SHAYXZODA HAYOTIGA NAZAR SOLIB
Toshkent Davlat Transport Unversiteti talabasi Tursunboyeva Dilshoda
Nazirjonovna
Аннотация: Мақолада Олмос Аҳмедованинг хотиралари асосидаги воқеалар ифодаланган. Шайхзоданинг Ғафур Ғулом билан ҳамкорлиги, дўстона муносабатлари, оилавий яқинлиги, адабий алоқалари, анънавийлик ҳамда новатрлик масалалари шунингдек, муаллифнинг шахсий ҳаётида тутган ўрни хотиранавислик асосида баён қилинган.
Калит сўзлар: меҳрибон, бағри кенг, самимий, яқин одам, Сакина хола.
Annotation: The article describes the events based on the memoirs of Olmos Ahmedova. The issues of the prince's cooperation with Ghafur Ghulam, friendly relations, family closeness, literary ties, tradition and innovation, as well as the role of the author in his personal life are described on the basis of memoirs.
Key words: kind, generous, sincere, close person, Aunt Sakina
Тошкент давлат траспорт университетида таҳсил олаётган талабалар шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижодини қизиқиб ўрганишга ҳаракат қилишади. Шу жумладан, Мақсуд Шайхзоданинг ижодини ҳам ҳар томонлама таҳлил қилиб, шеьрларини ёд олиб, унинг поэма ва трагедияларини ўқиб ўрганишга ҳаракат қилишади. Бунда “Ўзбек (рус) тили” кафедраси профессор–ўқитувчилари талабаларга ўз ёрдамини бериб келишяпти. Улар талабалар билан бирга турли тадбирлар, семинарлар, иншолар танловлари, китобхонлик кечаларини тез–тез ўтказиб туришади. Фаол талабалар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланадилар. Шу жумладан, Мақсуд Шайхзода ижоди бўйича ҳам турли тадбирлар ўтказилди. Унинг шеърий тўпламлари-“Лойиқ соқчи”, “Ўн шеър”, “Ундошларим”, “Учинчи китоб”, “Жумҳурият”, “Ўн икки”, “Янги девон”,”Кураш нечун”, “Кўнгил дейдики…”, “Ўн беш йилнинг дафтари”, “Юрт шеърлари”, “Олқишларим”, “Йиллар ва йўллар”, “Шеърлар” ва бошқа шеърий тўпламларини қизиқиб ўқишади ва ёд олишади. Шайхзода қофиянинг янги бадиий имкониятларини кашф этиб, ўзбек шеъриятига янги вазн ва шакл қўринишларини олиб кирган шоирдир. Унинг “Учинчи китоб”, “Жумҳурият” каби Иккинчи жаҳон урушидан олдинги шеърий тўпламлари, шунингдек “Кураш нечун”, “Жанг ва қўшик”, “Капитан Гастелло” каби Иккинчи жаҳон урушига бағишланган шеърий тўпламларини талабалар қизиқиб мутолаа қилишади. Иккинчи жаҳон уруши йилларида шоир бутун ижодини душман устидан ғалаба қозонишга сафарбар этади. У шеърий тўпламларида аёвсиз урушга халқимизни ғалаба қозониши муқаррар эканлигини кўрсатиб, уларни ишонтирди. Айниқса “Жалолиддин Мангуберди” тарихий драмасини талабалар жуда қизикиб ўқишади ва таҳлил қилишади. “Ўн беш йилнинг дафтари”, “Шуъла”, “Чорак аср” каби шеърий тўпламларидаги қаҳрамонлар урушдан кейинги тинч қурилиш йилларида қатағонлик жабрини тортган бўлишса ҳам ўз эл-юртига фидойи инсон эканлиги таъкидланган. Талабалар Шайхзода кўп қиррали истеъдод соҳиби эканлиги, унинг шеър ва достонлар билан бирга, жуда юксак бадиий қувватга эга бўлган драмалар яратганлиги ҳақида ҳам маълумотларга эгадирлар. Улар Шайхзода умрининг сўнггида ёзишга киришган лекин тугатиб улгурмаган, “Беруний” асари ҳақида хам маълумот олишган. “Жамолиддин Мангуберди” ва “Мирзо Улугбек” драмалари аллақачон талабаларимизни севимли асарларига айланиб қолган. Унинг “Жамолиддин Мангуберди” ваМирзо Улугбек” асарлари пойтахтимиз театрларида ҳам саҳналаштирилган бўлиб, талабалар томонидан томоша қилиниб, талабалар жуда катта таъссуротларга эга бўлишяпти. Мақсуд Шайхзода қардош озарбайжон наслидан бўлиб, ҳам ўзбек халқининг тарихини, анъана ва удумларини, алломаларини яхши билган. Ўзбек халқининг садоқатли фарзанди сифатида фаолият кўрсатди. Шайхзодани талабаларимиз буюк таржимон сифатида ҳам билишади. Унинг юксак дид билан амалга оширилган таржималари ҳеч қачон ўз қимматини йўқотмайди. Унинг Пушкиннинг “Мис чавандоз”, “Кавказ асири”, Маяковскийнинг “Жуда соз” поэмалари ва шеърларини, озарбайжон шоирлар асарларини, Шекспирнинг “Рамео ва Жулетта”, “Хамлет” трагедияларини ва кўплаб асарларнимоҳирона ўзбек тилига ва қардош халк тилларига таржима килган адибдур. У қардош халқлар ва жаҳон адабиёти классикасининг маҳорат мактабидан таълим олди. Илғор анъаналарни ўзида мужассамлаштирган серқирра алломадир.
Мақсуд Шайхзода ҳақида ўйлар эканман, менга жуда яқин, овози ёқимли, бағри кенг, меҳрибон, жуда иссиқ чирой, самимий одам кўз олдимда гадаланади. Мақсуд амакини мен туғилганимдан оиламизнинг аъзоси, отамнинг укаларидек яқин одам деб билганман. Айтишларича, туғилганимда дадам билан Шайх амаки менга исм танлаб талашишган. Радий қўямиз ёки Шайх амаки Сакина қўямиз десалар (мен аямнинг қорниларида йиғлаган эканман, бувим, аям айтиб беришган), дадам, онасининг қорнида йиғлаган қизнинг оти қандай қилиб Сакина бўлсин, деб кулишиптилар- да. Сўнг яна ўйлаб, қиз болани Радио деб юборишмасин, дейишибди. Дадамлар Сакина деган от, Шайх амакининг рафиқаларининг оти, лекин ўзбеклар хунукроқ қилиб талаффуз қилишади, дебдилар. Сўнг менинг исмимни танлашишипти-ю, аямларга, туғруқхонага биргаликда хат ёзиб киргизишибди. Шундан бери Шайх амаки мени “сен менинг қизим эрурсан” дердилар. Сакина холам эса то ўлганларича сен менинг Сакинамсан, дердилар. Шайхзода назарида, адабиёт оламида ҳам шундай қудуқлар бор эди. У шундай қудуқларни Эсхилларнинг, Шекспирларнинг, Фитратларнинг кўз ёшлари ва дил нолаларидан пайдо бўлган трагедиядан топди. Театр санъатининг бу кўҳни жанри унга бутун поэтик истеъдодини намойиш қилиш, замон ва олам сирларининг фалсафий асосларини кашф этиш, билим доирасининг бепоёнлигини, ўтмишда рўй берган тахт учун курашларнинг ҳозир ҳам турли шаклда такрорланиши ва ундан-да даҳшатли фожиаларни келтириб чиқариши мумкинлигини башорат қилиш учун, қалбидаги битмас жароҳатлар фақат ўзининг эмас, балки халқи қалбидаги жароҳатларнинг бир қисми эканлигини ошкор қилиш учун керак бўлди.
1928 йилда Тошкентга уч йилга сургун қилинган Шайхзода бир йил-ярим йил ичида ўзбек тилини ўрганиб олиб, 1929 йилда Навоий ва Чўлпон тилидаги “Трактор” деган биринчи шеърини эълон қилди. Газета ва журнал таҳририятларида ишлади. Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини мукаммал ўрганиб, 30-йиллардан бошлаб умрининг охирига қадар Тошкент педагогика институтида доцент лавозимида хизмат қилди. Агар умр вафо этганида у Алишер Навоий ижодига бағишланган докторлик диссертациясини ниҳоялаб, фан доктори даражасига эришган бўларди. Шайхзода айни пайтда шоир сифатида, олим ва танқидчи сифатида, жаҳон адабиёти намуналарининг таржимони сифатида шундай катта ишларни амалга оширдики, агар улар жамлангудек бўлса, 10 – 12 жилддан ортади. Шайхзода шоир бўлиб туғилган эди. У ҳамма нарсага – нафақат ариқларнинг жилдираб оқиши, ариқ бўйидаги гулларнинг сафсар қулоқларини осилтириб туриши, шакароб қилиб сув сепилган ҳовлида оппоқ капалаклар ва тилла қўнғизларнинг парвоз қилибюриши... сингари табиат манзараларига, балки одамларнинг исм-шарифларидан тортиб кийинишлари, юришлари, кулишлари, қандай шароитда яшаётгани... – ҳамма- ҳаммасига қизиқар ва кўзига ғариброқ кўринган талабалар, шоирлар ва бошқа замондошларига беғубор қўлини узатиб, меҳр-оқибат кўрсатиб яшади. Нақл қилишларича, Тошкент шаҳрининг ҳозир “Мустақиллик” метро бекати қад кўтарган жойда озарайжон миллатига мансуб бир киши тиланчилик қилиб турар экан.
Шайхзода одатда ҳозирги Туроб Тўла кўчасидаги уйидан собиқ Пушкин кўчасидаги Ёзувчилар уюшмасига пиёда борар ва ҳар сафар ўша кишини рози қилмасдан ўтмасКунларнинг бирида ўша ердан ўтаётганида киссасида бир мири ҳам бўлмаган костюмини кийиб чиққаниб билиб қолиб, тиланчи олдидан бошини хам қилган ҳолда ўта бошлабди. Тиланчи қараса, Хизр назр ташламасдан кетмоқчи. У бор товуши билан “хов”, деб Шайхзодани чақирибди-да, назр-ниёз ташламасдан кетаётганига ишора қилибди. Бечора Шайхзода икки қўлини икки киссасига солиб ва бу киссаларнинг астарини чиқариб, ёнида бир мири ҳам йўқлигини билдирибди. Шу нохуш ҳолни кўрган тиланчи шоирга қараб: “Ишлаш керак! Ишлаш керак!” деб танбеҳ берибди. Шайхзода бу дунёга шоир ва аллома сифатида ишлаш учун келган эди. Унинг ўз устида қанчалик кўп ишлаганини ёлғиз ўзи ва ёлғиз Оллоҳ билади. Унга замондош бўлган ўзбек ёзувчилариорасида ўзбек тилини бутун бойлиги ва жилвалари билан билишда фақат Ғафур Ғуломгина у билан беллашиши мумкин. Ўзбек халқи тарихининг Улуғбек, Навоий, Жалолиддин, Фурқатлар яшаган даврларини билишда бирорта ўзбек тарихчисининг у билан беллаша олишига кўзим етмайди. Жаҳон ва СССР халқлари адабиёти ҳамда маданиятини билишда ҳам унинг олдига тушадиган одам топилмаса керак. Шайхзоданинг билими шу қадар кенг ва уфқсиз бўлган. Нақл қилишларича, у бир пайтнинг ўзида бир неча илмий, тарихий ва бадиий китобларни мутолаа қилар, улардан олинган ахборот эса унинг олтин бошидаги компьютерга шу заҳоти ёзилиб қолар экан. Иккинчи жаҳон уруши бошланганда Шайхзода “Ўн шеър”, “Ундошларим”, “Учинчи китоб”, “Жумҳурият” сингари шеърий тўпламлар муаллифигина эмас, ўз овозига, ўз поэтик тили ва услубига эга шоир сифатида танилган эди. У урушнинг дастлабки кунлариданоқ ватанпарварлик ғояси билан суғорилган “Курашнечун?”, “Капитан Гастелло” сингари оташин шеърларни яратдики, бу шеърлар ҳозир ҳам юксак ғоявий ва бадиий қимматини йўқотган эмас. Бу шеърлар уруш йилларида ўзбек халқи ва ўзбек жангчиларини қаҳрамонона курашга илҳомлантирган. Берлиндаги Рейхстаг устида Ғалаба байроғининг ўрнатилишида шу шеърларнинг ҳам камтарона бўлса-да, ҳиссаси бор. Уруш бошланиши билан совет давлати раҳбарлари адабиёт ва санъат аҳлига мурожаат қилиб, уларни ўтмишдаги машҳур саркардалар ҳақида асарлар яратишга даъват этган. Шу даъватга жавобан Ҳамид Олимжон араб босқинчиларига қарши курашган Муқанна, Ойбек мўғул босқинчиларига қарши қўзғолон кўтарган Маҳмуд Торобий, Шайхзода эса мўғул босқинчиларига қарши курашда жасоратва матонат кўрсатган Жалолиддин ҳақида саҳна асарларини ёздилар. Шайхзода жасур саркарда ҳақидаги Шаҳобуддин Муҳаммад Насавийнинг “Сийрат ас-султон Жалолиддин Мангбурни” ва Алоуддин Атомалик Жувайнийнинг ‘’Тарихи жаҳонгушойи Жувайний” каби асарларини ўқиб, шу асарларда тасвирланган тарихий давр воқеалари асосида асар ёзишга киришди. Ҳали қаламини драматургияда синаб кўрмаган шоир Шекспир трагедияларини мутолаа қилиб, улуғ инглиздан трагик образ яратиш, шу образ орқали тарихий давр фожиаларини очиб ташлаш, тарихий давр ва тарихий шахс ҳаётида рўй берган воқеаларни трагик конфликт атрофида уюштириш санъатини ўрганди. Маннон Уйғур саҳналаштирган, бош ролларни Шукур Бурҳон, Аброр Ҳидоятов сингари буюкактёрлар ижро этган “Жалолиддин Мангуберди” спектакли томошабинларни ларзага келтирди. Спектаклни катта ҳаяжон билан томоша қилган Ойбек ва Ғафур Ғулом: “Ўзининг фикрий ва бадиий тўлғинлиги, юксаклиги жиҳатидан “Жалолиддин” бизнинг драматургиямизда юқори пояни ишғол этади”, - деб ёздилар. Афсуски, уруш ғалаба билан тугагандан сўнг, халқ ва армияни ғалабага илҳомлантирган бир неча тарихий асарлар қатори, “Жалолиддин Мангуберди” ҳам феодал ўтмишни идеаллаштирган асар сифатидан саҳнаданолиб ташланди. Кўп ўтмай, яна ижодий зиёлиларни қатағон қилиш компанияси бошланиб, Шайхзоданинг ҳам бошига Чўлпонлар қисмати тушди. У “феодал даври саркардаси”, “Кавказ халқларининг жаллоди” образини идеаллаштиришда, Маяковскийнинг “В.И.Ленин” достонини бузиб таржима қилишда айбланиб, қатағоннинг қонли гирдобига ташланди. Шайхзоданинг саховати ва меҳр-оқибатидан баҳраманд бўлибкелаётган “дўстлар” ва “шогирдлар” шу жараёнда НКВДдан “холис хизматлари”ни аямадилар. Қамоқхонада НКВД жаллодлари томонидан калтакланган, Сибирдаги лагерлардан бирида эса хўрланган ва азобланган шоир ёвуз даҳо лаҳатга тушганидан сўнггина озодликка эришиб, яна оиласи бағрига, ўзбек адабиёти бўстонига қайтди. У ёвуз даврдан, ҳасадгўй душманларидан янги ва юксак асарларни яратиш йўли билан қасос олди. Шу “қасос”нинг самараси сифатида ўнлаб гўзал шеърлар, “Тошкентнома” сингари достон ва “Мирзо Улуғбек” сингари трагедия майдонга келди. Айниқса, шекспирона маҳорат муҳри босилган “Мирзо Улуғбек”нинг яратилиши ва шу асар асосида театр спектакли ҳамда “Улуғбек юлдузи” фильмининг яратилиши Ўзбекистоннинг маданий ҳаётида буюк воқеа бўлди. Бу ҳар иккала асар ва уларнинг муаллифи довруғи бошқа республикалар ва мамлакатларга ҳам етиб борди. Бундан илҳомланган Шайхзода сиҳат-саломати ёмонлашиб бораётганига қарамай, “Абу Райҳон Беруний” драмасини ёзишга бел боғлаб киришди. Беруний ҳақидаги тарихий-мемуар адабиётни мукаммал ўрганди, Олим ҳаётининг катта даври кечган Ҳиндистонга бориб, унинг ҳаёти ва илмий фаолиятига доир янги маълумотларни тўплади. Лекин... лекин минг афсуслар бўлсинки, асарнинг 48 вароқли икки дафтардан иборат тугалланган хомаки нусхаси Шайхзода ҳаётининг сўнгги сонияларига гувоҳ бўлган ҳукумат шифохонасида ўғирланиб йўқолди. Хоинлик, сотқинлик, виждонсизликнинг уруғи қуримас уруғлардан экан. Бутун умри бўйи улуғ шоир ва мутафаккир Шайхзода ортидан соя янглиғ эргашибюрган хоин ва сотқинлар ҳатто унинг ўлимидан кейин ҳам тинч турмадилар. Улар Шайхзоданинг сўнгги асарини ўғирлаш билангина кифояланмай, “Беруний”гача яратилган шоҳ асари “Мирзо Улуғбек”нинг пайига тушдилар. Адабиётшунос олимлардан бири трагедиядаги асосий қаҳрамонлардан бири Хўжа Аҳрорнинг Улуғбекдан 10 ёш кичик бўлгани ва Улуғбек ваҳшийларча қатл этилган вақтда Тошкентда яшаганини аниқлаб, Хўжа Аҳрор образининг талқинига қарши чиқди. Унинг бу зийраклигига тасанно ўқийдиганлар пайдо бўлди. Совуқ сувни ҳам пуфлаб ичадиган “Ҳамза” театри “Мирзо Улуғбек” спектаклини секингина репертуардан чиқарди-қўйди. Бир пайтлар “Тобутдан товуш” спектакли ҳақида яхши-ёмон гаплар оралаганда театр “юқори”нинг топшириғи билан Абдулла Қаҳҳор асарини саҳнадан олиб ташлаган эди. Бундан аввал “Юрак сирлари” тўғрисида пастбаланд гаплар қўзғолганида, театр эмас, томошабинлар спектаклни сақлаб қолишган эди. Бир чаласавод олимнинг қутқуси билан “Алпомиш” халқ эпоси қораланган ва мактаб дарсликларидан олиб ташланган йилларда махсус илмий конференция ташкил этилиб, ўзбек халқи бадиий тафаккурининг бу ноёб дурдонаси сақлаб қолинган эди. Аммо “Мирзо Улуғбек” устида қора булутлар пайдо бўлганида уни тарқата олувчи куч, уни тарқата олувчи ёзувчи ва олимлар, ҳатто илмий ва ижодий жамоалар ўзларини панага олдилар. Улуғ Шайхзоданинг руҳи ва хотирасига хиёнат қилинди. Бадиий ижоднинг бир хусусияти бор. Бу, ёзувчининг тарихий ҳақиқатдан чекиниш ва ундан бадиий ҳақиқат сифатида фойдаланиш ҳуқуқи. Тарихий мавзудаги қарийб барча асарлар – тарихий драмалар, тарихий қисса ва романларда ёзувчилар Софокл ва Эсхил давридан бошлаб шу ҳуқуқларидан самарали фойдаланиб келадилар. Шайхзода ҳам шу ҳуқуқидан фойдаланган бўлиши мумкин. Бу, масаланинг бир томони. Иккинчи томони шундаки, таниқли театршунос Тоҳир Исломов ёзганидек, “Мақсуд Шайхзоданинг Хўжа Аҳрор сиймосини фаол бир иштирокчи сифатида асарга киритиши тарихий фактлар нуқтаи назаридан хилофдеккўринади. Зотан, Хўжа Аҳрор асли Тошкент вилоятидан бўлиб, Улуғбекдан ўн ёш кичик бўлган. Яна шу ҳам ҳақиқатки, Хўжа Аҳрор Улуғбек замонасидаёқ Мовароуннрда жуда катта шуҳрат топган, сон-саноқсиз муридлар эгаси ва мамлакатнинг кўп ҳудудларида беҳад мол-мулк, ер-сув ва чорвага эга йирик феодал эди. Агар тарихий манбаларга суяниб, Улуғбек даврига чуқурроқ назар ташланса, мамлакатда дунёвий ҳукмрон, қонуний тахт соҳиби темурий Мирзо Улуғбек, диний ҳукмрон эса (таъкид бизники – Н.К.) ўта йирик феодал Хўжа Убайдулло Аҳрор бўлиб, даврининг ҳақиқий таназзул тенденциясини мана шу икки сиймо орасидаги зиддият белгилаганлигини уқиб олиш мумкин” (Т.Исломов. Тарих ва саҳна. – Тошкент, 1998. – Б. 82). Таниқли тарихчи Б.Аҳмедовнинг маълумот беришича, “Тарихий китобларда, айниқса, бадиийасарларда Улуғбек билан Хўжа Аҳрор ўртасида қандайдир келишмовчилик ва Хўжанинг Мирзо Улуғбекни ўлдиришда қўли борлиги ҳақида фикр айтилган” (Б.Аҳмедов. Тарих сабоқлари. – Тошкент, 1994. – Б. 260). Бу фикр тарихий ҳақиқат ёки унга зид бўлишидан қатъий назар, шундай фикр бўлган ва Шайхзода ўз асарида тарихий-адабий манбалардаги шундай фикрлардан фойдаланган. Каминани ачинтирадиган ва каминага руҳий азоб берадиган нарса шуки, биз ўз халқимизнинг буюк фарзандларини, улар яратган буюк асарларни асраш ва эъзозлаш ўрнига уларни хоин ва сотқинар қўлига икки қўллаб топшириб қўядиган... ожиз бир халқмиз. Шайхзода адабий образини катта ҳурмат ва муҳаббат билан яратган Улуғбек ўзбек халқидан етишиб чиққан подшолар орасида энг маърифатлиси, энг маърифатли кишилар орасида эса подшоси эди. Ана шу Улуғбек асар дебочасида ойга қараб бундай дейди: Ууу... Қарагин, манзилларинг қанча серҳашам, Ҳеч бир шоҳга шунча иззат насиб бўлмаган. Юлдузларнинг тоифаси шунча меҳрибон, Бир-бирини олқишлайди чироқлар билан. Шунча ажиб коинотнинг сирли китоби... Фалакларнинг ҳар қатида не-не оламлар!.. Гўшанганинг ширин, мужмал дамларин пойлаб, Қалби ўйнаб талпинувчи куёв сингари Коинотдан нашъаларни қидирар башар. Чунки сирлар бетидаги сирларни очмоқ, Зиддиятлар маъносини англамоқ, ечмоқ Мутафаккир назарида улуғ саодат... ...Маърифатни ҳукуматга қилиб раҳнамо, Бу ўлканинг ерида ҳам юлдузлар ёқдим. Инсонларга айтиб турдим: боққин самога, Қанча тоза ва мусаффо, фараҳбахш, зебо...
Шайхзоданинг Улуғбеги оддий подшо эмас, коинот сирларини билишга интилган, ер юзидаги ҳаётга, подшолар ва мамлакатлар ўртасидаги, одамлар ва ғоялар ўртасидаги курашга камида ойдан туриб қараган, катта ҳақиқатларни кашф этган, одамларда ҳам ой ва юлдузларга хос тозалик, мусаффолик, фараҳбахшлик, зеболик фазилатлари бўлишини орзу қилган подшо эди. Улуғбекнинг шундай образида Шайхзоданинг ўзидан ўтган, унинг қалбидан ёғду олган гўзал фазилатлар камалак нурларидек товланиб туради. Улуғбек: Эй одамзод, ибрат олгин юлдузлардан сен Хайрихоҳлик ва баландлик хислатларида. Шалтоқларда ағнамагин, кўтарил, юксал, Сўқир бахтдан кўрар кўзли бахтсизлик афзал, деган васият сўзларини айтганида эса, бу сўзлар Шайхзода тилидан акс-садо бўлиб қайтаётгандек туюлади менга...
Литература: 1. https://greylib.align.ru/1334/syn-dvux-narodov-maksud-shejxzade.html 2. https://yenicag.ru/poyet-dvukh-narodov-v-svet-vyshla-kniga-o/322421/ 3. https://mytashkent.uz/2017/01/08/izvestnye-azerbajdzhantsy-v-uzbekistane/ 4. http://www.kultura.uz/view_2_r_12581.html 5. aturnyh_svyazei_-
Текст распознан автоматически из PDF и может содержать неточности.