ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ ФАОЛИЯТИ »
Турдалиев Бахтиёржон Ихтиёржон угли
ИИВ Академияси 3 курс 309 гурух курсанти
+998(99)0994320 Аннотация: Бугунги кунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда, жиноятчиларни фош этишда ҳамда ҳуқуқбузарларга нисбатан таъсир чораларини амалга оширишда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ёрдамидан кенг фойдаланиб, самарали натижаларга эришилмоқда. Бироқ шунга қарамай, республикамизда жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликни ташкил этиш ва такомиллаштириш ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида долзарблигича қолмоқда. Калит сўзлар: хуқуқбузарликлар прафилактикаси, ҳуқуқий давлат, прафилактика инспектори, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини енг олий ва устивор қадрият сифатида қарор топтириш, шахс ва давлат, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органалри, жиноят содир этилишининг олдини олиш, маҳалла ҳуқуқтартибот маскани.
Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг, юрт фаровонлиги, ахоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш биринчи галдаги вазифага айланди. Барчамизга маълумки, жамиятда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, хуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш хуқуқни мухофаза қилувчи органлар зиммасига юклатилган асосий хамда долзарб вазифалардан биридир. Мазкур вазифаларни амалга оширишда хуқуқни мухофаза қилувчи бошқа органлар билан бир қаторда Ички ишлар органларининг хам хиссаси беъқиёсдир.
Давримизнинг фан ва техника соҳасидаги ютуқлари кундалик ижтимоий ҳаётимизга янада қулай имкониятларни тақдим этмоқда. Бироқ ана шу афзалликлар билан бир қаторда, айрим салбий ҳолатлар ҳам юзага келмоқда. Маълумки, ўғрилик ахлоқий қоидаларга зид бўлган салбий хусусиятдир.Баъзан қандайдир банкнинг ўмарилгани, дўконни тўнаганлари каби қабих ҳодисалар ҳақида эшитиб қоламиз. Ҳақиқатдан ҳам ўғрилик жамиятга катта зиён келтирадиган ёмон иллатдир. Ҳаётда шундай ўғрилик ҳолатлари ҳам борки, у одатий ўғриликдан бутунлай фарқ қилади. Уни жуда ақлли, чаққон кимсалар амалга оширади, шу билан бирга, улар жуда ҳамайёр бўладилар. Бундай ўғриларнинг ўзларини ҳам, босган изларини ҳам аниқлаш оддий ўғриларни аниқлашдан кўра 10-20 баробар қийиндир. Фақатгина келтирган зарарларини аниқлаш осонроқ. Энг қизиғи шундаки, улар ҳеч қачон жамоа бўлиб ҳаракатланмайдилар. Балки якка-якка ишга киришиб, ўғирлик майдонига киргандагина ўз-ўзидан кўпайиб, ўзгаларнинг «Уй»ларида бетакаллуфлик билан кириб олиб, кезиб юрадилар ва ҳеч қачон зарар келтирмай, кетмайдилар. Дунёда кибермакондан фойдаланувчилар сони кундан кунга ортиб бормоқда, бу каби юқори ўсиш суръатлари ахборот-коммуникация хизматларига бўлган талаблар билан боғлиқдир. Ўзбекистонда ва дунёда қўлланилаётган барча ахбороткоммуникация технологиялар ва қурилмалар жами кибермакондир. Шу каби ривожланишни хам салбий томонлари мавжуд – кибержиноят, бу жиноятчиларга пул ундириш, кибермакондан ғаразли мақсадларда фойдаланишнинг янги усулларини қўллаш имкониятини яратади. Таъкидлаш жоизки, ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилишнинг оддий чоралари кўрилмагани, шунингдек, киберхавфсизликни таъминланганлик даражасининг пастлиги натижасида кибержиноятчилик даражаси ошиб бормоқда. Хакер (инглиз тилида Hаck — ёриб ташлаш, чопиш, бузиш деган маъноларни англатади) — улар ҳаддан зиёд малакали ва ихтисосли ахборот технологиялари мутахассиси ҳамда компютер технологияларини пухта билувчи инсондир. Ушбу сўз одатда, компютер кибер ўғриси, яъни бузувчиси деб ҳам юритилади. Хакерлар ўша Интернет яратилган вақтдаёқ пайдо бўлдилар. 1960-йилларда хакер деб энг кучли ва малакали дастурчиларни атаганлар. Ўтган аср 70- йилларининг бошлари, 80-йилларининг охирларидаги даврлар кибер ўғрилар учун энг қулай йиллар бўлиб ҳисобланган. Чунки айнан шу даврларда компютер операцион тизимлари қайтадан ишлаб чиқарилаётган эди, яъни операцион тизимларнинг жуда кўп заифлик томонлари борлиги кибер ўғриларнинг муваффақиятини таъминлаган. Ўша пайтлар хакерлар ҳозирги даврга қараганда, жуда мустақил бўлганлар. Корхоналар хакерлар киришларини билиб туриб, тармоққа уланганлар. У вақтларда бир профессионал дастурчи амалга ошира оладиган хавфсизлик тизимини иккинчи дастурчи бузиши жуда осон бўлган.Хакерлар қандай кимсалар? Маълумки, ҳар қандай соҳа бўйича кучли билимга эга мутахассис бўлиб етишиш билан инсон яхши хусусиятга эга бўлиб қолмайди, халқимизда олим бўлсанг, олам сеники — деган нақл бор, бироқ ўз билимларини инсоният тараққиётига сарфламай, балки манфаатлари йўлида салбий йўлларни излайдиганлар ҳақида олим бўлма, одам бўл — деган ҳикматли сўзлар ҳам мавжуд. Афсуски, бутун жаҳон миқёсида ахборот технологиялари ривожланланиши биланпроффесионал хакерлар сони ҳам ортиб бормоқда. Компютер оламидаги 80 фоиз фойдаланувчилар хакерларни — жиноятчилар деб ҳисоблайдилар. Сўнгги йилларда хакерларнинг веб-сайтларга уюштираётган ҳужумлари сони тобора ошиб бормоқда. Бугунги кунга келиб эса бу сўз ахбороткоммуникация технологиялари ёрдамида ноқонуний ҳаракатларни бажарувчи, ахборот тизимлари ва дастурларини бузиб кириб, улардан рухсатсиз фойдаланувчи, илова ҳамда веб-саҳифалар муҳофазасини бузиш ва вирус тарқатиш орқали кибер жиноятчилик уюштирадиган шахсга нисбатан ишлатилади. Жорий йилнинг 7 февраль куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган Кибер хавфсизлик бўйича халқаро форум (Cyber Security Forum-2017)да кибер жиноятлар оламида бугун энг кўп тарқалган учта хуруж қайд этилди. Экспертларнинг фикрича, фишинг орқали маълумотларни ўғирлаш, махфий мақсадга эга мобиль иловалар орқали электрон қурилмаларга кириб бориш ва алоқанинг ҳимоя қилинмаган каналларини томоша қилиш орқали бугун кўпчилик интернет фойдаланувчилари кибер жиноятларнинг қурбонига айланмоқда. Бугунги кунда кибер жиноятчиликда муайян шахснинг ёки объектнинг географик жойлашган нуқтаси тўғрисида хабар тарқатиш, шахсий маълумотлар базасини бузиб кириш каби хизматлар оммалашган. Хаккерлар бу каби маълумотларни интернет ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан турли электрон ресурсларга уларнинг фойдаланиш шартларини ўқимасдан туриб киришлари эвазига олишмоқда. Яъни, биз ижтимоий тармоқда дуч келадиган «Неча йил яшайсиз? «, «АҚШ президенти сиз ҳақингизда нима дейди? «, «Қайси Голливуд актёрига ўхшайсиз» каби хизматлар аслида фишинг бўлиб, сиз улардан фойдаланиш чоғида уларнинг шартига рози бўласиз ва ўзингиз тўғрингиздаги маълумотларни уларга ҳадя қилган бўласиз. Бу маълумотлар эса махфий равишда ташкил этилган йирик «Қора ахборот бозорлари» да катта маблағга сотилади.
Минг афсуски пул айланмалари аксарият ҳолларда чет эл давлатларга онлайн-конверсия яъни виртуал пулларни онлайн айлантириш орқали чет давлатларга чиқарилиб юборилаяпти.бу кўпинча кибер жиноятчиларни фош этишда муаммолар туғдираяпти.
Кибер жиноятларнинг олдини олиш учун шахслар ўзига тегишли бўлган электрон маълумотларни номаълум шахсларга бермаслиги, турли хил сайтлар ва программаларга электрон маълумотларни киритмаслик ҳамда қимор ва таваккалчиликка асосланган ҳар ҳил букмекерлик компанияларининг ўйинларидан фойдаланмаслик. Жиноят қурбони бўлиб қолишнинг олдини олишга ёрдам беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1.Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар Профилактикаси тўғрисида” ги қонуни 2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2017 йил 14 мартдаги ПҚ2883-сонли қарори 3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хафвсизлигини таьминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида” ги 4075-сонли қарори 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли химоя қилишни таьминлашда уларнинг маьсулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5005-сонли Фармони
Текст распознан автоматически из PDF и может содержать неточности.