Махмудова Саодат Қурбонбековнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
Умумий маълумотлар
- Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи)
- «Муковисцидоз билан касалланган болаларда сурункали риносинуситларни ташхислаш ва консерватив даволашни такомиллаштириш», 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
- Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам
- B2026.1.PhD/Tib6699.
- Илмий раҳбар
- Хамракулова Наргиза Орзуевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
- Диссертация бажарилган муассаса номи
- Самарқанд давлат тиббиёт университети.
- ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами
- Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.02.
- Расмий оппонентлар
- Насреддинова Махзуна Тахсиновна – тиббиёт фанлари доктори, профессор, Самарқанд давлат тиббиёт университети 2-сон оториноларингология кафедраси мудири. Мосихин Сергей Борисович – тиббиёт фанлари доктори, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ФГБОУ ДПО РМАНПО Қозон давлат тиббиёт академияси (КГМА) филиали оториноларингология кафедраси профессори, Россия ринологлар жамияти ижроия қўмитаси аъзоси, Европа ринологлар жамияти аъзоси, Россия оториноларингологлар жамияти аъзоси, Қозон ш.
- Етакчи ташкилот
- НАО «Медицинский Университет Астана».
- Диссертация йўналиши
- амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади
генотип-фенотип таққослашлар ва CFTR модулятори билан таргет терапия асосида муковисцидоз билан касалланган болаларда сурункали риносинусит диагностикаси ва консерватив давосини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
илк бор муковисцидоз билан касалланган болаларда сурункали риносинусит муковисцидози бўлмаган болаларга нисбатан 2,8 йил олдин бошланиши ва бурун битишининг учраш частотаси ўхшаш бўлган ҳолда полипоз (OR=28,3) ва гипосмия (OR=3,5) билан ажралиб туриши, Lund–Kennedy ва Lund–Mackay шкалалари бўйича синоназал ўзгаришлар даражаси биринчи сониядаги жадал нафас чиқариш ҳажми билан тескари корреляцияда бўлиши ва боланинг шикоятларида акс этмаслиги аниқланган;
муковисцидоз билан касалланган болаларда бурун бўшлиғи грамманфий флора резервуарига айланиши аниқланган: ўрта бурун йўлидан S. aureus билан бир қаторда муковисцидози бўлмаган болаларда учрамайдиган P. aeruginosa, энтеробактериялар ва Achromobacter xylosoxidans ажратилади, бурун ва балғамдан олинган P. aeruginosa штаммлари эса фенотипик жиҳатдан бир хиллиги аникланган ;
илк бор Самарқанд минтақаси болаларида II синф Phe508del (52,0%) ва Asn1303Lys (компаунд-гетерозиготаларни ҳисобга олганда 52,0%) вариантлари устунлик қиладиган CFTR генининг минтақавий спектри тавсифланган ва Asn1303Lys варианти Phe508del каби оғир синоназал фенотип шакллантириши исботланган;
муковисцидоз билан касалланган болаларда сурункали риносинуситни консерватив даволашнинг генотипга йўналтирилган алгоритми ишлаб чиқилган, унда CFTR модуляторини дорназа альфанинг пульс-ингаляциялари билан бирга қўллаш биринчи сониядаги жадал нафас чиқариш ҳажмини меъёрий қийматнинг 74,6 фоизидан 86,2 фоизигача оширган ва Lund–Kennedy эндоскопик баллини 3,7 баравар пасайтирган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий қилиш тўғрисидаги 2026 йил 12-ноябрдаги Х535-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор муковисцидоз билан касалланган болаларда сурункали риносинусит муковисцидози бўлмаган болаларга нисбатан 2,8 йил олдин бошланиши ва бурун битишининг учраш частотаси ўхшаш бўлган ҳолда полипоз (OR=28,3) ва гипосмия (OR=3,5) билан ажралиб туриши, Lund–Kennedy ва Lund–Mackay шкалалари бўйича синоназал ўзгаришлар даражаси биринчи сониядаги жадал нафас чиқариш ҳажми билан тескари корреляцияда бўлиши ва боланинг шикоятларида акс этмаслиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: сурункали риносинусит муковисцидозли болаларда 1,7–1,9 ёшда, муковисцидози бўлмаган болаларда 4,6 ёшда бошланган; полипоз 72,0 ва 8,3 фоизда (OR=28,29; 95% ИО 9,41–85,04; p<0,001), гипосмия 44,0 ва 18,3 фоизда (OR=3,50) аниқланган; Lund–Kennedy балли 7,8–8,4 ва 4,6 баллни, Lund–Mackay индекси 13,4–14,8 ва 8,2 баллни ташкил этган (p<0,001); ОФВ1 Lund–Kennedy балли (rs=–0,46; p=0,004) ва Lund–Mackay индекси (rs=–0,42; p=0,009) билан тескари корреляцияда бўлган, SNOT-20 балли эса томографик ўзгаришлар билан ишончли боғлиқ бўлмаган (rs=+0,26; p=0,068). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: натижалар Тошкент шаҳар Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази (28.09.2026 й., 104-сонли буйруқ) ва Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (15.09.2026 й., 161-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: муковисцидоз билан касалланган болаларда сурункали риносинусит шикоятлар пайдо бўлгунга қадар аниқланади, мультиспирал компьютер томографиясини конус-нурли томография билан алмаштириш такрорий текширувларда нур юкламасини 4,8–13,9 баравар камайтиради (120–250 мкЗв ўрнига 18–25 мкЗв). Иқтисодий самарадорлиги: такрорий мультиспирал томографиялардан воз кечиш бир беморга 220 000 сўм тежашни таъминлаган. Хулоса: режали эндоскопия ва бўшлиқларнинг кам дозали томографияси муковисцидоз билан касалланган болаларда ўпка функциясига таъсир этувчи яширин синоназал шикастланишни аниқлайди;
иккинчи илмий янгилик: муковисцидоз билан касалланган болаларда бурун бўшлиғи грамманфий флора резервуарига айланиши аниқланган: ўрта бурун йўлидан S. aureus билан бир қаторда муковисцидози бўлмаган болаларда учрамайдиган P. aeruginosa, энтеробактериялар ва Achromobacter xylosoxidans ажратилади, бурун ва балғамдан олинган P. aeruginosa штаммлари эса фенотипик жиҳатдан бир хил. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ўрта бурун йўлидан грамманфий флора муковисцидозли болаларнинг 46,0 фоизида (50 нафардан 23 нафарида), муковисцидози бўлмаган болаларнинг 30,0 фоизида ажратилган; Klebsiella pneumoniae, Enterobacter cloacae ва Achromobacter xylosoxidans фақат муковисцидозли болаларда учраган (50 нафардан 4 нафарида; p=0,024); P. aeruginosa ўсган учала боланинг балғамидан худди шундай резистентлик профилига эга штамм ажратилган; ёпишқоқ секрет грамманфий флора билан корреляцияда бўлган (rs=+0,52; p<0,001), II–III даражали полипоз грамманфий флора билан бирга кузатилганда ОФВ1 80,6±11,9 фоиз ўрнига 69,2±12,8 фоизни ташкил этган (p=0,012). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: натижалар Тошкент шаҳар Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази (28.09.2026 й., 104-сонли буйруқ) ва Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (15.09.2026 й., 161-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: мақсадли терапия 3 нафар боланинг барчасида P. aeruginosa ва 11 нафардан 10 нафарида H. influenzae эрадикациясини таъминлаган, S. aureus ўсиш частотаси 52,0 фоиздан 12,0 фоизгача камайган. Иқтисодий самарадорлиги: эмпирик антибиотик курсларидан воз кечиш бир беморга 850 000 сўм тежашни таъминлаган. Хулоса: ўрта бурун йўлидан экиш пастки нафас йўлларининг сурункали колонизациясигача грамманфий флора ўчоғини аниқлаш ва санация қилиш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: илк бор Самарқанд минтақаси болаларида II синф Phe508del (52,0%) ва Asn1303Lys (компаунд-гетерозиготаларни ҳисобга олганда 52,0%) вариантлари устунлик қиладиган CFTR генининг минтақавий спектри тавсифланган ва Asn1303Lys варианти Phe508del каби оғир синоназал фенотип шакллантириши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: муковисцидозли 50 нафар боланинг 26 нафарида (52,0%) Phe508del аниқланган, шулардан 11 нафари (22,0%) гомозигота, 8 нафари (16,0%) Phe508del/Asn1303Lys компаунд-гетерозиготаси; Asn1303Lys 18 нафар (36,0%) болада етакчи вариант бўлган, улардан 10 нафари қариндошлар никоҳидан туғилган оилалардаги гомозиготалар; Phe508del ташувчилари ва ташувчи бўлмаганларда полипоз (69,2 ва 75,0%; p=0,757) ва гипосмия (42,3 ва 45,8%; p=1,000) бир хил учраган; I гуруҳдаги 25 нафар боланинг 24 нафарида CFTR вариантлари элексакафтор/тезакафтор/ивакафторга сезгир бўлган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: натижалар Тошкент шаҳар Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази (28.09.2026 й., 104-сонли буйруқ) ва Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (15.09.2026 й., 161-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: муковисцидоз билан касалланган болаларнинг 28,0 фоизи ташхис тасдиқлангунга қадар аденотомия ёки полипотомия ўтказган ва уларда полиплар 3–8 ойдан кейин қайталанган; эрта генетик верификация бундай аралашувларни истисно қилади. Иқтисодий самарадорлиги: асоссиз жарроҳлик аралашувларидан воз кечиш бир беморга 1 150 000 сўм тежашни таъминлаган. Хулоса: Asn1303Lys вариантини диагностик панелга киритиш Самарқанд минтақаси болаларида муковисцидозни ўз вақтида тасдиқлаш ва CFTR модуляторига кўрсатмаларни аниқлаш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: муковисцидоз билан касалланган болаларда сурункали риносинуситни консерватив даволашнинг генотипга йўналтирилган алгоритми ишлаб чиқилган, унда CFTR модуляторини дорназа альфанинг пульс-ингаляциялари билан бирга қўллаш биринчи сониядаги жадал нафас чиқариш ҳажмини меъёрий қийматнинг 74,6 фоизидан 86,2 фоизигача оширган ва Lund–Kennedy эндоскопик баллини 3,7 баравар пасайтирган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Lund–Kennedy балли I гуруҳда 7,8±1,9 дан 2,1±1,1 баллгача пасайган, CFTR модуляторисиз даволанган II гуруҳда даволашдан кейин 4,2±1,5 баллни ташкил этган (p<0,001); ОФВ1 I гуруҳда 74,6±13,5 дан 86,2±10,4 фоизгача, II гуруҳда 72,9±14,2 дан 76,8±13,1 фоизгача ошган (p=0,019); клиник яхшиланиш 12,4±3,2 ва 17,8±4,1 кунда бошланган (p<0,001); 16 нафар боланинг 12 нафарида (75,0%) полиплар 0–I даражагача кичрайган, ёпишқоқ секрет 8,0 ва 36,0 фоизда сақланган (p=0,037). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: натижалар Тошкент шаҳар Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази (28.09.2026 й., 104-сонли буйруқ) ва Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (15.09.2026 й., 161-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: клиник яхшиланиш 5,4 кун эрта бошланади, 7 нафар боланинг 6 нафарида ҳид билиш тикланади, SNOT-20 балли 80,0 фоизга пасаяди, 6–12 ой давомида ремиссия болаларнинг 84,0 фоизида сақланади (модуляторсиз даволашда 64,0%). Иқтисодий самарадорлиги: даволаш муддати ва қўзишлар сонининг қисқариши бир беморга бир кунда 260 000 сўм тежашни таъминлаган. Хулоса: CFTR модулятори киритилган генотипга йўналтирилган алгоритм муковисцидоз билан касалланган болаларда секрет ёпишқоқлигини камайтиради, ҳид билишни тиклайди, эндоскопик манзара ва ташқи нафас функциясини яхшилайди.
Manba: oak.uz — eʼlon №1001749. Eʼlon OAK rasmiy saytidan avtomatik olingan; himoya sanasi va joyi boʻyicha aniq maʼlumot uchun manbaga murojaat qiling.