ResearcherUz LogoResearcherUz
Посмотреть журнал

«SCAMPER» УСУЛИ ОРҚАЛИ ТАЛАБАЛАРДА ОСТЕОАРТРОЗ КАСАЛЛИГИНИНГ РАЦИОНАЛ ФАРМАКОТЕРАПИЯСИ КОМПЕТЕНЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Аннотация

Тиббиёт йўналишидаги ОТМларда клиник фанлар бўйича амалий машғулотларда талабани маълумотларни таҳлил эта билиш, ҳолатни баҳолаш ва тўғри қарор қабул қилишга йўналтира оладиган замонавий таълим технологияларидан фойдалана билиш педагогиканинг долзарб муаммоларидан бири. "SCAMPER" технологиясини клиник фармакология фанидан амалий машғулотларда қўллаш талабаларнинг касалликларда рационал фармакотерапия танлаш компетенциясини ривожлантириш имконини беради.


Полный PDF документ

Похожие статьи

Текст статьи

XALQARO ILMIY-AMALIY KONFERENSIYA

КОМПЕТЕНЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Шодиев Эсон Эркин ўғли, клиник ординатор,

Нормўминов Зафар Менгалиевич, талаба

Muxammadiyev Safar Baxtiyorovich, assistent

Илмий раҳбар: Маҳмараимов Шавкат Тўхташович

«Фармакология ва клиник фармакология» кафедраси мудири, (PhD)

барчаси: ТошДавТУ Термиз филиали, Термиз шаҳри, Ўзбекистон. Мавзунинг долзарблиги. Тиббиёт йўналишидаги ОТМларда клиник фанлар бўйича амалий машғулотларда талабани маълумотларни таҳлил эта билиш, ҳолатни баҳолаш ва тўғри қарор қабул қилишга йўналтира оладиган замонавий таълим технологияларидан фойдалана билиш педагогиканинг долзарб муаммоларидан бири. "SCAMPER" технологиясини клиник фармакология фанидан амалий машғулотларда қўллаш талабаларнинг касалликларда рационал фармакотерапия танлаш компетенциясини ривожлантириш имконини беради. Калит сўзлар. «SCAMPER», технология, дори воситаси, компетенция, рационал, фармакотерапия. Тадқиқот мақсади. Клиник фармакология фанидан амалий машғулотларда «SCAMPER» технологиясини қўллаш орқали талабаларда рационал фармакотерапия компетенциясини ривожлантириш. Тадқиқот усули ва материали. Клиник фармакология фанидан амалий машғулотларда “Остеартрозни даволаш” мавзусида «SCAMPER» технологиясини қўллаш орқали талабаларда НСЯҚДВ ни турли патологик ҳолатларда қўллай билиш, рационал фармакотерапия компетенциясини ривожлантириш учун интерфаол усулда кичик гуруҳларга бўлиб, дори воситаларининг фармакотерапияси ва фармакодинамикасиси, ножўя таъсирлари, ўзаро таъсири, дозалаш хусусиятлари ўрганиш, баҳолаш ва таҳлил қилиш ва амалда қўллаш малакаси ривожлантирилади. Бунда «SCAMPER» технологияси жуда қўл келади, чунки усул орқали талабаларда янги ғоялар генерацияси, дори воситаларини туғри танлаш ва уларни беморларда қўллаш усулларини зарур ҳолларда алмаштира олиш компетенциялари шаклланади. Тадқиқот натижалари. Амалий машғулот якунида талабалар остеоартроз касаллигини даволашда дори воситаларнинг ножўя таъсирларини таҳлил этиш, рационал комбинацияларини турли патологик ҳолатларда мустақил қўллаш компетенциясига эга бўлади. Хулоса. «SCAMPER» технологиясини қўллаш орқали талабаларда клиник фармакология фанидан амалий машғулотларда турли касалликларда дори воситаларининг рационал комбинацияларини билиш, таҳлил этиш, баҳолаш, янги билимларни мустақил қўллаш компетенцияси ривожлантирилади.

Адабиётлар рўйхати.

“FARMAKOLOGIYA, FARMATSEVTIKA VA XALQ TABOBATI

DOLZARB MUAMMOLAR VA INNOVATSIYALAR”

1. Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. Инновацион таълим технологиялари / – Тошкент: “Сано-стандарт” нашриёти, 2015. – 150 бет.

2. А.М.Хаджибаев, А.Г.Махамадаминов, Ф.Б.Алиджанов. Применение методики «SCAMPER» для повышения научно-креативного мышления врачейкурсантов. /Shoshilinch tibbiyot axborotnomasi, 2024, 17-tom, № 1, 29-33 bet/

3. Абдуллаева Х.А. Машғулотларда фаол таълим усулларидан фойдаланиш. – Фарғона: ФарДУ, 2008.

4. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар / Таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар. – Т.: “Истеъдод” жамғармаси, 2008. – 180 б.

5. Михайленко Т.М. Игровые технологии как вид педагогических технологий // Педагогика: традиции и инновации. Мат.междунар. науч. конф. (г. Челябинск, октябрь 2011 г.). Т. I. – Челябинск: Патриот, 2011. – С. 140-146.

6. Мухина С.А., Соловьёва А.А. Современные инновационные технологии обучения. – М.׃ “ГЭОТАР-Медия”, 2008. – 43 с.

7. https://youtu.be/APWN93Txd2c?si=jZHEDoRe4nd6MWAi

Текст распознан автоматически из PDF и может содержать неточности.