← Himoya eʼlonlariFalsafa doktori (PhD)

Мирзаев Ризамат Зиёдуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи)
"Метаболик синдроми бўлган беморларда сурункали буйрак касаллигининг ривожланиш хавфининг клиник-генетик оқибатлари", 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам
B2022.1.PhD/Tib2394.
Илмий рахбар
Ташкенбаева Элеонора Негматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи
Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами
Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12. Tib.17.01.
Расмий оппонентлар
Бабамуродова Заррина Бахтиёровна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Абдуллаев Акбар Хотамович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши
назарий ва амалий аҳамиятга молик.

Тадқиқотнинг мақсади

гормонал ва метаболик омилларни ўрганиш орқали метаболик синдромли беморларда сурункали буйрак касаллиги ривожланиш хавфини клиник-генетик башоратлашни оптималлаштиришдан иборат.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги

висцерал семизлик фонида кечадиган сурункали буйрак касаллигининг жадал авж олиши, мувофакиятсиз клиник-метаболик кўрсаткичлар ҳамда артериал гипертензия (91,4%), чап қоринча гипертрофияси (62,1%) ва диастолик дисфункция (55,2%) билан боғлиқлиги аниқланган;

метаболик синдромли беморларда сурункали буйрак касаллигининг оғирроқ кечишида лептин даражасининг ошиши ва адипонектин даражасининг пасайиши диагностик аҳамиятга эга эканлиги: бу албуминурия (r = 0,37; p<0,05), протеинурия (r = 0,41; p<0,01), КФТнинг пасайиши (r = −0,34; p<0,05), шунингдек тизимли яллиғланиш (IL-6, TNF-α, hs-CRP) билан ишончли боғлиқлиги исботаланган;

илк бор метаболик синдромли беморларда эндотелиал дисфункция маркерлари (фибриноген, ферритин, малон диалдегиди) билан коптокча ва каналчалар шикастланишининг эрта маркерлари (албуминурия, Nt-proBNP, ҳс-Тропонин Т) ўртасидаги яққол боглиқлик борлиги аниқланган ва уларни прогностик маркер сифатида қўлланилиши асосланган;

илк бор метаболик синдромли беморларда буйрак сурункали касаллиги ривожланиши ва тез прогрессияланишида юқори хавф гуруҳларини шакллантиришда FTO гени АА/АТ генотипи (rs9939609) A аллели ва TNF-α гени GA/AA генотипи (G308A) A аллели роли мослиги аниқланган;

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши

Метаболик синдромли беморларда буйракнинг сурункали касаллиги ривожланиш хавфи хусусиятларини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техникавий кенгашнинг 2026 йил 5 мартдаги №4/53-сонли хулосасига кўра:

биринчи илмий янгилик: СБК ва метаболик синдромли беморларда клиник-метаболик хусусиятлар аниқланган: углевод, липид ва пурин алмашинувининг энг яққол бузилишлари (гликемия 7,6 ± 2,1 ммоль/л; HOMA-IR 4,6 ± 1,9; триглицеридлар 2,4 ± 0,9 ммоль/л; ЛПВП 0,9 ± 0,2 ммоль/л; сийдик кислотаси 452 ± 80 мкмоль/л) висцерал семириш фенотипи билан боғлиқ бўлиб, бу артериал гипертензия (91,4%), чап қоринча гипертрофияси (62,1%) ва диастолик дисфункция (55,2%) юқори частотаси билан кузатилади, ва ушбу натижалар асосида ишлаб чиқилган таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 5 ноябрдаги 3-сонли баённомаси билан нашрга тавсия этилган «Метаболик синдром бўлган беморларда клиник ва гемодинамик ўзгаришларни даволаш усулларини такомиллаштириш» услубий тавсияномаси таркибига киритилган. Ушбу натижалар Жиззах вилояти Миришкор туман тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 11 ноябрдаги 117-сонли буйруғига, шунингдек Қашқадарё вилояти Косон туман тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 15 ноябрдаги 147-сонли буйруғига мувофиқ амалий фаолиятга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: ноқулай клиник-метаболик профил ҳақидаги маълумотлар висцерал семириш фенотипига эга беморларга йўналтирилган профилактика дастурларини оптималлаштириш имконини беради. Бу беморлар ҳаёт сифати ошишига, СБК прогрессияси натижасида ногиронлик камайишига, шунингдек фаол меҳнат фаолияти давомийлиги ортишига хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлик: семиришнинг энг ноқулай фенотипига ва СБК прогрессияси юқори хавфига эга беморларни эрта аниқлаш туфайли ўз вақтида кузатув ва асоратларнинг профилактикаси имконияти яратилади. Бу эса госпитализациялар частотасини камида 10–15% га камайтириш имконини беради. 1 нафар беморда ҳисоблаганда иқтисодий тежам йилига 810000 сўмни ташкил этади, госпитализациялар сони камайиши, резистент гипертензияни даволаш ва юрак-қон томир асоратлари камайиши ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилган.

иккинчи илмий янгилик: илк бор ёғ тўқимасининг гормонал фаолиятининг диагностик аҳамияти кўрсатилган: лептин даражасининг ошиши (18,5 ± 6,7 нг/мл) ва адипонектин даражасининг пасайиши (5,2 ± 2,1 мкг/мл) альбуминурия (r = 0,37; p<0,05), протеинурия (r = 0,41; p<0,01) ва eGFR пасайиши (r = −0,34; p<0,05), шунингдек системали яллиғланиш (IL-6, TNF-α, hs-CRP) билан ишончли корреляция қилади, ва ушбу натижалар асосида ишлаб чиқилган таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 5 ноябрдаги 3-сонли баённомаси билан нашрга тавсия этилган «Қандли диабет 2-тип беморларида сурункали буйрак касаллиги ривожланишини метаболик ва гемодинамик омилларини баҳолаш ва коррекциялаш» услубий тавсияномаси таркибига киритилган. Ушбу натижалар Жиззах вилояти Миришкор туман тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 11 ноябрдаги 117-сонли буйруғига, шунингдек Қашқадарё вилояти Косон туман тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 15 ноябрдаги 147-сонли буйруғига мувофиқ амалий фаолиятга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: лептин (18,5 ± 6,7 нг/мл) ва адипонектин (5,2 ± 2,1 мкг/мл) ни буйрак шикастланиши ва системали яллиғланиш маркерлари сифатида аниқлаш эрта диагностика ўтказиш ва яққол СБК ривожланишидан олдин хавф гуруҳларини шакллантириш имконини беради. Бу профилактик тадбирларни амалга ошириш имконини таъминлайди ва ногиронлик эҳтимолини камайтиради. Иқтисодий самарадорлик: ушбу кўрсаткичларни буйрак шикастланишининг эрта маркерлари сифатида қўллаш беморларнинг 15–20% ида терминал босқичга ўтишни қисқартириш имконини беради. Бир нафар бемор ҳисобига йиллик соф иқтисодий тежам 650000 минг сўмни ташкил этди ва давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга эришилди (биомаркерларга сарфланган харажатлар ҳисобга олинган ҳолда).

учинчи илмий янгилик: эндотелиал дисфункция ва яллиғланиш маркерлари (фибриноген, ферритин, малон диальдегид) билан гломеруляр ва каналчали эрта шикастланиш маркерлари (альбуминурия, Nt-proBNP, hs-Troponin T) ўртасида янги ўзаро боғлиқликлар аниқланган, бу уларнинг метаболик синдромда СБК прогрессияси хавфини баҳолашда прогностик ролини тасдиқлайди, ва ушбу натижалар асосида ишлаб чиқилган таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 5 ноябрдаги 3-сонли баённомаси билан нашрга тавсия этилган «Қандли диабет 2-тип беморларида сурункали буйрак касаллиги ривожланишини метаболик ва гемодинамик омилларини баҳолаш ва коррекциялаш» услубий тавсияномаси таркибига киритилган. Ушбу натижалар Жиззах вилояти Миришкор туман тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 11 ноябрдаги 117-сонли буйруғига, шунингдек Қашқадарё вилояти Косон туман тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 15 ноябрдаги 147-сонли буйруғига мувофиқ амалий фаолиятга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: фибриноген, ферритин ва МДАнинг гломеруляр ва каналчали эрта шикастланиш маркерлари (альбуминурия, Nt-proBNP, hs-Troponin T) билан биргаликдаги прогностик аҳамиятини аниқлаш СБК прогрессиясини эртароқ прогноз қилиш имконини беради. Бу беморлар омон қолиш даражасини оширади ва ногиронлик ривожланишини секинлаштиради. Иқтисодий самарадорлик: ушбу маркерларни қўллаш эрта бузилишларга эга беморларни аниқлаш ва мақсадли кузатув ўтказиш имконини беради, бу оғир асоратларни (юрак-қон томир ҳодисалари, СБК декомпенсацияси) олдини олишга ёрдам беради. Шошилинч госпитализациялар сони 8–12% га камаяди, бу эса пул ифодасида бир нафар беморга йилига 525000 минг сўмни ташкил этиб, ортиқча харажатларни тежаш имконини берган.

тўртинчи илмий янгилик: илк бор СБК ривожланиш хавфининг генетик предикторлари аниқланган: FTO гени (rs9939609) A аллели висцерал семиришли беморларда кўпроқ учрайди (64,2% га қарши назоратда 22,2%; p<0,01) ва артериал гипертензия ҳамда чап қоринча гипертрофияси билан боғлиқ; TNF-α гени (G308A) A аллели СБК+МС билан оғриган беморларнинг 41,3% да аниқланган (назоратда 9,6%; p<0,05) ва TNF-α, CRP ошиши ҳамда ифодаланган протеинурия билан боғлиқ, ва ушбу натижалар асосида ишлаб чиқилган таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 5 ноябрдаги 3-сонли баённомаси билан нашрга тавсия этилган «Метаболик синдром бўлган беморларда клиник ва гемодинамик ўзгаришларни даволаш усулларини такомиллаштириш» услубий тавсияномаси таркибига киритилган. Ушбу натижалар Жиззах вилояти Миришкор туман тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 11 ноябрдаги 117-сонли буйруғига, шунингдек Қашқадарё вилояти Косон туман тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 15 ноябрдаги 147-сонли буйруғига мувофиқ амалий фаолиятга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: хавф аллелларини (FTO rs9939609 ва TNF-α G308A), висцерал семириш, гипертензия, чап қоринча гипертрофияси ва ифодаланган протеинурия билан боғлиқлигини аниқлаш молекуляр-генетик скрининг ўтказиш имконини беради. Бу персоналлаштирилган ёндашувни таъминлайди, оғир асоратларни олдини олади ва метаболик синдромли беморлар орасида ўлим кўрсаткичини камайтиради. Иқтисодий самарадорлик: мақсадли генетик скрининг алоҳида юқори хавф гуруҳларини шакллантириш ва паст хавфли беморларда ортиқча текширувларни камайтириш имконини беради. Танлаб текшириш (гуруҳнинг 20–30%) шароитида диагностика харажатлари юқори хавфли беморларда оғир босқичларнинг олдини олиш ҳисобига бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган.

Manba: oak.uz — eʼlon №1001815. Eʼlon OAK rasmiy saytidan avtomatik olingan; himoya sanasi va joyi boʻyicha aniq maʼlumot uchun manbaga murojaat qiling.