ГЕНОТИПЛАРИНИ ЎРГАНИШ
Эргашева Муниса Якубовна, Ачилова Матлюба Мирхамзаевна
Самарқанд Давлат тиббиёт университети, Самарқанд, Ўзбекистон ОИВ инфекцияси вирус табиатли сурункали юқумли касаллик бўлиб, асосан иммун тизимини зарарлаб, оппортунистик касаллик ва ўсмалар ривожланишига сабаб бўлади ва антиретровирус терапия ўтказилмаганда ўлим ҳолати билан якунланади [Raimondo M. эt al., 2017; Guaraldi G., 2019]. Бугунги кунда иммунитет танқислиги бўлган шахслар сонининг ортиб бориши туфайли патоген ичак содда ҳайвонлари Lamblia intestinalis ва Entamaeba hystolitica билан бирга Blastocystis spp, Cryptosporidium spp ва Cyclospora spp нинг учраш частотаси ҳам кўпайди [Бартлетт Д., 2012; Taylor T.H., 2016]. Тадқиқот мақсади. Бластоцистоз аниқланган ОИВ инфекцияли беморларда бластоцисталар генотипларини аниқлаш. Тадқиқот материали ва усуллари. Самарқанд вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасида 2021-2024 йилларида даволанган 185 нафар беморда тадқиқот ўтказилди. Беморлар 2 та гуруҳга тақсимланди: I-гуруҳ (асосий гуруҳ)га ОИВ инфекцияси ва бастоцист инвазияси аниқланган 78 нафар бемор, II-гуруҳ (назорат гуруҳи)га эса бластоцист инвазияси аниқланган ОИВ инфекциясиз 15 нафар бемор киритилди. Тадқиқот ўтказиш учун копроовоскопия, ИФА ва ПЗР усулларидан фойдаланилди. Тадқиқот натижалари. Бластоцисталарнинг субтипларини аниқлаш мақсадида беморларда текширув намуналари (нажас) 7 та бластоциста субтипларини аниқлаш тўпламлари (Blastocystis spp.ST-1,2,3,4,5,6,7) дан иборат махсус праймерлардан фойдаланилди. ОИВ инфекцияли 78 нафар беморда аниқланган бластоцисталарнинг генотипларини ўрганиш шуни кўрсатдики, беморларда аксарият зооноз субтиплар доминантлик (62,8%) қилади: Blastocystis sрp.ST-5 24 нафар (30,8%) ва Blastocystis sрp.ST-6 25 нафар (32,0%) беморда қайд қилинди. Blastocystis sрp.ST-3 15 (19,2%) беморда аниқланди. Blastocystis sp.ST-1 эса жами 8 нафар (10,3%) бемордагина қайд қилинди. Тадқиқот гуруҳларида 6 нафар (7,70%) ОИВ инфекцияли беморларда блатоцисталарнинг 2 та: Blastocystis spp.ST-5 ва Blastocystis spp.ST-1 субтипларининг бирга микст тарзда учраши қайд қилинди. Шуни алоҳида таъкидлаш муҳимки, ушбу гуруҳлардаги ОИВ инфекцияли беморларда бластоцисталарнинг Blastocystis spp.ST-2, Blastocystis spp.ST-4 ва Blastocystis spp.ST-7 субтиплари умуман қайд этилмади. Бластоциста инвазияси билан зарарланган ОИВ инфекцияси бўлмаган беморлар (n=15) (6-гуруҳ – назорат гуруҳи) да бластоцисталар генотиплари полимераза занжир реакцияси ёрдамида ўрганилганда 66,7% (10 нафар) беморда бластоцисталарнинг Blastocystis spp.ST-3 типи аниқланди. ОИВ инфекциясиз шахсларда бластоцисталарнинг асосан Blastocystis spp.ST-3 субтипи энг кўп 66,7% учрайди. Blastocystis spp.ST-1 20,0% (3 нафар беморда) ва Blastocystis spp.ST-2 13,3% (2 нафар беморда) ҳолларда қайд этилди. Бластоцисталарнинг Blastocystis spp.ST-4, ST-5, ST-6 ва ST-7 субтиплари бирорта ҳолатда ҳам қайд қилинмади. Хулоса. ОИВ инфекцияли беморлар ичагида бластоцисталарнинг асосан зооноз субтиплари Blastocystis spp.ST-5 ва Blastocystis spp.ST-6 кўп (62,8%) қайд қилинади, антропоноз тип – Blastocystis spp.ST-3 ушбу беморларда 19,2% ҳолатдагина учрасада, ОИВ инфекциясиз беморларда доминантлик (66,7%) қилади.
Текст распознан автоматически из PDF и может содержать неточности.