ResearcherUz LogoResearcherUz
Посмотреть журнал

Миллий гвардия фаолиятида ҳарбий хизматчи ва ходимларининг ахлоқий-руҳий хислатларини шакллантиришда жисмоний тайёргарликнинг аҳамияти

Аннотация

Ушбу илмий мақола орқали ҳарбий хизматчиларга жисмоний тайёргарлик билан бир қаторда ахлоқий-руҳий ҳолатнинг ҳам нақадар муҳимлигини англаб олишимиз мумкин.Шу билан биргаликда жамоат тартибини халқнинг тинчлик,тотувлигини сақлашда миллий гвардиянинг ўрни ҳамда мана шу фаолият учун мукаммал жисмоний тайёргарлик муҳим аҳамият касб этишинининг илмий,амалий усулларини таҳлиллар орқали кўриб чиқамиз.


Полный PDF документ

Похожие статьи

Текст статьи

Миллий гвардия фаолиятида ҳарбий хизматчи ва ходимларининг ахлоқий-

руҳий хислатларини шакллантиришда жисмоний тайёргарликнинг

аҳамияти

Ўзбекистон Республикаси Жамоат Хавфсизлиги Университети дотсенти

Аташайхов Абдуваҳид Абдушукурович

Аннотатсия: Ушбу илмий мақола орқали ҳарбий хизматчиларга жисмоний тайёргарлик билан бир қаторда ахлоқий-руҳий ҳолатнинг ҳам нақадар муҳимлигини англаб олишимиз мумкин.Шу билан биргаликда жамоат тартибини халқнинг тинчлик,тотувлигини сақлашда миллий гвардиянинг ўрни ҳамда мана шу фаолият учун мукаммал жисмоний тайёргарлик муҳим аҳамият касб этишинининг илмий,амалий усулларини таҳлиллар орқали кўриб чиқамиз.

Калит сўзлар: касбий фаолият, баҳолаш системаси, жанговар шайлик, психологик кучланиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари.

Кундалик турмушимиз ижтимоий фаолиятимиз шуни кўрсатадики Жисмоний тайёргарлик шахснинг маънавий ва руҳий физиологик жараёнларига ўз таъсирини ўтказади, шаклланишига таъсир қилади, жараёнга кўра, булар меҳнатсеварлик, касбий ва ахлоқий сифатларни шакллантириш орқали ифодаланади. Шу билан бирга, у инсонлар руҳий оламининг кўп томонларига, айниқса, ахлоқий сифатларнинг бир қатор элементлари, яъни жамоа билан яшаш, хизматда бир-бирга ёрдам бериш, аскарий биродарлик қаҳрамонлик, мардлик, жавобгарлик ҳисси, интизомлилик кабиларга ҳам тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади.

Спорт ахлоқий фазилатларни шакллантиришда бевосита ва билвосита юксак характер бера оладиган намунали фаолият тури ҳисобланади. Спортчи ёки ҳарбий хизматчи спорт жамоаси таркибига кирар экан, жамоанинг ютуғи унинг ҳар бир аъзоси, жумладан, ўзининг жавобгарлиги ва шахсий натижаларига боғлиқ эканлигини тушунади. Бу уларда жамоа бўлиб ҳаракат қилиш, ўз имкониятларини тўғри баҳолаш, яхши спортчиларга тенглашиш, қаттиқ интизомни сақлаш каби ҳисларни уйғотади. Спортнинг яна бир ажойиб хусусияти спортчиларда, ходимларда ватанпарварлик ва юртга содиқлик руҳини шакллантириб, жаҳон ареналарида юрт байроғини юқори шоҳсупага кўтаришга ундайди.

Шахсий таркибнинг жанговар шайлигини оширишда жисмоний тайёргарликнинг ролини тушунтириш профессионаллик ҳиссини уларга сингдириш ҳарбий хизматчи ва ходимларда унинг усул ва ҳаракатларини эгаллашга фаол муносабатни шакллантиради, нормативларни бажаришга ўз вазифасига сидқидилдан ёндашишга ундайди, асосийси, уларда ўз бурчларини бажариш учун зарур бўлган сифатларни такомиллаштиришнинг муҳимлигини тўғри тушуниш пайдо бўлади.

«Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ҳиссий-иродавий ўзини ўзи бошқариш йўллари ва усулларини эгаллашлари бугунги кунда жуда долзарб вазифадир. Хизмат фаолиятида асаблари мустаҳкамроқ бўлган, рақиб (жиноятчи) билан курашишга яхшироқ шайлана оладиган, нафақат жисмоний ва ақлий имкониятларидан оқилона фойдалана оладиган, балки асабий-руҳий фаоллигини мақбул даражада сақлай оладиган, тезкор хизмат фаолиятининг мураккаб вазиятларида ўзининг иродавий фаоллигини намоён қила оладиган ходимлар кўпроқ муваффақиятни қўлга киритадилар».1

Касбий психология фанида ёзилган бу фикрлар айнан Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимларига ҳам бирдек таалуқлидир.Буни фаолият нуқтайи Назари шу дунёқраш чинакамига ифодалайди ва исботлайди.

Жисмоний машқлар ёрдамида қийин шароитларда ҳаракат қилишда психологик тайёргарликни ошириш вазифаси ҳам муваффақиятли ҳал қилинади. Психологик тайёргарлик шахсий таркибнинг жанговар ва сиёсий тайёргарлиги билан чамбарчас боғлиқ. У ходимларда мардлик, ўзини қурбон қилишгача бўлган қаҳрамонлик кўрсатишга шай туриш, энг оғир вақтларда ақл билан ҳаракат қилиш, хавфли вазиятларда ижобий руҳий реакцияни намоён қилиш каби сифатлар шаклланишини таъминлаши керак.

Инсонга хавф туғилганда юқори психологик кучланиш ҳолати вужудга келади ва унинг ҳаракатларида оддий вазиятда бўладиганидан фарқли ўлароқ сезиларли ўзгаришлар содир бўлади. Ушбу психологик кучланиш инсон

1 Душанов Р.Х., Фарфиев Ё.А. Касбий психология. – Т., 2014. хулқининг мураккаб элементларига салбий таъсир кўрсатади ва у ўзини бошқаришда назоратни йўқотади.

«Қалтис вазиятларда ҳаракатланиш кўпинча томонлар-нинг бир-бирига бутунлай қарама-қарши мақсадларга эришиш ҳаракатида келиб чиқиши кузатилган. Бунда рақибларнинг ҳар бири ўз ҳаракатларини ҳисобга олиб, ғалабага эришиш учун унга тўсиқлар ва қийинчиликлар яратади. Бунда «рақиб» томонлар қандай фикрлаяпти ва қандай қарорга келяпти, деган масала биринчи ўринга чиқади. Психологияда бундай фикрий фаолият рефлакция, яъни англанган жавоб реакцияси ҳисобланади».2

«Мусобақа бошланишида одам ҳаяжонланади. Бу «старт олди ҳолат» бўлиб, психик ҳолат ўзгаради ва организмда вегетатив ўзгаришлар содир бўлади (пульс, қон босими ортади, энергия алмашуви кучаяди, ичак-қорин фаолияти ўзгаради, уйқу бузилади ва ҳ.к.). Старт олди ҳолати спортчининг малакасига, спортчини мусобақадан олдин ажратадиган вақтга, унинг нерв фаолиятининг хусусиятига, тайёргарлигига, унинг командасининг уюшқоқлиги ва ўзаро мослашувига боғлиқ бўлади» (А.Абдуллаев, Ш.Х.Хонкелдиев. «Жисмоний тарбия назарияси ва усулияти».).

Психологик тайёргарлик масалалари кўриб ўтилар экан, шуни доимо ёдда тутиш керакки, бу жисмоний машқлар ёрдамида ҳал қилинадиган кўплаб вазифаларининг фақат биригина, холос. Жисмоний тайёргарлик учун ажратилган ўқув вақтининг чегараланганлиги машғулотларнинг умумий тизимида ҳал қилинадиган барча вазифаларнинг чамбарчас боғлиқлигини талаб қилади. Жисмоний тайёргарлик ягона, бир бутун жараён сифатида қаралиши керак, унинг таркибидаги психологик тайёргарлик эса фақатгина илмий билиш усули ҳисобланиб, масалани чуқурроқ ўрганишни таъминлайди. Фақат илмий назарий нуқтайи назар эмас қолаверса уни ижтимоий фаолиятда қўллай олиш маҳорати асосий жараён саналади шу боисдан ҳам миллий гвардия бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари ҳамда сафдор ҳарбий хизматчи ходимлар назария билн бир қаторда амалий нуқтйи назарда ўринли қўъай олишни билши вас ҳу йўналишда ҳаракат қилса жамоат тартибини сақлашда муаммо камчиликларга йўл қўйилмайди.

2 Арифходжаева И.Х. ИИИ ходимлари фаолияти психологияси: Ўқув қўлланма. – Т., 2008. – Б. 284.

Фойдаланилган адабиётлар:

1) Душанов Р.Х., Фарфиев Ё.А. Касбий психология. – Т., 2014.

2) Арифходжаева И.Х. ИИИ ходимлари фаолияти психологияси: Ўқув қўлланма. – Т., 2008. – Б. 284.

3) Кочкаров А.А. Педагогическая технология профессиональноприкладной физической подготовки курсантов высших сержантских курсов. Диссертация на соискание учёной степени кандидата педагогических наук. – Т., 2006.

Текст распознан автоматически из PDF и может содержать неточности.