УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Дадабоева Мадина
Қўқон университети
Бошлагич та'лим йўналиши 2-курс талабаси
Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар марказида инсон қадри туради. Шу нуқтаи назардан табиатга эътиборли муносабат, уни асраш ва қадрлаш - инсоннинг маънавий камолотининг ажралмас қисмидир. Бугунги кунда глобал миқёсда кузатилаётган экологик инқироз - иқлим ўзгариши, атрофмуҳитнинг ифлосланиши, табиий ресурсларнинг камайиши ва биологик хилмахилликнинг йўқолиб бориши каби омиллар ёшларнинг бу борадаги масъулиятини оширишни тақозо этмоқда.
Экологик тарбия бу - инсонни табиатга онгли ёндашишга, ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишга ва экологик қадриятларни ҳурмат қилишга ўргатадиган жараёндир. Бунда халқимизнинг анъанавий урф-одатлари, табиатга меҳр билан қарайдиган қадриятлари асос бўлиб хизмат қилади. Айнан шунинг учун ёш авлод онгида экологик маданиятни шакллантириш долзарб ва кечиктириб бўлмайдиган вазифадир.
Экологик маданиятни шакллантиришда таълим, оила ва маҳалла ҳамкорлиги жуда муҳим. Экологик тарбия самарадорлиги таълим тизими, оила ва маҳалла ўртасидаги узвий ҳамкорлик орқали кучаяди. Экологик онгнинг шаклланиши аввало болаликда — мактабгача таълим муассасаларида бошланиб, олий таълимга қадар босқичма-босқич давом этиши зарур. Оддий ҳаётий кўникмалар - гул экиш, ҳайвонларга озор бермаслик, чиқиндиларни саралаб ташлаш каби ҳаракатлар болаларда экологик маданиятнинг илк асосларини шакллантиради.
Ёшлар орасида экологик маданиятни тарғиб қилишда қуйидаги усуллар энг самарали деб ҳисобланади:
• Экологик семинар ва тренинглар ташкил этиш;
• Экобоғлар барпо этиш ва ободонлаштириш ишларига жалб қилиш;
• Экологик мавзуларда танлов ва кўргазмалар ўтказиш;
• Спорт марафонлари, ҳашарларда иштирокни йўлга қўйиш;
• Экологик тўгараклар ва саёҳатлар ташкил қилиш;
• ОАВ ва интернетда экологик тарғиботни кучайтириш.
Экологик тарбия ёшлар қалбида Ватанга садоқат, ўз яшаш ҳудудига меҳр, она табиатга меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантиради. Бу жараён уларни масъулиятли, виждонли, яратувчан шахс сифатида вояга етказади. Шунингдек, ёшлар ўсимликлар ва ҳайвонларнинг табиатдаги ўрни ҳақида чуқур тушунчага эга бўлиб, уларни асраб-авайлаш зарурлигини англайди. Шу билан бирга, улар Ўзбекистоннинг табиий бойликлари ва уларни ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик ҳақида зарур билимларни эгаллайди.
Бугунги рақамли асрда ижтимоий тармоқлар, блоглар, мобил иловалар ва онлайн курслар орқали экологик онгни ошириш жуда самарали воситага айланган. Давлат ва нодавлат ташкилотлари ёшлар орасида экологик хабардорликни ошириш учун интернет орқали видео, мақола ва визуал материаллар тарқатмоқда.
Замонавий технологиялар, хусусан сунъий интеллект, “ақлли” мониторинг тизимлари, биотехнологиялар ва қайта ишлаш технологиялари экологик муаммоларни ҳал этишда муҳим рол ўйнайди. Ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали бу йўналишда янги инноватсион ечимлар яратиш мумкин.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, ёш авлодда экологик маданиятни шакллантириш - нафақат мамлакат, балки бутун инсоният учун долзарб вазифадир. Бунда таълим ислоҳотлари, ОАВ фаолияти, қонунчиликни такомиллаштириш ва ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади. Экологик маданиятга эга ёшлар - бу келажак учун соғлом ва тоза экологик муҳитни таъминлайдиган асосий кучдир.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Алимасов В. Фалсафа ёхуд фикрлаш чанқoғи. –Т.: “Фалсафа ва ҳуқуқ”, 2007.-
Б.190
2. Sаlоmоvа H.Yu. Ijtimоiу еkоlоgiуа аsоslаri. Tоshkеnt: “Fаn vа Tехnоlоgiуа” –
2004. - B.3
3. Фалсафа қомусий луғат. – Тошкент: “Шарқ”, 2004. – Б.416
Текст распознан автоматически из PDF и может содержать неточности.