Равшанова Назира Акрамовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
Умумий маълумотлар
- Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи)
- « Нурланиш терапияси таъсирида ривожланган экстраорал патологияли беморларга ортопедик ёрдамни такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
- Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам
- B2025.2.PhD/Tib6048.
- Илмий раҳбар
- Кубаев Азиз Саидалимович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
- Диссертация бажарилган муассаса номи
- Самарканд давлат тиббиёт университети.
- ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами
- Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.02.
- Расмий оппонентлар
- Зоиров Тўлқин Элназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Беленова Ирина Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
- Етакчи ташкилот
- Абу Али ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон).
- Диссертация йўналиши
- амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади
Нурланиш терапиясидан кейинги экстраорал онкопатологияли беморларни олинадиган протезлаш самарадорлигини ошириш иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
илк бор нурланиш терапиясидан кейин тишлари деярли қолмаган онкологик беморларда кумуш нанозарралари қўшилган пластмассадан тайёрланган протез оғиз бўшлиғи микрофлорасини бир ойда меъёрга қайтариши, ярим йил давомида ичак флорасини оддий протездагидан минг баравар кам сақлаши ва маҳаллий иммунитетни (секретор IgA) соғлом одамлар даражасининг 90% игача тиклаши исботланган;
илк бор протезга мушакларнинг тез ўрганиши таянч тишлар соғлом қолганини англатмаслиги кўрсатилган: балкали ва қулфли протезларга мушаклар 3–4 ҳафтада мослашса ҳам, бир йилдан кейин таянч тишлар пародонтида веноз димланиш сақланган, қон айланиши фақат телескопик ва қопловчи протезларда тикланган;
илк бор жағда бир–уч тиш қолган беморлар учун Кеннеди ва Гаврилов таснифларини тўлдирувчи тўрт синфли тизимлаштириш ишлаб чиқилган ва унга асосланган алгоритм бўйича протез танланганда беморлар протезга икки баравар тез ўрганиши, бир йил ичидаги асоратлар уч баравар камайиши (68% дан 22% гача) исботланган;
беморнинг клиникани бошқаларга тавсия қилиши ёрдам сифати ва шароитга тўғридан-тўғри эмас, унинг ўзини қанчалик яхши ҳис қилганига боғлиқлиги сифат ва шароит эмоционал қониқишнинг 64% ини, қониқиш эса клиникани тавсия қилишга тайёрликнинг 72% ини белгилаши билан исботланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Нурланиш терапияси таъсирида ривожланган экстраорал патологияли беморларга ортопедик ёрдамни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Биринчи илмий янгилик: Илк бор нурланиш терапиясидан кейин тишлари деярли қолмаган онкологик беморларда кумуш нанозарралари қўшилган пластмассадан тайёрланган протез оғиз бўшлиғи микрофлорасини бир ойда меъёрга қайтариши, ярим йил давомида ичак флорасини оддий протездагидан минг баравар кам сақлаши ва маҳаллий иммунитетни (секретор IgA) соғлом одамлар даражасининг 90% игача тиклаши исботланган. Илмий янгиликнинг кенгайтирилган қўлланилиши: нурланиш терапиясидан кейинги онкологик беморларга олинадиган протез тайёрлашдан олдин оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидан микробиологик экма олинади, оғиз суюқлигида секретор IgA аниқланади ва санация ўтказилади; протез базиси 0,2% кумуш нанозарралари қўшилган «Фторакс» пластмассасидан тайёрланади, микрофлора протез топширилгандан 30 ва 180 сутка ўтгач қайта текширилади. Амалиётга жорий этилиши: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалининг 2026 йил 4 январдаги 104-сон ва Фарғона вилоят стоматология шифохонасининг 2026 йил 4 январдаги 2-сон буйруқлари билан «Нурланиш терапиясидан кейин экстраорал патология фонида тишларнинг қисман ва тўлиқ йўқлиги бўлган беморларни комплекс клиник-микробиологик баҳолаш ва ортопедик реабилитация қилиш алгоритми» услубий тавсияномаси амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: бир йил давомида протез ўрни шиллиқ қавати касалликлари кумушли протез таққан беморларнинг 6,0% ида, оддий протез таққанларнинг 24,0% ида ривожланган (p=0,023), Candida замбуруғлари ярим йилдан кейин икки баравар кам учраган (16,7% ва 33,3%), оғиз суюқлигидаги секретор IgA бир ойда соғлом одамлар даражасининг 90% игача тикланган. Иқтисодий самарадорлиги: Протез стоматитини даволаш курси ўртача 670 000 сўм (уч марта кўрик 240 000, антимикотик ва антисептик дорилар 180 000, протезни тузатиш ва юмшоқ қоплама 250 000 сўм), иккита протез базисига кумуш нанозарраларини қўшиш 30 000 сўм бўлганда иқтисодий самара бир беморга 90 600 сўмни (0,18 × 670 000 – 30 000), ҳар 100 нафар беморга 9 060 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: нурланиш терапиясидан кейинги беморларда кумуш нанозаррали базис протез стоматитининг олдини олади ва оғиз бўшлиғининг маҳаллий иммунитетини тиклайди, шу сабабли бундай беморларда олинадиган протез базиси учун биринчи навбатда шу материал танланади.
Иккинчи илмий янгилик: илк бор протезга мушакларнинг тез ўрганиши таянч тишлар соғлом қолганини англатмаслиги кўрсатилган: балкали ва қулфли протезларга мушаклар 3–4 ҳафтада мослашса ҳам, бир йилдан кейин таянч тишлар пародонтида веноз димланиш сақланган, қон айланиши фақат телескопик ва қопловчи протезларда тикланган. Илмий янгиликнинг кенгайтирилган қўлланилиши: сақланиб қолган тишлари кам беморларни кузатиш режасига протез топширилгандан 3–4 ҳафта ўтгач хусусий чайнов мушаклари электромиографияси, 12 ойдан кейин таянч тишлар реопародонтографияси киритилган; мушаклар мослашган бўлса ҳам реопародонтограммада веноз тўлқин пайдо бўлса, таянч тишларга тушадиган юклама камайтирилади ёки маҳкамлаш тизими алмаштирилади. Амалиётга жорий этилиши: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалининг 2026 йил 4 январдаги 104-сон ва Фарғона вилоят стоматология шифохонасининг 2026 йил 4 январдаги 2-сон буйруқлари билан «Нурланиш терапиясидан кейин экстраорал патология фонида тишларнинг қисман ва тўлиқ йўқлиги бўлган беморларни комплекс клиник-микробиологик баҳолаш ва ортопедик реабилитация қилиш алгоритми» услубий тавсияномаси амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: протезга кўникиш муддати 39±6 суткадан 18–31 суткагача қисқарган, таянч тишларнинг функционал ортиқча юкланиши 14,0% дан 4,0% гача камайган, телескопик ва қопловчи протез таққан беморларда таянч тишлар пародонтидаги қон айланиши бир йилда меъёрга қайтган. Иқтисодий самарадорлиги: Протез коррекцияси учун қайта мурожаатлар 33% га камайган. Таянч тишни олиш ва протезни қайта тайёрлаш 1 950 000 сўм, коррекция учун битта ташриф 80 000 сўм (ўртача олти ташрифдан иккитаси тежалади), электромиография ва реопародонтография 220 000 сўм бўлганда иқтисодий самара бир беморга 135 000 сўмни (0,10 × 1 950 000 + 2 × 80 000 – 220 000), ҳар 100 нафар беморга 13 500 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: протезга мослашувни фақат мушаклар фаолиятига қараб баҳолаш етарли эмас, таянч тишлар пародонтидаги қон айланишини ҳам текшириш керак; тишлари кам онкологик беморларда таянч тишларни телескопик ва қопловчи протезлар асрайди.
Учинчи илмий янгилик: илк бор жағда бир–уч тиш қолган беморлар учун Кеннеди ва Гаврилов таснифларини тўлдирувчи тўрт синфли тизимлаштириш ишлаб чиқилган ва унга асосланган алгоритм бўйича протез танланганда беморлар протезга икки баравар тез ўрганиши, бир йил ичидаги асоратлар уч баравар камайиши (68% дан 22% гача) исботланган. Илмий янгиликнинг кенгайтирилган қўлланилиши: протез конструкцияси тўрт синфли тизимлаштириш бўйича учта саволга кетма-кет жавоб бериб танланади: тиш ёлғиз турадими ёки клиник тожи 5 мм дан пастми, тиш қимирлайдими, тишлар бир гуруҳ бўлиб турадими ёки ораларида оралиқ борми; алгоритм онкологик беморларни протезловчи стоматология поликлиникалари ва бўлимлари учун тавсия этилган. Амалиётга жорий этилиши: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалининг 2026 йил 4 январдаги 104-сон ва Фарғона вилоят стоматология шифохонасининг 2026 йил 4 январдаги 2-сон буйруқлари билан «Нурланиш терапиясидан кейин экстраорал патология фонида тишларнинг қисман ва тўлиқ йўқлиги бўлган беморларни комплекс клиник-микробиологик баҳолаш ва ортопедик реабилитация қилиш алгоритми» услубий тавсияномаси амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: алгоритм бўйича протезланган беморларда бир йил ичидаги асоратлар 68,0% дан 22,0% гача (p<0,001), эстетикадан шикоятлар 16,0% дан 2,0% гача камайган, протезга кўникиш муддати икки бараваргача қисқарган. Иқтисодий самарадорлиги: ҳар 100 нафар протезланган беморга 46 та асоратли ҳолат кам тўғри келади, такрорий ташрифлар, даволаш курслари ва протезни қайта тайёрлаш шунча камаяди. Хулоса: жағда бир–уч тиш қолган онкологик беморларда протез конструкцияси шаблон бўйича эмас, тишларнинг сони, жойлашуви, қимирлаши ва тож баландлигига қараб танланганда асоратлар уч баравар камаяди.
Тўртинчи илмий янгилик: Беморнинг клиникани бошқаларга тавсия қилиши ёрдам сифати ва шароитга тўғридан-тўғри эмас, унинг ўзини қанчалик яхши ҳис қилганига боғлиқлиги сифат ва шароит эмоционал қониқишнинг 64% ини, қониқиш эса клиникани тавсия қилишга тайёрликнинг 72% ини белгилаши билан исботланган. Илмий янгиликнинг кенгайтирилган қўлланилиши: ёрдам сифати, клиникадаги шароит, эмоционал қониқиш, клиникага садоқат, клиника имиджи ва тавсия қилишга тайёрликни баҳоловчи 25 бандли анкета ортопедик стоматология бўлимларига тавсия этилган; кўп босқичли протезлашда анкета ҳар бир босқичдан кейин тўлдирилади. Амалиётга жорий этилиши: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалининг 2026 йил 4 январдаги 104-сон ва Фарғона вилоят стоматология шифохонасининг 2026 йил 4 январдаги 2-сон буйруқлари билан «Нурланиш терапиясидан кейин экстраорал патология фонида тишларнинг қисман ва тўлиқ йўқлиги бўлган беморларни комплекс клиник-микробиологик баҳолаш ва ортопедик реабилитация қилиш алгоритми» услубий тавсияномаси амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: анкета беморни нима қониқтирмаётганини (ходимлар муомаласи, кутиш вақти, хона шароити) аниқ кўрсатади ва клиника шу жиҳатни мақсадли тузатади; протезлаш даврида бир йил ичида клиникага кўп марта келадиган онкологик беморлар учун бу айниқса зарур. Модель тавсия қилишга тайёрликнинг 71,8% ини тушунтиради. Иқтисодий самарадорлиги: анкета тахминан 10 дақиқада тўлдирилади, жиҳоз ва қўшимча ходим талаб қилмайди; анкетани ҳамшира тўлдиртиради, бир бемор учун харажат 8 000 сўм (соатига 48 000 сўм ҳақ олувчи ходимнинг 10 дақиқа вақти), ҳар 100 нафар беморга 800 000 сўм. Хулоса: бемор клиникани бошқаларга тавсия қилиши учун сифатли даволашнинг ўзи етарли эмас, бемор клиникада ўзини яхши ҳис қилиши керак; эмоционал қониқиш анкета орқали мунтазам баҳоланади.
Manba: oak.uz — eʼlon №1001820. Eʼlon OAK rasmiy saytidan avtomatik olingan; himoya sanasi va joyi boʻyicha aniq maʼlumot uchun manbaga murojaat qiling.