← Himoya eʼlonlariFalsafa doktori (PhD)

Камалова Дилфаруз Донияровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи)
“Аутоиммун тиреоиди бор аёлларда муддатдан олдинги туғруқ текшириш тамойиллари, олиб бориш тактикаси” 14.00.01 - Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам
B2022.1.PhD/Tib2348
Илмий раҳбар
Зокирова Нодира Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи
Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами
Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.17.01
Расмий оппонентлар
Негмаджанов Баходур Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши
назарий ва амалий аҳамиятга молик.

Тадқиқотнинг мақсади

аутоиммун тиреоидити мавжуд бўлган аёлларда муддатдан олдинги туғруқ хавфини баҳолаш, унинг патогенетик механизмларини аниқлаш ҳамда ташхислаш ва олиб боришнинг оптимал тактикасини ишлаб чиқиш орқали муддатдан олдинги туғруқларни камайтиришдан иборат.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги

илк бор аутоиммун тиреоидити мавжуд бўлган ҳомиладор аёлларда муддатдан олдинги туғруқ хавфи ишончли даражада 19,1 % (эутиреоз ҳолатларда ҳам) юқори эканлиги аниқланган;

АИТ билан оғриган аёлларда тиреоид гормонларнинг: ТТГ, эркин Т4, АТ-ТПО, АТ-ТГ, СРО, гомоцистеин, липопротеинлар миқдорининг ўзгариши ва гемостаз тизими (Д-димер, фибриноген) бузилишлар муддатдан олдинги туғруқларни содир булишида асосий хавф омиллар эканлиги аниқланган;

АИТ билан боғлиқ муддатдан олдинги туғруқ кузатилган аёлларда иммунологик ва биокимёвий маркерлар ўртасида кучли корреляцион боғлиқликлар аниқланган ва улар касалликнинг патогенетик механизмларини ёритиб эрта ташхислаш ҳамда прогнозлаш мезонлари сифатида қўлланилиши асосланган;

АИТ билан оғриган аёлларда муддатдан олдинги туғруқни эрта прогноз қилиш учун клиник-лаборатор мезонларга асосланган хамда прегравидар тайёргарликдан хомиладорликкача комплекс мониторинг ва индивидуаллаштирилган акушерлик тактикаси ишлаб чиқилган ва уни қўллаш орқали перинатал натижалар (ҳомила тушиш ҳолатларини 35,7% дан 11,7% гача, муддатдан олдинги туғруқ эса 19,1% дан 8,82% гача камайиши) яхшиланганлиги аниқланган.

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши

Аутоиммун тиреоидит билан боғлиқ муддатдан олдинги туғруқ бўлган ҳомиладор аёлларда ҳоми ладорликнинг клиник кечиши, эрта ташхислаш ва башоратлашда иммунологик, биокимёвий маркёрларнинг ролини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий натижаларга кўра:

биринчи илмий янгилик: илк бор аутоиммун тиреоидити мавжуд бўлган ҳомиладор аёлларда муддатдан олдинги туғруқ хавфи ишончли даражада 19,1 % (эутиреоз ҳолатларда ҳам) юқори эканлиги аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026-йил 24 июндаги 11-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Аутоиммун тиреоиди бор аёлларда муддатдан олдинги туғруқ профилактикаси алгоритми” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими 1-сонли туғруқ бўлинмасининг 2026 йил 7 июлдаги 138-сонли буйруғи билан, 3-сон туғруқ бўлинмаларининг 2026 йил 06 июлдаги 142-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: аутоиммун тиреодит билан асоратланган ҳомиладор аёлларни юзага келиши мумкин бўлган асоратларни эрта ташхислаш ва олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: аутоиммун тиреодит билан асоратланган ҳомиладор аёлларни ҳолатни ўрганиш орқали касаллик асоратларини олдини олиш, беморларни текшириш ва даволланиш мақсадида қайта мурожаат қилишидан харажатлар тежалган.

иккинчи илмий янгилик: АИТ билан оғриган аёлларда тиреоид гормонларнинг: ТТГ, эркин Т4, АТ-ТПО, АТ-ТГ, СРО, гомоцистеин, липопротеинлар миқдорининг ўзгариши ва гемостаз тизими (Д-димер, фибриноген) бузилишлар муддатдан олдинги туғруқларни содир булишида асосий хавф омиллар эканлиги аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026-йил 24 июндаги 11-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Аутоиммун тиреоиди бор аёлларда муддатдан олдинги туғруқ профилактика алгоритми” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими 1-сонли туғруқ бўлинмасининг 2026 йил 7 июлдаги 138-сонли буйруғи билан, 3-сон туғруқ бўлинмаларининг 2026 йил 06 июлдаги 142-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши аутоиммун тиреодит билан асоратланган ҳомиладор аёлларда келиб чиқадиган асоратларни эрта ташхислаш, даволаш усулларини такомиллаштириш, оналар ўлими ва перинатал асоратлар сонини камайтириш орқали беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: аутоиммун тиреодит билан асоратланган ҳомиладор аёлларда индивидуал ёндашув орқали касалликнинг асоратланишини олдини олиб беморларни стационардаги ётоқ кунлари қискартириш орқали маблағ тежалган ва иқтисодий самарадорлик бир бемор учун 425 000 сўмни ташкил этган.

учинчи илмий янгилик: АИТ билан боғлиқ муддатдан олдинги туғруқ кузатилган аёлларда иммунологик ва биокимёвий маркерлар ўртасида кучли корреляцион боғлиқликлар аниқланган ва улар касалликнинг патогенетик механизмларини ёритиб эрта ташхислаш ҳамда прогнозлаш мезонлари сифатида қўлланилиши асосланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026-йил 24 июндаги 11-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Аутоиммун тиреоиди бор аёлларда муддатдан олдинги туғруқ профилактикаси алгоритми” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими 1-сонли туғруқ бўлинмасининг 2026 йил 7 июндаги 138-сонли буйруғи билан, 3-сон туғруқ бўлинмаларининг 2026 йил 06 июлдаги 142-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: АИТ билан боғлиқ муддатдан олдинги туғруқ кузатилган аёлларда иммун ва гормонал тизимини нормаллаштириш орқали ушбу туғруқлар сонини камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлик: аутоиммун тиреодитли хомиладор аёлларда гормонал, иммун ҳолатни ўрганиш орқали касаллик асоратларини олдина олиш, катта ҳажмли тиббий муолажаларга бўлган талабни бартараф этиш натижасида харажатларни тежаш имконини яратади.

тўртинчи илмий янгилик: АИТ билан оғриган аёлларда муддатдан олдинги туғруқни эрта прогноз қилиш учун клиник-лаборатор мезонларга асосланган хамда прегравидар тайёргарликдан хомиладорликкача комплекс мониторинг ва индивидуаллаштирилган акушерлик тактикаси ишлаб чиқилган ва уни қўллаш орқали перинатал натижалар (ҳомила тушиш ҳолатларини 35,7% дан 11,7% гача, муддатдан олдинги туғруқ эса 19,1% дан 8,82% гача камайиши) яхшиланганлиги аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026-йил 24 июндаги 11-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Аутоиммун тиреоидити бўлган ҳомиладорларда муддатдан олдинги туғруқ профилактикаси алгоритми” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими 1-сонли туғруқ бўлинмасининг 2026 йил 14 майдаги 107-сонли буйруғи билан, 3-сон туғруқ бўлинмаларининг 2026 йил 06 июлдаги 142-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: ҳомиладорлик даврида АИТ билан аёлларни олиб бориш бўйича такомиллаштирилган тактика (гормонал назорат, биокимевий ва иммунологик мониторинг) акушерлик ва перинатал асоратларни камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлик: илмий натижаларни амалиётга жорий этиш орқали соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодий самарадорлик (перинатал асоратлар ва реанимация харажатларини камайтириш)га эришиш орқали бюджет маблағлари тежалган.

Manba: oak.uz — eʼlon №1001813. Eʼlon OAK rasmiy saytidan avtomatik olingan; himoya sanasi va joyi boʻyicha aniq maʼlumot uchun manbaga murojaat qiling.