← Himoya eʼlonlariFalsafa doktori (PhD)

Норбўтоев Олимжон Мустафақул ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи)
“Ревматоид артритда иммун яллиғланиш жараёни негизида бўғимлар ремоделланишининг клиник жиҳатлари” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам
B2026.1.PhD/Tib6719.
Илмий раҳбар
Абдурахманова Наргиза Мирза-Бахтиярхановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи
Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами
Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12 Tib.01.02.
Расмий оппонентлар
Шодикулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Жабборов Озимбой Отаханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот
Узлуксиз тиббий таълим миллий институти.
Диссертация йўналиши
амалий аҳамиятга молик.

Тадқиқотнинг мақсади

Ревматоид артритли беморларда иммун яллиғланиш жараёни авжланишида аннексин А1 ўрни ва уни бўғимдаги тузилмавий ўзгаришларни баҳолашдаги аҳамияти ҳамда даволаш-профилактика чораларини мукаммаллаштиришдан иборат.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги

ревматоид артрит билан касалланган беморларда қон зардобидаги ANXA1 даражасининг касаллик кечиши ва давомийлигига боғлиқ ҳолда динамик ўзгариши аниқланган;

ревматоид артритда ANXA1 даражасининг бўғимлардаги структур-функционал ўзгаришлар ва ремоделланиш жараёнлари билан узвий боғлиқлиги ҳамда унинг бўғимлардаги тузилмавий ўзгаришларнинг эрта биомаркери сифатида касаллик прогнозини башорат қилишдаги диагностик аҳамияти асосланган;

ревматоид артритли беморларда сунъий интеллект асосида ишловчи «Arthro Mind» мобил иловаси ёрдамида индивидуал прогнозлаш, юқори хавф гуруҳларини эрта аниқлаш ҳамда шахсийлаштирилган даволаш тамойилларини шакллантириш имконияти асосланган;

ревматоид артритни даволашда базис терапия билан бирга JАК-киназа ингибитори - барицитиниб қўлланилиши яққол клиник самарага (ACR50- ACR 70) га эришиш, бўғим функциясини яхшилаш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли оширишда самарали эканлиги асосланган.

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши

Ревматоид артритда бўғимдаги структур ўзгаришларни эрта аниқлашда ANXA1 оқсилининг ва даволашнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

биринчи илмий янгилик: ревматоид артрит билан касалланган беморларда қон зардобида ANXA1 даражасининг касаллик кечиши ва давомийлигига боғлиқ ҳолда динамик ўзгариши аниқланганлиги Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими бўйича 15.12.2025 йилдаги 1352-сонли буйруқ, Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Бахмал тумани Тиббиёт бирлашмаси бўйича 17.12.2025 йилдаги 15- сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2026-йил 30-октиябь Х373-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ANXA1 миқдорини касаллик фаолланиши билан бирга баҳолаш, касаллик кечишини башоратлаш, ногиронликни олдини олишга қаратилган даво чораларини эрта қўллаш имкониятини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: ревматоид артритда ANXA1 миқдорини эрта аниқланиши касаллик кечишини эрта башоратлашга имкон берган ва натижада даволаш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш орқали беморларнинг меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш ва шифохонада даволаниш кунларини камайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга эришилган. Хулоса: ревматоид артритда беморлар қон зардобида ANXA1 миқдорини аниқлаш орқали касаллик фаолланиши эрта аниқланган, бу эса даволаш усулларини мувофиқлаштириб, беморларнинг шифохонада даволаниш кунларини камайтириш, меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;

иккинчи илмий янгилик: ревматоид артритда ANXA1 даражасининг бўғимлардаги структур-функционал ўзгаришлар ва ремоделланиш жараёнлари билан узвий боғлиқлиги ҳамда унинг бўғимлардаги тузилмавий ўзгаришларнинг эрта биомаркери сифатида касаллик прогнозини башорат қилишдаги диагностик аҳамияти асосланганлиги Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими бўйича 15.12.2025 йилдаги 1352-сонли буйруқ, Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Бахмал тумани Тиббиёт бирлашмаси бўйича 17.12.2025 йилдаги 15- сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ревматоид артритда ANXA1 даражасини эрта аниқлаш орқали бўғим структур-функционал ўзгаришлари ва ремоделланиш башоратлаш асосида навқирон ёшдаги беморларнинг ногиронлигини олдини олишда ва узоқ муддат меҳнат қобилиятини сақланиб қолишига имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: ревматоид артритда ANXA1 миқдорини эрта аниқланиши бўғимлар ремоделланишини эрта башоратлаш асосида, мувофиқлаштирилган даволаш-профилактика тадбирларига комплекс ёндашиш натижасида касаллик авжланиши ҳамда асоратлар ривожланишини секинлаштириш, меҳнатга лаёқатсизлик кунларини камайишига, беморларни даволаш учун сарфланадиган бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берган. Хулоса: ревматоид артритда бўғимлар ремоделланишини башоратлаш асосида тегишли даво чораларини эрта қўлланилиши беморларнинг ижтимоий фаоллигини узоқ сақлашга, шифохонада даволаниш муддатини камайтириб, битта бемор ҳисобидан бюджет маблағи тежалишига эришилди;

учинчи илмий янгилик: ревматоид артритли беморларда сунъий интеллект асосида ишловчи «Arthro Mind» мобил иловаси ёрдамида индивидуал прогнозлаш, юқори хавф гуруҳларини эрта аниқлаш ҳамда шахсийлаштирилган даволаш тамойилларини шакллантириш имконияти асосланганлиги Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими бўйича 15.12.2025 йилдаги 1352-сонли буйруқ, Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Бахмал тумани Тиббиёт бирлашмаси бўйича 17.12.2025 йилдаги 15- сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: «Arthro Mind» мобил иловаси ёрдамида ревматоид артритнинг кечишини башоратлаш ва юқори хавф гуруҳларини эрта аниқлаш асосида шахсийлаштирилган даволаш чораларини аниқлаш, касаллик авжланиши ва ногиронлик ривожланишини олдини олиш, беморларнинг меҳнат қобилияти ва ҳаёт сифатини сақлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: бўғим деструкцияси бўйича юқори хавф гуруҳларини эрта аниқлаш ва даволаш чораларини ўз вақтида бошланиши касаллик авжланишини олдини олишга, меҳнатга лаёқатсизлик кунларини қисқаришига ҳамда стационар даволаниш харажатларини камайтириш имконини берди. Хулоса: «Arthro Mind» мобил иловасини қўлланилиши ревматоид артритда бўғимлар тузилмавий ўзгаришларни башоратлашга, шахсийлаштирилган даво чораларини қўллашга, бу эса ўз навбатида беморларнинг меҳнат қобилятини ўзоқ муддат сақлаш имконини берди.

тўртинчи илмий янгилик: ревматоид артритни даволашда базис терапия билан бирга JАК-киназа ингибитори - барицитиниб қўлланилиши яққол клиник самарага (ACR50- ACR 70) га эришиш, бўғим функциясини яхшилаш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли оширишда самарали эканлиги Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими бўйича 15.12.2025 йилдаги 1352-сонли буйруқ, Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Бахмал тумани Тиббиёт бирлашмаси бўйича 17.12.2025 йилдаги 15- сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ревматоид артритли беморларда базис яллиғланишга қарши терапияга барицитинибни қўлланилиши касаллик ремиссияланишини барқарор назорат қилиш, узоқ муддат меҳнатга лаёқатлиликни сақлаб қолиш, хаёт сифатини ошиши имкониятини яратган. Иқтисодий самарадорлиги: барицитинибни эрта қўланилиши беморларда клиник ремиссиянинг таъминланиши натижасида шифохонада даволаниш сонини ва кунларининг қисқаришига, ҳар бир бемор учун бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тежаб қолишга имкон берган. Хулоса: ревматоид артритда базис терапияга барицитинибни қўшилиши касаллик авжланишини назорат қилиш ва функционал фаолликни яхшиланишга эришиш орқали беморларнинг ижтимоий ҳаётини яхшилаш, ҳаёт сифатини ошириш ва ҳар бир бемор учун бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тежаб қолишга имкон берган.

Manba: oak.uz — eʼlon №1001817. Eʼlon OAK rasmiy saytidan avtomatik olingan; himoya sanasi va joyi boʻyicha aniq maʼlumot uchun manbaga murojaat qiling.