← Himoya eʼlonlariFalsafa doktori (PhD)

Набираева Баҳора Акмаловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи)
«Қисман адентияли беморларда чакка пастки жағ бўғими дисфункциясини даволашда тери орқали электронейростимуляция усулини самарадорлигини асослаш», 14.00.21- Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам
B2024.3.PhD/Tib4952.
Илмий раҳбар
Дадабаева Мухлиса Улугбековна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи
Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами
Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12. Tib.17.02.
Расмий оппонентлар
Дўстмуҳамедов Дилшод Маҳмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алтынбеков Кубейсин Дуйсенбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот
Доғистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).

Тадқиқотнинг мақсади

чакка-пастки жағ бўғими дисфункцияси билан асоратланган, тишлари қисман йўқотилган беморларни ортопедик даволаш самарадорлигини комплекс реабилитация босқичларида тери орқали электронейростимуляцияни қўллаш орқали оширишдан иборат.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги

тиш қаторлари бутун бўлган шахсларда чакка мушаклари ЭМГ-фаоллиги 2 мкВ дан ошмаслиги, ЧПЖБД билан асоратланган қисман адентияли беморларда эса 3,2±1,7 ва 4,2±2,1 мкВ ни ташкил этиши аниқланган ва 2 мкВ ЭМГ меъёр мезони, пастки жағ траекториясининг дистал силжиши (97,3%, 1,58±0,5 мм) эса дисфункциянинг кинезиографик мезони сифатида асосланган;

60 дақиқалик ТЭНС таъсирида чакка, чайнов, тўш-ўмров-сўрғичсимон ва икки қоринчали мушаклар ЭМГ-фаоллиги чегаравий қийматлардан (2,8; 2,0; 2,2; 1,7 мкВ) пасайиши, айниқса гипертонусда самарали эканлиги исботланган;

даволаш-диагностик каппа билан даволашда ЧПЖБД симптомлари регрессияси ТЭНСдан кейинги чакка мушаклари ЭМГ-фаоллигига ва пастки жағ ҳаракати траекторияларининг ўзаро нисбатига боғлиқлиги аниқланган: тинч ҳолатда ва енгил жипслашувда фаоллик 2 мкВ дан паст бўлиб, одатий траектория нейромушак траектория билан мос келганда симптомлар беморларнинг 88 фоизида, траекториялар мос келмаганда 76,7 фоизида, фаоллик 2 мкВ дан юқори бўлиб, траекториялар мос келмаганда 22 фоизида камайган;

конус-нурли томография маълумотларига кўра нейромушак окклюзияда даволаш пастки жағ бошчасини дистал ҳолатдан марказий ҳолатга кўчириши (Гелб бўйича 4/7 позиция – беморларнинг 81,1 фоизида, даволашдан олдин 24,3 фоизида) ва бу ҳолат пастки жағ ҳаракати траекторияларининг мослиги (94,1%) билан бирга протезлашдан 12 ой ўтгач ҳам сақланиши исботланган.

Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши

Қисман адентияли беморларда ЧПЖБДни даволашда тери орқали электронейростимуляция самарадорлигини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

биринчи илмий янгилик: тиш қаторлари бутун бўлган шахсларда чакка мушаклари ЭМГ-фаоллиги 2 мкВ дан ошмаслиги, ЧПЖБД билан асоратланган қисман адентияли беморларда эса 3,2±1,7 ва 4,2±2,1 мкВ ни ташкил этиши аниқланган ва 2 мкВ ЭМГ меъёр мезони, пастки жағ траекториясининг дистал силжиши (97,3%, 1,58±0,5 мм) эса дисфункциянинг кинезиографик мезони сифатида асосланган. Илмий янгиликнинг кенгайтирилган қўлланилиши: тишлари қисман йўқотилган беморларда протезлашдан олдин чакка мушаклари электромиографияси, пастки жағ ҳаракатларини компьютерда сканерлаш ва Гелб бўйича бошча ҳолатини баҳолаган ҳолда ЧПЖБнинг конус-нурли томографияси ўтказилади; ЭМГ-фаоллик 2 мкВ дан юқори бўлиб, одатий траектория дистал силжиган бўлса, окклюзияни қайд этишдан олдин миорелаксация буюрилади. Амалиётга жорий этилиши: Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 6 декабрдаги 10642-сон хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: ЧПЖБД протезлаш бошлангунга қадар аниқланади, бемор тиш қаторлари билан боғламайдиган симптомлар ҳам ҳисобга олинади: бош оғриқлари (85,7%), бўйиндаги оғриқлар (62,5%), уйқу бузилиши (32,35%). Иқтисодий самарадорлиги: асосий гуруҳ беморларининг 97,3 фоизида одатий траектория нейромушак траекториядан дисталроқ силжиган, 75,7 фоизида пастки жағ бошчаси дистал ҳолатда бўлган; бу белгиларни протезлашдан олдин аниқлаш доимий конструкцияларни пастки жағнинг нотўғри ҳолатида тайёрлаш ва кейин уларни қайта ясашни истисно этади. Тўрт бирликли металлокерамик конструкцияни қайта тайёрлаш қиймати 4 800 000 сўм (4 × 1 200 000 сўм), протезлашдан олдинги диагностика (ЭМГ, пастки жағ ҳаракатларини сканерлаш, ЧПЖБ КНТси) 750 000 сўм бўлганда тежамкорлик бир бемор ҳисобига 4 050 000 сўмни, белгилар 97,3 фоизида аниқланишини ҳисобга олганда 100 нафар бемор ҳисобига 394 065 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: чакка мушаклари ЭМГ-фаоллиги 2 мкВ дан юқори бўлиб, одатий траектория дистал силжиган бўлса, окклюзияни қайд этишдан олдин миорелаксация ўтказилади.

иккинчи илмий янгилик: 60 дақиқалик ТЭНС таъсирида чакка, чайнов, тўш-ўмров-сўрғичсимон ва икки қоринчали мушаклар ЭМГ-фаоллиги чегаравий қийматлардан (2,8; 2,0; 2,2; 1,7 мкВ) пасайиши, айниқса гипертонусда самарали эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг кенгайтирилган қўлланилиши: V, VII ва XI жуфт бош мия нервлари тармоқларининг 60 дақиқалик ТЭНСи окклюзияни қайд этишдан олдин ва даволаш-диагностик каппанинг ҳар бир коррекциясидан олдин ўтказилади. Амалиётга жорий этилиши: Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 6 декабрдаги 10642-сон хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: сеансдан кейин чакка мушакларининг тинч ҳолатдаги ЭМГ-фаоллиги 3,2±1,7 дан 2,25±0,8 мкВ гача пасаяди, миорелаксацияга дори воситалари ва инъекцияларсиз эришилади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг 84 фоизи мурожаат қилгунга қадар ЧПЖБДнинг консерватив давосини, жумладан ботулотоксин инъекциялари ва блокадаларни олган; қиймати 250 000 сўм бўлган битта амбулатор ТЭНС сеанси қиймати 2 000 000 сўм бўлган чайнов мушакларига ботулотоксин инъекциялари курсининг ўрнини босади, бир бемор ҳисобига тежамкорлик 1 750 000 сўмни, 100 нафар бемор ҳисобига (84 фоизи шундай даво олган) 147 000 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: ЧПЖБД бўлган беморларда пастки жағ ҳолатини қайд этиш ТЭНС усулида миорелаксациядан кейин ўтказилади.

учинчи илмий янгилик: даволаш-диагностик каппа билан даволашда ЧПЖБД симптомлари регрессияси ТЭНСдан кейинги чакка мушаклари ЭМГ-фаоллигига ва пастки жағ ҳаракати траекторияларининг ўзаро нисбатига боғлиқлиги аниқланган: тинч ҳолатда ва енгил жипслашувда фаоллик 2 мкВ дан паст бўлиб, одатий траектория нейромушак траектория билан мос келганда симптомлар беморларнинг 88 фоизида, траекториялар мос келмаганда 76,7 фоизида, фаоллик 2 мкВ дан юқори бўлиб, траекториялар мос келмаганда 22 фоизида камаяган. ЧПЖБД симптомлари регрессиясининг ТЭНСдан кейинги чакка мушаклари ЭМГ-фаоллигига ва пастки жағ ҳаракати траекторияларининг нисбатига боғлиқлиги аниқланган (мезонлар уйғунлигига қараб 88%, 76,7% ва 22%). Илмий янгиликнинг кенгайтирилган қўлланилиши: каппа объектив мезонлар (ЭМГ, траектория, сенсори модификацияланган T-scan) бўйича ўртача ойда бир марта коррекция қилинади, чакка мушаклари ЭМГ-фаоллиги 2 мкВ дан паст бўлиб, траекториялар мос келганда даволашнинг биринчи босқичи якунланади. Амалиётга жорий этилиши: Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 6 декабрдаги 10642-сон хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: 6 ой давомида бир беморга тўғри келадиган симптомлар сони 5,69±0,6 дан 1,97±0,6 гача камайган, даволанмаган таққослаш гуруҳида эса 6,21±0,6 дан 6,47±0,4 гача ортган. Иқтисодий самарадорлиги: T-scan сенсорини нусха кўчирувчи қоғоз билан модификациялаш эрта контактларни сканерлаш билан бир вақтда белгилайди ва каппанинг ҳар ойлик коррекцияларининг ҳар бирида артикуляцион қоғоз билан ўтказиладиган алоҳида босқични истисно этади; алоҳида босқич (15 дақиқа клиник вақт 60 000 сўм ва артикуляцион қоғоз 10 000 сўм) истисно этилгани ҳисобига тежамкорлик бир коррекция учун 70 000 сўмни, биринчи босқичнинг олтита коррекцияси учун бир бемор ҳисобига 420 000 сўмни, 100 нафар бемор ҳисобига 42 000 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: ТЭНСдан кейин чакка мушакларининг ЭМГ-фаоллиги тинч ҳолатда ва енгил жипслашувда 2 мкВ дан паст бўлиб, одатий ва нейромушак траекториялар мос келганда даволашнинг биринчи босқичи якунланади.

тўртинчи илмий янгилик: конус-нурли томография маълумотларига кўра нейромушак окклюзияда даволаш пастки жағ бошчасини дистал ҳолатдан марказий ҳолатга кўчириши (Гелб бўйича 4/7 позиция – беморларнинг 81,1 фоизида, даволашдан олдин 24,3 фоизида) ва бу ҳолат пастки жағ ҳаракати траекторияларининг мослиги (94,1%) билан бирга протезлашдан 12 ой ўтгач ҳам сақланиши исботланган. Нейромушак окклюзияда даволаш пастки жағ бошчасини марказий ҳолатга кўчириши (Гелб бўйича 4/7 – беморларнинг 81,1 фоизида, даволашдан олдин 24,3 фоизида) ва бу ҳолат протезлашдан 12 ой ўтгач ҳам сақланиши исботланган. Илмий янгиликнинг кенгайтирилган қўлланилиши: ЧПЖБнинг конус-нурли томографияси даволашдан олдин ва каппа 6 ой тақилгандан кейин ўтказилади, доимий протезлаш бошчанинг 4/7 позицияси тасдиқлангандан сўнг бошланади. Амалиётга жорий этилиши: Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 6 декабрдаги 10642-сон хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: протезлашдан 4 ҳафта ўтгач беморларнинг 98,6 фоизида, 12 ой ўтгач 88,2 фоизида ЧПЖБД симптомлари бўлмаган. Иқтисодий самарадорлиги: доимий конструкциялар каппада клиник, функционал ва рентгенологик текширилган пастки жағ ҳолатида тайёрланади, шу сабабли бир йил ичида қайта даволаш ва конструкцияларни қайта ясаш беморларнинг кўпи билан 11,8 фоизида талаб қилиниши мумкин эди; пастки жағ бошчаси дистал ҳолатда бўлган беморлар улуши даволашдан олдинги 75,7 фоиздан 18,9 фоизга камайгани сабабли 100 нафар бемордан 57 нафарида конструкцияни қайта тайёрлашнинг (4 800 000 сўм) олди олинади: 57 × 4 800 000 = 273 600 000 сўм, назорат КНТси харажати (100 × 350 000 = 35 000 000 сўм) чегирилганда 100 нафар протезланган бемор ҳисобига тежамкорлик 238 600 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: қисман адентия ва ЧПЖБД бўлган беморларни протезлаш даволаш-диагностик каппада конус-нурли томография билан тасдиқланган пастки жағ ҳолатида ўтказилади.

Manba: oak.uz — eʼlon №1001816. Eʼlon OAK rasmiy saytidan avtomatik olingan; himoya sanasi va joyi boʻyicha aniq maʼlumot uchun manbaga murojaat qiling.