Сурхондарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизими тарихини ўрганишнинг
назарий-методологик асослари ҳамда мавзунинг манбашунослиги ва
тарихшунослиги
Исмоилова Фарида ТерДУ магистранти
АННОТАЦИЯ
Мақолада Фармацевтика соғлиқни сақлаш тизимининг ажралмас бир қисми эканлиги акс этган. Ҳар бир давлатда фармацевтика соҳасининг ўз ривожланиш тарихи мавжуд. Тадқиқотнинг назарий-методологик асосларини ишлаб чиқишда тарих йўналиши методологияси бўйича жаҳоннинг машҳур олимлари иш олиб борган.
КАЛИТ СЎЗЛАР
Ўзбекистонда фармасевтика ривожи, М.А. Барг, П.М. Бицилли, М. Блок, C. Болингброк, Б.А. Губман, А.Я. Гуревич, И.Г. Дройзен, И. Д. Ковальченко,
А. Дж. Тойнби, Л. Февр.
Фармацевтика соғлиқни сақлаш тизимининг ажралмас бир қисми ҳисобланади. Ҳар бир давлатда фармацевтика соҳасининг ўз ривожланиш тарихи мавжуд. Хусусан, совет даврида Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича ўзига хос чора-тадбирлар олиб борилди. 1919 йил 28 февралда совет ҳукуматининг хусусий дорихоналарни национализация қилиш ҳақида декрети эълон қилинган бўлса11, 1922 йил 19 августдан Дорихона бошқармаси ўз фаолиятини бошлаб, унинг таркибига 34 та дорихона киритилди. Йилдан-йил дорихоналар тармоғи кенгайиб, 1947 йили Ўзбекистонда 230 та дорихона ва 634 та дорихона пункти фаолият кўрсатди. 1964 йилга келиб уларнинг сони 2410 тага етди1. Санитария ва гигиена дўконлари, тиббиёт асбобускуналари, дезинфекция воситалари дўконлари, киосклар пайдо бўлди.
Республика фармацевтика соҳасида ягона корхона ҳисобланган Тошкент кимё-фармацевтика заводи 1942 йил 9 майда ташкил этилди. Уруш йилларида завод ҳарбий госпиталларга тиббий маҳсулотлар дори-дармонлар етказиб берган бўлса, уруш тугагандан кейин корхонада янги дори-дармонлар ишлаб чиқарилди. Бу даврда рўйхатдаги дорихоналар молиявий қийинчиликлар туфайли тўла 1 Ўз МА, 1715-фонд, 2-рўйхат, 56-иш, 2-3-варақлар фаолият кўрсатмади. Қолаверса, омборхоналарда етарли дори-дармонлар бўлишига қарамай, кўпчилик туманларда энг зарур бўлган спирт, пахта ва бинт кабилар етишмади14. Дорихона бошқармалари ва Марказий дорихона омборхонаси даволаш муассасаларининг дори-дармонларга бўлган эҳтиёжи бўйича талабномалари бўлса-да, буюртмалар ўз вақтида бажарилмади. Даволаш муассасаларининг дори-дармонларга бўлган эҳтиёжи фақат 49 фоизга қондирилди2. Дорихоналарда дори-дармонларнинг турлари жуда кам эди. ХХ асрнинг 60-йилларига келиб фармацевтика соҳасининг молиявий таъминотида бироз силжиш кўзга ташланади. Ўзбекистонда совет даврида доривор ўсимликларни етиштириш юқоридан белгиланиб, асосан хорижга экспортбоп дорилар тайёрланадиган турларига аҳамият қаратилди18. Ўзбекистондаги 2000 дан ортиқ доривор ўсимликлардан фақат 115 га яқинидан тиббиётда фойдаланилди. Тошкент кимё-фармацевтика заводида фақат 23 хил доривор ўсимликлардан дори етиштирилиб, шундан ҳам хомашё танқислиги сабабли талаб даражасида маҳсулот ишлаб чиқарилмади3.
Тадқиқотнинг назарий-методологик асосларини ишлаб чиқишда тарих йўналиши методологияси бўйича жаҳоннинг машҳур олимларидан М.А. Барг, П.М. Бицилли, М. Блок, C. Болингброк, Б.А. Губман, А.Я. Гуревич, И.Г. Дройзен, И. Д. Ковальченко, А. Дж. Тойнби, Л. Февр, Э. Фримен, А.Д. Ксенопол, К. Ясперс ва бошқаларнинг8 асарларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинди. Хусусан, тарихий воқеа ва ҳодисаларга баҳо бериш ва уларни таҳлил қилишда М.Блок, Л.Февр ва Э.Фримен асарларига таяниб соғлиқни сақлаш соҳасини бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқликда ўрганишга ҳаракат қилинди. Соғлиқни сақлаш тизими тарихини тадқиқ этишда математика ва миқдорий усулларга аҳамият берилдики, бунда айниқса И.Д.Ковальченконинг илмий асарлари қўл келди. Бу аввало ижтимоий-иқтисодий ва статистик маълумотларни қайта ишлаш жараёнида қўлланилди. Ушбу усулнинг қўлланилиши натижасида соҳага ажратилган маблағ, даволаш ўринлари ва тиббий кадрлар сонининг турли ҳудудларга нисбатан кўп ёки камлиги аниқланди. Жаҳон тарихшунослигида тарих фанининг тадқиқот усуллари ҳақида кўплаб асарлар яратилган бўлса-да, бу 2 Ўз МА, 1715-фонд, 2-рўйхат, 57-иш, 21-варақ 3 Қақашдарё вилояти Давлат архиви, 193-фонд, 1-рўйхат, 598-иш, 18-варақ масала ўз ечимини тўла топмаган бўлиб, фаннинг тадқиқот усуллари хусусидаги баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Фаннинг назарий методологияси мураккаб масалалардан бири, унинг ечими манбашунослик, тарихшунослик, тарихий қарашлар, фалсафа ва фалсафа тарихи, шунингдек, бошқа фанлар методларига ҳам боғлиқдир. Тадқиқотни тайёрлаш жараёнида цивилизациявий, географик детерминизм каби ёндашувларга асосланди. Географик детерминизм ёндашувининг вужудга келиши француз маърифатпарвари Ш.Л.Монтескье номи билан боғлиқ бўлиб, бунда турли жараёнларга табиий иқлим шароити, атрофмуҳит таъсири мавжудлигига таянилади. Тарихий жараёнларга муайян давлатнинг жойлашган географик ўрни, иқлим шароитлари ҳам, албатта, таъсир этади. Хусусан, аҳоли саломатлиги кўп жиҳатдан атроф-муҳитга ва иқлим шароитларига боғлиқдир. Ўзбекистон иқлимининг иссиқлиги туфайли барча тарихий даврларда аҳоли турли юқумли ва бошқа касалликлардан азият чекиб келган. Архив фондларида сақланаётган ҳужжатлардаги маълумотлар ёрдамида совет давлатининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги сиёсатининг бир томонлама характери, ҳудудлар бўйича маблағ ажратиш, турли вилоятларни даволаш ўринлари ва кадрлар билан таъминлашдаги номутаносиблик, республикада юқумли касалликлар эпидемиясининг тарқалиш сабаблари, Ўзбекистоннинг ижтимоий касалликлар кўрсаткичи бўйича Иттифоқда энг юқори ўринга чиқиш сабабларини аниқлаш имкони яратилди.
Ўзбекистон ҳудудидаги 9 та давлат архивининг 30 та фондидан олинган ҳужжатларга мувофиқ совет даври соғлиқни сақлаш соҳасини танқидий ва қиёсий таҳлил этиш ҳамда ҳақиқий аҳволни ойдинлаштириш, эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликларни холисона тавсифлаш орқали тадқиқ этилган.
ХХ асрнинг 50-йилларида Совет Иттифоқи миқёсида соғлиқни сақлаш соҳаси тарихи бўйича дастлабки фундаментал ишлар яратилди9. Совет давлатида Сталин шахсига сиғиниш даври тугагач, барча соҳалар қатори илм-фан йўналишида ҳам ижод эркинлигига бироз йўл очилди. Архив ҳужжатларидан кенг фойдаланиш имкони туғилди. Уларда яхлит илмий муаммо кун тартибига долзарб қилиб қўйилиб, тарихий воқеликни холисона ёритиш, илмий таҳлилни кучайтириш, фактлардан аниқ якуний хулосалар чиқаришга ҳаракат қилиндики, бу эса адабиётларнинг мазмунини янада бойитишга хизмат қилди. Уларда совет давлатининг соғлиқни сақлаш соҳасини тартибга солувчи ҳуқуқий-норматив ҳужжатлари, турли иттифоқдош республикаларда жараённинг бориши, эпидемияларга қарши кураш тадбирлари, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш ишининг йўлга қўйилиши, тиббий кадрлар тайёрлаш ишининг ҳолати каби масалалар яхлит тарзда ўрганилади.
қурилган дорихона бинолари кўпая бошлади. 1971-1977 йилларда республикада 140 та дорихона намунавий лойиҳа асосида қурилган биноларга жойлаштирилди. 130 та дорихона янгидан таъмирланган биноларга кўчирилди. Масалан, Қашқадарё вилояти Қарши, Муборак, Шаҳрисабз, Денов шаҳарлари ва Нишон ҳамда У.Юсупов туманлари марказларида намунавий лойиҳада қурилган дорихона бинолари фойдаланишга топширилди4.
Аҳолининг дори-дармонлар билан таъминланиш даражасини ҳудудлар мисолида таққослаганда улар ўртасидаги тафовутлар кўзга яққол ташланади. 1986 йили республика бўйича аҳоли жон бошига 7 сўм 30 тийинлик дори тўғри келган бўлса, Ўзбекистоннинг баъзи вилоятларида бу рақам 4 сўм 90 тийиндан иборат бўлди5.
1990 йилда СССР Тиббиёт саноати министрлиги томонидан иқтисодий қийинчиликлар туфайли дори ишлаб чиқариш режаси 30-40 фоизга қисқартирилиши натижасида дори-дармон тақчиллиги кучайди. Бир марта ишлатиладиган шприцлар кўзда тутилганидан 2,5 марта кам ишлаб чиқарилди6. Мазкур соҳага хориж муаллифлари ХХ асрнинг 20-йилларидаёқ ўз эътиборини қаратди. Академик И. П. Павловнинг шогирди, америкалик врач Уильям Хосли Гант биринчилардан бўлиб, «British Medical Journal» журналининг бир неча сонларида совет соғлиқни сақлаш соҳаси ҳақидаги мақолаларини эълон қилди7. Ўз изланишлари натижаларини у 1928 ва 1937 йиллари китоб шаклида нашр эттирди. Н.Ўроқованинг «Ўзбекистон жанубидаги кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг фаолияти» мақоласида Қашқадарё ва Сурхондарёдаги кичик ва 4 Махмудов М. М. Становление и развитие медицины и здравоохранения в Средней Азии (1867 – 1924 гг.).: Автореф. дис... докт. ист. наук. – Ташкент, 1992; 5 Қашқадарё вилояти Давлат архиви, 193-фонд, 1-рўйхат, 1166-иш, 83-варақ 6 Охрана здоровья в СССР. (Ст. сб). – М., 1991. – С. 145. 7 Gantt W. H. A review of medical education in Soviet Russia // British Medical Journal. – 1924 – June 14; 1(3311): 1055 – 1058; Gantt W. H. A medical review of Soviet Russia: V. – The medical profession, Soviet science, and Soviet ўрта бизнес корхоналарининг шаклланиш жараёни, уларнинг саноат, қишлоқ хўжалиги хом ашёларини қайта ишлашдаги тутган ўрни ёритиб берилган. Шунингдек, муаллиф тарих фанлари номзод илмий даражасини олиш учун ёзган «Ўзбекистонда мустаққиллик даврида саноат соҳасидаги ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёни (жанубий вилоятлар мисолида)» мавзусидаги диссертациясида Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакат иқтисодий тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган саноат корхоналарини барпо этишга қаратилган сиёсатидаги эришилган натижалар, Сурхон воҳасида кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг ташкил этилиши, воҳада мулкдорлар синфининг вужудга келиш жараёнлари, саноат иншоатларини қуришда чет эллик сармоядорларнинг фаол иштироки каби масалалар таҳлил этилган.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Махмудов М. М. Становление и развитие медицины и здравоохранения в Средней Азии (1867 – 1924 гг.).: Автореф. дис... докт. ист. наук. – Ташкент, 1992;
2. Юнусхўжаев А.Н. Тошкент фармацевтика институти 65 ёшда. Бунёд бўлиши ва тараққиёти // “Кимё ва фармация”, 2002 йил 3-сон. – Б. 9; Шу муаллиф. Фармацевтик илмий фаолияти ва таълим масалалари // “Фармацевтика журнали”, 2004 йил 1-сон.
3. Gantt W. H. A review of medical education in Soviet Russia // British Medical Journal. – 1924 – June 14; 1(3311): 1055 – 1058; Gantt W. H. A medical review of Soviet Russia: V. – The medical profession, Soviet science, and Soviet
4. Gantt W. H. A Medical Review of Soviet Russia.– London: British Medical Association, 1928; Gantt W. H. Russian Medicine. New York: Paul B. Hoeber, 1937.
5. Соипова Д.Т., Тошмуҳамедов Э.Р., Насритдинова М.А. Ўзбекистон Республикаси дори-дармон бозорининг ривожланиши // “Кимё ва фармацевтика”, 1996. – №2. – Б. 41.
6. Дўсмуратов М. Фармацевтик маҳсулот маҳаллийлаштирилишини янада кенгайтириш // “Халқ сўзи”, 2016 йил 27 июль
7. Қўзиев А. Мўъжизакор ўсимлик // “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш”, 2017 йил 23 июнь
8. Заиров К. С. Развитие здравоохранение в Узбекистане за 60 лет Советской власти // Медицинский журнал Узбекистана.– 1977. – № 10. – С. 18.
9. Абдуллаев А. Развитие здравоохранения в Хорезмской области // Медицинский журнал Узбекистана.– 1967. – № 11. – С. 35 – 36.
10. Махмудов М., Умрзаков Б. Х. Здравоохранение Узбекистана (Исторический очерк). – Ташкент, 1991.
Текст распознан автоматически из PDF и может содержать неточности.