СОЛИҚЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙ МОХИЯТИ
Халиков Улуғбек Зафарович
ИК-622 гуруҳ талабаси
Илмий раҳбар: Камилова Наргиза Абдукаҳоровна - и.ф.н., доцент
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Аннотация: Солиқларнинг юзага келишини қадимий манбалардан хам кузатиш мумкин. Аммо солиқлардан ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тартибга солишда давлат улардан қурол сифатида фойдаланганлигини факат юзага келган солиқ турлари орқали билиш мумкин.
Калит сўзлар: фискал, имтиёз, дефицит, ялпи ички махсулот, сиёсат.
Агарда ижтимоий-иқтисодий босқичларга бир назар ташласак унда давлат солиқларидан ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тартибга солишда мунтазам фойдаланганлигидан хулоса чиқариб олишимиз мумкин бўлади. Хатто давлатчиликнинг шаклланишида хам солиқлар етакчилик қилишган. Чунки давлатнинг пайдо бўлиши мукаммал барқарорлашмаган ижтимоий-иқтисодий муносабатларга таянган. Шунинг учун хам давлатнинг пайдо бўлишининг дастлабки босқичида молиявий ва иқтисодий ишларни жонлантиришда давлат хукумдорлари хар хил солиқ тўловларидан фойдаланишга ва давлатнинг олдида турган муаммоларни ечишга харакат қилишган. Лекин шуни хам таъкидлаб ўтиш керакки, ўрта асрнинг барча молиячилари давлат ўз вазифаларини бажаришда солиқлардан эхтиёткорлик билан фойдаланиш мухимдир, деб фикр билдиришган. Бундай фикр хатто хозирги тараққиёт босқичимизда ижтимоийиқтисодий муносабатларни тартибга солишда хам мухим ахамият касб этмоқда.
Cоликларни мохиятини очишда, улардан давлат олдида турган вазифаларни бажаришда ўзига хос тушунчаларда номаён бўладиган «қурол» ёки «восита» сўзларига таянилиши солиқ муносабатларини чекланишига сабаб бўлиши мумкин. Аммо «қурол» ва «восита» сўзлари солиқ муносабатлари доирасида давлатнинг ролини ифодалантириш билан чекланади ва солиқларни конкрет ижтимоий-иқтисодий жараёнларни харакатга келтиришдаги мохияти ва ахамиятини ифодалаб бера олмайди. Бунинг сабаби солиқларни солиқчи ва солиқ тўловчилар ўртасидаги объектив пул муносабатларини эмас, балки янги қийматни юзага келтиришда намоён бўладиган пул муносабатларида ўз аксини топади. Шунинг учун хам уларни мажбурий тўловлар сифатида юзага келишида даромад, фойда, мол-мулк, қиймат таксимоти мухим манба ва солиқ объектлари рол ўйнайдилар. Бу борада шуни хам изохлаб ўтиш керакки, солиқларни мажбурийлиги хам уларнинг мохиятини эмас балким уларга хос бўлган демократик хусусиятни акс этиради, холос. Буни солиқларга хос мажбурийлик хусусиятлари хуқукий меъёрларга асосланади.
Шундай қилиб солиқлар ўз мохиятидан келиб чиқиб янги қийматни юзага келтириши билан боғлиқ пул муносабатларини ифодалайди. Солиқлар янги қийматни юзага келтириши билан боғлиқ пул муносабатларини ифода этганлигини эътиборга олган холда уларнинг мохиятини тўлик ёритилиши солиқ муносабатларини ифодаловчи бир томондан давлат ва иккинчи томондан уларни тўловчилари, яъни хуқукий ва жисмоний шахслар ўртасидаги юзага келадиган мажбурий тўловлар, шунингдек солиқларни функциялари билан боғлиқдир. Шунинг учун хам солиқлар мохиятини солиқ тўловлари билан боғлиқ муносабатлар ва солиқ функциялари орқали ифодалаб бориш зарурдир.
Демак, солиқлар мохиятида янги қийматни юзага келтириши билан боғлиқ пул муносабатлари ётади. Шунингдек, улар молиянинг таркибий қисми бўлиб узоқ муддатларни мўлжаллаган хуқукий меъёрлар билан мустахкамланган. Лекин қонунлар билан мустахкамланган солиқлар турли омиллар таъсирида кўзда тутилган натижаларни кўлга киритишига хизмат килмаслиги хам мумкин. Шу боис хам солиқлар самарали натижаларни кўлга киритилишини таъминлаши ва узоқ муддатларга хизмат қилиши учун солиқ муносабатларини тўлик ифодалайдиган, илмий асосланган солиқ сиёсатига ва Республикамиз Президенти Ш.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган иқтисодий сиёсатнинг беш устивор йўналишларига бевосита асосланиши шарт.
Солиқлар объектив таксимлаш муносабатлари орқали кенгайтирилган ишлаб чиқаришнинг хамма босқичларида иштирок этади ва ишлаб чиқариш муносабатларида ўз аксини топди. Солиқлар жамият иқтисодий базасини ифодалаши туфайли ишлаб чиқаришни кизиктиришда, товар ишлаб чиқариш орқали истеъмолни тартибга солиш ва марказлаштирилган пул жамғармаларини юзага келтириш улардан ижтимоий химоя ва бошқа ижтимоий зарурий максадлар йўлида кенг фойдаланиб келинмоқда.
Юқоридагидан келиб чиққан холда шуни хам таъкидлаб ўтиш жоизки, амалий жихатдан солиқларнинг қонуний харакатлари орқали, уларнинг мохиятини ифодалаш мумкин:
Биринчидан, солиқ тўловчи пулнинг у ёки бу суммасини давлатга тўлар экан, бунинг эвазига товар ёки хизмат олмайди. Солиқ миқдори билан у истеъмол қилган ижтимоий неъмат ўртасида боғлиқлик юзага келмайди. Шу хусусиятга кўра солиқ тўловчи кўрсатган фойдасини ёки манфаатини тўлаган солиқлар билан солиштирса, унда бундай холат даромадларни емирлишига, солиқ тўлашдан бош тортишга сабаб бўлиши мумкин. Давлат ўз фуқароларидан йиғиб олган солиқларни самарали ва ошкора тарзда ишлатса, хамда фуқароларнинг аксарият қисми давлатнинг иқтисодий-ижтимоий ва бошқа дастурларини ўз маблағлари хисобидан окилона ва ихтиёрий равишда таъминлашга рози бўлган такдирдагина давлат миқёсида юксак солиқ ахлоқ тамойиллари юзага келтирилиши учун замин яратилади.
Иккинчидан, солиқлар тўла ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлиги солиқ тўловчилар зиммасига юкланган экан, у ихтиёрий эмас, балки мажбурий хусусиятга эга бўлишининг муқаррарлиги.
Учунчидан, давлат фойдасига амалда юзага келтирилган даромаднинг аввалдан қонун доирасида белгилаб кўйилган қисмини ундириб олиниши.
Солиқлар иқтисодий фаолликни тартибга солиш орқали такрор ишлаб чиқариш жараёнига таъсир кўрсатади. Давлат фойдага солинадиган солиқлардан фойдаланиб, сармояни жамғариш жараёнларига таъсир кўрсатади. (Мисол учун жадаллаштирилган амортизация ажратмалари орқали).
Жадаллаштирилган амортизация усули иқтисодиётининг корпоратив секторида капитал кўйилмаларни кўпайтиришнинг мухим омили хисобланади чунки, уни қўллаш орқали фан-техник тараққиётини интенсивлаш, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни рағбарлантириш, ривожлантириш имкониятлари яратилиши мумкин. Солиқлар орқали тўловчилар ва бюджет ўртасида даромадлар тақсимланаётганда томонларнинг иқтисодий манфаатини, албатта эътборга олиш зарур. Солиқ тўловчилар даромадини давлат истаганича ололмайди, солиқларни бюджетга олишнинг маълум чегараси мавжуд. Шу билан бирга, солиқ тўловчиларнинг махсулот ишлаб чиқариш ва фойда олишдаги фаолияти хисобга олиниб, солиқ белгиланади. Шунинг учун хам Давлат солиқлардан макроиқтисодиётни ривожлантириш, бозор инфратузилмасини яратиш ва бошқа умумдавлат максадлари учун етарли молиявий ресурслар тўплаш учун кенг фойдаланиши зарурдир.
Янги солиқ хилларини уларни юзага келтирувчи манбалар ва объектларини қонунлар доирасида ташкил этилишига асос яратилиши, шулар орқали кўпмулкчиликни амал қилишига ва ривожланишига шароит яратилиши, эркин фаолият юргизиш ва уларнинг қонунларга зид бўлмаган чегараларгача кенгайтирилиши турли солиқ элементларини барқарорлаштириб бориш заруриятини хам тақозо эттирди.
Шу тариқа бозор иқтисодиёти шароитида хар бир хўжалик мулк шаклидан каътий назар ўзи эркин фаолият кўрсатиши ва бутун фаолиятига ўзи жавоб бериши, давлатнинг аралашуви қонун билан, яъни солиқ орқали амалга оширилиши учун замин яратилди. Шуни хам таъкидлаб ўтиш керакки бозор иқтисодиётига ўтиш даврида давлатнинг янги функцияларини барқарорлашуви учун хам имкониятларни яратилиши кўпинча солиқ муносабатлари билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Буларга кам таъминланганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва бозор инфратузилмасини ташкил қилиш ва шуни амалга ошириш учун молиявий ресурсларни давлат доирасида ташкил этиш, нафақахўрлар, талабалар, кўп болали оналар ва бошқаларни маблағ билан таъминлаш, товар бахоларининг кўпроқ ошган қисмини давлат хисобидан қоплаш ва бошқалар мустақил мудофаа қудратига эга бўлиш, харбий техникага эга бўлиш, давлат фуқаролар хавфсизлигини сақлаш, тартиб-интизом ўрнатиш, мамлакатни бошқариш функияларини бажариш учун хам маблағ сарфлаш, буларнинг хаммаси солиқларнинг объектив зарурлигини ва тартиблаштирилиб борилишини тақозо этади.
Лекин солиқларнинг зарурлиги бошқа ўзига хос муносабатларни мавжудлиги билан хам боғлиқдир. Мисол учун, бозор иқтисодиётида хамма нарса сотилади. Хеч нима бепул берилмайди. Шундай экан давлат томонидан жуда катта харажатлар эвазига киладиган хизматларини сотилишига зарурият тугилиши мумкин. Лекин гап шундаки, бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг кўрсатган хизматлари хаки жуда катта бўлганлиги уни сотиб олувчиларини юзага келтирмайди. Тўгрироги, уни сотиб олиш истаги тугилганда хам маблағни алохида холда етмайди, хамма хўжалик субъектлари ва фуқаролар давлатнинг хизматларини «Ижтимоий товарлар» тушунчаси доирасида ўзлаштирадилар, аммо улар шу истеъмол доирасида давлат хизматларини бажара олмайдилар. Масалан, бирор-бир хўжалик хеч качон менга мудофаа хизматлари ёки молиявий ёрдам керак эмас, демайди. Демак, давлат хизматларини ўзлаштирар эканмиз, унинг хаккини тўлашни унутмаслик керак. Аммо, алохида истеъмолчилар бу хакни ихтиёрий равишда тўлагиси келмайди. Натижада давлат Олий Мажлис орқали ана шундай тўловни мажбурий қилиб қонунлар доирасида олишга киришади. Шунинг учун Олий Мажлис бу хакни тўлашни мажбурий солиқ деб қонун орқали белгилаб беради. Давлатнинг хизмати учун олинадиган солиқ кўринишидаги хак шу нуктаи назардан мажбурий тўлов бўлмай, эквивалент характерига эгадир. У бозор муносабатларига мос кўпроқ тушган холда хизматларнинг олди-сотдисида ўз аксини топади.
Хўжалик субъектларининг бюджет билан молиявий муносабатларини бозор иқтисодиётига ўтиш босқичларида такомиллаштириш иқтисодий ислохотнинг энг мухим ва кийин муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда, чунки иқтисодий ислохотларни барқарорлашуви солиқлар орқали давлат бюджет даромадларини тўликлигини таъминлаш даражалари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб қолмоқда. Илмий-техника тарақиётини рағбатлантириш, нарх ўсиши ва инфляцияни чеклашнинг асосий омили бўлиб хам солиқлар хисобланмоқда. Шуни хам таъкидлаб ўтиш керакки, турли иқтисодий тараққиёт босқичларида солиқлар бюджет даромадларини шакллантиришда асосий манба ролини бажариб келган бўлса, хозирги шароитда бундай манба ролини ишлаб чиқариш жараёнларида юзага келтирилаётган даромад (фойда) бўлиб хисобланмоқда.
Шунинг учун хам давлат бюджетини етарли микдорларда пул маблағлари тушуми билан таъминлашда турли соха корхона (ташкилотлари) томонидан олинаётган даромад (фойда) ўсишига эътибор ошмоқда. Давлат бюджети ўсишини таъминлашда давлат турли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалётга тадбик этишда етакчилик қилмоқда. Шуниси диккатга сазоворки, давлат ишлаб чиқариш сохаларини нафақат молиявий ресурслар билан таъминлаш балки бир вақтнинг ўзида уларга катта имтиёзларни яратиб бериш орқали бюджет даромадларини ўсишини таъминлашда устуворлик қилмоқда.
Мажбурий солиқ тўловлари бўйича яратилаётган енгилликлар солиқ тўловчиларнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётни таъминлашдаги фаоллигини тобора ошиб боришига олиб келмоқда.
Хуллас, жамият ривожлана борган сайин солиқ тўловчиларнинг фаоллигига, солиқ муносабатлари, солиқ солиш объектларини ташкил этувчи кўрсаткичларини асосли чегаралари хам ривожланади ва барқарорлашади. Шунингдек, солиқларнинг давлат хокимиятини таъминлашда молиявий манбаи, иқтисодиёт ва ижтимоий масалаларни тартибга солишдаги фаоллиги сифатидаги роли товар-пул муносабатлари ривожланиши билан тобора кучая бормоқда. Агарда тарихий манбаларга назар ташласак, унда ўтиш давригача бўлган иқтисодий-ижтимоий тараққиёт босқичларида давлат бошқарувидаги маъмуриятчилик ва марказлаштирилган тақсимотчиликнинг устуворлиги солиққа тортишни бошқаришнинг мохияти махсулот ишлаб чиқарувчиларнинг даромадларини аксарият қисмини маъмурий йўл билан давлат бюджетига ажратилишдан иборат бўлганлигидан хулоса чиқариб олишимизга тўгри келади.
Бозор иқтисодий муносабатларини эволюцион йўллар орқали амалиётга жорий этилиши солиқларни давлат бюджети ва махаллий бюджетларни тўлдиришнинг асосий манбаи сифатида хизмат қилишни кучайтиради. Солиқлар хўжалик фаолиятининг барча сохаларини қамраб олиши билан бирга хар бир солиқ тўловчига нисбатан алохида ёндашувни солиқ енгилликларини яратиб берилиши орқали кучайтирилишига илк замин яратиб беради. Натижада солиқлар давлат бюджет даромадларини шакллантиришларнинг асосий манбаи сифатида намоён бўлмоқда. Солиқлардан ташкари давлат бюджет даромадлари давлат секторидаги корхона ва ташкилотларнинг фойдаси, давлат мулкини ижорага бериш ва давлат кимматли когозларидан даромад хусусий тадбиркорликда давлатнинг хиссавий катнашувидан тушумлар орқали хам ташкил этиш имконияти яратиб берилди.
1-расм. Давлат бюджети даромадлари (трлн.сўмда).
2022 йилнинг I ярим йиллиги учун Давлат бюджетининг даромадлари 92,6 трлн. сўмни ташкил этди ёки 2021 йилнинг 1 ярим йиллигига нисбатан 17,8 трлн сўм (+23,7%) кўп бўлди. Жами солиқ тушумлари 71 трлн сўмни ёки давлат бюджети даромадлари умумий ҳажмининг 76,7%ини ташкил этди. Божхона тушумлари 21,5 трлн сўмни ёки давлат бюджети даромадлари умумий ҳажмининг 23,2%ини ташкил этди. Иқтисодий фаолият турлари бўйича (иқтисодиёт тармоқлари) солиқ даромадларининг таҳлилининг кўрсатишича, энг катта улуш (64,8%) иқтисодиётнинг 5 та тармоғига, хусусан, ишлаб чиқарадиган
50,7 58,2 74,8 92,6
2019 2020 2021 2022
Давлат бюджети даромадлари
Давлат бюджети даромадлари саноат (39,2%), улгуржи ва чакана савдо (8,1%), қурилиш (7,4%), ташиш ва сақлаш (5,1%) ва тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлашга (5,0%) тўғри келди.
23,0%0 1-чи жадвал
2021 йилда давлат бюджети даромадларининг тузилишида
солиқларнинг хиссаси, (% ҳисобида) - хуқукий шахслар даромади (фойдасига)га солиқ - 20%;
- ККС - 15%;
- ер солиғи - 0.95%; - мол-мулк солиғи - 2%;
- жисмоний шахслар даромадига
солиқ - 12%;
- акциз солиғи 25-15% пасайтирилди;
- экология солиғи - 12%;
- бошқа солиқ ва тушумлар - 15-20%.
2-чи жадвал
2022 йилда давлат бюджети даромадларининг тузилишида
солиқларнинг хиссаси, (% ҳисобида) - хуқукий шахслар даромади (фойдаси)га солиқ - 11,1%;
- ККС - 24,9%;
- ер солиғи 1.07% индексация қилинмоқда; - мол-мулк солиғи 2-1.5% камайтирилмоқда;
- жисмоний шахслар даромадига
солиқ - 12%;
- акциз солиғи 10% индексация
қилинмоқда;
- экология солиғи - 2,5%;
- бошқа солиқ ва тушумлар - 17,9%.
80,0
Лойиха кўрсаткичлари бўйича 2022 йилда билвосита солиқлар бевосита солиқларга нисбатан тез суръатларда ўсиши мумкинлигини кўрсатади. Бу даврда билвосита солиқлар 6,8 фоизли пунктда ўсиши кузатилди, бевосита солиқлар эса салкам 3 фоиз пунктда пасайиши кутилмоқда. Солиқсиз тўловлар ахамиятли равишда 3,8 фоизга пасайиши ёки 15,0 фоизга етказилиши кўзда тутилмоқда.
Юқорида қилинган таҳлиллардан Узбекистон Республикасида хўжалик юритиш субъектларига солиқ солиш сохасидаги хорижий мамлакатлар тажрибасини қўллаш иқтисодиётга инвестиция хақикий ўсишини кўтарилишига олиб келиши, экспортга кўзланган ва импортни ўрнини босувчи махсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш шунингдек, давлат бюджетига солиқ тушумларини ошишига олиб келади.
2022 йилнинг I ярим йиллиги учун билвосита солиқлар бўйича тушумлар ўтган йилнинг ҳисобот даврига нисбатан 9,4 трлн сўмга (37,1 %) ошди ва 34,8 трлн сўмни ташкил этди. 2021 ва 2022 йилларнинг I ярим йиллиги учун билвосита солиқлар тузилмаси 2 расмда тақдим этилган:
2-расм. 2021 ва 2022 йилларнинг I ярим йиллиги учун билвосита
солиқлар тузилмаси.
Қўшилган қиймат солиғи. Солиқ ва божхона органлари маъмурчилигидаги ҚҚС тушумлари 2022 йилнинг I ярим йиллигида 34,1 трлн сўмни ташкил этди (қоплаш суммаларини ҳисобга олмаган ҳолда) ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,7 трлн сўмга (39,7%га) ошди. Бунда ҳисобот даврида божхона органлари томонидан ундириладиган ҚҚС 2021 йилга нисбатан 50%га, солиқ органлари томонидан ундириладиган ҚҚС - 30%га ошди. Тушумларнинг ўсиши солиқ тўловчилар сонининг ошиши, солиқ базасининг кенгайтирилиши, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳисобига таъминланди.
Хулас, солиқ тушумлари хақидаги фикрлар хозирги бозор иқтисодиёти шароитида мухим ахамиятга эга. Хар бир давлат ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлар экан аввало, мамлакатдаги солиққа тортиш ишларига катта эътибор қаратиши керак. Чунки солиқларни жалб этиш хисобидан мудофаа, хавфсизликни таъминлаш, соғликни сақлаш, маориф каби йирик сохалар молиялаштирилади. Колаверса, давлат бюджетининг 90 фоизи солиқлар хисобидан тўлдирилиб келинмоқда.
Демак, солиқлар давлат бюджетининг ажралмас манбаи экан, уларни хар томонлама ўрганиб чиқиш ва такомиллаштириш энг асосий вазифаларидан бири бўлмоги лозим.
66%
25%
9%
кушилган
киймат
солиги
акциз солиги
божхона
солиги
74%
19%
7%
кушилган
киймат
солиги
акциз солиги
божхона
солиги
46%
54%
солик органлари
божхона органлари
Фойдаланилган манбалар:
1. Яхёев К. “Солокка тортиш назарияси ва амалиёти” T-2003й.
2. Гатаулин Ш.К. “Солиқлар ва солиқка тортиш”. – Ташкент:Ўз.Р. ДСК
1996 й.
3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси. –Ташкент: Уз.Р. ДСК, 1996 й.
4. Ўзбекистон Республикасининг молия қонунлари. 1996-2001йй.
5. Ёкуббов О. Солиқ механизми ва солиқ оғирлиги. 1996 й.
Текст распознан автоматически из PDF и может содержать неточности.