии: Пер. с англ. — М.: Медицина, 1986. 12. Иванов B.C. Заболевания пародонта. — М.: Медицина, 1989. 13. Калинина В.Н., Загорский В.А. Протезирование при полной потерье зубов. — М.: Медицина, 1990. 14. Каламкаров Х.А. Ортопедическое лечение с применением металлокерамических протезов. — М., 1996.

Текст распознан автоматически из PDF и может содержать неточности.