ResearcherUz LogoResearcherUz
Посмотреть журнал

КОРРУПЦИЯГА БАРҲАМ БЕРИШДА СТРАТЕГИК ЁНДАШУВ

Аннотация

Ушбу мақоланинг мазмуни шундан иборатки, бунда ҳозирги кунда давр талабига айланаётган “Коррупция” номли иллатга қарши курашишга қаратилган кўплаб чора тадбирлар ҳамда уни олдини олишнинг услуб ва услубиятлари ва шу билан биргаликда коррупсияга қарши курашиш омиллари ҳақида маълумот оласиз.


Полный PDF документ

Похожие статьи

Текст статьи

ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ЮРИДИК ФАКУЛЬТЕТИ 2-БОСҚИЧ ТАЛАБАСИ

ҲАМРОҚУЛОВА ДУРДОНА ШЕРАЛИ ҚИЗИ

Аннотация: Ушбу мақоланинг мазмуни шундан иборатки, бунда ҳозирги кунда давр талабига айланаётган “Коррупция” номли иллатга қарши курашишга қаратилган кўплаб чора тадбирлар ҳамда уни олдини олишнинг услуб ва услубиятлари ва шу билан биргаликда коррупсияга қарши курашиш омиллари ҳақида маълумот оласиз.

Калит сўзлар: «Аср вабоси», Коррупциянинг келиб чиқиш илдизи қаерда?, «давлат органлари ходимлари», Коррупция, бу - инсон нафсининг маҳсулими.

Коррупцияни йўқ қилиш учун авваламбор давлатнинг иқтисодиётга кераксиз аралашувини камайтиришга, давлат муассасаларида ишчилар сонини оптималлаштиришга йўналтирилган босқичма-босқич чора - тадбирларни ўз ичига олган стратегияни ишлаб чиқиш керак, бу эса кейинчалик ушбу ташкилотларда иш ҳақининг ошишига олиб келади. Келгусида қуйидаги йўналишларда коррупцияга барҳам беришда комплекс ёндашув бўйича самарали чоралар кўриш мақсадга мувофиқдир :

• Малакали ишчиларни танлаш. Билим даражаси ва коррупция ўртасида яқин боғлиқлик мавжуд. Малакалироқ ишчиларнинг пора олиш эҳтимоли камроқ. Бундай шароитда ходимларни ўз билимлари асосида ёллашга ёндашув коррупцияга қарши курашда самарали восита бўлиши мумкин. Шунинг учун давлат хизматига киришга даъвогарларга нисбатан ягона талабларни ишлаб чиқиш ва очиқ танлов имтиҳонлари тизимини жорий этиш зарур. Масалан, Жанубий Кореяда ҳукумат вақти-вақти билан давлат хизматчиларини текширади. Давлат хизматчисининг 5-даражасини олиш учун имтиҳон уч босқичдан иборат. Биринчи қадам номзодларнинг умумий билимларини синаб кўришдир. Имтиҳоннинг ушбу босқичининг предметлари ҳуқуқ, тарих, чет тили ва бошқалар. Иккинчи босқич номзодларнинг касбий билимларини синаб кўришдир. Ҳар бир профессионал гуруҳ турли предметларни билишни талаб қилади, аммо иқтисодиёт ва ҳуқуқ умумий фанлардир. Учинчи босқичда номзоднинг шахсий хусусиятларини текшириш учун суҳбат ўтказилади.

• Ходимларнинг мотивацияси (иш ҳақи). Нафақат иқтисодий назария, балки амалиёт шуни кўрсатадики, иш ҳақи даражаси коррупция схемаларида иштирок этишнинг афзалликлари билан таққосланадиган, қўлга тушиш хавфини ҳисобга олмаганда, коррупциянинг олдини олувчи асосий омил ҳисобланади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, давлат хизматчиларига хусусий сектор билан рақобатдош иш ҳақи таклиф қилиниши керак. Шунингдек, давлат хизматчиларининг иш фаолиятини баҳолаш тизими ва юқори лавозимдаги ишчиларга уларнинг фаолияти самарадорлигига қараб маош тўлаш тизимини жорий этиш зарур.

• Жазо (обрў, жарималар). Коррупция схемаларида иштирок этиш харажатларининг камлиги сабабли, коррупция фаоллиги ўсмоқда. Коррупция учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар коррупцияни енгишда алоҳида рол ўйнаши мумкин, чунки кўп ҳолларда ходим учун коррупция харажатлари унинг асоратларидан каттароқдир.

• Мониторинг (аудит ва аниқлаш имконияти). Кўпгина давлатлар “пора бериш” орқали коррупцияга қарши курашда аудит ролини кучайтириш зарурлигини тан олишади. Бухгалтерлар ва аудиторларнинг глобал коррупцияга қарши стратегияга қўшадиган ҳиссасини муҳокама қилиш учун Халқаро бухгалтерлар федерацияси “Бухгалтерия иши ва коррупцияга қарши курашиш” маърузасини эълон қилди. Европа Кенгашининг Коррупцияга оид Жиноят ҳуқуқи тўғрисидаги конвенцияси мамлакатлардан ҳар қандай давлатнинг мансабдор шахсларига ваъда бериш, таклиф қилиш ёки бирон-бир асоссиз устунлик бериш учун жиноий жавобгарликка олиб келадиган миллий қонунларни қабул қилишга чақиради. Бундай жиноят, шунингдек, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартибини қўллаган ҳолда давлат хизматчиларининг порахўрлиги билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар тўғрисида қасддан нотўғри тақдим этилган деб ҳисобланиши керак.

• Технологиялар (электрон ҳукумат, жамоат назорати). “Электрон ҳукумат”нинг тўлақонли ишлаши давлат харидларининг аксарият қисмини ва аҳоли, бизнес ва давлат ўртасидаги муносабатларнинг бутун тизимини шаффоф қилиш имконини беради ва бу тармоқнинг ҳажмини сезиларли даражада камайтиради. Иккинчиси бизнесни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. Масалан, Сингапурда кўплаб зарур хизматларни, масалан, паспорт ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани уйда зарур шаклларни тўлдириб, тегишли органларга электрон почта орқали юбориш орқали олишингиз мумкин. Ҳукумат бундай хизматларни Интернет орқали тақдим этиши одатий тарз сифатида қабул қилинади. Шуни таъкидлаш керакки, агар фуқаро ушбу хизматларни олиш учун муассасага шахсан ташриф буюрса, у ҳолда ушбу муассасага алоҳида эҳтиёжсиз келганлик учун унга жарима солинади.

• Ушбу стратегияни ишлаб чиқишда реал вазиятни тўлиқ қамраб олган яхлит ва бир бутун режа бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Беш йилга мўлжалланган комплекс дастурий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш жараёнида муваффақиятли натижага эришган давлатлар тажрибаси ўрганилмоқда. Эътиборли жиҳати, аксар давлатлар коррупцияга қарши курашишда шу каби стратегик комплекс ҳужжатларни қабул қилиш ва ундаги вазифаларни тизимли тадбиқ этиш орқали сезиларли ижобий натижага эришмоқда.

• Масалан, Норвегия 2004 йилда, Жанубий Африка Республикаси 2016 йилда, Буюк Британия 2017 йилда, Италия 2018 йилда, Малайзия 2019 йилда, МДҲ давлатлари орасида Россия Федерацияси 2008 йилда, Қозоғистон 2015 йилда, Украина эса 2020 йилда коррупцияга қарши курашиш стратегиясини ишлаб чиққан.

• Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилаётган стратегия лойиҳасида ҳам узоқ ва яқин муддатларга мўлжалланган бир қатор стратегик масалалар ўрин олган.

• Стратегия лойиҳасидан, жорий ҳолат таҳлили, ижобий тенденциялар, муаммолар, коррупцияни келтириб чиқараётган асосий омиллар, мақсад ва унинг индикаторлари ўрин олган.

• Хусусан, унда давлат хизматида, шунингдек хусусий сектор ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш, самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда коррупциянинг олдини олиш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш каби масалалар ўрин олган.

• Стратегияда қуйидаги асосий йўналишлар қамраб олинмоқда:

• 1. Суд ҳокимияти мустақиллиги ва самарадорлигини таъминлаш;

• 2. Давлат хизматчилари томонидан мол-мулкни мажбурий декларация қилиш;

• 3. Манфаатлар тўқнашувини тартибга солувчи қоидаларни ишлаб чиқиш;

• 4. Давлат ҳокимияти вакиллари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларда инсон омилини максимал даражада камайтириш;

• 5. Давлат хизматига қабул қилишнинг очиқ ва шаффоф механизмларини жорий этиш, ишга қабул қилишнинг аниқ стандарт ва тартибларини белгилаш;

• 6. Давлат хизматчилари учун етарли иш ҳақи, ижтимоий ҳимоя билан таъминлаш;

• 7. Давлат бошқарувида номарказлаштириш ишларини жадаллаштириш;

• 8. Назорат қилувчи органлар учун бюджет жараёнларининг шаффофлигини ошириш;

• 9. Солиқ маъмурчилигининг очиқлигини ошириш.

Президент томонидан Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурага БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда вазирлик, компания ва ҳокимликларда ички коррупцияга қарши чораларни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи «комплаенс назорат» тизимини жорий этиш вазифаси қўйилди. Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, давлат хизматчилари мол-мулки ва даромадларини декларация қилиш тизиминининг барча ташкилий-ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиб, амалиётга киритиш шартлиги таъкидланди. “Антикоррупцион комплаенс назорат” давлат бошқарув органлари,ташкилот ва муассасалар ҳамда хўжалик бошқарув органларида коррупцияга қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинма тузишни ёки коррупцияга қарши курашга масъул ходимни тайинлашни; “Одоб-ахлоқ Қоидалари”ни ва “Коррупцияга қарши курашиш сиёсати”ни тасдиқлаш ва бу процедура учун зарур ички идоравий ҳужжатларни қабул қилишни; коррупцияга қарши кураш тадбирларини амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилишни ўз ичига олади. Антикоррупцион комплаенс назорат мақсади давлат хизматчилари ва компания ходимларининг коррупция билан боғлиқ жиноятлар содир этишда иштирокини олдини олишдир. “

Коррупция бу - давлатимизни ич-ичидан емириб, миллий хавфсизлигимизга рахна соладиган ғоят хатарли таҳдиддир. Шу боисдан, 2021- 2025 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш миллий стратегияси унга қарши муросасиз кураш йўналишларини мувофиқлаштирувчи умумий ҳужжат сифатида яқин келажакда Ўзбекистондаги бу борадаги ҳолатни ижобий томонга ўзгартиришга хизмат қилади.

Коррупция кенг қамровли тушунча бўлиб, у жамиятнинг айрим қатламлари, тоифалари, гуруҳлари кундалик фаолиятига айланиб, ўзаро бирбирига боғланиб, чирмашиб кетганлигидан кўз юмиб бўлмайди. “Нозик”, “чигалроқ” ушбу масалада давлатнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари бирмунча ҳушёр, зийрак бўлиши, шунингдек, нодавлат ташкилотлари, турли комиссиялар, журналистлар, мустақил судлар тизими фаолроқ ишлаши ҳақида тадқиқотчилар анчадан бери ёзиб келади. Сиёсатчилар, социологлар, психологлар, тарихчилар, давлат ҳамда жамоат органлари, сиёсий партиялар, энг муҳими, амалиётчилар масалани таҳлил этиш ва ечимини топиш устида бош қотириши лозим.

Кейинги йилларда хориж, жумладан, МДҲ мамлакатлари матбуотида коррупцияга қарши курашиш йўллари ҳақида мақолалар пайдо бўла бошлади. МДҲга аъзо мамлакатларда олиб борилган тадқиқотлар таҳлили шундан далолат берадики, биз шўролар тузумидан қутулганимизга ўттиз йил бўлганига қарамай, суд-ҳуқуқ органлари ҳамон давлат ҳокимиятининг итоаткор органига айланганича турибди. Бу жамият кушандаси, ярамас иллат ҳақида давлатимиз раҳбари деярли ҳар бир чиқишида таъкидлаб ўтади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, коррупция ва порахўрлик жамият барқарорлигининг муҳим асоси бўлган адолатнинг йўқолишига олиб келади. Мамлакатимиз мустаҳкамлиги, халқимиз фаровонлиги, юртнинг ривожи ва гуллаб яшнашини, обод бўлишини истаган ҳар бир фуқаро пора олиш ва бериш иллатидан халос бўлиши, бир сўз билан айтганда “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланиши керакдир.

Ф О Й Д А Л А Н И Л Г А Н А Д А Б И Ё Т Л А Р

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаПФ6013-сонли “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупсияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш курашиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 6 июндаги.ПФ- 6257-сонли.фармони.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729 - сонли “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши тадбирлар тўғрисида” ги Фармони.

4. Ўзбекистон Республикасининг 03.01.2017 йилдаги “Коррупцияга №3305.

5. Исмоилов Баҳодир – Бош прокуратура Академияси коррупцияга қарши кураш илмий таълим Маркази бошлиғи ю.ф.д. – “Коррупцияга қарши комплаенс назорати” - кun . uz / uz / 20.07. 2020 йил № 16550.

Текст распознан автоматически из PDF и может содержать неточности.