Рахимов Сардорбек Самандаровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
Умумий маълумотлар
- Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи)
- “Анкилозловчи спондилоартритда умуртқа поғонасининг тузилмавий ўзгаришларида матрикс металлопротеиназанинг аҳамияти”, 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
- Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам
- B2023.4.PhD/Tib.4050.
- Илмий раҳбар
- Ахмедов Халмурад Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
- Диссертация бажарилган муассаса номи
- Тошкент давлат тиббиёт университети.
- Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, бир марталик Илмий кенгаш рақами
- Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.02.
- Расмий оппонентлар
- Каримов Мариф Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиахунова Мавжуда Юсупахуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
- Етакчи ташкилот
- Узлуксиз тиббий таълим миллий институти.
- Диссертация йўналиши
- амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади
анкилозловчи спондилоартритга чалинган беморларда умуртқа поғонасидаги тузилмавий ўзгаришлар ва касалликнинг клиник кечишига кўра матрикс металлопротеиназа - 9 (ММП-9) даражасининг силжишини аниқлаш ҳамда давони мувофиқлаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
анкилозловчи спондилоартритда умуртқа поғонаси шикастланиши ва касаллик клиник кечишининг ММП-9 миқдорига боғлиқ ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
анкилозловчи спондилоартритда интерлейкин-17А (ИЛ-17А) гиперэкспрессияси фонида ММП-9 миқдорининг ортиши ҳамда унинг касаллик фаолланиши (ASDAS) даражаси билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
анкилозловчи спондилоартритда ММП-9 нинг юқори даражаси умуртқа поғонаси суяк ва тоғай тўқималаридаги тузилмавий ўзгаришлар билан ишончли боғлиқлиги аниқланган ҳамда унинг прогностик аҳамияти асосланган;
анкилозловчи спондилоартритда ММП-9 даражасини ИЛ-17А антагонистлари ёрдамида камайтиришнинг аҳамияти ҳамда унинг клиник ремиссияни (ASDAS) таъминлашдаги ўрни асосланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Анкилозловчи спондилоартритга чалинган беморларда умуртқа поғонасидаги тузилмавий ўзгаришлар ва касалликнинг клиник кечишига кўра матрикс металлопротеиназа - 9 (ММП-9) даражасининг силжишини аниқлаш ҳамда давони мувофиқлаштириш усули бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: анкилозловчи спондилоартритда умуртқа поғонаси шикастланиши ва касаллик клиник кечишининг ММП-9 даражасига боғлиқ хусусиятлари, жумладан ММП-9 нинг ривожланган босқичда максимал ортиши ва кечки босқичда бўғимлар суякланиши туфайли пасайиши аниқланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонасининг 28.01.2025 йилдаги 18-сон, Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасининг 10.02.2025 йилдаги 812-2-41ТВ/2025-сон ҳамда Хоразм вилояти Тупроққальа туман тиббиёт бирлашмасининг 27.01.2025 йилдаги 77-і-сон буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 17.09.2026 йилдаги Х133-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ММП-9 даражасига кўра касаллик кечишини эрта баҳолаш касалликни эрта аниқлаш, умуртқа ремоделланиши тезлигини башоратлаш ҳамда мақсадли даво тактикасини қўллаш имконини берган. Иқтисодий самараси: ММП-9 даражасини эрта аниқлаш даволаш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш, беморларнинг меҳнат қобилиятини сақлаш ҳамда шифохонада даволаниш кунларини қисқартиришга имкон берган. Хулоса: ММП-9 даражасини аниқлаш умуртқа ремоделланиши тезлигини башоратлаш ва даволашни мувофиқлаштириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: анкилозловчи спондилоартритда ИЛ-17А гиперэкспрессияси фонида ММП-9 миқдорининг ортиши ҳамда унинг касаллик фаолланиши (ASDAS) даражаси билан ўзаро боғлиқлиги аниқланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонасининг 28.01.2025 йилдаги 18-сон, Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасининг 10.02.2025 йилдаги 812-2-41ТВ/2025-сон ҳамда Хоразм вилояти Тупроққальа туман тиббиёт бирлашмасининг 27.01.2025 йилдаги 77-і-сон буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 17.09.2026 йилдаги Х133-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: касалликнинг эрта даврида ИЛ-17А ва ММП-9 миқдорини аниқлаш яллиғланиш фаолланишини башоратлаш, умуртқа ремоделланиши тезлигини аниқлаш ва даво чораларини мувофиқлаштириш имконини беради. Иқтисодий самараси: ИЛ-17А ва ММП-9 ни эрта аниқлаш даво чораларини мувофиқлаштириш, меҳнат қобилиятини сақлаш ва шифохонада даволаниш кунларини камайтиришга имкон беради. Хулоса: касаллик фаоллиги (ASDAS, BASDAI) ва ММП-9 даражасини комплекс баҳолаш даволашни ўз вақтида бошлаш, прогрессияни секинлаштириш ва ногиронликнинг олдини олиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: анкилозловчи спондилоартритда ММП-9 нинг юқори даражаси умуртқа поғонаси суяк ва тоғай тўқималаридаги тузилмавий ўзгаришлар билан ишончли боғлиқлиги аниқланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонасининг 28.01.2025 йилдаги 18-сон, Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасининг 10.02.2025 йилдаги 812-2-41ТВ/2025-сон ҳамда Хоразм вилояти Тупроққальа туман тиббиёт бирлашмасининг 27.01.2025 йилдаги 77-і-сон буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 17.09.2026 йилдаги Х133-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ММП-9 кўрсаткичлари асосида умуртқа суяк тўқимаси яллиғланиши ва ремоделланишини башоратлаш навқирон ёшдаги беморлар ногиронлигининг олдини олиш ва меҳнат қобилиятини сақлаш имконини берган. Иқтисодий самараси: ММП-9 ни ИЛ-17А, СРО ҳамда ЭЧТ билан қиёсий баҳолаш касалликнинг фаол ва кечки босқичларини башоратлаш ҳамда асоратлар ривожланишини секинлаштириш орқали бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тежашга имкон беради. Хулоса: ММП-9 даражасига кўра умуртқа поғонаси тузилмавий ўзгаришларини башоратлаш клиник ремиссияга эришиш ва ҳар бир бемор ҳисобига бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: анкилозловчи спондилоартритда ММП-9 даражасини ИЛ-17А ингибиторлари ёрдамида камайтиришнинг клиник ремиссияни таъминлашдаги ўрни, жумладан базис давога секукинумаб қўшилганда визуал аналог шкаласи (ВАШ), ASDAS, ASAS-20 ва ASAS-40 индекслари бўйича ижобий динамикага эришиш имконияти асосланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонасининг 28.01.2025 йилдаги 18-сон, Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасининг 10.02.2025 йилдаги 812-2-41ТВ/2025-сон ҳамда Хоразм вилояти Тупроққальа туман тиббиёт бирлашмасининг 27.01.2025 йилдаги 77-і-сон буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 17.09.2026 йилдаги Х133-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ММП-9 даражасини ИЛ-17А ингибиторлари ёрдамида камайтириш даволаш усулларини мувофиқлаштириш орқали клиник ремиссияга эришиш, беморлар ногиронлигининг олдини олиш ва ҳаёт сифатини ошириш имконини беради. Иқтисодий самараси: клиник ремиссиянинг таъминланиши шифохонада даволаниш сони ва кунларининг қисқаришига ҳамда ҳар бир бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар тежалишига имкон беради. Хулоса: клиник ремиссияга эришиш беморларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий фаоллигини яхшилаш, шунингдек, даволаш харажатларини қисқартириш имконини беради. ММП-9 даражасини клиник ва лаборатор усуллар ёрдамида баҳолаш анкилозловчи спондилоартритда умуртқа поғонаси тузилмавий ўзгаришлари прогрессиясини эрта аниқлаш, касаллик динамикасини назорат қилиш ҳамда беморга индивидуал ёндашув асосида даволаш тактикасини белгилаш имконини беради. Бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, клиник ремиссияга эришиш ва эрта ногиронлик ривожланишининг олдини олишда муҳим клиник ва амалий аҳамиятга эга.
Manba: oak.uz — eʼlon №1001822. Eʼlon OAK rasmiy saytidan avtomatik olingan; himoya sanasi va joyi boʻyicha aniq maʼlumot uchun manbaga murojaat qiling.