← Himoya eʼlonlariFalsafa doktori (PhD)

Олимжанов Камрон Жасуровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи)
«Ичакнинг яллиғланишли касалликлари бўлган беморларда генерализациялашган пародонтит терапиясини такомиллаштириш», 14.00.21- Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам
B2024.4.PhD/Tib5195.
Илмий рахбар
Бекжанова Ольга Есеневна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи
Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами
Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12. Tib.17.02.
Расмий оппонентлар
Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Амхадова Малкан Абдурашидовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот
Мара технологик университети (Малайзия)

Тадқиқотнинг мақсади

ярали колит ва Крон касаллиги бўлган беморларда генерализациялашган пародонтит кечишининг клиник ва иммунометаболик хусусиятларини ўрганиш асосида уни даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги

илк бор минтақамиз аҳолисида ичакнинг яллиғланишли касалликлари бўлган беморларда III–IV босқич генерализациялашган пародонтит ИЯК бўлмаган шахсларга нисбатан 2,6 баравар кўп аниқланиши исботланган (48,36% ва 18,71%; RR 2,58; 95% ИО 1,82–3,68), бунда ИЯК бўлган беморларда пародонтит туфайли кўпроқ тиш йўқотилган ҳамда FMBS, CAL ва PPD кўрсаткичлари юқорироқ экани аниқланган;

ИЯК бўлган беморларда пародонтит оғирлиги кўпроқ ичак зарарланишининг тури ва жойлашуви, ИЯК фаоллиги ҳамда С-реактив оқсил даражаси билан боғлиқлиги аниқланган ва шу белгилар асосида Крон касаллиги ҳамда ярали колит учун алоҳида пародонтит оғирлигини прогнозлаш моделлари ишлаб чиқилган (мустақил танламада сезгирлик 94,74% ва 91,43%, ўзига хослик 90,91% ва 92,31%);

ИЯК фонидаги генерализациялашган пародонтитда аралаш сўлакда кальций, фосфор, ишқорий фосфатаза фаоллиги ва паратиреоид гормон ошиши ҳамда 25(OH)D камайиши, шунингдек TNF-α ва IL-1β нинг IL-4 ва IL-10 дан устунлиги ва антиоксидант фаоллик пасайиши соматик патологиясиз пародонтитга нисбатан кучлироқ ифодаланиши ва яллиғланишга қарши цитокинларнинг компенсатор ошишисиз I босқичдаёқ аниқланиши исботланган;

ИЯК бўлган беморларда генерализациялашган пародонтитни мажмуавий даволашга пробиотикли кальций-витамин мажмуасини киритиш 1 ойдан кейин умумқабул қилинган даволашга нисбатан клиник самарадорликни ошириши, аралаш сўлакда паратиреоид гормон ва 25(OH)D даражаларини меъёрлаштириши, IL-4 ва IL-10 миқдорини ҳамда антиоксидант фаолликни ошириши исботланган.

Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши

Ичакнинг яллиғланишли касалликлари бўлган беморларда генерализациялашган пародонтитни даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Биринчи илмий янгилик: илк бор Ўзбекистон Республикаси Самарқанд минтақаси аҳолисида ичакнинг яллиғланишли касалликлари бўлган беморларда III–IV босқич генерализациялашган пародонтит ИЯК бўлмаган шахсларга нисбатан 2,6 баравар кўп аниқланиши исботланган (48,36% ва 18,71%; RR 2,58; 95% ИО 1,82–3,68), бунда ИЯК бўлган беморларда пародонтит туфайли кўпроқ тиш йўқотилган ҳамда FMBS, CAL ва PPD кўрсаткичлари юқорироқ экани аниқланган; Илмий янгиликнинг кенгайтирилган қўлланилиши: илмий янгиликдан «Способ прогнозирования риска развития пародонтита и тяжести его течения у пациентов с воспалительными заболеваниями кишечника» услубий тавсияномасини (Самарқанд, 2026) тайёрлашда фойдаланилган; унда стоматолог ва гастроэнтерологларга ИЯК бўлган барча беморларда ҳисобга олишда ва кейинчалик йилига камида икки марта пародонтит босқичини аниқлаган ҳолда стоматологик кўрик ўтказиш таклиф этилган; Амалиётга жорий этилиши: натижалар Самарқанд вилоят стоматологик поликлиникаси (2026 йил 10 февралдаги 4526/15-сон) ва Фарғона вилоят стоматологик поликлиникаси (2026 йил 6 мартдаги 129/56-сон) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ярали колит ва Крон касаллиги бўлган беморларни кузатиш режасига пародонтит босқичини аниқлаган ҳолда стоматологик кўрикни киритиш пародонтитни ножарроҳлик усулда даволаш мумкин бўлган I–II босқичларда аниқлаш, тишлар ва чайнов функциясини сақлаш, ИЯК бўлган беморларда қўшимча сурункали яллиғланиш ўчоғини бартараф этиш имконини беради; Иқтисодий самарадорлиги: I–II босқич пародонтитни даволаш қиймати (пародонтал карта билан текширув – 150 минг сўм, профессионал гигиена – 300 минг сўм, ёпиқ кюретаж – 600 минг сўм) 1 050 минг сўмни, лахтакли операция (1 200 минг сўм), иккита тишни олиб ташлаш (300 минг сўм) ва уларни протезлаш (2 400 минг сўм) билан III–IV босқични даволаш – 4 950 минг сўмни ташкил этади; пародонтит эрта босқичда аниқланганда бир беморга 3 900 минг сўм тежалади. Хулоса: ИЯК бўлган беморларда III–IV босқич пародонтитнинг ИЯК бўлмаганларга нисбатан 2,6 баравар кўп аниқланиши бу беморларни мунтазам стоматологик кўрикдан ўтказишни асослайди; пародонтитни эрта аниқлаш даволаш ҳажми ва қийматини камайтиради ҳамда тишларни сақлаб қолади.

Иккинчи илмий янгилик: ИЯК бўлган беморларда пародонтит оғирлиги кўпроқ ичак зарарланишининг тури ва жойлашуви, ИЯК фаоллиги ҳамда С-реактив оқсил даражаси билан боғлиқлиги аниқланган ва шу белгилар асосида Крон касаллиги ҳамда ярали колит учун алоҳида пародонтит оғирлигини прогнозлаш моделлари ишлаб чиқилган (мустақил танламада сезгирлик 94,74% ва 91,43%, ўзига хослик 90,91% ва 92,31%); Илмий янгиликнинг кенгайтирилган қўлланилиши: ишлаб чиқилган моделлар асосида «Способ прогнозирования риска развития пародонтита и тяжести его течения у пациентов с воспалительными заболеваниями кишечника» услубий тавсияномаси (Самарқанд, 2026) ва КК ҳамда ЯК бўлган беморларда оғир пародонтит эҳтимолини ҳисоблаш учун ЭҲМ дастури тайёрланган; Амалиётга жорий этилиши: натижалар Самарқанд вилоят стоматологик поликлиникаси (2026 йил 10 февралдаги 4526/15-сон) ва Фарғона вилоят стоматологик поликлиникаси (2026 йил 6 мартдаги 129/56-сон) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: гастроэнтеролог ихтиёридаги маълумотларга асосланган прогноз моделлари оғир пародонтит эҳтимоли юқори бўлган беморларни пародонтологга биринчи навбатда юбориш, улар учун даволашни бошлаш муддатини қисқартириш ва хавфи паст бўлган беморларнинг асоссиз режадан ташқари мурожаатларини камайтириш имконини беради; Иқтисодий самарадорлиги: оғир пародонтит эҳтимоли паст (P<0,30) беморларда режали пародонтологик кўрик йилига икки марта ўрнига бир марта ўтказилади, бу бир беморга йилига 150 минг сўм тежайди; эҳтимоли юқори (P≥0,70) беморларда даволашни ўз вақтида бошлаш камида битта тишни олиб ташлаш ва протезлашнинг олдини олади, тежам бир беморга 1 350 минг сўмни ташкил этади. Хулоса: гастроэнтерологик амалиётда пародонтит оғирлигини прогнозлаш моделларини қўллаш ИЯК бўлган беморларни пародонтологга юбориш навбатлилиги бўйича тақсимлаш ва уларни стоматологик кузатиш харажатларини камайтириш имконини беради.

Учинчи илмий янгилик: ИЯК фонидаги генерализациялашган пародонтитда аралаш сўлакда кальций, фосфор, ишқорий фосфатаза фаоллиги ва паратиреоид гормон ошиши ҳамда 25(OH)D камайиши, шунингдек TNF-α ва IL-1β нинг IL-4 ва IL-10 дан устунлиги ва антиоксидант фаоллик пасайиши соматик патологиясиз пародонтитга нисбатан кучлироқ ифодаланиши ва яллиғланишга қарши цитокинларнинг компенсатор ошишисиз I босқичдаёқ аниқланиши исботланган; Илмий янгиликнинг кенгайтирилган қўлланилиши: натижалар «Способ прогнозирования риска развития пародонтита и тяжести его течения у пациентов с воспалительными заболеваниями кишечника» услубий тавсияномасини (Самарқанд, 2026) тайёрлашда фойдаланилган, унда ИЯК фонидаги пародонтитда минерал алмашинуви кўрсаткичлари ва D витаминини назорат қилиш асосланган; Амалиётга жорий этилиши: натижалар Самарқанд вилоят стоматологик поликлиникаси (2026 йил 10 февралдаги 4526/15-сон) ва Фарғона вилоят стоматологик поликлиникаси (2026 йил 6 мартдаги 129/56-сон) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: минерал алмашинуви бузилишлари ва D витамини танқислигини ҳисобга олиш ИЯК фонидаги пародонтитда уларни эрта коррекциялашни асослайди, бу пародонт тўқималари учун ҳам, ушбу беморларга хос остеопорознинг олдини олиш учун ҳам муҳим; кўрсаткичларни аралаш сўлак бўйича назорат қилиш ноинвазив бўлиб, венепункцияни талаб қилмайди; Иқтисодий самарадорлиги: даволаш жараёнида минерал алмашинуви кўрсаткичларини қон зардобида ПТГ ва 25(OH)D ни қайта аниқлаш ўрнига аралаш сўлак бўйича назорат қилиш даволаш курси давомида бир беморга харажатларни 120 минг сўмга камайтиради. Хулоса: ИЯК бўлган беморларда пародонтитнинг I босқичидаёқ аниқланадиган аралаш сўлакдаги минерал алмашинуви бузилишлари кальций-витамин коррекциясини эрта тайинлаш ва уни сўлак бўйича ноинвазив назорат қилишни асослайди.

Тўртинчи илмий янгилик: ИЯК бўлган беморларда генерализациялашган пародонтитни мажмуавий даволашга пробиотикли кальций-витамин мажмуасини киритиш 1 ойдан кейин умумқабул қилинган даволашга нисбатан клиник самарадорликни ошириши, аралаш сўлакда паратиреоид гормон ва 25(OH)D даражаларини меъёрлаштириши, IL-4 ва IL-10 миқдорини ҳамда антиоксидант фаолликни ошириши исботланган. Илмий янгиликнинг кенгайтирилган қўлланилиши: пробиотикли кальций-витамин мажмуаси киритилган мажмуавий даволаш схемаси «Способ прогнозирования риска развития пародонтита и тяжести его течения у пациентов с воспалительными заболеваниями кишечника» услубий тавсияномасига (Самарқанд, 2026) мувофиқ амалиётга жорий этилган. Амалиётга жорий этилиши: натижалар Самарқанд вилоят стоматологик поликлиникаси (2026 йил 10 февралдаги 4526/15-сон) ва Фарғона вилоят стоматологик поликлиникаси (2026 йил 6 мартдаги 129/56-сон) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: пробиотикли кальций-витамин мажмуасини киритиш қонаш ва чўнтаклардан ажралма йўқолгунча ўтадиган муддатни 2,4 кунга қисқартиради, бир ойдан кейин милклардан қон кетиши сақланиб қолган беморлар улушини 31,43% дан 8,33% гача, оғиздан ёқимсиз ҳид сақланганлар улушини 45,71% дан 19,44% гача камайтиради ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди; Иқтисодий самарадорлиги: таққослаш гуруҳида бир ойдан кейин FMBS (21,32%) пародонт барқарор ҳолати чегарасидан (15%) юқори бўлиб, такрорий ёпиқ кюретаж (600 минг сўм) ва қўшимча ташриф (150 минг сўм)ни талаб қилади; асосий гуруҳда (FMBS 10,25%) такрорий даволаш талаб этилмайди; мажмуа курси қийматини (360 минг сўм) ҳисобга олганда бир беморга 390 минг сўм тежалади. Хулоса: ИЯК бўлган беморларда пробиотикли кальций-витамин мажмуаси киритилган генерализациялашган пародонтитни мажмуавий даволаш умумқабул қилинган даволашга нисбатан клиник ва иқтисодий жиҳатдан самаралироқ бўлиб, терапевтик стоматологияда қўллаш учун тавсия этилади.

Manba: oak.uz — eʼlon №1001819. Eʼlon OAK rasmiy saytidan avtomatik olingan; himoya sanasi va joyi boʻyicha aniq maʼlumot uchun manbaga murojaat qiling.