← Himoya eʼlonlariFan doktori (DSc)

Тавашаров Баҳодир Назаровичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси химояси хакида эълон

Умумий маьлумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоги номи)
«2 тип қандли диабетни хирургик коррекцияси самарадорлигини клиник морфологик жиҳатдан асослаш», 14.00.27 — Хирургия.(тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган ракам
В2024.2. DSc /Tib1081.
Илмий маслаҳатчи
Тешаев Октябр Рухиллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи
Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами
Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.07.
Расмий оппонентлар
Сатторов Ойбек Тахирович, тиббиёт фанлари доктори; Фурсов Александр Борисович, тиббиёт фанлари доктори, Адилходжаев Асқар Анварович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот
Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши
амалий аҳамиятга молик.
П. Тадкикотнинг максади
2 тип қандли диабет касаллигини даволашда ошқозон ичак трактининг клиник ва морфологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда хирургик аралашув натижалари самарадорлигини яхшилашдан иборат.
Ш. Тадкикотнинг илмий янгилиги
2 тип қандли диабет билан оғриган беморларга минигастрошунтлаш операциясининг турли усулларини қўллашдан кейин юзага келадиган функционал, метаболик ва морфологик оқибатлар ривожланишининг даражаси, унинг анатомик-функционал йўналишларининг ўзгариши ва бу ўзгаришларнинг углевод алмашинув механизмлар таъсирига асосланган асосий омиллари аниқланган; Минигастрошунтлаш операциясининг эрта ва узоқ муддатли даврда аралашувнинг ремиссия даражасини дифференциал баҳолаш имконини берувчи, метаболик кўрсаткичларга сезиларли таъсири аниқланган; Комплекс ёндошув орқали индивидуал кўрсаткич ва касаллик кечишидан келиб чиқган ҳолда метаболик самаранинг яққоллиги ва унинг кейинчалик барқарорлашуви, хусусан, БПҚ, ГЭА ва пауч улчамларининг танланган усули тана вазнини ва углевод алмашинувини назорат қилиш бўйича янада барқарор натижани таъминлаши билан тавсифланувчи клиник – морфологик боғлиқлик аниқланган; асосий анатомик ва функционал тузилмалар – Гис бурчаги ҳамда кичик эгрилик бўйлаб қон томир чегараси ва муҳим нейроваскуляр тузилмаларни сақлаб қолган ҳолда янги пауч шакллантириш усули такомиллаштирилган; топографик мўлжалларга риоя қилиш ва “crow’s foot” соҳасига максимал яқинлашиш ва адекват пауч яратиш учун лапароскопик портлар математик модул асосида такомиллаштирилган натижада ГЭРК ривожланиши камайиши исботланган; 2-тип қандли диабет билан оғриган беморларда минигастрошунтлаш операциясининг афзаллиги аниқланди, бу гликемик индекслар, HbAc1 нинг барқарорлашиши билан 2-тип қандли диабетнинг ремиссиясига ва консерватив қанд миқдорини камайтирувчи дори воситаларидан фойдаланишни бартараф этишга олиб келган; 2 тип қандли диабетда МГШ амалиёти ўтказилган беморларнинг ошқозон шиллиқ қавати морфометрик тузилмавий белгилари билан клиник метаболик кўрстакичлар ўртасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган.

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши

2 тип қандли диабетни даволашда лапароскопик минигастрошунтлашга тактик ва техник ёндашувларни яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:

биринчи илмий янгилик: 2 тип қандли диабет билан оғриган беморларга минигастрошунтлаш операциясининг турли усулларини қўллашдан кейин юзага келадиган функционал, метаболик ва морфологик оқибатлар ривожланишининг даражаси, унинг анатомик-функционал йўналишларининг ўзгариши ва бу ўзгаришларнинг углевод алмашинув механизмлар таъсирига асосланган асосий омиллари аниқланганлиги - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий клиник касалхонаси (30.10.2024 йилдаги 46-Б сон), Қашқадарё вилоят кўп тармоқли маркази (24.10.2024 йилдаги 150-сон), Ибн Сино номли Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонаси (16.10.2024 йилдаги 219-сон) буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026-йил 12-октябрдаги Х252-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: 2 тип қандли диабет билан оғриган беморларда дифференцирланган хирургик тактика ва модификацияланган МГШ усулини қўллаш операциядан кейинги асоратларни ва такрорий госпитализация ҳолатлари камайиши имконини беради. Бу эса беморларда функционал чекланишлар ва ногиронлик ривожланишининг олдини олиб, уларнинг ижтимоий фаоллигини сақлаб қолишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: 2 тип қандли диабет билан оғриган беморларни даволаш ва реабилитация қилишга сарфланадиган маблағларни тежашга эришилган. Хулоса: МГШ операциясининг турли усулларини 2 тип қандли диабет билан оғриган беморларда қўллаш юзага келадиган функционал, метаболик ва морфологик оқибатлар ривожланиш даражасида ўрни баҳоланган;

иккинчи илмий янгилик: МГШ операциясининг эрта ва узоқ муддатли даврда аралашувнинг ремиссия даражасини дифференциал баҳолаш имконини берувчи, метаболик кўрсаткичларга сезиларли таъсири аниқланганлиги - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий клиник касалхонаси (30.10.2024 йилдаги 46-Б сон), Қашқадарё вилоят кўп тармоқли маркази (24.10.2024 йилдаги 150-сон), Ибн Сино номли Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонаси (16.10.2024 йилдаги 219-сон) буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026-йил 12-октябрдаги Х252-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: МГШ операциясининг эрта ва узоқ муддатли даврда аралашувнинг ремиссия даражасини дифференциал баҳолаш имконини берувчи, метаболик кўрсаткичларга таъсири клиник-биокимёвий ва инструментал тадқиқотлар натижаларида исботланган. Иқтисодий самарадорлиги: касалликнинг ремиссия даражасини эрта баҳолаш ортиқча даволаш чора-тадбирлари ҳамда такрорий текширувларга сарфланадиган маблағларни камайтириб, диспансер кузатувини мувофиқлаштириш ҳисобига иқтисодий маблағларни тежашга имкон беради. Хулоса: МГШ нинг метаболик кўрсаткичларга сезиларли таъсири ҳамда эрта ва узоқ муддатли даврларда ремиссия даражасини дифференциал баҳолашдаги ўрни аниқланган;

учинчи илмий янгилик - комплекс ёндошув орқали индивидуал кўрсаткич ва касаллик кечишидан келиб чиқган ҳолда метаболик самаранинг яққоллиги ва унинг кейинчалик барқарорлашуви, хусусан, БПҚ, ГЕА ва пауч улчамларининг танланган усули тана вазнини ва углевод алмашинувини назорат қилиш бўйича янада барқарор натижани таъминлаши билан тавсифланувчи клиник – морфологик боғлиқлик аниқланганлиги -“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий клиник касалхонаси (30.10.2024 йилдаги 46-Б сон), Қашқадарё вилоят кўп тармоқли маркази (24.10.2024 йилдаги 150-сон), Ибн Сино номли Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонаси (16.10.2024 йилдаги 219-сон) буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026-йил 12-октябрдаги Х252-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: метаболик, антропометрик кўрсаткичларга кўра БПҚ, ГЕА ва пауч ўлчамларини танлаш ТВИ ва углевод алмашинувини барқарор назорат қилишни таъминлайди. Бу метаболик самаранинг узоқ муддат сақланиши ва беморларнинг ижтимоий фаоллигини сақлаб қолиши билан ифодаланади. Иқтисодий самарадорлиги: Барқарор метаболик натижа такрорий жарроҳлик аралашувлари, узоқ муддатли консерватив терапия ва такрорий госпитализацияга бўлган эҳтиёжни камайтириб, даволаш ҳаражатларини сезиларли даражада тежашга олиб келади. Хулоса: танланган БПҚ, ГЕА ва пауч ўлчамлари ТВИ ва углевод алмашинувини барқарор назорат қилишни таъминлайдиган клиник–морфологик боғлиқлик аниқланган.

тўртинчи илмий янгилик - Асосий анатомик ва функционал тузилмалар – Гис бурчаги ҳамда кичик эгрилик бўйлаб қон томир чегараси ва муҳим нейроваскуляр тузилмаларни сақлаб қолган ҳолда янги пауч шакллантириш усули такомиллаштирилганлиги - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий клиник касалхонаси (30.10.2024 йилдаги 46-Б сон), Қашқадарё вилоят кўп тармоқли маркази (24.10.2024 йилдаги 150-сон), Ибн Сино номли Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонаси (16.10.2024 йилдаги 219-сон) буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026-йил 12-октябрдаги Х252-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Гис бурчаги, кичик эгрилик бўйлаб қон томир чегараси ва муҳим нейроваскуляр тузилмаларни сақлаган ҳолда пауч шакллантириш операциядан кейинги функционал бузилишлар (рефлюкс, дисфагия) хавфини камайтиради. Бу беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаб, уларнинг меҳнат ва ижтимоий фаоллигини сақлашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Анатомик-функционал тузилмаларни сақлаш ҳисобига асоратлар сонининг камайиши такрорий операциялар, стационарда даволаниш муддати ва даволаш харажатларини камайтиради. Хулоса: Гис бурчаги ва муҳим нейроваскуляр тузилмаларни сақлаган ҳолда янги пауч шакллантиришнинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилган;

бешинчи илмий янгилик - топографик мўлжалларга риоя қилиш ва crow’s foot соҳасига максимал яқинлашиш ва адекват пауч яратиш учун лапароскопик портлар математик модуль асосида такомиллаштирилган натижада ГЕРК ривожланиши камайиши - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий клиник касалхонаси (30.10.2024 йилдаги 46-Б сон), Қашқадарё вилоят кўп тармоқли маркази (24.10.2024 йилдаги 150-сон), Ибн Сино номли Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонаси (16.10.2024 йилдаги 219-сон) буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026-йил 12-октябрдаги Х252-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: топографик мўлжалларга риоя қилиш ва лапароскопик портларни математик модуль асосида жойлаштириш ҳисобига ГЕРК ривожланишининг камайиши беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди, сурункали рефлюкс билан боғлиқ асоратларнинг олдини олади ва меҳнат қобилиятини сақлаб қолади. Иқтисодий самарадорлиги: ГЭРК ҳолатларининг камайиши антисекретор препаратларга ва рефлюкс асоратларини даволашга сарфланадиган харажатларни камайтиради ва портларни стандартлаштирилган жойлаштириш эса операция вақтини қисқартириш ҳисобига ресурсларни тежайди. Хулоса: лапароскопик портларни математик модуль асосида такомиллаштириш ва адекват пауч яратиш орқали ГЕРК ривожланишининг камайиши исботланган;

олтинчи илмий янгилик - 2-тип қандли диабет билан оғриган беморларда минигастрошунтлаш операциясининг афзаллиги аниқланди, бу гликемик индекслар, HbA1c нинг барқарорлашиши билан 2-тип қандли диабетнинг ремиссиясига ва консерватив қанд миқдорини камайтирувчи дори воситаларидан фойдаланишни бартараф этишга олиб келганлиги- “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий клиник касалхонаси (30.10.2024 йилдаги 46-Б сон), Қашқадарё вилоят кўп тармоқли маркази (24.10.2024 йилдаги 150-сон), Ибн Сино номли Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонаси (16.10.2024 йилдаги 219-сон) буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026-йил 12-октябрдаги Х252-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: касаллик ремиссияси ва гипогликемик дори воситаларидан фойдаланишни бартараф этиш беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли яхшилайди, ҳамда ҚД асоратлари ва ногиронлик ривожланишининг олдини олиб, ижтимоий-меҳнат фаоллигини сақлашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: доимий гипогликемик консерватив терапияга бўлган эҳтиёжнинг бартараф этилиши дори-дармонларга ва ҚД асоратларини даволашга сарфланадиган маблағларни сезиларли даражада тежайди. Хулоса: 2-тип ҚД билан оғриган беморларда МГШ операциясининг афзаллиги аниқланган бўлиб, у гликемик индексларнинг барқарорлашиши билан касалликнинг ремиссиясига ҳамда гипогликемик дори воситаларидан фойдаланишни бартараф этишга олиб келади;

еттинчи илмий янгилик - 2 тип қандли диабетда МГШ амалиёти ўтказилган беморларнинг ошқозон шиллиқ қавати морфометрик тузилмавий белгилари билан клиник метаболик кўрстакичлар ўртасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланганлиги - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий клиник касалхонаси (30.10.2024 йилдаги 46-Б сон), Қашқадарё вилоят кўп тармоқли маркази (24.10.2024 йилдаги 150-сон), Ибн Сино номли Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонаси (16.10.2024 йилдаги 219-сон) буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026-йил 12-октябрдаги Х252-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: меъда шиллиқ қавати морфометрик белгилари билан клиник-метаболик кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш операция натижаларини башорат қилиш ва беморларни индивидуал танлаш имконини беради. Бу самарасиз амалиётларни олдини олиб, беморлар саломатлигини сақлашга ва уларнинг ижтимоий фаоллигини таъминлашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Башоратловчи морфологик маркерлар беморларни танлашни мувофиқлаштириб, самарасиз жарроҳлик аралашувлар ва улар билан боғлиқ харажатларни камайтиради. Хулоса: 2-тип қандли диабет билан хасталанган беморларда МГШ амалиёти ўтказилганда ошқозон шиллиқ қавати морфометрик тузилмавий белгилари билан клиник-метаболик кўрсаткичлар ўртасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган.

Manba: oak.uz — eʼlon №1001428. Eʼlon OAK rasmiy saytidan avtomatik olingan; himoya sanasi va joyi boʻyicha aniq maʼlumot uchun manbaga murojaat qiling.