Рахматов Бекзод Насретдиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
Умумий маълумотлар
- Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи)
- "Болаларда обструктив уретерогидронефрозни жаррохлик даволаш усулларини такомиллаштириш", 14.00.35-Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
- Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам
- B2021.2.PhD/Tib2009.
- Илмий рахбар
- Атакулов Жамшед Остонакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
- Диссертация бажарган муассаса номи
- Самарқанд давлат тиббиёт университети.
- ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами
- Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.01.
- Расмий оппонентлар
- Сатаев Валерий Уралович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахматуллаев Акмал Абадбекович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
- Етакчи ташкилот
- Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
- Диссертация йўналиши
- назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади
ташхислаш алгоритмини такомиллаштириш, уродинамика бузилиш даражасини объективлаштириш ҳамда трансуретрал эндоскопик стентлаш ва кейинги жарроҳлик даволашга кўрсатмаларни оптималлаштириш орқали болаларда туғма обструктив уретерогидронефрозни ташхислаш ва жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
обструктив уретерогидронефрознинг турли босқичларида уродинамика бузилиш даражасини объектив баҳолаш учун ультрасонография ва импульс-тўлқинли допплерография усулидан фойдаланиб буйрак паренхимаси дефицити индекси, сийдик найи диаметри, жомнинг олд-орқа ўлчами ва сийдик найи-қовуқ отилиши миқдорий кўрсаткичлари аниқланган;
сийдик найи-қовуқ отилиши частотаси, давомийлиги ва ўртача тезлигининг I (B) стадиядан III стадияга томон ишончли пасайиши билан тавсифланувчи касаллик зўрайишининг допплерографик мезонлари белгиланган ва уларнинг диагностик аҳамияти асосланган;
обструктив уретерогидронефрозда 84,6% беморларда ижобий натижа олиш ва беморларнинг аксариятида очиқ операциядан сақланиш имконини берган бирламчи трансуретрал эндоскопик стентлаш тактикасини ўўллаш орқали даволаш усули такомиллаштирилган;
такомиллаштирилган диагностик-даволаш алгоритмини қўллаш беморларни олиб боришнинг барча босқичларида (эрта ташхислаш, объектив стадиялаш, инфекция санацияси, кам инвазив стентлаш ва динамик катамнез) узвийликни таъминлаб, тактика танлашни индивидуаллаштириш, кам инвазив аралашувлар самарадорлигини ошириш ҳамда госпитализация муддатлари ва очиқ операциялар частотасини сезиларли қисқартириш аниқланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Болаларда обструктив уретерогидронефрозни жарроҳлик йўли билан даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижаларга кўра (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026 йил 5 ноябрдаги Х431-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: обструктив уретерогидронефрознинг турли босқичларида уродинамика бузилиш даражасини объектив баҳолаш учун ультрасонография ва импульс-тўлқинли допплерография усулидан фойдаланиб буйрак паренхимаси дефицити индекси, сийдик найи диаметри, жомнинг олд-орқа ўлчами ва сийдик найи-қовуқ отилиши миқдорий кўрсаткичлари аниқланган ва улар бўйича натижалар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026 йил 30 сентябрдаги 2-сон баённомаси билан тасдиқланган «Болаларда обструктив уретерогидронефрозни даволаш тактикасини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 2 октябрдаги 172-U-сон ва Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 3 октябрдаги 1449-сон буйруқлари асосида клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: ўрганилган маълумотлар болаларда обструктив уретерогидронефрозда нинг турли стадияларида уродинамика бузилиш даражасини объектив баҳолаш мезонларини аниқлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: ташхислашни оптималлаштириш ҳамда такрорий текширувлар ва беморларни узоқ муддат стационар кузатиш билан боғлиқ харажатларни қисқартириш ҳисобига эришилган;
иккинчи илмий янгилик: сийдик найи-қовуқ отилиши частотаси, давомийлиги ва ўртача тезлигининг I (B) стадиядан III стадияга томон ишончли пасайиши билан тавсифланувчи касаллик зўрайишининг допплерографик мезонлари белгиланган ва уларнинг диагностик аҳамияти асосланган ва улар бўйича натижалар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026 йил 30 сентябрдаги 2-сон баённомаси билан тасдиқланган «Болаларда обструктив уретерогидронефрозни даволаш тактикасини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 2 октябрдаги 172-U-сон ва Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 3 октябрдаги 1449-сон буйруқлари асосида клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: касаллик зўрайишининг допплерографик мезонлари юқори сийдик йўллари ҳолатини ёш чекловларисиз объектив назорат қилиш имконини берувчи уродинамикани баҳолашнинг оддий ва информатив миқдорий кўрсаткичлари ҳисобланади. Иқтисодий самарадорлик: допплерография информативлигини ошириш ҳисобига диагностик алгоритм оптималлаштирилиб, асоссиз инструментал текширувлар сони, такрорий маслаҳатлар частотаси ва беморларни узоқ муддат кузатиш харажатлари камайтирилган;
учинчи илмий янгилик: обструктив уретерогидронефрозда 84,6% беморларда ижобий натижа олиш ва беморларнинг аксариятида очиқ операциядан сақланиш имконини берган бирламчи трансуретрал эндоскопик стентлаш тактикасини ўўллаш орқали даволаш усули такомиллаштирилган ва улар бўйича натижалар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026 йил 30 сентябрдаги 2-сон баённомаси билан тасдиқланган «Болаларда обструктив уретерогидронефрозни даволаш тактикасини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 2 октябрдаги 172-U-сон ва Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 3 октябрдаги 1449-сон буйруқлари асосида клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: туғма обструктив уретерогидронефрозни эндоскопик усулда даволаш беморларда ижобий самара берган, болаларнинг умумий аҳволи ва ҳаёт сифати яхшиланган. Иқтисодий самарадорлик: кам инвазив эндоурологик даволаш тактикасининг жорий этилиши 104 нафар боладан 88 нафарида ижобий клиник самарага эришиш ва беморнинг стационарда бўлиш ўртача муддатини 12,5 дан 4,0 койка-кунгача қисқартириш имконини берган. Бир койка-кун қиймати 230 000 сўм бўлганда тўғридан-тўғри 1 150000 сўм тежалган;
тўртинчи илмий янгилик: такомиллаштирилган диагностик-даволаш алгоритмини қўллаш беморларни олиб боришнинг барча босқичларида (эрта ташхислаш, объектив стадиялаш, инфекция санацияси, кам инвазив стентлаш ва динамик катамнез) узвийликни таъминлаб, тактика танлашни индивидуаллаштириш, кам инвазив аралашувлар самарадорлигини ошириш ҳамда госпитализация муддатлари ва очиқ операциялар частотасини сезиларли қисқартириш аниқланган ва улар бўйича натижалар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026 йил 30 сентябрдаги 2-сон баённомаси билан тасдиқланган «Болаларда обструктив уретерогидронефрозни даволаш тактикасини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 2 октябрдаги 172-U-сон ва Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 3 октябрдаги 1449-сон буйруқлари асосида клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: касалликни ташхислаш ва эндоурологик даволашдан кейин беморларни комплекс кузатишга изчил ёндашув шакллантирилиб, диагностик босқич, жарроҳлик даволаш ва узоқ муддатли кузатув ўртасида узвийлик таъминланган. Иқтисодий самарадорлик: диагностик ресурслардан оқилона фойдаланиш, стационар даволаниш давомийлигини қисқартириш ва болаларни кейинги кузатишда текширувлар ҳажмини оптималлаштириш ҳисобига бюджет маблағлари тежалишига эришилган.
Manba: oak.uz — eʼlon №1001823. Eʼlon OAK rasmiy saytidan avtomatik olingan; himoya sanasi va joyi boʻyicha aniq maʼlumot uchun manbaga murojaat qiling.