Нурметова Юлдуз Балтаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
Умумий маълумотлар
- Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи)
- «Хоразм вилояти лаборатор-диагностик хизмати сифатини баҳолашни илмий асослаш» 14.00.25 – Клиник лаборатор ва функционал диагностика (тиббиёт фанлари).
- Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам
- B2025.1.PhD/Tib4672.
- Илмий раҳбар
- Арипов Орифжон Абдумаликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
- Диссертация бажарилган муассаса номи
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Узлуксиз тиббий таълим миллий институти.
- Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами
- Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12 Tib.01.02. рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
- Расмий оппонентлар
- Халимбетов Гуломжан Султанбаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор; Наджмитдинов Отабек Бахриддин ўғли, тиббиёт фанлари доктори.
- Етакчи ташкилот
- Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
- Диссертация йўналиши
- амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади
Хоразм вилояти даволаш-профилактика муассасалари лаборатория-диагностика хизмати фаолиятини такомиллаштириш йўналишларини илмий асослаш ва лаборатория текширувлари сифатини бошқаришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
илк бор Хоразм вилоятида лаборатория-диагностика хизматининг ташкилий, кадрлар ва моддий-техник таъминоти хусусиятлари ўрганилиб, ҳудудлар кесимида лаборатория текширувлари ҳажмининг 2,6 бараваргача фарқланиши асосида хизмат сифатини баҳолаш ва мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишнинг устувор йўналишлари асосланган;
сурункали юқумли бўлмаган касалликларга чалинган беморларда лаборатория мониторингининг тўлиқлиги тиббиёт муассасаларининг ташкилий хусусиятларига боғлиқлиги аниқланиб, марказлаштирилган лабораторияларда текширувлар қамровининг юқорилиги асосида диагностик мониторингни такомиллаштиришнинг аҳамияти аниқланган;
артериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги ва 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда лаборатория текширувларининг клиник аҳамияти ва диагностик ахборотлилиги баҳоланиб, клиник протоколлар асосида лаборатория тадқиқотларини мақбул танлаш, диагностик мониторинг тўлиқлигини таъминлаш ҳамда лаборатория ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг тамойиллари асосланган;
лаборатория текширувларининг преаналитик, аналитик ва постаналитик босқичларини стандартлаштириш, сифат назоратини кучайтириш ҳамда кадрлар ва моддий-техник ресурслардан оқилона фойдаланишга асосланган лаборатория-диагностика хизмати сифатини баҳолашнинг интеграциялашган ҳудудий модели ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Хоразм вилояти лаборатор-диагностик хизмати сифатини баҳолашни илмий асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Биринчи илмий янгилик: илк бор Хоразм вилоятида лаборатория-диагностика хизматининг ташкилий, кадрлар ва моддий-техник таъминоти хусусиятлари ўрганилиб, ҳудудлар кесимида лаборатория текширувлари ҳажмининг 2,6 бараваргача фарқланиши асосида хизмат сифатини баҳолаш ва мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишнинг устувор йўналишлари асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида 2026 йил 3 апрелдаги 27-I-сонли буйруқ ҳамда Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2026 йил 9 апрелдаги 33-сонли буйруқ асосида жорий қилинди. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгаши 2026-йил 26-октябрдаги № Х355-сонли ягона хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: лаборатория тармоғининг ҳудудлар кесимида нотекис шаклланганлиги, кам қувватли лабораторияларнинг мавжудлиги, кадрлар ва технологик жиҳозланишдаги тафовутларни комплекс баҳолаш хизматни манзилли такомиллаштириш йўналишларини белгилаш имконини берган. Бу лаборатория хизматларидан фойдаланиш имконияти ва сифатини яхшилашга қаратилган ташкилий қарорлар учун асос бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: лабораторияларнинг қуввати, кадрлар юкламаси ва моддий-техник таъминотини ҳисобга олган ҳолда текширувлар оқимини тақсимлаш ҳамда хизматни марказлаштириш мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий асосини яратган. Хулоса: комплекс баҳолаш лаборатория хизмати самарадорлигини чекловчи ташкилий омилларни аниқлаш ва ҳудудий хизматни марказлаштириш йўналишларини илмий асослаш имконини берган.
Иккинчи илмий янгилик: сурункали юқумли бўлмаган касалликларга чалинган беморларда лаборатория мониторингининг тўлиқлиги тиббиёт муассасаларининг ташкилий хусусиятларига боғлиқлиги аниқланиб, марказлаштирилган лабораторияларда текширувлар қамровининг юқорилиги асосида диагностик мониторингни такомиллаштиришнинг аҳамияти аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида 2026 йил 3 апрелдаги 27-I-сонли буйруқ ҳамда Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2026 йил 9 апрелдаги 33-сонли буйруқ асосида жорий қилинди. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгаши 2026-йил 26-октябрдаги № Х355-сонли ягона хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: преаналитик, аналитик ва постаналитик босқичларни ягона технологик жараён сифатида бошқариш лаборатория натижаларининг ишончлилиги, ўз вақтида бажарилиши ва сифатини бир хил мезонлар асосида назорат қилиш имконини берган. Сифат индикаторлари ва босқичма-босқич технологик харита лаборатория текширувларини стандартлаштирилган тарзда баҳолашга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: лаборатория жараёнларини стандартлаштириш орқали хатоликлар туфайли таҳлилларни қайта бажариш, қайта намуна олиш, реактивлар ва сарф материалларини ортиқча сарфлаш хавфини камайтиришга қаратилган ёндашув асосланган. Хулоса: ягона технологик модель, сифат мезонлари ва индикаторлари лаборатория текширувлари сифатини изчил назорат қилиш ва баҳолаш тизимини шакллантирган.
Учинчи илмий янгиликартериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги ва 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда лаборатория текширувларининг клиник аҳамияти ва диагностик ахборотлилиги баҳоланиб, клиник протоколлар асосида лаборатория тадқиқотларини мақбул танлаш, диагностик мониторинг тўлиқлигини таъминлаш ҳамда лаборатория ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг илмий-услубий тамойиллари асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида 2026 йил 3 апрелдаги 27-I-сонли буйруқ ҳамда Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2026 йил 9 апрелдаги 33-сонли буйруқ асосида жорий қилинди. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгаши 2026-йил 26-октябрдаги № Х355-сонли ягона хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: артериал гипертензия, барқарор юрак ишемик касаллиги ва 2-тур қандли диабетда клиник аҳамиятли маркерларнинг 15–20% ҳолатларда етарли тайинланмаслиги аниқланиб, зарур текширувлар билан қамровни ошириш йўналишлари белгиланган. Автоматик эслатмалар ва таҳлилларга автоматик рўйхатга олиш қўлланган гуруҳда лаборатория мониторинги тўлиқлиги 76,9% дан 88,2% гача, яъни 11,3 фоиз пунктга ошган. Иқтисодий самарадорлиги: рутин лаборатория текширувларининг 20–25% ҳолатларда асоссиз такрорий буюрилиши ресурслардан нооқилона фойдаланиш манбаи сифатида аниқланган. Рационал тайинлаш тамойиллари ушбу такрорий текширувларни камайтириш ва реактивлар, сарф материаллари ҳамда ходимлар иш вақтини клиник жиҳатдан зарур таҳлилларга йўналтириш учун асос яратган. Хулоса: клиник профилга мос рационал тайинлаш тамойиллари ва проактив ташкилий ёндашув лаборатория ресурсларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда мониторинг тўлиқлигини оширишга хизмат қилган.
Тўртинчи илмий янгилик: лаборатория текширувларининг преаналитик, аналитик ва постаналитик босқичларини стандартлаштириш, сифат назоратини кучайтириш ҳамда кадрлар ва моддий-техник ресурслардан оқилона фойдаланишга асосланган лаборатория-диагностика хизмати сифатини баҳолашнинг интеграциялашган ҳудудий модели ишлаб чиқилганлиги Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида 2026 йил 3 апрелдаги 27-I-сонли буйруқ ҳамда Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2026 йил 9 апрелдаги 33-сонли буйруқ асосида жорий қилинди. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгаши 2026-йил 26-октябрдаги № Х355-сонли ягона хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: глюкоза миқдорининг преаналитик хатоликлар туфайли сохта паст аниқланишини чеклаш беморнинг ҳақиқий гликемик ҳолатини тўғри баҳолаш, асоссиз гипогликемия ташхиси қўйилиши ва асосий касалликни аниқлашдан чалғиш хавфини камайтиришга қаратилган. Бу клиник қарорларни ишончли лаборатория натижалари асосида қабул қилишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: сохта паст глюкоза натижасига асосланган асоссиз инфузияларнинг олдини олиш глюкоза эритмалари, инфузион тизимлар ва бошқа сарф материалларига шифохона ҳисобидан сарфланадиган харажатларни камайтириш имконини беради. Намуна олиш ва сақлаш шароитларини стандартлаштириш қайта қон олиш ва таҳлилни такрорий бажаришга эҳтиёжни камайтириш ҳамда тиббиёт ходимларининг иш вақтидан оқилона фойдаланишга қаратилган. Хулоса: глюкозани аниқлашда пробирка тури ва намунани сақлаш вақтини ҳисобга олиш лаборатория натижаларининг ишончлилигини таъминлаш, нотўғри диагностик хулосалар ва асоссиз даволаш билан боғлиқ хавфларни камайтиришга хизмат қилади.
Manba: oak.uz — eʼlon №1001818. Eʼlon OAK rasmiy saytidan avtomatik olingan; himoya sanasi va joyi boʻyicha aniq maʼlumot uchun manbaga murojaat qiling.