СОЛИҚ ТИЗИМИНИНГ ЎРНИ
Жўраев Хусан Атамуратович
Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, Термиз шаҳри Фаровон
массиви 43-В уй. e-mail:esadir_74!@rambler.ru
Аннотация. Мақолада минтақада қулай ишбилармонлик муҳитини яратишда солиқ тизимининг ўрни асосланган, бу юзадан илмий тақлифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Аннотация. В статье обосновывается роль налоговой системы в создании благоприятной деловой среды в регионе, на ее основе разработаны научные предложения и практические рекомендации.
Annotation. The article substantiates the role of the tax system and the creation of a favorable business environment in the region, as well as the development of scientific proposals and practical recommendations.
Калит сўзлар. Минтақа, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, ишбилармонлик муҳити, солиқ тизими, солиқ ставкаси , солиқ имтиёзлари, буджет даромадлари.
Ключевые слово. Регион, малый бизнес и частное предпринимательство, бизнес-среда, налоговая система, налоговая ставка, налоговые льготы, доходы бюджета.
Keywords. Region, small business and private entrepreneurship, business environment, tax system, tax rate, tax benefits, budget revenues.
Кириш: Жаҳонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан мақсадли ва манзилли молиявий қўллабқувватлашга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодий ва ижтимоий фаровонликнинг муҳим омили сифатида мавқеи ва ўрнини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) га ҳисобот маълумотларига кўра «аъзо мамлакатларда корхоналарнинг 99 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида аҳоли бандлигининг 60 фоизи, қўшилган қийматнинг 50-60 фоизгача яратилган, янги иш ўринларининг Францияда 90 фоизи, АҚШда 75 фоизи, Германия ва Буюк Британияда 66 фоизини ташкил этган»[1]. Иқтисодиётда инвестиция муҳитини янада яхшилашда, солиқлар воситасида иқтисодиётни тартибга солиш ва рағбатлантиришни янада кучайтиришда кичик бизнес субъектларини умум белгиланган ва махсус солиқ режими асосида солиққа тортишни қўшимча такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Жаҳонда ялпи талабни самарали рағбатлантириш инструменти – солиқлар воситасида иқтисодиётни рағбатлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг солиққа тортишни мунтазам такомиллаштириш борасидаги илмий изланишларга эътибор қаратилмоқда. Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим драйвери сифатидаги ролига таянган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг фискал ва монетар инструментлари ноанъанавий усулларидан фойдаланиш, постиндустриал цивилизация шароитида рақамли бизнес соҳасидаги кичик бизнес субъектларини солиққа тортишда ягона ахборот маконига асосланган виртуал механизмни шакллантириш, виртуал ахборот макони шароитида «ягона солиқ» назарияси тараққиётидаги концептуал йўналиш истеъмолдан олинадиган ягона солиқ механизмининг дастурий маҳсулларини шакллантиришга оид илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг негизини солиққа тортиш соҳасидаги чора-тадбарлар ташкил қилиниб, қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга эътибор қаратилмоқда. Республикада «солиқ юкини камайтириш, бизнес юритиш учун янада қулай шароитлар яратиш «яширин» иқтисодиётга барҳам беришнинг ягона йўлидир ... бу борада таъсирчан чораларни назарда тутадиган алоҳида дастур ишлаб чиқиш»[2] вазифаси белгиланган. Мазкур вазифа ижросини таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан эришилган натижаларни таҳлил қилиш билан биргаликда ушбу йўналишда мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни баҳолаб бориш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг янада ривожланишига эришиш долзарб вазифа саналади.
Республикада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бунда бир неча омиллар билан бирга, энг муҳим омил ҳисобланган кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан тўлайдиган айланмадан олинадиган солиқ (ягона солиқ тўлови) ставкаларининг пасайтирилиши ижобий таъсир этмоқда. 1-расм. Кичик бизнеснинг ЯИМдаги улуши ва ягона солиқ тўлови ставкасининг ўзгариш динамикаси, фоизда.
Pасмга кўра, 2000-2022 йиллар мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига солиқ юкини пасайтириш, солиқнинг рағбатлантириш функциясини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар натижасида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 4 фоизни ташкил этмоқда[3].
Демак, солиқ ставкалари пасайтирилиш билан параллел равишда, мавжуд солиқлар бўйича белгиланган имтиёзлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари шахсий тасарруфидаги даромадларининг изчил ортиб боришига таъсир этди. Манфаатли бизнес учун яратилган фискал имкониятлар таъсирида ҳам соҳада фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари ЯИМдаги улушининг ортиб бориши кузатилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун биргина ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзлар ва солиқ ставкалари жорий этилиши бюджетга тушумлар самарадорлиги пасайишига таъсир этган. Натижада солиқ тўловчиларнинг кенг спектри ва сони шароитида солиқ тушумларининг миқдор кўрсаткичлари паст даражани ташкил этмоқда.
Taдбиpкopлик субъектлари зиммасидаги coлиқ юки даражаси шаклланиши ва ўзгаришига бир қатор омиллар таъсир кўрсатади. Буларга, coлиқ тизимида амалда бўлган coлиқлар, йиғимлар ва тўловлар ҳажми, coлиқ базаси, coлиқ ставкаси, coлиқ имтиёзлари ва преференциялари, яратилган қўшилган қийматнинг ўзгариши, бозордаги талаб ва таклиф coлиқ юки ва оғирилиги даражаларига таъсир этувчи омиллар ҳисобланади. ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, фақат coлиқ юки кўрсаткичлари орқали coлиққа тортишнинг тaдбиpкopлик субъекти молиявий фаолиятига таъсирини тўлақонли баҳолаб бўлмайди. Шу мақсадда, coлиқлар бўйича пенялар, молиявий жарималар ва давлат божларини ҳам ҳисобга олган ҳолда корхона учун ҳақиқий (реал) фискаль босимни баҳолаш услуби алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги 104- сон «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 апрелдан бошлаб 2025 йилнинг 1 январига қадар белгиланадиган туризм ҳудудларидаги 28 та туман ва шаҳарларда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари учун айланмадан олинадиган солиқ ставкасининг 1 фоиз ҳамда ушбу ҳудудларда объектлар ва улар эгаллаган ер участкаси бўйича юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи солиғини мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида жорий этилган. Ҳудудларда аҳоли бандлигини ошириш, туризм, савдо, транспорт ва маиший хизматлар кўрсатувчиларни молиявий барқарорлигини ошириш юзасидан, хизмат кўрсатиш соҳалари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоизгача камайтириш таклифи юзасидан 2022 йилдан ушбу соҳасидаги тадбиркорлар ихтиёрида 520,0 млрд.сўмдан ортиқ маблағ қолдирилди(3-жадвал)[4]. 3-жадвал Махсус солиқ режими жорий этилдиган туман ва шаҳарлар рўйхати
Ҳудудларнинг туризм салоҳияти ва туристик хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида айрим ҳудудларда айланмадан олинадиган солиқ ставкасини 1 фоиз ставкада тўлаш тизимини жорий этиш мақсадга мувофиқ.
Махсус солиқ режимлари ташкил этиладиган туман ва шаҳарлар ҳудудидаги меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича солиқ ставкасини пасайтириш орқали тадбиркорлик субъектлари зиммасидаги солиқ юкини енгиллаштириш лозим.
Адабиётлар
1. https://oecd.org/industry-and-services/oecd-sme-and-entrepreneurshipoutlook-201934907e9c-n# page 113.
2. 2 https://president.uz.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси. Тошкент шаҳри, 2018 йил 28 декабрь.
3. www.stat.uz – Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси рамий сайти маълумотлари асосида
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 104-сонли қарори асосида тайёрланди.
Текст распознан автоматически из PDF и может содержать неточности.