ResearcherUz LogoResearcherUz
Посмотреть журнал

Аннотация

Мазкур мақолада республикамизда жорий этилган инновацияларнинг ҳажми ва харажатлари, жумладан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаларидаги инновацион маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг ҳажми ҳамда уларга қилинган харажатлар бўйича таҳлил ўтказилган. Шунингдек, фан соҳалари бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига йўналтирилган умумий харажатлар таҳлил қилинган. Олиб борилган тадқиқот таққослама-мантиқий таҳлил, аналитик, график ва монографик усуллардан фойдаланилган ҳолда комплекс ёндашув асосида ёритилган.


Полный PDF документ

Похожие статьи

Текст статьи

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Рустамова Ирода Бахромовна Тошкент давлат аграр университети профессори, иқтисодиёт фанлари доктори,

(DSc)

Дехканова Нилуфар Сагдуллаевна

Тошкент давлат аграр университети доценти, иқтисодиёт фанлари фалсафа

доктори, (PhD)

Галимова Фирюза Рафиковна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти, иқтисодиёт фанлари

номзоди

Мадиев Шахзод Шодмон ўғли

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва

тадқиқотлар халқаро маркази, 1-босқич таянч докторанти Аннотация. Мазкур мақолада республикамизда жорий этилган инновацияларнинг ҳажми ва харажатлари, жумладан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаларидаги инновацион маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг ҳажми ҳамда уларга қилинган харажатлар бўйича таҳлил ўтказилган. Шунингдек, фан соҳалари бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига йўналтирилган умумий харажатлар таҳлил қилинган. Олиб борилган тадқиқот таққослама-мантиқий таҳлил, аналитик, график ва монографик усуллардан фойдаланилган ҳолда комплекс ёндашув асосида ёритилган. Калит сўзлар: қишлоқ хўжалиги, инновациялар, инновацион маҳсулотлар, технологик инновациялар, маркетинг инновациялари, ташкилий инновациялар, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари. Аннотация. В статье анализируются объемы и стоимость инноваций, внедренных в нашей республике, в том числе объемы и стоимость инновационной продукции, работ и услуг в сельском, лесном и рыбном хозяйстве. Также был проведен анализ общих затрат на научные исследования и опытно-конструкторские разработки в различных областях науки. Проведенное исследование изложено на основе комплексного подхода с использованием сравнительно-логического анализа, аналитических, графических и монографических методов. Ключевые слова: сельское хозяйство, инновации, инновационная продукция, технологические инновации, маркетинговые инновации, организационные инновации, научно-исследовательские опытно-констукторские разработки. Annotation. The article analyzes the volumes and cost of innovations implemented in our republic, including the volumes and cost of innovative products, works and services in agriculture, forestry and fisheries. An analysis of the total costs of scientific research and experimental design developments in various fields of science was also conducted. The study is presented on the basis of an integrated approach using comparative-logical analysis, analytical, graphical and monographic methods. Key words: agriculture, innovations, innovative products, technological innovations, marketing innovations, organizational innovations, research and development.

Кириш Қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш ҳамда кенг тарғиб қилиш, шунингдек, инновация соҳасида илғор хорижий (халқаро) ташкилотлар билан, жумладан, уларнинг ноухау, нанотехнологиялар ва юқори технологик товар (иш, хизмат)ларини ишлаб чиқаришнинг маҳаллий бозорига жалб қилиш орқали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсишини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини юксалтириш учун зарур шароитларни ярата оладиган фан ва инновация фаолиятининг замонавий инфратузилмасини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланишининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган. [1]. Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, уни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнларига илмий-амалий тадқиқот натижаларини ва ноу-хау ишланмаларни кенг жорий этиш, шунингдек, мазкур йўналишда илмий-тадқиқот муассасалари ва реал иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ўртасида мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш мамлакатнинг жадал инновацион ривожланишида муҳим омил ҳисобланади. [2]. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Бугунги кунга қадар иқтисодчи олимлар ва соҳанинг етакчи мутахассислари томонидан "инновация" тушунчасига турлича таърифлар берилган. Жумладан, "Инновация" - техника ва технология авлодларини янгилаш, алмаштиришни таъминлаш учун иқтисодиётга сарфланган маблағлар ҳамда илмий-техника ютуқлари ва илғор тажрибаларга асосланган техника, технологиялар, бошқарув ва меҳнатни ташкил этиш каби соҳалардаги янгиликлар, шунингдек, уларнинг турли соҳалар ва фаолият доираларида қўлланилиши, кенг жорий қилиниши ҳисобланади. [3]. Ўзбек тили изоҳли луғатида «Инновация» атамасига – техника ва технологиянинг янги турлари (авлодлари)ни жорий этиш мақсадида иқтисодиётдан сарфланган маблағлар тушунчаси сифатида келтирилган [4]. Хорижий иқтисодчи олимларнинг фиқрича инновация бу ғоя ва кашфиётларни амалий қўллаш орқали ўз хусусиятлари бўйича яхшироқ маҳсулот ва технология яратилишига олиб келадиган жамият - техник - иқтисодий жараён сифатида Б.Сантонинг илмий ишларида келтирилган [7]. Ф.Никсон фиқрича бозорда янги ва яхшиланган саноат жараёнлари ва ускуналари пайдо бўлишига олиб келадиган техник, ишлаб чиқариш ва тижорат тадбирлари йиғиндиси деб таъкидлади [6]. Инновацион жараёнлар билан боғлиқ муаммоларни биринчилардан бўлиб ўрганган олимлардан бири Й.Шумпетер ҳисобланади. У инновацион ўзгаришларни корхоналар нуқтаи назаридан ишлаб чиқаришни янги техника ва технологик жараёнлар асосида таъминлаш эвазига бозорларга чиқиш, янги хусусиятларга эга бўлган маҳсулот турларини яратиш, янги хомашёлардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ва янги инновацион товарлар билан таъминлаш, янги истеъмол бозорларини очиш йўналишларига ажратган ҳолда тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлайди [8]. П. Друкер эса инновацияларни ривожлантиришни тадбиркорлик нуқтаи назаридан талқин этади. Унинг фикрича, тадбиркорларнинг инновацион қарашлари, фикрлашлари бир-биридан фарқланади, яъни инновация жараёнларини ривожланиши тадбиркорликнинг ихтисослашган йўналишларига боғлиқдир [5]. Демак, инновация – бу, тадқиқотлар ва ишланмалар натижаси бўлиб, янгилик ёки ижтимоий-иқтисодий ечимларни такомиллаштиришдир. Тадқиқот методологияси Тадқиқот жараёнида умумлаштириш, тизимли ёндашув, монографик таҳлил, эксперт баҳолаш ва бошқа усуллардан фойдаланилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2019-2023 йиллар учун тақдим этилган маълумотлари асосида қиёсий таҳлил ўтказилди. Таҳлил ва натижалар

Мамлакатимизда илмий ва илмий-техникавий фаолиятни амалга ошириш, шуниндек, илмий-техникавий ва инновацион ривожланишни таъминлаш учун қулай шароитларни яратишда мавжуд молиявий ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 2023 йил маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи 289 дан ортиқ илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни (ИТТКИ) бажарувчи ташкилотлар томонидан умумий қиймати 1407 млрд сўмлик илмий-тадқиқот, фундаментал тадқиқотлар, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ишлар, тажрибавий нусха-намуналар, партия ва маҳсулотлар тайёрлаш, ишлаб чиқариш, қурилиш учун лойиҳа ишларини амалга оширди ҳамда илмий-техник хизматлар кўрсатди (1-расм). 2019 йил билан таққослаганда 2023 йилда ИТТКИ бажарувчи ташкилотлар сони 15 тага қисқарган бўлса-да, ушбу ташкилотлар томонидан бажарилган ишларнинг умумий ҳажми 1,64 баробарга ошган.

1 – расм. 2019-2023 йилларда ИТТКИ бажарган ташкилотлар сони ва

бажарилган ишлар ҳажми (млрд.сўм)1 Таҳлилларнинг кўрсатишича, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасида жорий қилинган инновацияларнинг умумий сони 8294 тага етиб, бу 2019 йилга нисбатан 181,5 фоизга кўпайганини кўрсатади. Шундан технологик инновациялар сони 7530 тани, маркетинг инновациялари 346 тани, ташкилий инновациялар эса 418 тани ташкил этган. Мазкур инновацияларнинг улуши 2019 йилга нисбатан қуйидагича ўзгарган: технологик инновациялар бўйича 170,09 фоизга ўсган, маркетинг инновациялар 270,3 фоизга ўсган, ташкилий инновациялар эса 32 баробарга ошган (2-расм). 1 Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2019-2023 йилги маълумотлари асосида

254 254

262,0

289,00

853,4

992,0 1069,7

1 788,3

1407,0

0,0

200,0

400,0

600,0

800,0

1000,0

1200,0

1400,0

1600,0

1800,0

2000,0

ИТТКИ ташкилотлар сони ИТТКИ хажми (млрд.сўм) 2-расм. 2019-2023 йилларда жорий қилинган инновациялар сони2 Технологик инновациялар ўз навбатида маҳсулотлар бўйича инновациялар ва жараёнлар бўйича инновацияларга бўлиниб, 2023 йилда маҳсулотлар бўйича инновациялар сони 2019 йилга нисбатан 126,8 фоизга кўпайган. (3-расм).

3-расм. 2019-2023 йилларда жорий қилинган технологик инновациялар

сони3 Технологик инновацияларни шу жумладан қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги бўйича технологик инновацияларни улуши йилдан йилга ошиб бориш 2 Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2019-2023 йилги маълумотлари асосида 3 Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2019-2023 йилги маълумотлари асосида

4 011

3 936

Технологик инновациялар Маркетинг инновациялар

Ташкилий инновациялар

3 543

3 017

3 035

1 629

4 494

884 994 901

1 788

3 036 1 500 2 500 3 500 4 500

Маҳсулотлар бўйича инновациялар Жараёнлар бўйича инновациялар

Технологик инновациялар тенденциясига эга бўлиб, 2019 йилда 1,1 фоизни ташкил этган бўлса 2023 йилга келиб 30,3 фоизни ташкил этган (4-расм).

4-расм. 2019-2023 йилларда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги бўйича

инновациялар сони Маълумки, инновацияларнинг бир нечта кўринишлари мавжуд бўлиб, улар тармоқ ва соҳалар бўйича ҳам таснифланади. Республикада инновацион жараёнлар иқтисодиётнинг деярли барча соҳа ва тармоқларини қамраб олиб, бугунги кунда инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ишлаб чиқарган корхона ва ташкилотларнинг асосий улуши Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига тўғри келмоқда. 1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2019-2023 йилларда Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги бўйича инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирган корхоналар сони 15 баробарига ошиб, 1629та ни ташкил этди. Ишлаб чиқариш саноатида 2019 йилда 2033 та корхона инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ишлаб чиқарган бўлса, бу кўрсаткич 2023йилга келиб 0,52 баробарига камайган ва 1058тани ташкил этди, худди шундай ахборот ва алоқа бўйича 0,97 баробарига пасайиш тенденциясига эга (1-жадвал). Курилиш, таълим, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт ва алоқа соҳаларида ҳам инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ишлаб чиқарган корхона ва ташкилотлар сони кўпайган.

1-жадвал

Инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ишлаб чиқарган

корхона ва ташкилотлар сони4 4 Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2019-2023 йилги маълумотлари асосида

4 011 3 936

52 80 30

2 285

Технологик инновациялар Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги бўйича технологик инновациялар

Соҳалар 2019 2020 2021 2022 2023

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ

104 168 93 1125 1629

Ишлаб чиқариш саноати 2033 2599 1757 1824 1058

Қурилиш 254 450 245 252 272

Таълим 42 62 47 58 115

Савдо ва умумий овқатланиш 117 330 166 157 122

Ахборот ва алоқа 96 154 69 70 93 Фан соҳалари бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари (ИТТКИ) учун умумий харажатларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, қишлоқ хўжалиги фанларига ажратиладиган харажатлар жами харажатлар таркибига нисбатан паст улушга эга эканлигини кўрсатмоқда (5-расм). Маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, 2019-2023 йилларда (ИТТКИ)га умумий харажатлар 602,3 млрд сўмдан 1389,3 млрд сўмга, яъни 2,3 мартага ошган бир пайтда, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича харажатлар 64,9 млрд сўмдан 125,8 млрд сўмга, яъни 1,9 мартага ошган. Шу билан бирга, жами харажатлар таркибида 2,3 марта табиий фанларга, 2,9 марта техника фанларига ва фақатгина 1,2 мартага тиббиёт фанларига тўғри келади.

266,4

409,3

525,7

603,7

624,5

120,5

159,7

155,8

350,8

41,7

52,6

33,3

55,7

51,03

64,9

86,4

75,0

100,7

125,7

54,2

65,03

94,4

262,7

129,3

54,5

65,5

87,6

100,3

107,8

0,0 100,0 200,0 300,0 400,0 500,0 600,0 700,0

Гуманитар фанлар Ижтимоий фанлар Қишлоқ хўжалиги фанлари

Тиббиёт фанлари Техника фанлари Табиий фанлар

5-расм. 2019-2023 йилларда фан соҳалари бўйича ИТТКИларга

харажатлар, млрд.сўм5 2023 йилда қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича ИТТКИларга харажатларнинг асосий қисми давлат секторига тўғри келиб, 107937,3 млн. сўмни ташкил қилди, 2019 йилга нисбатан 205,9 фоизга ошди. Тадбиркорлик сектори кесимида ИТТКИларга харажатлар 2019 йилдаги 6727,9 млн. сўмдан 2023 йилда 3851,6 млн. сўмга (57,2 %га) камайганлигини кузатишимиз мумкин (2 -жадвал).

2 - жадвал

2019-2023 йилларда қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича

секторлар кесимида ИТТКИларга ажратилган харажатлар, млрд.сўм6

Йиллар Жами

Шу жумладан:

Давлат

сектори

Тадбиркорлик

сектори

Олий

таълим

сектори

2019 64937,6 52400,2 6727,9 5809,5

2020 86386,4 65656,5 11793,3 8936,6

2021 75040,9 57751,6 5908,6 11380,7

2022 100 786,0 81 544,9 2 611,9 16 629,2

2023 125758,5 107937,3 3851,6 13969,6 Қишлоқ хўжалиги соҳаси фанлари йўналиши бўйича ҳимоя қилган тадқиқотчилар (докторантлар) сони жамига нисбатан 2019 йили 55 киши 2023 йилда 47 киши, бу кўрсаткич бошка фан соҳаларига нисбатан анча паст. Барча фан йўналишлари бўйича ҳимоя қилган тадқиқотчилар (докторантлар)нинг умумий сони 2023 йилда 2024 нафарни ташкил қилган бўлса, уларнинг 8,3 фоизи (168 киши) табиий фанлар, 8,2 фоизи (167 киши) техника фанлар, 15,0 фоизи (305 киши) тиббиёт фанлар, 8,2 фоизи (167 киши) техника фанлар, 2,3 фоизи (47 киши) қишлоқ хўжалиги фанлари, 66,0 фоизи (1337 киши) ижтимоий фанлар бўйича илмий-тадқиқотлари натижалари бўйича диссертацияларни ҳимоя қилди (6-расм). 5 Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2019-2023 йилги маълумотлари асосида 6 Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2019-2023 йилги маълумотлари асосида 6-расм. 2019-2023 йилларда фан соҳалари бўйича фалсафа доктори ва фан

доктори илмий даражасини олиш учун мустақил равишда изланувчи

битирувчилар, докторлик диссертациялари ҳимояси7 Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги бўйича технологик, маркетинг ва ташкилий инновацияларга қилинган харажатлар 3-жадвалда келтирилган. Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ўз кучи билан ишлаб чиқарилган инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматларнинг умумий ҳажми 2023 йилда 2019 йилга нисбатан 2,1 баробар ошиб, 55746510,50 млн сўмни ташкил этган. Шу жумладан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ҳажми 2019 йилда 183429,9 млн сўмдан 2023 йилда 859144,30 млн. сўмга кўпайган. Аммо, технологик, маркетинг ва ташкилий инновацияларга йўналтирилган жами харажатлар таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг улуши 5,6 фоизни ташкил этмоқда.

3 - жадвал

Ўзбекистон Республикасида инновацион маҳсулотлар, ишлар,

хизматлар ҳажми ва харажатлари динамикаси 8

млн. сўм 7 Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2019-2023 йилги маълумотлари асосида 8 Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2019-2023 йилги маълумотлари асосида муаллифлар томонидан тузилган..

0 500 1000 1500 2000 2500

Табиий фанлар Техника фанлари

Тиббиёт фанлари Қишлоқ хўжалиги фанлари

Ижтимоий фанлар Гуманитар фанлар

Йиллар

Ўз кучи билан

ишлаб

чиқарилган

инновацион

маҳсулотлар,

ишлар,

хизматлар

ҳажми-жами

Шу

жумладан,

қишлоқ,

ўрмон ва

балиқ

Технологик,

маркетинг ва

ташкилий

инновацияларга

харажатлар-

жами

Шу

жумладан,

қишлоқ,

ўрмон ва

балиқ

2019 26811437,5 183429,9 6603474,9 65500,9

2020 31142795,9 247793,6 6829968,6 22605,1

2021 27378613,9 315147,1 17 680 789,0 95140,4

2022 40 451 615,7 2 058 949,6 19 130 628,6 378 062,4

2023 55 746 510,50 1 042 574,20 10 616 526,30 594 878,20 Муаллифларнинг таҳлиллари натижаларига кўра, республикамизда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги бўйича инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш нисбатан паст кўрсаткичларга эга бўлиб, бу қишлоқ хўжалигининг таваккалчилик даражаси юқорилиги билан изоҳланади. Хулоса ва таклифлар Бизнинг фикримизча, қишлоқ хўжалигини инновацион-технологик ривожлантиришга ўтиш иқтисодиётнинг ҳозирги тараққиёт босқичи хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. Бу борада давлатнинг инновацион сиёсатини шакллантиришда бир томондан мавжуд илмий-техник салоҳиятдан максимал даражада самарали фойдаланиш, иккинчи томондан эса инновацион жараёнларни фаоллаштирувчи зарур инфратузилмани ҳамда самарали механизмларни яратиш ва ривожлантириш асосий вазифалардан бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Фойдаланилган адабиётлар 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5264-сон Фармони. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3682 – сон Қарори. 3. Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 4-cон. 169-бет. 4. Ўзбек тилининг изоҳли луғати 2-китоб, Т.; 2006. 212-б 5. Друкер П. Задачи менеджмента в XXI веке.: Пер. с англ.: – М.: Издательский дом «Вильямс», 2004. – 272 с. 6. Никсон Ф. Инновационный менеджмент/ Ф.Никсон.-М.: Экономикс, 1997-240 с. 7. Санто Б. Инновации как средство экономического развития. М.Прогресс, 2001.-295 с 8. Шумпетер Й. Теория экономического развития/Й.Шумпетер М.: Прогресс, 1982.-455с. 9. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2019-2023 йилги маълумотлари. 10. Turobova, Hulkar, and Murodjon Eshbekov. "Development of Entrepreneurial Skills of Farmers." Pioneer: Journal of Advanced Research and Scientific Progress 2.4 (2023): 13-17. 11. Rustamovna, T. H., & Salimovna, N. G. (2022). Possibilities Of Bio Economic Development In Uzbekistan. European Multidisciplinary Journal Of Modern Science, 4, 860-866.

12. АО Ахмедов. ВЛИЯНИЕ ЦИФРОВОЙ ТРАНСФОРМАЦИИ НА РАБОТУ

ПРОМЫШЛЕННЫХ ПРЕДПРИЯТИЙ. Вестник науки и образования, 61-64

13. Болтаева, Ш. (2024). CHO’LLASHISH VA QURG’OQCHILIKGA

QARSHI KURASHISH YO’LLARI. Центр Научных Публикаций (buxdu.Uz), 50(50). извлечено от

Текст распознан автоматически из PDF и может содержать неточности.