← Himoya eʼlonlariFalsafa doktori (PhD)

Раззоқова Шоҳиста Бахтиёр қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи)
«Имконияти чекланган болаларга стоматологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам
B2024.2.PhD/Tib4644.
Илмий раҳбар
Хазратов Алишер Исамиддинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи
Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами
Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.02.
Расмий оппонентлар
Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алимирзоев Фарман Алимирзоевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот
Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши
амалий аҳамиятга молик.

Тадқиқотнинг мақсади

Аутизм спектри бузилишлари, болалар церебрал фалажи ва Даун синдроми бўлган болаларга стоматологик ёрдамни шахсийлаштирилган ташхислаш ва профилактика тизими асосида такомиллаштиришдан иборат.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги

аутизм спектри бузилишлари (АСБ), болалар церебрал фалажи (БЦФ) ва Даун синдроми бўлган 7–12 ёшли болаларда стоматологик ҳолат, оғиз суюқлигининг биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичлари ҳамда оғиз бўшлиғи микробиоценози соғлом тенгдошлари билан қиёсий жиҳатдан комплекс таҳлил килинган;

кўрсатилган нозологик гуруҳларда сўлак секрецияси, минерал таркиб, маҳаллий иммунитет омиллари ва микробиота кўрсаткичларининг ўзига хос хусусиятлари аниқланган ҳамда бирлаштирилган танланмада уларнинг стоматологик индекслар билан корреляцион боғлиқлиги баҳоланган;

клиник-лаборатор кўрсаткичлар, боланинг ўз-ўзини гигиена билан таъминлаш қобилияти ва асосий касаллик оғирлигини ҳисобга олувчи тўққизта предиктор асосида 0–18 баллик ягона хавфни баҳолаш шкаласи ишлаб чиқилган ҳамда унинг дискриминацион қобилияти ички валидлаштириш орқали баҳоланган;

шахсийлаштирилган профилактика дастурининг стандарт терапияга нисбатан клиник ва ижтимоий самарадорлиги 6 ва 12 ойлик кузатув давомида баҳоланган; дастур қўлланилган кичик тадқиқот гуруҳларида сўлакнинг биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичлари яхшилангани аниқланган.

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 24 октябрдаги X330 сонли хулосасига кўра:

биринчи илмий янгилик: аутизм спектри бузилишлари (АСБ), болалар церебрал фалажи (БЦФ) ва Даун синдроми бўлган 7–12 ёшли болаларда стоматологик ҳолат, оғиз суюқлигининг биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичлари ҳамда оғиз бўшлиғи микробиоценози соғлом тенгдошлари билан қиёсий жиҳатдан комплекс таҳлил килинган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Нозологик гуруҳларга хос стоматологик хусусиятларни ҳисобга олувчи текширув ва профилактика ёндашувлари Жиззах вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникаси давлат муассасасининг 2026 йил 6 январдаги 16-сонли ҳамда Бухоро вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология марказининг 2026 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Аниқланган стоматологик хусусиятлар санация ва профилактика эҳтиёжини баҳолаш, ёрдам кўрсатиш устуворликларини белгилаш учун асос бўлган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижасида аутизм спектри бузилишлари, болалар церебрал фалажи ва Даун синдроми бўлган болаларда стоматологик хавфни баҳолашга хизмат қилувчи клиник-лаборатор кўрсаткичлар аниқланган. Комплекс стоматологик кўрик ёрдамга муҳтож болаларни эрта аниқлаш, назоратга олиш ва шахсийлаштирилган профилактика чораларини белгилаш имконини беради. Харажатларнинг қиёсий ҳисоб-китоби билан тасдиқланган тақдирда, мазкур ёндашув ҳар бир бола учун даволаш харажатларидан 400 000 сўм тежаш имконини беради. Хулоса: Қиёсий комплекс баҳолаш боланинг нозологик ва функционал хусусиятларига мувофиқ стоматологик ёрдамни режалаштириш имконини берган.

иккинчи илмий янгилик: кўрсатилган нозологик гуруҳларда сўлак секрецияси, минерал таркиб, маҳаллий иммунитет омиллари ва микробиота кўрсаткичларининг ўзига хос хусусиятлари аниқланган ҳамда бирлаштирилган танланмада уларнинг стоматологик индекслар билан корреляцион боғлиқлиги баҳоланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Клиник ва лаборатор кўрсаткичларни комплекс баҳолаш ёндашуви Жиззах вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникаси давлат муассасасининг 2026 йил 6 январдаги 16-сонли ҳамда Бухоро вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология марказининг 2026 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Оғиз суюқлиги хусусиятларини стоматологик ҳолат билан биргаликда баҳолаш профилактик тадбирларни дифференциаллаштиришга асос бўлган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот давомида олинган натижалар аутизм спектри бузилишлари, болалар церебрал фалажи ва Даун синдроми бўлган болаларда стоматологик касалликларни эрта аниқлаш, хавф даражасини баҳолаш ва шахсийлаштирилган профилактикани ташкил этиш имконини беради. Бу ёндашув кариес жадаллиги ўсишини камайтиришга хизмат қилади. Харажатларнинг қиёсий ҳисоб-китоби билан тасдиқланган тақдирда, уни қўллаш даволаш харажатларидан 600 000 сўм тежаш имконини беради. Хулоса: Аниқланган боғлиқликлар клиник ва лаборатор кўрсаткичларни биргаликда баҳолашнинг аҳамиятини кўрсатган.

учинчи илмий янгилик: клиник-лаборатор кўрсаткичлар, боланинг оғиз бўшлиғи гигиенасини мустақил бажариш қобилияти ва асосий касаллик оғирлигини ҳисобга олувчи тўққизта предиктор асосида 0–18 баллик ягона хавфни баҳолаш шкаласи ишлаб чиқилган ҳамда унинг дискриминацион қобилияти ички валидлаштириш орқали баҳоланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хавфни баҳолаш шкаласи ва уни автоматлаштирувчи ЭҲМ учун дастур (№ DGU 54936) Жиззах вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникаси давлат муассасасининг 2026 йил 6 январдаги 16-сонли ҳамда Бухоро вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология марказининг 2026 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Шкала клиник, лаборатор ва функционал маълумотларни ягона тартибда баҳолаш ҳамда профилактик кузатувни хавф даражасига мувофиқ режалаштириш учун ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари аутизм спектри бузилишлари, болалар церебрал фалажи ва Даун синдроми бўлган болаларда оғиз суюқлигининг биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичларидаги ўзгаришларни аниқлаш, стоматологик хавфни баҳолаш ҳамда профилактик чораларни ўз вақтида белгилаш имконини беради. Харажатларнинг қиёсий ҳисоб-китоби билан тасдиқланган тақдирда, мазкур ёндашув даволаш харажатларидан 350 000 сўм тежаш имконини яратади. Хулоса: Шкала ўрганилган танланмада стоматологик хавфни табақалаштириш имконини кўрсатган.

тўртинчи илмий янгилик: шахсийлаштирилган профилактика дастурининг стандарт терапияга нисбатан клиник ва ижтимоий самарадорлиги 6 ва 12 ойлик кузатув давомида баҳоланган; дастур қўлланилган бирлаштирилган кичик гуруҳларда сўлакнинг биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичлари яхшилангани аниқланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ота-оналарни ўқитиш, АСБда хулқ-атвор адаптацияси, БЦФда позициялаш ва ёрдамчи гигиена, Даун синдромида пародонт профилактикасини қамраб олган шахсийлаштирилган дастур Жиззах вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникаси давлат муассасасининг 2026 йил 6 январдаги 16-сонли ҳамда Бухоро вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология марказининг 2026 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Ота-оналарнинг ёрдам сифатидан қониқиши ошган, стоматологик қабулда салбий хулқ-атвор кузатилган болалар улуши камайган; АСБда мазкур кўрсаткич 65,0% дан 22,5% гача пасайган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқотда ишлаб чиқилган шахсийлаштирилган профилактика дастури аутизм спектри бузилишлари, болалар церебрал фалажи ва Даун синдроми бўлган болаларда оғиз бўшлиғи гигиенасини яхшилаш ва кариес жадаллиги ўсишини камайтиришга хизмат қилади. Харажатларнинг қиёсий ҳисоб-китоби билан тасдиқланган тақдирда, дастурни қўллаш даволаш харажатларидан 400 000 сўм тежаш имконини беради. Хулоса: Дастур стандарт терапияга нисбатан оғиз гигиенаси, кариес жадаллиги ўсиши ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича ижобий натижалар билан тавсифланган.

Manba: oak.uz — eʼlon №1001821. Eʼlon OAK rasmiy saytidan avtomatik olingan; himoya sanasi va joyi boʻyicha aniq maʼlumot uchun manbaga murojaat qiling.