ResearcherUz LogoResearcherUz
Посмотреть журнал

Қадимги туркларда тиббий маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари

Аннотация

Қадимги туркий халқларда тиббиёт илмининг мавжудлигига кўплаб ғарб давлатлари тарихчи олимлари шубха билан қараб келмоқда. Бу мақола орқали туркийлардаги илк ўрта асрлардаги манбаларга асосланган ҳолда, уша   даврлардаёқ дориларнинг қай юсунда ишлатилиши ва касалликларга нисбат берилишини алоҳида таҳлили келтирилган.


Полный PDF документ

Похожие статьи

Текст статьи

Қадимги туркларда тиббий маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари

Наврўз Рўзиев Ихтиёр ўғли- Тошкент тиббиёт академияси ўқитувчиси

Аннoтация

Қадимги туркий халқларда тиббиёт илмининг мавжудлигига кўплаб ғарб давлатлари тарихчи олимлари шубха билан қараб келмоқда. Бу мақола орқали туркийлардаги илк ўрта асрлардаги манбаларга асосланган ҳолда, уша даврлардаёқ дориларнинг қай юсунда ишлатилиши ва касалликларга нисбат берилишини алоҳида таҳлили келтирилган.

Калит сўзлар: ïрwï (ирви), урағун, хасни (xacнi), буға, чурни (чурнi), хасни (xacнi), ум – меъда, утук, талағу, уaqïğ (йақиғ), арқачуқ, yakmak, жағу, эгит, азриқ, aнг.

Бундай деярли минг йил олдин яшаб ижод қилган Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғати-т-турк” (Туркий сўзлар девони) асари (ХI аср) фақатгина туркий халқлар тилига тегишли муҳим маълумотлар бериб қолмасдан, балки туркийларнинг кундалик турмуш тарзи, хўжалик турлари, урф-одатлари, моддий ва маънавий маданияти тўғрисида кўплаб бирламчи материалларни ўз ичига олган асар сифатида эътироф этилади. Ўша чоғларда Шарқий Европадан Шимолий Хитойгача чўзилган улкан Евросиё кенгликларида яшаб, юзлаб қабила ва уруғларга бўлинган туркийлар асосан кўчманчи ва қисман ўтроқ аҳоли сифатида билинган. Евросиё кенгликлари, хусусан, Марказий Осиё ва унга қўшни ўлкалардаги турли-туман иқлим шароитида яшаган туркийлар тарихига Маҳмуд Кошғарий асарида ўрин олган тиббиёт билан боғлиқ анъаналар мисолида танишиб чиқилганда, бу борада уларнинг ўзига хос тиббий маданиятга эга бўлганликлари кўзга ташланади. Буни қуйида кўриб чиқиладиган айрим маълумотлар ҳам тасдиқлаб турибди.

Маълумки, илк ва ривожланган ўрта асрларда туркийлар асосан кунчиқарда Осиё қитъасининг сезиларли бир қисмида – Марказий Осиё, Волга – Уралбўйи, Ғарбий ва Жанубий Сибир, Мўғулистон, Олтой, Шимоли-Ғарбий Хитойда, кунботарда эса Шимолий Кавказ, Қора денгизнинг шимолида яшаб1, айтиб ўтилган ҳудудларда турлича табиий иқлим ҳукм сурган. Уларнинг катта 1 Плетнева С. А. Кочевники Средневековья. Поиски исторической закономерности. – М.: Наука, 1982. – С. 31; Golden P. B. Türk Halkları tarihine Giriş. Çev. O. Karatay. – Ankara: KaraM, 2002. – S. 13-20, 68. бир қисмида кескин совуқ, бир қисмида эса анчагина юқори иссиқ иқлим кузатилиб, сезиларли бир бўлимида эса нисбатан муътадил ҳаво ҳарорати мавжуд бўлган. Бу эса туркийлар хақларнинг минг йилллар давомида иқлим шароитига мослашиш, яшаб қолиш йўлларини излаш ва ўзлари учун қўлайликларни яратишда тинимсиз кураш олиб боришларини талаб қилган. Шу билан бирга, туркийлар яшайдиган кенг ҳудудларнинг тоғлик ёки текислик, қир-адир, дашт, чўл, сувга бой ёки кам сувли, серёғин ёки қақроқ бўлиши улар турмушига таъсир қилиб, табиий иқлим ва бошқа табиий географик омиллар натижасида ўзига хос тиббий маданият шаклланишига олиб келган. Бундан ташқари, туркий халқларнинг бир томондан шарқ ва жануби-шарқда Хитой, жануб ва жанубиғарбда Тибет, Ҳиндистон, Эрон каби қадимий маданиятларга эга мамлакатлар, иккинчи томондан ғарбда Византия, Шарқий Европа, Кавказ, шимолда эса турли славян ва фин-угор тилли халқлар билан ўзаро қўшни яшаб2, уларга хос маданиятлар билан яқиндан таниш бўлганликлари туркийларнинг моддий ва маънавий маданиятида ўзига хос из қолдирган. Буни ўша даврларга тегишли турли тиллардаги ёзма манбалар ва лингвистик материаллар ҳам тасдиқлайди3.

Айниқса, “Девону луғати-т-турк”да ўрин олган туркийлар маданияти билан боғлиқ кўплаб атамаларнинг соф туркий сўзлардан, сезиларли бир қисми эса қўшни халқлардан ўзлашган сўзлардан ташкил топгани ҳам кўрсатиб турибди. Бунинг исботини Маҳмуд Кошғарий келтириб ўтган тиббиётга оид юзлаб сўзларнинг асосан туркий ва қисман туркий бўлмаган сўзлардан иборат эканлигида ҳам кўриш мумкин. Масалан, “Девон”да “ïрwï (ирви) – касалларни даволашда қўлланувчи ҳиндча бир дорининг номи”, “урағун – касалларга қўлланадиган ҳиндча бир дори”, “хасни (xacнi) – болаларни семиртириш учун ялатиладиган бир дори бўлиб, Ҳиндистондан келтирилади”, “буға – Ҳиндистондан келтириладиган бир даво (дориси)” деб келтирган маълумотлар4 ўша чоғлардаёқ туркийлар ҳинд тиббиётидан яқиндан хабардор бўлганликларини кўрсатади. Шу билан биргаликда, туркийларга хос тиббиёт ҳиндларга ҳам таъсир қилганини ҳинд тилида “даволовчи”, “табиб” маъносида қадимги туркча “эмчи” 2 Golden P. B. Türk Halkları tarihine Giriş. – S. 21-30; Дроздов Ю.Н. Тюркская этнонимия древнеевропейских народов. – М., 2008. – С. 251-260. 3 Древнетюркский словарь / Под ред. В. М. Наделяева, Д. М. Насилова, Э. Р. Тенишева, А. М. Щербака. – Л.: Наука, 1969. 4 Кошғарий, Маҳмуд. Туркий сўзлар девони (Девону-луғот ит-турк) / Таржимон ва нашрга тайёрловчи С. М. Муталлибов. Т. I. Тошкент: Фан, 1960. – Б. 148, 156, 408; Кошғарий, Маҳмуд. Туркий сўзлар девони (Девонулуғот ит-турк) / Таржимон ва нашрга тайёрловчи С. М. Муталлибов. Т. III. Тошкент: Фан, 1963. – Б. 244. сўзи учраши ҳам тасдиқлайди. Маҳмуд Кошғарий бу сўз билан боғлиқ “эм – эм, даво, дори; даволовчига эмчи дейиш шундандир” деб ёзади5.

Туркий табибларнинг фақат ўзлари томонидан тайёрланадиган дорилар ҳам бўлиб, буни Маҳмуд Кошғарийнинг “чурни (чурнi) - турк табиблари томонидан ясаладиган сурги дори” мазмунида келтирган маълумот тасдиқлайди. Қизиғи шундаки, бу маълумот бироз юқорида келтириб ўтилган ҳиндистонликларга хос болаларни семиртириш учун ялатиладиган, Ҳиндистондан келтирилган хасни (xacнi) дорисига таъриф берилганда қайд этилади6.

Қадимги турк табобатида касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича ўзига хос кўникма ва тажрибалар шаклланган бўлиб, Маҳмуд Кошғарий очиқлаган бир қатор сўзлар бундан дарак беради. У келтирган маълумотлар асосида қадимги туркларнинг касалликлар келиб чиқишини қуйидагича сабаблар билан боғлаганликлари англашилади:

- таом ейиш орқали ошқозонда бузилиш пайдо бўлади. Бунинг мисоли “Девон”да келтирилган қуйидаги изоҳларда кўринади: “ум – меъда бузуқлиги. Эр ум бўлди – одам меъдаси бузилди; кўп гўшт ейишдан одамнинг меъдаси бузилди”; “утук – ич кетиш ва қусиш. Аңар утук туттï – уни ич кетиш ва қусиш тутди”; “талағу – қаттиқ ич кетиши7;

- инсонда руҳий ўзгаришларнинг пайдо бўлиши. Маҳмуд Кошғарий ҳам кўплаб қадимги давр ва ўрта аср муаллифлари сингари бундай ўзгаришларни “жин тегиши” деб очиқлаган. Масалан, “Девон”да “тутуғ – жиндан бўладиган касаллик; анïң тутуғы бар – унинг жин касали бор”8 ;

- об-ҳаво таъсири – шамоллаш, иссиқ уриш орқали касалликлар келиб чиқади. “Девон”да шамоллашдан келиб чиқадиган, кенг тарқалган касалликлардан бири “тумағу – тумов” кўринишида қайд этилган9.

Қадимги туркларда турли жангу-жадалларда олинадиган жароҳат, иш жараёнида ва турли сабаблар билан йиқилиб тушиш натижасида келиб чиқадиган 5 Кошғарий, Маҳмуд. Туркий сўзлар девони (Девону-луғот ит-турк). Т. I. – Б. 74. 6 Kaşgarlı Mahmud. Divänü Lugati't-Türk. Hazırlayanlar: Ahmet B. Ercilasun Ziyat Akkoyunlu. – Ankara, TDK, 2014. – S. 188; Кошғарий, Маҳмуд. Туркий сўзлар девони (Девону-луғот ит-турк). Т. I. – Б. 148, 156, 408. 7 Кошғарий, Маҳмуд. Туркий сўзлар девони (Девону-луғот ит-турк). Т. I. – Б. 83, 99, 418. 8 Кошғарий, Маҳмуд. Туркий сўзлар девони (Девону-луғот ит-турк). Т. I. – Б. 354. 9 Кошғарий, Маҳмуд. Туркий сўзлар девони (Девону-луғот ит-турк). Т. I. – Б. 418. касалликлар, шунингдек, инсон ёшининг ўтиши билан келиб чиқадиган хасталиклар бўйича ҳам айрим маълумотлар учрайди.

Кези келганда айтиб ўтиш керак, юқорида “Девон”га асосланиб келтирилган “утук – ич кетиш ва қусиш. Аңар утук туттï – уни ич кетиш ва қусиш тутди” мазмунидаги маълумотда ўрин олган “утук” сўзи ҳозирги кунда ҳам айрим туркий тилларда сақланиб қолган. “Ич кетиши” маъносидаги бу сўз ҳозирги кунда ҳам айрим ўзбек шеваларида учраб, у билан боғлиқ “ичи ўтди”, “ич ўтма” ибораларига дуч келинади.

Кенг яйловларда, тоғ ён-бағирларида яшаганликлари туфайли қадимги туркларда турли хасталикларга даво бўладиган доривор ўсимликлар бўйича анчагина тажрибалар қўлга киритилган эди. “Девон”да ҳам инсонларга, ҳам ҳайвонларга даво бўладиган кўплаб ўсимликлар ҳақида маълумотлар ўрин олган: “эгир”, “ангдиз”, “азруқ” ва ҳоказо каби. Гиёҳлардан дори ясайдиган табибларни туркийлар “ўтачи” (отачи), кенг маънодаги “даволовчи”, “табиб” сўзлари ўрнида “отасағун” (атасағун) сўзи ишлатилган10.

Маҳмуд Кошғарий келтирган айрим маълумотлардан туркийлар “дори ичмоқ” маъносида “от ичмак” (ўт (дори) ичмоқ) сўзини ишлатганликлари англашилади. Шу ўринда “Девону луғати-т-турк”да келтирилган қуйидаги шеърий парчани келтириб ўтиш мумкин:

anıŋ işın keçürdüm - унинг ишини кечтирдим (яъни ўлдирдим)

eşin yeme kaçurdum - эши (дўсти)ни қочтирдим.

ölüm otın içürdüm - ўлим ўтини ичтирдим

içti bolup yüz torı11 - ичди бўлиб юзи тиришиб.

Қадимги туркчада “дори ичмоқ” учун “ўт ичмоқ” сўзи қўлланилган бўлса12, туркий тиллар орасида асосан ўзбек тилида асосан суюқ таом ва дорига нисбатан “ичмоқ” феъли ишлатилиши маълум. Туркий тилларнинг бир қанчасида бу борада бирмунча фарқли сўз қўлланилиб, қозоқлар “дори ичдим” ўрнида “дари жедiм” (дори едим), Онадўли турклари эса “ilaç aldım” (дори олдим), “ilaç kullandım” (дори қўлландим) сўзларини ишлатадилар. Бошқа томондан эса Маҳмуд Кошғарий томонидан “малҳам қўймоқ”, “дори суртмоқ” маъносида келтириб ўтилган “yaqïğ yaqmaq” сўзи билан боғлиқ уaqïğ (йақиғ) – малҳам 10 Кошғарий, Маҳмуд. Туркий сўзлар девони (Девону-луғот ит-турк). Т. I. – Б. 71, 114. 11 Kaşgarlı Mahmud. Divänü Lugati't-Türk. Hazırlayanlar: Ahmet B. Ercilasun Ziyat Akkoyunlu. – S. 22. 12 Кошғарий, Маҳмуд. Туркий сўзлар девони (Девону-луғот ит-турк). Т. I. – Б. 71. (дори); “уaqdï – малҳам қўйди; эр башқа йақиғ йақди “одам ярага малҳам қўйди” маълумотларидаги “ёқмоқ” феъли13 бир қатор туркий тилларда сақланиб, ўзбек тилида бирмунча унутилган.

Ушбу сўз бир қанча туркий тилларда сақлангани қозоқчадаги “жағу” (дори суртмоқ)14 ва Онадўли туркчасидаги “yakmak” (дори суртмоқ) сўзлари ўз ифодасига эга. Ўзбек тилида деярли ишлатилмайдиган бу сўз шеваларда бирмунча сақланиб қолган. Масалан, Қашқадарё вилояти Қамаши тумани айрим шеваларида “ёқмоқ” “(нон устига ёғ) суркамоқ” маъносида қўлланилади15.

Қадимги турклар дори-дармонларни асосан ўт-ўланлар, доривор гиёҳлардан, қисман эса турли ҳайвонлар аъзоларидан тайёрлашган бўлиб, Маҳмуд Кошғарий келтириб ўтган бир қатор маълумотлар буни тасдиқлайди. Масалан, аллома “эгит – ярадан, шунингдек, кўз тегишидан сақлаш учун болаларнинг юзига суртиладиган бир дори. Бу дори заъфаронга бир қанча нарсалар қўшиб ясалади” деган маълумотни қайд этган бўлиб16, ушбу дори бир неча доривор гиёҳлардан тайёрланиб, у ташқи томондан қабул қилинган. Яъни “эгит” дориси ичилмаган, балки ярага, юзга суртиш орқали ундан фойдаланганлар.

Шунингдек, айрим дорилар оғиз орқали қабул қилинган ёки махсус тиббий мослама орқали беморнинг оғзига қуйилган. Маҳмуд Кошғарий без (шиш) пайдо бўлганда ёки қовуқда тош турганда қабул қилинадиган дори ҳақида ёзганда унинг ичилишига урғу бериб қуйидагича ёзади: “азриқ – бир хил ўсимлик. Ўт йиғувчи табиблар уни ўз вақтида териб оладилар. Бир турли шиш (совуқдан бўлган шиш) истисқо касалига фойдалидир; қовуғига тош келганлар уни ичадилар, у қовуқдаги тошларни эритиб юборади ва ювиб кетади”17. Бу маълумотга тўхталган С. Муталибов Кошғарийнинг ушбу маълумотини бирмунча изоҳлаб келтиради: “Маҳмуд Кошғарий бу сўзни арабча сил деб изоҳлаган. Ўт йиғувчи табиблар уни ўз вақтида териб оладилар. Бир турли шиш (совуқдан бўлган шиш) истисқо касалига фойдалидир; қовиғига тош келганлар уни ичадилар, у қовиқдаги тошларни эритиб юборади”18. 13 Кошғарий, Маҳмуд. Туркий сўзлар девони (Девону-луғот ит-турк). Т. III. – Б. 70. 14 Қазақша – орысша сөздiк / https: // sozdik.kz. 15 Нафасов Т. Қашқадарё ўзбек халқ сўзлари луғати. – Тошкент: Муҳаррир, 2011. – Б. 98. 16 Кошғарий, Маҳмуд. Туркий сўзлар девони (Девону-луғот ит-турк). Т. I. – Б. 85. 17 Кошғарий, Маҳмуд. Туркий сўзлар девони (Девону-луғот ит-турк). Т. I. – Б. 124. 18 Кошғарий, Маҳмуд. Туркий сўзлар девони (Девону-луғот ит-турк). Т. I. – Б. 124, 65-изоҳ.

Қадимги туркларда беморга дори ичириш учун масхус мослама ясаб, уни “арқачуқ” ёки “арқачақ” деб номлаганлар19. Маҳмуд Кошғарий бу сўзга қуйидагича изоқ бериб ўтган: “Арқачуқ - оғизнинг ичига дори қўйиш учун қўлландиган ичи ковак бир асбоб, у сукурражага ўхшайди”20. Бу эса ўша кезлардаёқ дори истеъмол қилиш амалиётининг анча кенг ривожланганидан дарак беради.

Юқорида айтиб ўтилганидек, қадимги турклар дориларни нафақат доривор гиёҳлардан тайёрлаганлар, балки турли ҳайвон аъзоларининг касалликка даволигидан хабардор бўлишган. “Девону луғати-т-турк”да “aнг (aң) – қуш исми; унинг ёғидан дори сифатида фойдаланилади. Агар ёғи кафтнинг юзига сурилса, кафтнинг орқасига ҳам ёйилиб кетади” мазмунида тилга олинган маълумот21 бунинг яққол мисолидир.

Қадимги турклар айрим дориларнинг инсонни маълум бир муддат ухлатиб қўйишидан ҳам хабардор бўлишган. Жумладан, “Девон”да “бу ўт ул кишини удитған “бу инсонни тинимсиз ухлатадиган доридир” мазмунидаги маълумот учраши буни тасдиқлайди22.

Бу ва бунга ўхшаш маълумотлар ҳам “Девону луғати-т-турк”да, ҳам ўша даврларга тегишли форс, араб, туркий ва бошқа тиллардаги ёзма манбаларда учрайди.

Хуллас, туркий халқлар тиббиётининг қадимги ва ўрта асрлар даврига қисқача назар ташлаш шундан дарак берадики, қадимдан Евросиё кенгликлари ва унга қўшни ҳудудларда яшаб, кўплаб уруғларга эга бўлган туркийлар ўзига хос тиббий маданият яратганлар. Турли табиий-географик иқлик шароитида яшаган ва фарқли этнослар билан қўшни яшаган туркий элатлар касалликлар ва уларнинг келиб чиқиши, турли хасталикларни даволаш усулларидан хабардор бўлишган. Буни улар ўзлари яшаган атроф-муҳит қулайликларидан келиб чиққан ҳолда турли дори-дармонлар тайёрганликлари, бунинг учун эса доривор ўсимликларга мурожаат қилганликлари билан боғлиқ ёзма манба маълумотлар кўплаб учраши кўрсатиб турибди. 19 Kaşgarlı Mahmud. Divänü Lugati't-Türk. Hazırlayanlar: Ahmet B. Ercilasun Ziyat Akkoyunlu. – S. 74. 20 Кошғарий, Маҳмуд. Туркий сўзлар девони (Девону-луғот ит-турк). Т. I. – Б. 162. 21 Кошғарий, Маҳмуд. Туркий сўзлар девони (Девону-луғот ит-турк). Т. I. – Б. 76. 22 Kaşgarlı Mahmud. Divänü Lugati't-Türk. Hazırlayanlar: Ahmet B. Ercilasun Ziyat Akkoyunlu. – S. 79.

Текст распознан автоматически из PDF и может содержать неточности.