ResearcherUz LogoResearcherUz
Dergiyi Görüntüle

The Art of Writing a Scientific Article: Artificial Intelligence and the Human Factor

Özet

The qualifications of educators and specialists are consistently aligned not only with the knowledge and skills acquired in higher education institutions but also with their efforts to enhance their potential. To nurture future generations and develop them comprehensively, it is necessary to integrate theory with practice, exchange experiences, and conduct research. Due to the nature of my work, I would like to dwell on the publication activities of specialists in this field and their attitudes towards it. It is known that if theory is not integrated with practice, there will be a disconnect. This leads to the expenditure of excessive time and resources, ultimately risking methodological developments becoming useless papers. Writing a scientific article is usually not taught anywhere. An individual engaged in teaching, and later in scientific research, must first use various sources (it must be said that there are now very wide opportunities for this), consult them, and also turn to colleagues and mentors. After submitting an article, questions like 'where should the abstract be placed in the article?' and 'how is an abstract written?' sometimes make one ponder. If a specialist who just graduated from a higher education institution asks this question, you sit down and explain, and you don't regret the time spent. But what if this question is asked by an educator who has been working for several years?!


Tam PDF Belgesi

İlgili Makaleler

Tam metin

ИЛМИЙ МАҚОЛА ЁЗИШ САНЪАТИ: СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ВА ИНСОН ОМИЛИ

М.Ш.Яхняева,

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази

“Bola va zamon” журнали бош муҳаррири

Педагог ва мутахассисларнинг малакаси нафақат уларнинг олий таълим муассасаларида олган билим ва кўникмаларига, балки ўз салоҳиятларини ошириш борасида қилаётган ҳаракатлари билан изчил уйғунликда бўлади. Келажак авлодни камол топтириш, уларни ҳар томонлама ривожлантириш учун эса назария билан амалиётни уйғунликда олиб бориш, тажриба алмашиш, изланиш лозим.

Фаолиятим тақозоси билан мазкур йўналишдаги мутахассисларнинг нашр ишлари ва бунга муносабатларига тўхталиб ўтмоқчиман. Маълумки, назария амалиёт билан уйғунлашмас экан, ўша ерда узилиш бўлади. Бу эса ортиқча вақт ва маблағнинг сарфланиши, охир-оқибатда услубий ишланмаларнинг кераксиз қоғозга айланиб қолиш хавфи юзага келади.

Илмий мақола ёзиш, одатда, ҳеч бир масканда ўргатилмайди. Ўқитувчилик, кейинроқ илмий изланиш билан шуғулланадиган инсон аввал турли манбалардан, айтиш лозимки, ҳозир бунга жуда кенг имконият мавжуд, фойдаланиши, назар солиши, қолаверса, ҳамкасблари, устозларига мурожаат қилиши мумкин. Мақола тақдим этгач, “опа қисқача мазмун (аннотация) мақоланинг қаерига қўйилади?”, “аннотация қандай ёзилади?” деган саволлар баъзида ўйлантириб қўяди. Агар шу саволни кеча олий даргоҳни тугатган мутахассис берса, ўтириб тушунтирасан ва кетган вақтингга ачинмайсан. Аммо бу савол бир неча йиллар фаолият олиб борган педагог томонидан берилсачи?!

Келинг, шу ўринда мақолалар таснифига тўхталамиз:

1. Маълумот берувчи (бирор тадбир, бирор вазият юзасидан фикр берадиган) мақола.

2. Оммабоп (кўпчиликни қизиқтирадиган, илмий таҳлилларсиз ёзилган) мақола.

3. Таҳлилий (хориж ва маҳаллий мутахассисларнинг бирор мавзу бўйича фикрларини таҳлил қилиш асосида муаллифни ўз фикри акс эттирилган) мақола.

4. Илмий-оммабоп (ота-оналар, мутахассислар, талабаларга бирор фикрни етказиш учун илмий изланишлар натижалари ёритилган, муаллифнинг ўз фикри, қарашлари, хулоса ва тавсиялари ифодаланган) мақола.

5. Илмий (бирор назарияни таҳлил қилиш натижасида яратилган янги назария, дарс бериш методикалари, модуллари, ишланмалар ва ҳ.к. ёритилган) мақола. Бу мақоланинг хусусияти шундан иборатки, таклиф этилаётган янгиликлар қаердадир апробациядан ўтган бўлмоғи лозим.

Ҳозирда сунъий интеллект, яъни ChatGPT ёрдамида матнни у тилдан бу тилга ўгиришдан тортиб, реферат, мақола ёзишу, қўлланма тайёрлашгача бўлган жараённи амалга ошириш мумкин бўлиб қолди. Бироқ бунда инсон омили ҳамиша олдинги ўринларда туриши лозим. Чунки сиз мурожаат қилаётган сунъий интеллект – техник дастур, унда сизнинг мурожаатингиз асосида материал тайёрлаб берилади. Тўғри, сиз вақтдан ютасиз, интернетдан материал излашдан қутуласиз... аммо бунинг бошқа томони ҳам бор, баъзида сунъий интеллект сиз сўраган мавзу бўйича материални тайёрлаш давомида мавжуд бўлмаган, яъни ўзи яратган манбаларни сизга тақдим этади... ҳатто ҳукумат қарорларини ўйлаб чиқаради:

 яқинда ўзим гувоҳи бўлдим, мақолада Президент қарори келтирилган, ҳатто 1 абзац фикр берилган... одатда, ҳавола қўяман, интернет тармоғини бошдан оёқ қидириб чиқдим, бу қарор йўқ... тўғри, сўзлари ўхшаш қарорлар бор... бундай мисоллар кейинги вақтда кўплаб учрамоқда;

 у кучли таассурот уйғотди. Эмоционал жиҳатдан ҳиссиётли.... ёки ижтимоий омиллар, маданий омиллар, психологик омиллар.... – бундай ёндашув парцелляция дейилади, яъни оҳангдор сўзлардан фойдаланган ҳолда мақсад қўйганча қисмларга ажратиш ... бу илмий мақола эмас, маълумот ёки ҳолатни баён қилиб берадиган материал тарзидаги тезисларда, бадиий асарларда фойдаланилиши мумкин бўлган ёндашув;

 муаллифга ҳавола талаб қилинаётганлиги боис баъзи муаллифлар адабиётлар рўйхатида фақат ўзларининг чиқарган нашрларига ҳавола берадилар. Тан олиш лозим, олим, изланувчи кўплаб мақолалар чоп этади, лекин ўша чоп этилган мақолаларида кўплаб манбалардан фойдаланади. Янги мақолада ўша манбалардан ҳам фойдаланилган бўлса, уларни келтириш зарур.

Сунъий интеллектдан фойдаланганда инсон омили асосий ўринни эгаллашини унутмаслигимиз зарур. Чунки сиз тайёрлаган материалда ўз исми-шарифингиз берилади. Бу эса масъулият эканини унутмаслик даркор.

Мақолалар сифати ҳақида қуйидагиларни айтишни лозим топдим:

а) мақола – ҳисобот топшириш, балл тўплаш, илмий тадқиқот натижасини ёритиш учун ёзилмайди, ёдда тутингки, бу мутахассиснинг ўз касбини қанчалик билиши, ундан қониқиши, ўзи устида ишлашини яққол кўрсатадиган “ёзма иш”;

б) ҳаммамиз мактабда иншо ёзганмиз, агар хотирангизни ишга солсангиз, иншо ёзишнинг ўз қонун-қоидалари бор. Ўқитувчи баҳолаш асносида нафақат сиз ёзган иншонинг мазмунига, балки қоидаларга нечоғлик амал қилганингизга ҳам эътибор қаратади. Унутмангки, мақола – сиз шунчаки варақ тўлдириш учун қоғоз қоралайдиган сабаб эмас, унда муаллифнинг ўз фикри, таҳлили, тадқиқотининг натижалари, ишланмаларининг қисқача баёни келтирилади. Шундагина мақола илмий, илмий-оммабоп нашр сифатида тан олинади.

 мақола ёзар экансиз, “бу шунчаки ҳисобот учун”, “балл олишим керак”, деган фикр билан бошламанг. Ахир аёллар овқат пишираётганда, эркаклар шартнома тузаётганда “шунчаки” қилмайдилар-ку. Унда сизнинг исми-шарифингиз ёзилар экан, устозларингиз ва отаонангизни уялтирманг;

 бирор олим ёки донишманднинг фикридан фойдаланганда, гугл-таржимондан фойдаланманг, чунки кейинроқ сиз келтирган манбага ҳавола қилган шогирдингиз сиз қилган хатони такрорлаши мумкин;

 адабиётлар рўйхатидан фойдаланганда фойдаланган олимингиз исми-шарифини эшитиш асосида ёзманг, интернет манбаларда ёзилишини текширинг. Бу, айниқса, хориж олимлари тадқиқотларидан фойдаланишда яққол сезилади;

 ҳавола (ссилка) масаласи: ҳавола, одатда, ўша муаллифнинг шахсан ўзига қилинади. Бир мутахассис фойдаланган ҳаволани олиб, ўша мутахассисга ҳавол қилиш, нотўғри. Чунки мутахассис ҳавола қилиш орқали ўз шахсий фикрини билдиряпти, сиз бирламчи муаллифнинг манбасидан фойдаланяпсиз, демакки, ўз фикрингизни шу манба асосида шакллантираётганингиз ёдда турсин.

Мен баъзи инсонларнинг “бизда таълим ундай”, “илм-фанда қотиб қолиш бор”, деган фикрларига қўшилмайман. Таълим тизими етарлича ривожланган, имкониятлар ҳам етарли, фақат хоҳиш бўлса, силжиш учун имкон изланади. Бу, албатта, ҳар биримизнинг ўзимизга боғлиқ.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: O‘zbekiston, 2021. – 464 б.

2. Қосимова Д., Абдуллаева М. Илмий тадқиқот методологияси ва академик ёзув. –

Тошкент: Fan va texnologiya, 2022. – 256 б.

3. Эко У. Как написать дипломную работу: Гуманитарные науки. – М.: КДУ, 2018. – 240 с.

4. American Psychological Association. Publication Manual of the American Psychological

Association. – 7th ed. – Washington, DC: APA, 2020. – 427 p.

5. OpenAI. ChatGPT: Optimizing Language Models for Dialogue [Электронный ресурс]. –

Режим доступа: OpenAI (мурожаат санаси: 15.06.2026).

6. Swales J.M., Feak C.B. Academic Writing for Graduate Students: Essential Tasks and Skills. –

4th ed. – Ann Arbor: University of Michigan Press, 2020. – 408 p.

Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.